Файл: Buxoro muhandisliktexnologiya instituti energetika fakulteti.ppt

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 08.11.2023

Просмотров: 32

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

BUXORO MUHANDISLIK-TEXNOLOGIYA INSTITUTI «ENERGETIKA» fakulteti


«ELEKTR MEXANIKASI VA TEXNOLOGIYALARI » kafedrasi


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA- MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI

МАВЗУ: ТРАНСФОРМАТОР ЧУЛҒАМЛАРНИНГ УЛАНИШ ГУРУХЛАРИ


РЕЖА:
1. Умумий тушунчалар.
2. Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳлари.
3. Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳларини аниқлаш

Умумий тушунчалар


Ўртача ва катта қувватли корхоналарнинг ҳар бирида электр энергияси билан таъминлайдиган трансформатор подстанцияси бўлади. Бу подстанцияларда кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар ўрнатилади. Электр энергияси корхона подстанциясига ҳаво ёки кабел линияси орқали, электр станциясидан ёки марказий подстанциядан кўпинча 6 ёки 10 кВ, баъзан 35 кВ ли кучланиш билан узатилади. Подстанцияда бир ёки бир неча куч трансформаторлари ўрнатилиши мумкин. Бу трансформаторлар юқори кучла­нишни истеъмолчиларнинг номинал кучланишигача, яъни 660 В, кўпинча 400/230 В гача пасайтириб беради.


Трансформаторлар параллел ишлаганда истеъмолчиларга
бериладиган қувватнинг энг катта қиймати
айрим трансформаторларнинг номинал
қувватлари йиғиндиси билан аниқланади,
бошқача айтганда, уларнинг номинал қувватлари
ўзаро қўшилади. Агар бирор корхона подстанциясида
олдин битта трансформатор ўрнатилган бўлса, вақт
ўтиши билан корхона кенгайтирилиб янги цехлар қурилади.


1-расм

Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳлари


Бир ва уч фазали трансформатор чулғамларининг уланиш гурухи ёки Е^ ва Ег векторларнинг бир-бирига нисбатан қандай йўналганлиги биринчидан, бирламчи ва иккиламчи чулғамларни ўраш йўналишига; иккинчидан, чулғамларнинг бош ва охирги учларини (қисмаларини) қандай белгилашга боғлиқдир.

2-расм


2-расм


ЭЮК лар Е{ ва Е2 нинг векторлари бир томонга йўналган бўлади, яъни улар орасида силжиш бурчаги нолга тенг. Агар трансформаторнинг иккиламчи чулғами унинг бирламчи чулғамига нисбатан тескари томонга ўралса ёки иккиламчи чулғам учлари тескари ифодаланса (масалан, бош учи «х» билан; охирги учи «а» билан),
Е ва Е2 векторлар қарама-қарши йўналади, яъни векторлар орасида силжиш бурчаги 180° бўлади (2-расм, б).


Олдин бир фазали трансформатор чулғамларининг уланиш гурухини аниқлаймиз.
Агар бир трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамлари стерженларга бир хил йўналишда ўралса ва уларнинг бош ва охирги учлари бир хилда ифодаланса (2-расм, а)

Трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларининг учларини тўғри аниқлаш, уларни тўғри улаш ҳамда уланиш гурухини тўғри аниқлаш муҳим ахамиятга эгадир.


4-расм.


Трансформаторнинг иккиламчи чулғамига тегишли клеммаларни, яъни чулғамларнинг бош ва охирги учларини турли тартибда белгилаб
(масалан, а, в, с ўрнида с, а, в ёки в, с, а билан белгилаб), чулғамларнинг турли уланиш гуруҳларини олиш мумкин.


Мамлакатимизда Умумиттифоқ стандартлари асосида уч фазали трансформатор чулғамлари, асосан, Y/Y—0 ва Y/—11 уланиш схемаларида ва 0 (ёки 12) ва 11 уланиш гурухларида ишлаб чиқарилади
(4-расм, IV-1 жадвалга қаранг). Бу трансформаторларни параллел улаш шартларини осон бажарилишига имкон беради.


Трансформаторнинг чулғамлари Y/Y ва усулларида уланганда жуфт, яъни 2;4;6;8;10 ва 0 уланиш гурухини олиш мумкин. Чулғамлар Y/ ва /Y усулларида уланганда тоқ гурухларни, яъни 1, 3, 5, 7, 9 ва 11
уланиш гурухларини олиш мумкин.

Назорат учун саволлар.


1.Трансформаторни уланиш бўйича нима биласиз?
2.Трансформаторни уланиш гурухи нимага асосланиб аниқланади?
3. Трансформаторни қандай уланиш гурухлари бўлади?