ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 406

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

2 - Боб. Балиқларнинг инфекцион касалликлари.
Мавзу 2.1. Балиқларнинг вирусли геморрагик септицемия, краснуха касалликлари.

Режа:


  1. Вирусли геморрагик септицемия касаллиги.

  2. Карп турдаги балиқларнинг краснуха (қизамиқ) касаллиги.


Таянч иборалари: Хусусий ихтиопатология, инфекция, вирус, бактерия, ситопллазма, ядро, ДНК, РНК, ўткир, сурункали гиперемия, қизил доғлар, биопроба.
Асосий адабиётлар:

1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва

ВО Агропромиздат, 1989.

2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва,

Издателство «Советская энциклопедия», 1981.

3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари»,

Самарканд, 2008.

4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари

Касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:


  1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

  2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

  7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

  8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


Интернет маълумотлари.

www.ziyonet.uz

Email:zooveterinariya@ mail.ru

Email:veterinariya@ astavis.ru/

www.sea@mail.net21.ru

www.veterinary@actavis.ru

www.fvat@academy.uzsci.net

www.dbugs.net/page/6


www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1. «Балиқ касалликлари» фанининг хусусий бўлимида балиқларда учрайдиган инфексион, ички юқумсиз, инвазион ва этиологияси номаълум бўлган касалликлар тўғрисида маълумот берамиз. Дастлаб балиқларда учрайдиган инфекцион – юқумли касалликлар тўғрисида бизларга маълум бўлган маълумотлар етказилади.

Балиқларнинг инфекцион – юқумли касалликлари. Балиқларнинг юқумли касаликларига шундай касалликлар кирадики, бу касалликларнинг қўзғатувчилари, чақирувчилари вируслар, бактериялар, замбуруғлардир.

Охирги йилларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаким, балиқларнинг жуда кўп кучли касалланиши, айниқса сунъий урчитиладиган сув ҳавзаларида, бу вирусли касалликлар ҳисобига тўғри келади. Бироқ, айрим вирусли касалликларнинг патогенезида бактерияларнинг иштирок этилиши тадқиқотларда аниқланган ва тасдиқланган. Вирусли касалликларда бактерияларнинг иштирок этииши оқибатида асоратли жараёнларни келиб чиқишига сабаб бўлиб, иккиламчи, секундар қўзғатувчилари тасдиқланган.

Вирусли касалликлар. Бу касаллик қўзғатувчилари жуда ҳам майда организмлар бўлиб, уларнинг катталиги мк ни ташкил қилади (10-300). Бу организмлар балиқ танасидаги хужайраларнинг ичида, ҳам цитоплазмасида ва ҳам ўзагида, паразитлик қилади. Уларнинг шакли турли-туман: таёқчасимон, ипсимон, урчуқсимон ва ҳоказо. Вирусларнинг этилган қисми – варионлар иккита компонентлардан, яъни оқсил ва битта нуклеин кислотаси (ё ДНК ва ёки РНК) дан иборат бўлиб, бошқа микроорганизмлардан ушбу хусусиятлари билан кескин фарқ қилади. Вирусларнинг кўпайиши ҳам бошқа микроорганизмлардан фарқ қилиб, вируслардаги ҳар бир компонентлар алоҳида равишда хўжайин организмининг турли қисмларида синтезланади, сўнгра эса улар ўзаро бирикишади ва этилган вирусни ҳосил қилади.

Вирусли касалликларда аниқ ва тўғри диагноз қўйиш учун вирус қўзғатувчини ажратиб олиш зарурдир. Бунингг учун бир қанча усуллар мавжуд. Шулардан энг асосийси бу вирусларни тўқима културасида ўстириш ва электрон микроскопда аниқлашдир. Вирусологик текширишда тўқима културасини ажратиб олиш жуда ҳам мушкил иш бўлиб, фақат махсус жиҳозланган лаборатория шароитида амалга ошириш мумкин. Турли вирус турлари учун турли хил тўқима култураси керак бўлади. Масалан, айрим вируслар балиқлардан олинган аниқ бир тўқима културасида ривожланса, бошқалари эса бунга бунчалик талабни ҳис этмайди, яъни ушбу касаллик билан зарарланган балиқлардан олинганми ёки соғлом балиқлардан олинганми унчалик фарқ қилмайди.



Балиқларнинг вируслари ҳақидаги тўпланган барча материаллар уларни иссиқ қонли ҳайвонлардаги вируслардан фарқларини ва уларни классификатсиясини аниқлашда имкон яратади. Балиқ вирусларининг иссиққонли ҳайвонлар вирусидан асосий фарқи шундан иборатки, балиқ вируслари турли, кенг қамровли ҳарорат чегарасида яшай олиши ва кўпайиш хусусиятига эга. Бунда пастки ҳарорат чегараси иссиқ қонли ҳайвонларга нисбатан анча паст ва балиқларнинг яшаши учун керакли ҳарорат билан тенгдир.

