Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 12.01.2024
Просмотров: 301
Скачиваний: 1
СОДЕРЖАНИЕ
Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
1.Ўткир ва сурункали инфекциялар
2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари
4.Юрак-қон томир етишмовчилиги
5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.
3)Фантомда цистотомия операция утказиш
3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.
1)Одонтома, цементома. Клиникаси,
рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.
2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.
1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.
2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.
3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.
1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.
2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.
3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика
2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.
3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика
2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.
1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.
2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
1.Ўткир ва сурункали инфекциялар
2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари
4.Юрак-қон томир етишмовчилиги
5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.
1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.
2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.
3)Фантомда Аббе буйича пластика.
1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш
2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.
1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш
1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома
2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .
3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш
3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика
Учрашувчи учбурчакли лахтаклар ёрдамида операция
Мақсад:Махаллий тўқималар орқали нуқсонни беркитиш
Курсатма: Нуксон мавжудлиги
Жихозланиши:Асбоблар рўйхати (пинцетлар, зажимлар, кайчилар, гладилка, распатор, игнаушлагич, тикув материали, коагулятор, электроотсос).
Амалий куникма бажарилиши:
№ | Утказиладиган кадамлар | Тўлиқ бажарилган кадам | Талаба томонидан бажарилган кадам |
1 | Чандиқ ёки тортишиб қолган тўқиманинг ўртасида кўндаланг линия бўйлаб кесма ўтказилади | 20 | |
2 | Кесманинг хар бир учидан асосий кесмага ўзунлиги жихатдан тенг ўлчамда яна қўшимча ён кесмалар ўтказилади | 20 | |
3 | Биринчи яъни асосий ва қўшимча кесмалар ўртасида тўқима ёки чандиқни тортилишини йўқотувчи тегишли бурчак қолдирилади | 20 | |
4 | Тўқима ажратилади ва хосил бўлган иккита учбурчакли лахтакларни жойини алмаштирилади. | 20 | |
5 | Гемостаз. Чоклар қўйиш. | 20 | |
Жами: | | 100 | |
БИЛЕТ № 7
1)Буйин ён ва урта сохаси кисталари, клиникаси, диагностикаси, даволаш.
Бўйинни ён кистаси ва оқма йўли - кисталар оқма йўлига нисбатан кўп учрайди (9:1). У типик жойлашиш жойига эга. Бўйиннинг юқори учдан бир қисмида бошни пастга эгувчи мушакларнинг олдида, нерв-томир тутами устида, ички бўйинтуруқ венасига тўғридан-тўғри бирлашади, думалоқ-овалсимон шаклдаги хосила шаклида бўлади. Пайпастлаганда –эластик консистенцияли, флюктуация белгиси мусбат, оғриқсиз, бироз харакатчан, устидаги тери билан боғланмаган. Бошни қарама-қарши томонга бурганда айниқса яхши сезилади.
Киста ичидаги суюқлик лойқа, оқиш-хира рангда. Цитологик текширув натижасида оқ кичик донадор масса, кўп қаватли ясси эпителий ва кўп миқдорда лимфоцитлар аниқланади. Киста яллиғланганда оғриқли бўлиб, тез катталашади. Кўпинча яллиғланиш жараёни атроф тўқималарга тарқалади. Бундай холларда кистани лимфаденит ва аденофлегмонадан қиёсий ташхислаш қийинлашади. Йирингламаган ён кистани бўйинни ташқи ўсмалари (невренома, липома), лимфагранулематоз ва бошқалар билан қиёсий ташхисланади. Микроскопик кўриниши- киста девори кўп қаватли ясси эпителийдан тузилган. Ён кистага ташхис қўйишда анамнестик ва клиник маълумотларга асосланади. Пункцияда олинган кўп миқдордаги характерли суюқлик (5-30 мл) ва цитологик текширув натижалари ён бўйин кистаси ташхисини қўйишга асос бўлади. Бўйин ён оқма йўли кўпинча бир томонлама, баъзида икки томонлама бўлиши мумкин. Айрим холларда бола туғилиши биланоқ , бошқа холларда йиринглаган бўйин ён кистаси ёрилиши натижасида аниқланади. Оқма йўлининг ташқи чиқарув тешиги бўйин терисининг ён сохасида, яъни бошни эгувчи мушакнинг олдинги чегарасида жойлашади. Тўлиқ бўйин ён оқма йўлининг ички чиқарув тешигини доимий жойлашиш жойи танглай муртагининг юқори қутбидадир. Оқма йўл чуқурроқда ташқи ва ички уйқу артериялари ўртасидан ўтади.
