ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 26.10.2023

Просмотров: 288

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
[ОКОЗ:1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати;3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза][ТСЗ:1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазиринингБуйруғиШНҚ 2.04.18 — 22 «Шаҳарлар ва қишлоқларда аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 94-сон] Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:1. ШНҚ 2.04.18 — 22 «Шаҳарлар ва қишлоқларда аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Вазир Б. ЗАКИРОВТошкент ш.,2022 йил 23 июнь,115-сонКелишилди:Вазирнинг биринчи ўринбосари А. АХМЕДХАДЖАЕВ2022 йил 19 майФавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ2022 йил 2 июньЎзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 23 июндаги 115-сон буйруғига ИЛОВА ШНҚ 2.04.18 — 22 «Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалариМазкур ШНҚ 2.04.18 — 22 «Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда шаҳарсозлик нормалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1-боб. Умумий қоидалар1. Мазкур шаҳарсозлик нормалари кўчалар, йўллар, хиёбонлар, пиёдалар йўллари, шаҳар транспорт чорраҳалари ва туннеллари, пиёдалар туннеллари, даҳа (кичик туман) ҳудудлари, болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, меҳмонхоналар, шифохоналар, госпиталлар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, хиёбонлар, боғлар, стадионлар ва кўргазма заллари, шунингдек, меъморий объектлар ва реклама объектларининг (конструкцияларининг) янги қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган ташқи ёритгичларини лойиҳалашда қўлланилади. 2. Мазкур шаҳарсозлик нормалари махсус мақсадлар учун мўлжалланган боғлар (ҳайвонот боғлари, ботаника боғлари ва ҳ.к) ҳудудлари, темир йўл станциялари ва платформалари, темир йўл туннеллари ва метрополитен туннеллари, аҳоли пунктлари ташқарисидаги умумий тармоқ автомобил йўллари, саноат корхоналари ҳудудлари, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, шунингдек байрам ёритгичлари ҳамда витриналар сунъий ёритилишини лойиҳалашда қўлланилмайди. 2-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар3. ШНҚ 02.01.05 «Табиий ва сунъий ёритиш»; ШНҚ 2.07.01 «Шаҳарсозлик. Шаҳарлар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва ривожлантириш»;ГОСТ 14254-96 «Қобиқлар билан таъминланадиган ҳимоя даражаси». 3-боб. Атамалар ва таърифлар4. Мазкур шаҳарсозлик нормаларида қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилади: вертикал ёритилганик (lx) — вертикал текисликдаги ёритилганлик;горизонтал ёритилганик (lx) — горизонтал текисликдаги ёритилганлик;ёритгичларни ўрнатиш оралиғи (қадами) — кўча бўйлаб бир қаторда жойлашган ёритгичлар орасидаги масофа; ёритилганлик (lx) — кўриб чиқилаётган нуқтани ўз ичига олган сирт элементига тушган ёруғлик оқимининг ушбу элемент юзасига нисбати; ёруғлик тарқатадиган диод — ярим ўтказгичли диод орқали электр токи ўтказилганда тўлқин узунликларининг кўринадиган диапазонида нокогерент нурланишни чиқаришга асосланган ёруғлик манбаи; захира коэффициенти (Кз) — ёритгичсини эксплуатация қилиш жараёнида ёритилганлик ёки равшанликнинг пасайишини ҳисобга

олувчи коэффициент;

йўл қопламасининг равшанлиги (cd/m2) — транспорт оқимининг ўқи бўйича кузатишнинг стандарт шартларида кузатувчининг кўз орқали кўриш йўналишида қуруқ ҳолатдаги йўл қопламасида кузатилаётган юзанинг равшанлиги;

консолли ёритгич — ёруғлик маркази таянч ўқига нисбатан силжитилган ёритиш ускунаси, бу ускуна кронштейн таянчига маҳкамланади;

кўча-йўл тармоғи — турар-жой ҳудуди чегарасида кўчалар, йўллар, ўтиш жойлари, майдонлар ва пиёдаларнинг юриши учун мўлжалланган жойларнинг жамланмаси;

максимал ёритилганлик (lx) — ёритиладиган ҳудудда ёритилганликнинг энг катта қиймати;

