Файл: Правила обеспечения безопасность зданий при осуществлении реконструкции, перепланировки и переоборудования помещений в многоквартирных домах.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 22.11.2023
Просмотров: 35
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ ШНҚ 1.04.05-20
КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРДА ХОНАЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚАЙТА УСКУНАЛАШ БЎЙИЧА БИНОЛАР
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Правила обеспечения безопасность зданий при осуществлении реконструкции, перепланировки и переоборудования помещений
в многоквартирных домах
Rules for ensuring the safety of buildings during the reconstruction, redevelopment and re- equipment of premises in apartment buildings
КИРИШ
Мазкур ҳужжат кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш соҳасига оид, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар билан мувофиқлаштирилди ҳамда хорижий амалиёт асосида қайта кўриб чиқилди.
-
ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ
1.1. Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда ШНҚ деб юритилади) кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ишларни ташкил этиш ва бажариш, уларни мақбуллаштириш ҳамда муаллифлик назоратини олиб бориш тартибини белгилайди.
-
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР
-
Мазкур меъёрий ҳужжатда ШНҚ 1.03.06 “Шаҳарсозлик хужжатларини экспертизасидан ўтказиш тартиби”га ҳаволалар қўлланилади.
-
-
АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Мазкур ШНҚ да қуйидаги атамалар ва таърифлар ишлатилади:
хона – турар жой биносида, ШНҚга мувофиқ равишда ускуналанган ва муайян мақсадларга мосланган – истиқомат қилинадиган, умумий фойдаланишга мўлжалланган ва истиқомат қилинмайдиган – деворлар, ораёпмалар ва бошқа тўсувчи конструкциялар билан чекланиб ташкил топган ҳажмий-бўшлиқ;
реконструкция – бир ёки бир неча ўзаро боғлиқ бўлган хоналарни ўзгартириб қайта қуриш ишлари, яъни хоналарни қайта режалаш, хонадон ичидаги муҳандислик коммуникациялар ва жиҳозларни кўчириш ишлари (оралиқларни очиш ва беркитиш, ораёпмаларни қисман ёки тўлиқ бузиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлган қурилиш ишлари;
туташ хоналар – умумий девор ва оратўсиқ девор (перегородка)лар билан тўсилган хоналар;
хонадон эгаси – кўп хонадонли уйда хонага эгалик хуқуқи бор юридик ёки жисмоний шахс, мулкдор;
кўп хонадонли уй – хонадонлар сони икки ва ундан ортиқ бўлган, умумий ташқи хоналарга ва умумий муҳандислик тизимларига эга бўлган уй;
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун мўлжалланган ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсиқ ёки аралаш конструкциялардан таркиб топган қурилиш тизими;
иншоот – таянч, тўсиқ ёки аралаш конструкциялардан таркиб топган, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, материалларни, маҳсулотларни, буюмларни, асбоб-ускуналарни сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши, одамлар ва юкларни, хом ащёни ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни олиб ўтиш учун мўлжалланган катта ҳажмли, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими.
бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси — бино ва иншоот фасадига ўзгартиришлар киритилмасдан олдин унинг олд ва ён фасадларининг рангли тасвирдаги фотосуратлари билан бирга бино ва иншоот фасадига киритилган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.
-
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
-
Кўп хонадонли турар жой биноларнинг хоналарида реконструкция ишларини амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби Ҳукумат қарорлари билан белгиланади. -
Истиқомат қилиш учун қулайликлар даражасини ошириш мақсадида хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилиши мумкин:
-
ёрдамчи хоналарнининг юза ўлчамларини ўзгартириш;
алоҳида хоналарни белгилаш ёки уларни туташ хоналардан ажратиш мақсадида қўшимча оратўсиқ девор (перегородка)лар ўрнатиш;
хоналар тарҳини мақбул холга келтириш мақсадида оратўсиқ девор (перегородка)лар ўрнини ўзгартириш, шунингдек истиқомат қилувчи ва ёрдамчи хоналарда мавжуд бўлган оралиқларни беркитиш;
янги эшик оралиқларини очиш ва эскиларини беркитиш, шунингдек эшиклар очилишининг йўналишини ўзгартириш;
иситиш ва санитар-техник жиҳозлар ўрнини ўзгартириш;
пешайвон (лоджия) иситилишга мослаштирилиб, кўпхонадонли уйнинг иситиш тизимининг гидравлик барқарорлигини бузмаган ҳолларда, ушбу хонага иситиш қурилмаси ўрнатиш.