Оқма йўлнинг ташқи тешигининг клиник кўриниши нуқтали ёки кенгайган бўртиб чиққан грануляцияли бўлиб, ивиган пўстлоқ билан қопланган. Оқма йўлдан доимий равишда сариқ рангли шилимшиқ суюқлик ажралиши ҳисобига атрофидаги тери гиперпигментланган ва мацерацияланган бўлади.
Тўлиқ ён оқма йўли бўлганда беморлар қайталанувчи бир томонлама ангинага шикоят қиладилар. Оғиз ичидан қараганда тегишли томонда муртак безлари катталашгани аниқланади.
Бўйин ён оқма йўлини ўрта оқма йўл билан қиёсий ташхислаш керак. Ўрта оқма йўлнинг ташқи чиқарув тешиги ўрта чизиқдан ён томонга силжиган. Оқма йўлининг микроскопик кўриниши бўйин кистаси деворининг тузилишига ўхшайди.
Тиреоглоссал киста ва оқма йўл типик жойлашиши бўйининг ўрта чизиғидир, шунинг учун уларин ўрта киста ва оқма йўл деб аталади.
Тиреоглоссал киста бўйининг ўрта чизиғида тил ости сохаси усти ёки ости ва тил илдизи сохасида жойлашади. Бўйинда жойлашганда думалоқ шаклдаги диаметри 2 см дан зиёд, чегараси аниқ , эластик консистенцияли тери билан бирлашмаган қаттиқ хосила аниқланади. Пайпастлаганда оғриқсиз, харакатчанлиги чегараланган, ютинганда аниқ кўринадиган тил ости суяк билан бирлашганлиги аниқланади. Тил илдизи кистасида тил бироз кўтарилади, талаффузи бузилади ва ютиниш қийинлашади.
Киста яллиғланганда атроф тўқималарда оғриққа, шишга, инфильтрацияга олиб келади. Бундай холларда клиник кўриниш лимфаденит ёки абсцессга ўхшаб кетади. Тил абсцессини тез-тез қайталанишида унда илдизини кистаси борлигига тахмин қилиш керак.
Киста бўшлиғида хира сарғиш рангли чўзилувчан суюқлик бўлади. Цитологик текширилганида кўп қаватли ясси хужайрали эпителий ва лимфоид элементлари аниқланади. Кистани эпителиал қобиғи ва оқма йўлни ўрта қавати эндодермал келиб чиқишга эга.
Тиреоглоссал оқма йўл бўйинни ён кистани ёрилганидан ёки оператив кесилганидан кейин пайдо бўлади. Оқма йўлни ташқи тешиги бўйинни ўрта чизиғи терисида, яъни тил ости суяги ва қалқонсимон тоғай орасида жойлашади. Кўпинча тери чандиқли, баъзан тешик атрофида грануляциялар бўлади. Оқмадан чиқадиган суюқлик шиллиқсимон бўлади. Тўлиқ оқма йўл бўлганда ички тешик foramen coecum сохасида жойлашади.
Тиреоглоссал оқма йўллари бўйинни ўрта қисмидан, тил ости суягидан ўтиб, 40-45 градус остида тилдаги кўр тешикка йўналади. Оқма йўл пайпаслаб текширганда бўйинни ўрта кистаси сингари тил ости суяги танаси билан боғлиқ бўлади. Буни қўйидагича аниқланади: киста ёки оқма йўлни бармоқ билан ушлаб, бемордан ютиниш сўралади. Бунда тил ости суягига бириккан барча хосилалар тиреоглоссал оқма ёки кистани борлигини билдиради. Кўпинча кистани яллиғланиши аниқланади.
Ўрта жойлашган киста ва оқма йўлида қўйидаги жараёнлар билан қиёсий ташхисланади:
-
Специфик яллиғланишлар -
Лимфаденит -
Дермоидли киста -
Тил асоси ёки қалқонсимон безни дистопик аденомаси.
Даволаш : кисталар бутунлай капсуласи билан олиб ташланади. Кистада яллиғланиш жараёни тугагандан сўнг операция олиб борилади.