минимал ёритилганлик (lx) — ёритиладиган ҳудудда ёритилганликнинг энг кичик қиймати;

ранг кўрсатиш — ёруғлик манбаи спектрал таркибининг рангли объектларнинг кўриш орқали идрок қилинишига кўрсатадиган таъсирини тавсифловчи умумий тушунча;

равшанлик (cd/m2) — ёруғлик манбаининг берилган йўналиш бўйича ёруғланишини ифодаловчи катталик;

электр энергияси билан таъминлаш пункти — ташқи ёритишнинг тақсимлаш тармоғини трансформатор подстанциялари билан бирлаштириш учун электр тақсимлаш қурилмаси;

тож кўринишидаги ёритгич — вертикал таянчга асимметрик маҳкамланган ёритиш ускунаси.

4-боб. Ташқи ёритишни лойиҳалашга қўйиладиган умумий талаблар

5. Ташқи ёритиш тизимини лойиҳалаш ва ўрнатишда қуйидагилар таъминланиши лозим:

ёритгичларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг меъёрланган қийматлари;

ёруғлик манбаларининг зарурий спектрал тавсифлари;

ёритгичларнинг иқтисодий жиҳатдан тежамкорлиги ва электр энергиясидан оқилона (рационал) фойдаланиш;

ёритгичларнинг ишончли ишлаши;

хизмат кўрсатувчи ходимлар ва аҳолининг хавфсизлиги;

ёритгичларга хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш учун қулайлик;

энергия тежамкорлик.

6. Ташқи ёритгичлар қуйидаги ҳолларда юқори сифатли ранг кўрсатилишини таъминлаши керак:

ҳайдовчи ва велосипедчининг йўлда юришида;

пиёдалар йўналишида;

одамлар ёки объектларни идентификациялаш, шу жумладан, юзини таниб олишда.

7. Ташқи ёритиш тизимларида энергия самарадор лампаларни қўллаш талаб этилади. Энергия кўп истеъмол қилувчи лампалар (ДРЛ, ДНАТ) ҳамда чўғланма лампаларни қўллаш мумкин эмас.