Балиқларнинг вирусли касалликлари контакт йўли билан ёки яшаш муҳити орқали тарқалади. Айрим касалликларда эса уларнинг тарқалиши ташувчилар орқали, масалан, умуртқасиз қон сўрувчилар орқали (зулук, қисқичбақа орқали) амалга ошади.

Вирусли геморрагик септицемия касаллиги (йирик балиқларда). Бу контагиоз юқумли касаллик бўлиб, касаллик (вирусомик) жараёнлар, терининг қорайиши, қорин бўшлиғининг шишиши, сузғич аппаратининг издан чиқиши, нерв системаси фаолиятининг бузилиши, жабрада қон қўйилишлар ҳамда кўзнинг бириктирувчи тўқимасида, скелет мускулатурасида, перивиссерал ёғ тўқимаси ва сузғич пуфагида қон қўйилиши билан характерланади (пучеглазие). Айрим органларнинг ҳамда бутун организмнинг функсиялари бутунлай издан чиқади.

Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси – бу РНК вирусли қўзғатувчилар. Женсен (1965) йилда биринчи бўлиб ушбу вирусни ажратиб олган ва уни сунъий култура тўқимасида (озиқавий муҳитда) ўстиришга эришган ва ушбу вирусни Даниянинг эгтвед шахри шарафига эгтвед-вирус деб номланган.

Ушбу шаҳар яқинида форел турдаги балиқларни ўстирувчи ферма мавжуд бўлиб, бу ферма вирусли геморрагик септицемия касаллиги учун носоғлом ҳисобланган. Вирусли геморрагик септицемия вируси бармоқсимон, узунлиги 180-240 миллимикрон, эни эса 60-75 нм. Унинг апикал қисми юмалоқ, дистал қисми эса ясси бўлиб думсимон ўсимта билан қуролланган. Вируснинг ичида ўзаги (ядроси) бўлиб катталиги 2нм бўлиб жуда мураккаб тузилишга эга бўлган қобурғасимон қобиқ (парда) билан ўралган бўлиб, устидан силлиқ парда билан қопланган. Вирус хазмланувчи тўқима културасида яхши ўсади (РТҚ-2), қайсиким форел турдаги балиқларнинг тухумдонидаги фибробластлардан олинган вирус эфирда, хлороформда, глитсеринда ҳамда рн- 3,5 гача бўлганида анча сезувчанг. Вирус 44 град-да бутун лай инактивланади, 15 минут давомида, 30 град-да ўзининг патогенлик хусусиятини 50%-га йўқотади. 50%-ли глитсеринда, агарда ҳарорат 14 град бўлганида вирус ўзининг инфекцион хусусиятини қарийб 6 кун дан сўнг йўқотади. Вирус 14 град-даги дистилланган сувда бир сўтка ичида сақланса, ўзининг активлигини 50% га, сув ҳавзаларида сақланса қарийб 90%га йўқотади. Вирусга ултрабинафша нурлари 10 минут давомида ўлдирувчи таъсир қилади. Дезинфекцияловчи моддалардан 2%-ли натрий ишқори ва 3%ли формалин вирусни 5-10 минут давомида ўлдиради. Актив хлор, қайсиким ихтиопатологияда кенг қўлланилади, консентратсиясига қараб вирусни 2-20 минут ичида ўлдириш қобилиятига эга.


Форел балиқларнинг ўлигида, қайсиким ВГС оқибатида ўлган, агарда жасад музда сақланаётган бўлса, вирус ўзининг ҳаётчанлигини 24 соат давомида сақлай олади, - 20 градус ҳароратда ва ундан пастки температурада вирус ўзининг инфекцион қобилиятини 2 йил ичида сақлай олади, бироқ бунда титри 2 маротаба пасаяди.

ВГС вирусининг бир қанча типлари аниқланган. Масалан, Н (жигар), Р (буйрак), В виссерал ва П (умумий таъсирловчи), ҳамда Н (нейротроп).

Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик эвропанинг кўпчилик давлатларида қайд этилган. 1968 йилда эса вирус Даниядан Чехия республикасида оталанган икралар орқали киритилган. Собиқ иттифоқда ҳам ушбу касаллик оталанган икралар орқали этиб келганлиги аниқланган.

ВГС касаллиги билан асосан форел (радужная) турдаги балиқлар касалланади. Табиий шароитда форел (дарё форели), китлар, хариус ҳамда пали турдаги балиқлар касалланади. Касаллик эпизоотия кўринишда кечганида ўлим 9-78% ташкил қилади. Иссиқ пайтларда касаллик латент кўринишда кечади, бироқ балиқларнинг озиқланиши ва сақлаш шароити зоогигиеник талабларга жавоб бермаган тақдирда касаллик ёзда ҳам авж олиб клиник белгилар билан кечади. ВГС бир ёшгача бўлган катталиги 5-7 см бўлган фореллар зарарланади. Малки ва сеголеткалар ҳамда катта ёшдаги балиқлар касалликка анча чидамли.