-
РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН БОШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЛОЙИҲА
ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
-
Турар жойнинг истеъмол сифатини яхшилашга қаратилган реконструкция ишлари лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин. Бунда бино фасадини реконструкция қилиш (ўзгартириш) кўзда тутиладиган бўлса бундай лойиҳа бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни мутасадди идоралар билан келишиш маъмурий регламентларда белгиланган тартибда амалга оширилади. -
Реконструкция ишлари учун лойиҳа ҳужжатлари қуйидагилардан иборат: реконструкция имконияти борлиги тўғрисида техник хулоса;
хоналарнинг тарҳлари ва кесимлари чизмаси;
турар жой биносининг фасади чизмаси (агар бино фасади реконструкция қилинадиган бўлса);
конструктив тугун (узел)лар ва деталлар чизмаси; ҳисоблар
(зарур бўлганида).
-
Реконструкциялаш учун лойиҳа ҳужжатлари амалдаги ШНҚ ва давлат стандартларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши лозим. -
Лойиҳа ҳужжатлари ШНҚ 1.03.06 да белгилан тартибда экспертизадан ўтказилади ва хонадон эгаси томонидан тасдиқланади.
-
ХОНАДОНЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ, ҚАЙТА ТАРҲЛАШ ВА ҚАЙТА УСКУНАЛАШДАГИ ЧЕКЛОВЛАР
-
Хонадонларни реконструкциялаш, қайта тархлаш ва қайта ускуналашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
-
санитар-техник хоналарни бевосита ётоқхона ва ошхона устига жойлаштириш; ораёпма плиталарига таъсир этувчи ҳисобланган юкланиш даражасини ошириб
қайта қуриш;
бино пойдеворини ўзгартириш ва бинонинг юк кўтариб турувчи синчи ёки каркас элементларининг бикрлик ва мустаҳкамлик хусусиятларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қайта қуришни амалга ошириш;
бинони бўлимларга ажратувчи капитал деворлар ёки пардеворларидаги ёнғин хавфсизлигини таъминловчи оралиқларни беркитиш;
мавжуд бўлган дераза оралиқларини кенгайтириш ва янги дераза оралиқларини
очиш;
дераза оралиғига бир ёни билан таянадиган пардеворлар ўрнатиш;
лойиҳада кўрсатилган тиклаш ва кучайтириш чора-тадбирларини ўтказмасдан
ригель, тўсин ва хари (прогон)ларга шикаст етказувчи, баъзи таянчларнинг юк кўтариб турувчи хусусиятларини заифлаштирувчи том ва том ёпмаларни, ҳамда конструкцияларни шикастланишига сабаб бўлувчи ораёпмалар яхлитлигига ва санитар хоналаридаги гидроизоляция бутунлигига зарар етказувчи ишларни амалга ошириш;
деворлар ичидан ўтадиган вентиляция, тутун ва газ каналларида тортишни ёмонлаштирувчи ёки
уларни умуман ёпилиб қолишига сабаб бўла оладиган ишларни амалга ошириш;
хоналарда темир қувурли мўрилар ва чордоқларда осма бўғизлар ўрнатиш, бевосита ошхонадан хожатхона ва ювиниш хонасига кириш эшигини очиш;
марказий истиш тизимидаги тик қувурларнинг лойиҳавий ҳолатини ўзгартирган ҳолда пешайвонни истиш;
истиқомат хоналарига кириш эшигини бевосита кўчадан ёки зинапоя бўлмасидан
очиш;
бино учун умумий бўлган муҳандислик тармоқларига (сув, газ, электр таъминоти ва
алоқа) шунингдек вентиляция тизимига шикаст етказувчи ишларни бажариш;
индивидуал қўлда тайёрланган, газ билан ишлайдиган иситиш қозонларини ва иссиқ сув ускуналарини ўрнатиш.
6.2 Хоналар ўзгатирилишида жорий этилган шаҳарсозлик, санитария-гигиена ва эксплуатацион-техник меъёрий ҳужжатлардаги талабларга жавоб бермайдиган тадбирлар ва уларни қўллашга йўл қўйилмайди.
-
РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР ТАРТИБИ
-
Реконструкция ишлари қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин: пудрат усулида;
-
хўжалик йўли билан (қурилиш буюртмачиси – хонадон эгасининг ўз кучи билан ва маблағи ёрдамида).
-
Хоналарнинг реконструкцияси, ўзгартирилиши ва қайта ускуналаниши бўйича лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилоти буюртмачи мурожаатномаси асосида муаллифлик назоратини олиб боради.
Яширин шаҳодатловчи ишлар амалга оширилаётганда ишларнинг лойиҳа ҳужжатига мувофиқлиги муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассис томонидан тасдиқланиши лозим.
-
Кўп хонадонли турар жой биноларида қуйидагиларга йўл қўйилмайди: реконструкция қилинаётган хоналарда ораёпма плиталарига ва зинапоя сатҳларига