Ташқи ёритишда ёритиш маҳсулдорлиги 100 lm/W дан кам бўлмаган лампалардан фойдаланиш лозим.8. Ёритишга оид лойиҳаларни ишлаб чиқишда энг юқори энергия самарадорликни ва иқтисодий тежамкорликни таъминлайдиган вариантни танлаш учун лойиҳавий ечимлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини бажариш тавсия этилади.9. Шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларининг ташқи ёритишни лойиҳалашда ушбу шаҳарсозлик нормалари талаблари, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари (20-15-143/14-сон, 2006 йил 18 июль) ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бажарилиши лозим. 10. Ташқи ёритгичларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва материаллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган (ўрнатилган тартибда фойдаланишга тақдим этилган) техник регламентлар ва стандартлар талабларига, тармоқнинг номинал кучланишига ҳамда атроф-муҳит шароитларига мос келиши лозим.11. Ташқи ёритиш тизими нормаларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ёритгичларда ишлатиладиган ҳар қандай ёруғлик манбалари учун бир хил бўлиши ҳамда ушбу шаҳарсозлик нормалари ва ШНҚ 2.01.05 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.12. Ташқи ёритгичлар учун ранг кўрсатиш индексига (Ra) кўра ёруғлик манбаларини танлаш ёритгичнинг тоифасига боғлиқ ҳолда амалга оширилади ва бунда: А (А1, А2, А3), Б (Б1, Б2), В (В1, В2) тоифадаги кўчалар учун ранг кўрсатиш индекси (Ra) 80 дан кам бўлмаслиги;В3 тоифадаги кўчалар учун ранг кўрсатиш индекси (Ra) 60 дан кам бўлмаслиги зарур. Изоҳ: Ёритиш бўйича кўчаларнинг тоифалари ШНҚ 2.01.05 да келтирилган.13. Ташқи ёритгичлар ва муҳандислик коммуникацияларининг таянчлари орасидаги масофалар ШНҚ 2.07.01 ва Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари (20-15-143/14-сон, 2006 йил 18 июль) талабларига мувофиқ бўлиши керак.14. Кўча ва йўллар тармоғи, турар-жойларнинг ҳудудлари ҳамда бошқа ёритиладиган майдонлар ташқи ёритгичларини кечки вақтда табиий ёруғлик даражаси 20 lx дан камайганда ишга тушириш ва эрталаб табиий ёруғлик даражаси 10 lx дан ошганда ўчириш лозим. Пиёдалар туннелларини ёритишни кундузги режимдан кечки ва тунги режимга ёки тунги режимдан кундузги режимга ўтказиш кўчалар, йўллар ва майдонлар ёритгичларини ёқиш ва ўчириш билан бир вақтда амалга оширилиши лозим.Автотранспорт туннелларини ёритишни тунги режимдан кундузги режимга ва кундузги режимдан кечки режимга ўтказишни кириш жойи ёнида табиий горизонтал ёритилганлик 100 lx гача кўтарилганда ёки тушганда амалга ошириш зарур. Архитектуравий ёритишни ҳамда ёритиладиган реклама объектларини (конструкцияларини) ёқиш ва ўчириш турли дастурлар ёрдамида бошқарилиши мумкин.
15. Кўчалар, йўллар ва майдонларни ёритишни лойиҳалаш, қоидага кўра, йўл қопламаларининг ёруғлик қайтариш хусусиятларини ҳамда кўкаламзорлаштириш ечимларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш лойиҳалари таркибида бажарилиши лозим.Ёруғлик техникаси ҳисобларини бажаришда йўл қопламаларининг равшанлиги уларнинг ёруғлик қайтариш тавсифларига кўра силлиқ, ғадир-будир ва ёритилган ғадир-будир қопламаларга ажратилади. 5-боб. Кўча-йўл тармоғи ва пиёдалар йўлларини электр токи орқали ёритишни лойиҳалаш16. Ёритиш тизими бўйича шаҳар аҳоли пунктлари кўча-йўл тармоғи ҳамда пиёдалар йўлларининг таснифи ШНҚ 2.01.05 талабларига мувофиқ бўлиши лозим. A (A1 тоифасидан ташқари) ва Б тоифадаги кўчалар, йўллар ва майдонларни ёритишда, шунингдек, шаҳар ташқарисидаги аэропортлар, вокзалларга кириш жойлари, гипер ва супермаркетларга яқин жойларда ёритгичларнинг ёритиш миқдорини 0,2 cd/m2 (ёки 5 lx) га ошириш тавсия этилади.17. Шаҳар аҳоли пунктлари, пиёдалар ўтиш жойлари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи, ёқилғи қуйиш шохобчалари, ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойлари ҳамда туннелларни ёритишнинг норматив кўрсаткичлари, турар-жой бинолари ва тиббиёт муассасалари палаталари деразаларидаги вертикал ёритилганликнинг норматив кўрсаткичлари, шунингдек автотранспорт туннелларини сунъий ёритишнинг нормаланадиган параметрлари ШНҚ 2.01.05 талабларига мувофиқ бўлиши керак. 18. Очиқ автотураргоҳлар, кўп қаватли автотураргоҳларнинг очиқ юқори қаватлари, автомобиллар ва велосипедлар туриш жойларининг ўртача горизонтал ёритилганлигини (Еўр) шу жойлардаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллигига боғлиқ ҳолда танлаш керак.Бунда:транспорт ҳаракати жадаллиги паст бўлган автотураргоҳлар учун ўртача горизонтал ёритилганлик (Еўр) 6 lx дан кам бўлмаслиги;транспорт воситаларининг ҳаракатланиш даражаси юқори бўлган автотураргоҳлар учун ўртача горизонтал ёритилганлик (Еўр) 15 lx дан кам бўлмаслиги лозим. Одамлар кўп тўпланадиган ёки узоқ муддат давомида бўладиган объектларни (кўчалар, аҳоли яшаш мавзелари, майдонлар, болалар майдончалари) ёритиш учун ранг температураси 4000° дан 5000° келвингача бўлган «нейтрал оқ» ёруғлик манбаларига эга бўлган ёритгичлардан фойдаланиш зарур. Фақат пиёдалар ҳаракатланадиган жойлар — зинапоялар, лифт майдончалари, кассалар ва терминалларининг ёритилиши ШНҚ 2.01.05 талабларига мувофиқ ташкил этилиши лозим.