Файл: 1 машулот мавзуси Фан ижтимоиймаданий одиса Маъруза режаси.pptx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 26.10.2023
Просмотров: 32
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
1- машғулот мавзуси: Фан ижтимоий-маданий ҳодиса
Маъруза режаси:
1. Фан тушунчасининг таҳлили.
2. Фан тарихига ёндашувлар.
3. Фаннинг функциялари.
4. Фан тараққиётининг асосий босқичлари.
Фан тушунчаси
Фан – табиий ходисаларни кузатиш, таснифлаш, тавсифлаш, тажрибада синаш ва назарий тушунтириш таомилларини кўрсатиш воситаси.(Этимологик луғат)
Фан ижтимоий тараққиёт жараёнида инсониятнинг дунё ҳақида аниқ билим олиш ва яратишга бўлган эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлган.
Фан тушунчаси
Фан билим, фаолият ва ижтимоий ҳодисадир. Фан объективлик, аниқлик, ҳақиқийлик мезонларига жавоб берувчи билимлар тизими бўлиб, мафкуравий ва сиёсий йўналишларга нисбатан бетараф бўлишга ҳаракат қилади. Ижтимоий ҳодиса сифатидаги фан 2 йўналишда - давлат бошқарув тизими ва жамоа сифатидаги фанда намоён бўлади.
Презентизм – ўтмишни ҳозирги замон тилида тушунтирилиши.
Антикваризм – ўтмишнинг тўлиқ манзарасини ҳозирги замонга боғламасдан тиклаш.
Инглиз физик, фаншунос олими Ж.Бернал экстернализмга асос солади. Экстернализмга кўра фан ривожи ташқи детерминация билан белгиланади.
Бу йўналиш вакиллари Э.Цильзель, Р.Мертон, А.Кромби, С.Липпи.
Интернализм тамойилига кўра фан ташқи таъсир воситасида эмас, балки ўзининг ички эволюцияси, илмий билишга ичдан хос бўлган қонуниятлар натижасида ривожланади.
Бу йўналиш вакиллари А.Койре, Дж.Прайз, Р.Холл, Дж.Ренделл, Дж.Агасси.
Фаннинг функциялари
1. Ҳақиқий билимни яратиш функцияси.
2. Лойиҳа-конструкциялаш функцияси.
3. Маданий-технологик функцияси.
4. Жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш функцияси.
5. Бунёдкор куч функцияси.
6. Ижтимоий функцияси.
Фан тараққиёти асосий босқичлари
1. Илк фан даври –эр.олд. I минг йилликдан XVI асргача бўлган давр.
2. Классик фан даври – XVI-XVII асрлар бўлиб, XIX асргача давом этади.
3. Ноклассик фан даври - XIX аср охири XX асрнинг 70-йиллари.
4. Постноклассик фан даври - XX асрнинг 70-йилларидан бошланган.