ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 09.11.2023
Просмотров: 109
Скачиваний: 8
акциз солиғи бўйича имтиёзлар берилмоқда. Шунинг ҳисобига ҳозирги вақтда акциз солиғининг улуши давлат бюджети даромадлари таркибида кам салмоқни эгалламоқда. Акциз солиғи тўлиқ республика бюджетининг даромадлар қисмига келиб тушади ва унинг солиқ юки истеъмолчилар зиммасида бўлади.
Акциз солиғи тўловчилар
283-модда. Солиқ тўловчилар
Акциз солиғини тўловчилар деб қуйидаги шахслар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар;
2) табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар;
3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. (Якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади);
Акциз солиғи тўловчилар
4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади:
1) телекоммуникация мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
Солиқ солиш объекти
284-модда. Солиқ солиш объекти
Акциз солиғи солинадиган объектлар қуйидагилардан иборат:
1) акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш:
2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида бериш;
3) акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш; 4) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш; 5) бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш; Солиқ базаси 285-модда. Солиқ базаси Солиқ базаси белгиланган солиқ ставкаларига қараб акциз тўланадиган товарларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади. Акциз тўланадиган товарларга нисбатан солиқ ставкалари мутлақ (қатъий) суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан иборат бўлган аралаш солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси, акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ҳамда реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Солиқ базаси Четдан олиб кирилаётган акциз тўланадиган товарларга нисбатан фоизлардаги (адвалор) солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати асосида аниқланади. Олиб кирилаётган акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси импорт қилинган акциз тўланадиган товарларнинг натура ҳолидаги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш чоғида реализация қилинган ва (ёки) шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензиннинг, дизель ёқилғиси ва газнинг натурада ифодаланган ҳажми солиқ базаси ҳисобланади. Солиқ ставкалари289-модда. Акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг рўйхати. Солиқ ставкалари Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
291-модда. Солиқ даври Бир ой солиқ давридир. 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Солиқ ҳисоботи, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Акциз маркалари Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарилиши, импорт қилиниши, сақланиши, ташилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек акциз солиғи тўлиқ ундирилиши, кўрсатилган товарларни яширинча ишлаб чиқариш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб келинадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, пиводан ташқари, мажбурий тарзда белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркалаш жорий этилди. Акциз маркалари Акциз товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар республика бюджетига номинал қиймати бўйича буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг бутун суммасини тўлагач, давлат солиқ инспекцияларига турлари бўйича акциз маркаларининг зарур миқдорини харид қилишга буюртманома топширадилар. Акциз маркаларини босиш учун буюртманомани “Давлат белгиси” Давлат ишлаб-чиқариш бирлашмаси (ДИЧБ)га жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширади. Импортчилар, шу жумладан акциз товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб келадиган жисмоний шахслар буюртманомани Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органларига топширадилар. Акциз маркалари Акциз маркалари ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акциз товарларининг турларига боғлиқ равишда ҳарфий ва рақамли белгилар билан маркаланади ҳамда қуйидаги турларга бўлинади: IM – маҳсулот Ўзбекистон Републикаси ҳудудига импорт бўйича олиб келинган;
O’Z – маҳсулот Ўзбекистон Републикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган; 22 – дастлабки икки белги – акциз маркаси босиб чиқарилган йил; 01 ёки 001 – кейинги икки ёки учта белги – ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импортчиларга) тегишлича тамаки маҳсулоти ёки алкоголли ичимлик бўйича бериладиган код рақамлари; 4 рақам белгиси акциз маркаларида тамаки маҳсулоини билдиради; 5 рақам белгиси акциз маркаларида алкоголли маҳсулотни билдиради; 98 билан тугайдиган охирги рақамлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз товарлари майда туркумлар билан олиб келинганлигини англатади; 99 билан тугайдиган охирги рақамлар мусодара қилинган акциз товарлари англатади. Эътиборингиз учун рахмат!!!