-
Юз нервини маргинал шохини зарарламаслик учун жағ орти сохаси кистасини пастки жағни бурчагини айланиб ўтувчи ва ундан пастроқдан 1,5-2 см кесма ўтқазилади. -
Бўйиннинг ён кистасини олиб ташлаш учун тўш–ўмров–сўрғичсимон мускулининг олдинги томонидан ёки бўйиннинг юқори бурмаси бўйича хосила устидаги тери кесилади. -
Бўйиннинг тиреоглоссал кистаси бўйиннинг юқори ёки ўрта тери бурмасидан очилади ҳамда хосила тил ости суягининг резекцияси билан бирга олинади. -
Тил илдизи сохасидаги кистани оғиз ичидан ёки оғиз ташқарисидан кесиб олиб ташланади.
Оқма йўлни очишдан олдин проток 1%ли метилен кўкини сувли эритмаси билан тўлдирилади. Бунда оқма йўл девори бўялиб яхши кўринади. Операция пайтида оқма йўл билан уни шохлари бирга олиб ташланади. Кесма оқма йўлни ташқи тешиги тарафидан қилиниб, оқма йўл ажратиб олинади.
-
Агарда оқма йўли қулоқ олди ва жағ орти сохасида жойдашган бўлса, ташқи эшитув йўлини тоғайи билан олиб ташланади. -
Бўйин ён сохаси тўлиқ оқма йўли операцияси, оқма йўлни ва бўйин қон ва нерв томирларининг ўзаро топографо-анатомик муносабати хисобига қийинчилик туғдиради: оқма йўл ички ва ташқи уйқу артерияси орасидан ўтади.
Тиреоглоссал оқма йўлини олиб ташлаш кистага ўхшаш тил ости суяги резекцияси билан олиб борилади.
2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.
Юз ва жағларни тиклов хирургияси маҳаллий тўқималар, оёқчали лахтак, Филатов банди ва тўқималарни эркин кўчиришга асосланган услубларни ўз ичига олади.
Тиклов операциялари тиббий кўрсатмалар ва олдиндан тузилган режа бўйича бажарилиши шарт. (А. Э. Рауэр, НМ. Михельсон).
Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан, нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига, бемор организмининг индивидуал хусусиятларига, ёшига ва унинг ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Юз-жағ соҳасининг деформацияси ва нуқсонларини оператив йўл билан бартараф этишга қарши кўрсатмалар сифатида руҳий касалликлар, сил касаллигининг очиқ шакли, захмнинг бошланғич босқичи, қон касалликлари, хавфли ўсмалар ва ОИВ инфекциясини санаб ўтиш мумкин. Шифокор беморнинг руҳий ҳолатини профессионал мутахассис нуқтаи назаридан жиддий ўрганиши ва холисона баҳолаши керак, баъзи ҳолларда психоневролог маслаҳатини ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Операциянинг энг муҳим шартлари:
1) Деформация ёки нуқсонни чуқур ўрганиш. Бунда нуқсоннинг жойлашуви, шакли ва ҳажми (эни, узунлиги ва чуқурлиги) ни, қайси тўқималар йўқлиги ёки нобуд бўлганлигини аниқлаш лозим. Операция режасини тузиш деформация ёки нуқсон таҳлили асосида хирургнинг масалани уч ўлчамда еча олиш қобилияти, яъни қайта тикланаётган аъзо ҳажми (катталиги ва шакли) ни стереоскопик тасаввур қила олиши билан боғлиқ. Бунинг учун турли аъзолар орасидаги ўзаро муносабатни яхши билиш лозим.
2) Яхшилаб ўйланган, пухта режа тузиш.
3) Операция усулларини билиш.
Пластик операцияларни режалаштириш вазифаси ўзида оператив даволашнинг мақсадига мувофиқ равишда, анатомик, функционал ва эстетик натижага эришиш учун бир қатор тадбирларни ўтказишни мужассамлаштиради. Бунинг учун қуйидаги эътиборга олинади:
1) операция босқичлари сонининг камлиги;
2) пластик материалнинг тежаб ишлатилиши;
3) бемор учун энг кам ноқулайликлар туғдириш йўлидан бориш;
4) тўлиқ реабилитациянинг энг тез муддати.
Даволаш режасини тузиш тўлиқ анатомик, функционал ва эстетик самара олиш мақсадида энг муҳим ва мақсадга лойиқ жарроҳлик усулини танлашга асосланган. Бунга эришиш учун, биринчи навбатда, қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: қанча миқдорда ва қандай пластик хомашё керак; пластика усулининг қайси тури мақсадга мувофиқ; кўп босқичли даволашда аниқ оператив ёндашиш услуби ва уларни ўтказиш тартибини танлаш.