Касаллик манбаи – бу касал балиқлар, унинг чиқиндилари ва ўликлари. Соғлом балиқ сув ҳавзаларнинг сувлари, лойқалари орқали ҳам касалликка чалинишлари мумкин. Касалликнинг яширин даври ташқи муҳит ҳароратига, вируснинг вирулентлигига ҳамда балиқ организмнинг резистентлигига боғлиқдир. Табиий шароитда, сувнинг ҳарорати 15-16 град бўлганида инкубатсион давр 7-15 кун га тенг, баъзан бу муддат бироз чўзилиб 25 кун ни ташкил қилиши мумкин. Экспериментал шароитда эса касалликнинг яширин даври 2 ҳафтани, қўзғатувчини инокулясия қилинганда 4 кун ва соғлом балиқ билан касал балиқларнинг кон- тактида бу муддат яна ҳам қисқариши мумкин. Вирусни ин витро усулида ўстирилганда, у 10-15 кунда касалликни чақириши мумкин. ВГС билан касалланган форелларда кучли иммунитет ҳосил бўлади.

Касалликнинг клиник белгилари. Касаллик ўткир ва сурункали ҳамда нерв системаси фаолиятини издан чиқиши кўринишида кечади. Баъзан эса ўта ўткир (сверх острое) ва субклиник (латент) кўринишида ҳам кечади.

Касаллик ўткир оқимда кечганида тезлик билан патологик жараён ривожланиб ўлим даражаси юқори бўлади. Касал балиқларнинг танасида тўқ-жигарранг доғлар пайдо бўлади, бир ёки икки томонлама кўзи курмай қолади (пучеглазие), анемия ва жабрасида, кўзнинг периокуляр пардасида геморрагик чизиқлар ҳосил бўлади. Сузғич аппаратининг асоси (основание) қизил тусга киради.


Касалликнинг сурункали оқимида эса клиник белгилар секинлик билан ривожланиб ўлим даражаси анча паст бўлиши билан характерланади. Танаси бутунлай қорайиб кетган, кучли экзофталмия ҳолати, ҳамда анемия. Бунда жабраси оч-қизил ёки оқ-кулранг тусда бўлади, айрим пайтларда эса бутунлай оқ тусга киради. Баъзан қорин бўшлиғида сув тўпланган.

Касалликнинг нерв формасида балиқларнинг ҳаракатида ўзига хос ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Касал балиқлар спиралсимон ҳаракат қилади (сув ҳавзаларнинг остида ёки сув оқимига қарама-қарши ), баъзан ёнбоши билан бир қанча муддат сузиб юради. Уларда танасининг қалтираб қолиши, спазматик ҳолатларни пайдо бўлиши кузатилади. Ўлим жуда ҳам кам бўлади.

Касалликни давом этиш муддати ташқи муҳит шароитига, сув ҳавзаларнинг санитария ҳолатига, технологик жараёнларга боғлиқ бўлади. Касалликни энзоотия кўриниши 1-2 ойда тугайди.

Патанатомик ўзгаришлар. Асосий патанатомик ўзгаришлар кўзнинг периокуляр пардасида, мускулларда, перивиссерал ёғ қатламида, сузғич пуфагида (халтасида), қорин деворида, юрагида кузатилиб, уларда қон қўйилган. Геморрагия кўпинча касалликни ўткир оқимида кузатилади, сурункали оқимида эса йўқолади. Ўткир оқимида жигар гиперемиялашган, ранги тўқ-қизил тусда, сурункали оқимида эса оқ-кулранг тусда. Гистологик текширилганда гепатотситларнинг некротик зарарланганлиги, ситоплазманинг вакуолизатсияси, кариолизис ва пикноз ҳолати, жигар паренхимасида ёйилган ҳолатда ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашган бўлади. Буйрак касалликни ўткир оқимида қизил тусда, юпқа, юзаси силликқ сурункали оқимида эса кулранг ва ғадир-будир. Гистологик текширилганда некротик зарарланган, протоплазманинг ситоплазматик вакуолизатсияси, пикноз, кариолизис, эпителиясининг ажралиши, умумий шишганлигини кўришимиз мумкин. Қон таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилади, гемоглобин миқдори ва эритротсит сони камайган.

Патогенез. Вирус балиқ оргнизмида жабраси орқали кириб олади. Жабрасида ва бутун қон томирнинг эндотелиал хужайрасида ривожланиб кўпаяди, сўнгра бутун ички орган ва тўқималарга тарқалади ва чуқур патологик жараённи келтириб чиқаради. Нерв системасининг зарарланиши оқибатида касалликнинг нерв формаси намоён бўлади. Қон томирларнинг эпителиясининг зарарланишида, уларнинг ўтказувчанлиги ошади, қон қўйилишлар кузатилади, девори шикастланади ва геморрагик ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлади. Сурункали оқимда токсикоз оқибатида шишлар ҳосил бўлади, осморегулясия жараёни бузилади. Нерв системаси зарарланганда ҳаракат координатсияси бузилади. Гипергликемия,