ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 408
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Табиий шароитда ихтиоспоридиоз сурункали оқимда кечиб йиллар давом этиши мумкин. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ бир ёшгача бўлганларида хавфли кечиб ўлим билан тугайди. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ бир ёшгача бўлганларида хавфли кечиб ўлим даражаси юқори бўлади. Касаллик манбаи – бу касал балиқлар, касалликдан ўлган балиқларнинг жасадлари ҳамда замбўруғнинг споралари билан ифлосланган сувлар ҳисобланади.
Клиник белгилари. Касалликнинг клиник белгилари турли – туман бўлиб, у ёки бу орган-тўқималарнинг ҳамда бутун организмнинг хусусияти ва зарарланиш даражасига боғлиқ. Масалан, МНС-нинг интенсив равишда зарарланиши оқибатида балиқларда ҳаракат координатсиясини бузилиши каби характерли белгилар кузатилади. Касал балиқларда нормал ҳаракатланиш қобилияти йўқолади, уларда ишончсизлик кузатилади, пала-партиш ва ҳолсизланиб соҳилларда сузиб юради, қалтироқ ҳаракат намоён бўлади, худди мастга ўхшаш, Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки номи ҳам шундан келиб чиққан.
Жабра аппаратини замбўруғлар билан кучли зарарланиши оқибатида балиқларнинг ташқи кўриниши соғломларникидан фарқ қилмасада, нохосдан, бирдан ўлиб, нобуд бўлиб қолади(кислород етишмаслиги натижасида). Буйрак ва жигарда кўп микдорда плазмодиевларнинг бўлиши эса балиқларда пучеглазие, тана тангачаларнинг қуруқлашиб қолиши ва ажралиши ҳамда тана бўшлиқларида экссудатларнинг йиғилиб қолишига олиб келади. Сузғич пуфагининг зарарланиши оқибатида эса гидростатик мувозанат бузилади, балиқлар сув ҳавзаларнинг остига ётиб қолади. Замбўруғларни мускулларда ва тери қатламида паразитлик қилиши натижасида эса умумий кучсизланиш кузатилиб, тананинг турли қисмларида яралар ҳосил бўлади, уларда сапрофит микроб ва замбўруғларнинг ривожланиши натижасида жараён авж олиб мураккаблашади. Касалликнинг қанақа клиник кўринишидан қатъий назар балиқлар озуқа қабул қилмайди, ориқланади, иккиламчи инфекцияларга берилувчан бўлиб қолади.
Патогенези. Қон оқими билан паренхиматоз органларида ва нерв тўқималарида этказилган паразитлар хужайралараро бўшлиқларда жойлашиб олиши оқибатида атрофдаги тўқималар томонидан кескин равишда жавоб реаксиясига олиб келади, натижада плазмодиевлар атрофида майда хужайралардан иборат инфилтрат ҳосил бўлади, сўнгра эса типик гранулясион тўқима ўраб олади, кейинчалик эса чокка (рубетс) айланади. Чокка айланган тугунчаларда паразитларнинг колонияларини сақлайди, уларнинг катталиги нўхат дони катталигича бўлиб атрофдаги тўқималардан оқиш ёки жигарранг бўлиши билан ажралиб туради. Ушбу тугунчалар атрофидаги тўқималарни сурилиши, эзиб қўйиши оқибатида уларнинг дегенератсияси кузатилади. Натижада у ёки бу орган ва тўқималарнинг функцияси бузилади ва касалликка хос бўлган белгилар намоён бўлади.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Касалликни бошланғич даврида ёриб кўрилган балиқларнинг зарарланган органларида яллиғланиш, кейинчалик эса патологик жараённинг прогрессив ривожланиши оқибатида органларнинг ҳажми катталашади. Масалан, юрак нормага нисбатан 2,5 маротаба, жигар эса ҳатто 10 маротабагача катталашганлигини кўрамиз, сўнгра эса дегенератив жараёнларнинг ривожланиши оқибатида зарарланган органларнинг ҳажми анча кичкиради. Бунда юракнинг девори қаттиқ, ушлаб кўрилганда ғадир-будир бўлади.
Паренхиматоз органларда, мускулларда, тери ости бириктирувчи тўқимада юмалоқ ёки ноаниқ шаклга эга бўлган жигарранг тусдаги доначаларни учратиш мумкин. Баъзан қобиғи ёрилган систаларни ҳам учратамиз. Жигар ва қорин деворининг ички қатламида доначалар (донадор тузилишга эга), турли ривожланиш босқичдаги тухумдонни эслатади.
Диагноз комплекс равишда: эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патанатомик ўзгаришлар ҳамда микроскопик ва микологик текширув натижаси асосида қўйилади. Микроскопик текширувда зарарланган органда замбўруғлар яхши кўринади, унинг юмалоқ танасини, қайсиким бириктирувчи капсула билан ўралган тезда ва осон топишимиз мумкин.
Микологик текширишда зарарланган органлардан бирламчи посевлар, экиб-ўстириб кўришни желатина ёки булонда ўтказилади. Сунъий озуқавий муҳитларга – желатина, МПБ, 1%-ли қорамол зардоби қуйилган агарда замбуруғлар яхши ўсади, юмалоқ таначани ҳосил қилади, улардан эса гифлар тармокланади.
Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган.
Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Ихтиоспоридиоз келиб чиққан пайтда биринчи навбатда уни бошқа сув ҳавзаларида тарқалиб кетмаслик чораларини кўриш зарур, ҳамда инфекция манбаини йўқотишга қаратилиши лозим. Бунинг учун носоғлом хўжаликларда карантин ўрнатилади. Носоғлом хўжаликларнинг сувларида эркин хлор консентратсиясини 5-8 мг/л атрофида яратиш, сув ҳавзаларнинг, ҳовузларнинг остидаги лойқаларни хлорли ёки сўндирилмаган оҳак билан дезинфекция қилинади (25-30 с/га) ва қуритилади.
Умумий ветеринария-санитария, балиқчилик-мелиоратив ва зоогигиеник тадбирларини, қайсиким сув ҳавзаларида оптимал шароитни яратишга қаратилган, ўз вақтида тезлик билан амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ветеринария санитария экспертиза.
Ихтиспоридиознинг қўзғатувчиси одам ва гўштхўр ҳайвонлар учун хавфли эмас. Носоғлом хўжаликлардан овланган балиқлар, агарда уларнинг товарлик кўриниши ва эгулик сифати талабга жавоб берса, ҳеч қандай чекловсиз исътемолга чиқарилади. Товарлик кўриниши ва эгулик сифати талабга жавоб бермаса, ветврач-ихтиопатологнинг хулосасига кўра қайнатилгандан сўнг ҳайвонларга эдириш ёки тех.утилизация қилинади.
3-Боб. Балиқларнинг инвазион касалликлари.
Мавзу 3.1. Балиқларнинг цестодоз ва антропозооноз касалликлари. Лигулёз. Дифиллоботриоз. Диграммоз.
Режа:
1. Лигулёз касаллиги
2. Дифиллоботриоз касаллиги.
3. Диграммоз касаллиги.
Таянч иборалари: антропозооноз, мирацидий, спорациста, церкарий, метацеркарий, Описторхис фелилеус, лигула интециналис, Дипфиллоботриум латум, асосий, оралиқ, қўшимча хўжайинлари, гелминтсизлантириш, профилактика.
Асосий адабиётлар:
1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.
2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва,
Издателство «Советская энциклопедия», 1981.
3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари»,
Самарканд, 2008.
4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари
касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
Қўшимча адабиётлар:
-
Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. -
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. -
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. -
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. -
Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. -
Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. -
Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.
Интернет маълумотлари.
www.ziyonet.uz
Email:zooveterinariya@ mail.ru
Email:veterinariya@ astavis.ru/
www.sea@mail.net21.ru
www.veterinary@actavis.ru
www.fvat@academy.uzsci.net
www.dbugs.net/page/6
www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
1.Лигулёз – бу балиқларнинг цестодоз касаллиги бўлиб, уни Дипҳйллобҳотридае оиласига мансуб лигула интециналис сестодасининг инвазион личинкаси – плеротсеркоидни балиқларнинг, асосан карп турдаги балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик ички органларнинг атрофияси, пуштсизлик, айрим пайтларда эса қорин деворининг ёрилиши ва балиқларнинг нобуд бўлиши билан характерланади. Қўзғатувчининг жинсий вояга этган шакли турли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади.
Қўзғатувчиси. Плероцеркоидлар – бу оқ ёки оқ-сарғич тусдаги тасмасимон шаклдаги узунлиги 2 м гача келадиган паразит. Паразитнинг бош томонида унчалик яхши ривожланган иккита ботрияси, яъни чуқурчаси мавжуд. Ташқи томондан стробиласи-танаси буғинларга бўлинмаган, бироқ кетма-кетлик тарзда паразитнинг жинсий органлари жойлашган. Қолган тузилишини лаборатория машғулотларига ўтамиз.
Биологик ривожланиш. Паразит биогелминт. Асосий хужайинлари қисқа паррандалар, оралиқ хужайинлари қисқичбақалар, қўшимча хужайини балиқлар.
Жинсий вояга этган паразитлар паррандаларнинг ичакларида тухум кўя бошлайди, тухумлар тезак орқали ташқи муҳитга, сувга тушади. Эмбриогенез жараёни сувда ўтади. Тухумда ҳосил бўлган личинка, тухумни қапкоқчасини очиб сувда бироз муддат сузиб юради (қоратсидий). Қоратсидийларни қисқичбақалар исътемол қилганларида уларнинг организмида қоратсидий ривожланиб иккинчи босқичдаги личинка – протсеркоидга айланади. Анна шундай танасида протсеркоид бўлган қисқичбақаларни балиқлар алиментар равишда исътемол қилганларида, уларнинг қорин бўшлиғида 10-14 ой давомида узунлиги 2 м келадиган навбатдаги личинка – плеротсеркоид ҳосил бўлади. Плероцеркоидлар билан зарарланган балиқларни паррандалар ушлаб исътемол қилганларида эса улар касалликка чалинадилар ва қўзғатувчи 3-5 кун ўтгач жинсий вояга этиб ташқи муҳитга тезак орқали этилган тухумларни чиқара бошлайди. Балиқлар организмида Плероцеркоидлар 3 йилгача яшаши мумкин.
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик барча ҳудудларда: кўлларда, сув омборларида, камроқ дарё ва ҳовузларда учрайди. Касалликка кўп турдаги балиқлар: лещ, плотва, таран, красноперка, карас, густера, пескар, усач, оқ амур, пешонадўнгач г, Маринка, верховка ва бошқалар мойил. Баъзан сазан ва карп балиқларда ҳам