Файл: Режа Дастурий таъминот сифатига таъсир этувчи омиллар.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 12.01.2024

Просмотров: 53

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Биринчи даражага турли хил қийматлар – дастурлар ва маълумотлар тўпламларининг хусусиятлари билан ажралиб турадиган ва замонавий дастурий воситалар тизимларининг синфлари, мақсадлари ва функцияларининг бутун спектрини қамраб оладиган сифат кўрсаткичлари киради. Ушбу хусусиятларни фақат битта турдаги дастурий воситалар ичида таққослаш мумкин ва афзаллик принципига кўра буюртма қилиш қийин. Стандартлаштирилган сифат кўрсаткичлари орасида ушбу гуруҳ биринчи навбатда ҳар қандай дастурий воситалар учун устун хусусият бўлган функционал мосликни ўз ичига олади. Бошқа барча сифат кўрсаткичларининг номенклатураси ва қийматлари тўғридан-тўғри дастурий воситанинг зарур функциялари билан белгиланади ва у ёки бу даражада ушбу функцияларнинг бажарилишига таъсир қилади.

Функционал яроқлилик – лойиҳада формаллаштирилиши ва баҳоланиши объектив қийин бўлган, энг масъулиятли дастурий таъминот комплексларининг хусусиятлари. Ушбу хусусият, дастурий таъминот маҳсулоти фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун қандай асосий ва қўшимча функциялар ва вазифаларни ҳал қилиши кераклиги билан боғлиқ бўлса, бошқа конструктив хусусиятлари, асосан, белгиланган функцияларни талаб қилинган сифатда қандай ва қандай шароитларда бажарилиши билан боғлиқ. Функционал яроқлиликнинг субхарактеристикалари ва атрибутлари асосан функцияларнинг хусусиятлари, катигориялари ва сифат тавсифлари билан характерланиши мумкин, бунинг учун кўпинча рақамли ўлчовлар ва шкалаларни аниқлаш қийин бўлади.

Сифат кўрсаткичларининг иккинчи даражаси дастурий воситаларнинг ишончли ва объектив равишда ўлчанган рақамли хусусиятларини ўз ичига олади. Ушбу конструктив хусусиятларининг қийматлари одатда дастурий воситалардан фойдаланишда функционал яроқлилигига энг катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун уларнинг талаб қилинадиган қийматларини танлаш ва асослаш дастурий воситаларни лойиҳалаш пайтида энг аниқ ва ишончли тарзда амалга оширилиши керак. Уларнинг субхарактеристикаларини буюртмачилар ёки дастурий таъминот фойдаланувчилари томонидан керакли сон қийматлари ўрнатилиши ва танланиши мумкин бўлган объектив равишда ўлчанган қийматларнинг тартибланган шкалалари билан тавсифлаш мумкин. Ушбу хусусиятлар дастурий таъминот комплексларининг ишончлилиги ва самарадорлигидир. Ушбу қийматлар техник топшириқларда ёки талабларнинг спецификациясида танланиши ҳамда қайд этилиши ва талаблар билан таққослаш учун малака тестлари пайтида объектив, рақамли ўлчовлар усули билан кузатиб борилиши мумкин. Aсосий масалаларни ҳал қилишнинг давомийлиги, уларнинг маълум бир вақт оралиғидаги ечимлари сонига боғлиқлиги, натижаларни кутиш муддати ва дастурий воситаларнинг ишлаш динамикасининг бошқа баъзи хусусиятлари, буюртмачи томонидан талабларнинг хусусиятларига қараб миқдорий равишда танланиши ва ўрнатилиши мумкин.


Дастурий воситаларнинг стандартлаштирилган сифат кўрсаткичларининг учинчи даражасини ўлчовли миқдорий қийматлар билан тўлиқ тавсифлаш қийин ва уларнинг баъзи бир субхарактеристикалари ва атрибутлари тавсифловчи, сифатли шаклга эга. Дастурий воситаларнинг функционал мақсадига қараб, буюримачи билан келишилган ҳолда, ушбу хусусиятларнинг зарурлиги (устуворлиги) даражаси ва уларнинг атрибутларини, конкрет дастурий воситанинг ҳаёт циклида амалга ошириш даражасининг нуқта қийматларини мутахассислик билан (экспертно) аниқлаш мумкин.

Муаммо улар боғлиқ бўлган факторларни аниқлаш, дастурий воситаларнинг функционал яроқлилигига таъсирини камайтириш усуллари ва воситаларини яратиш, шунингдек, барча реаль салбий таъсирлар остида барқарорликга эга бўлган, дастур комплексининг керакли сифатини таъминлаш учун чекланган ресурсларни самарали тақсимлашдан иборат. Дастурий воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш жараёнида ушбу усуллар ва воситаларни комплекс, мувофиқлаштирилган ҳолда қўллаш бир қатор салбий омилларнинг намоён бўлишини истисно қилиш ёки уларнинг таъсирини сезиларли даражада заифлаштиришга имкон беради. Шундай қилиб, дастурий воситалар ишлашининг эришилган сифати даражаси олдиндан прогноз қилинади ва бошқарилиши мумкин, тўғридан-тўғри унга эришиш учун ажратилган ресурсларга, энг муҳими, дастурий воситалар ҳаёт циклининг барча босқичларида ишлатиладиган сифат тизими ва технология самарадорлигига боғлиқ.