Файл: Правила обеспечения безопасность зданий при осуществлении реконструкции, перепланировки и переоборудования помещений в многоквартирных домах.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 22.11.2023

Просмотров: 31

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

таъсир қилувчи меъёрий юкланишларни ортиб кетишига сабаб бўлувчи қурилма ва асбобларни қўллаш;

туташ ва юқоридаги (пастдаги) хоналарга зарар етказилишини олдини олувчи махсус тадбирларсиз ишлаш;

эвакуация йўлларини, бошқа умумий фойдаланиш жойларини (зинапоя майдончалари, умумий йўлаклар, подъезд, айвон ва бошқа хоналар), шунингдек турар жой биноси атрофидаги ҳудудни қурилиш материаллари ва (ёки чиқиндилари) билан тўсиб қўйиш;

йўловчи (одам ташувчи) лифтларда, қурилиш материаллари ва чиқиндиларини ўралмаган ёки беркитилмаган ҳолда ташиш, шунингдек лифт кўтариш қобилияти чегарасидан ошириш;

истиқомат хоналари ва бошқа хоналар (пешайвон, йўлак, санузел) ораёпма плиталаридаги йўл қўйилган меъёрий юкланишларни ортишига сабаб бўлувчи миқдорда қурилиш материаллари ва (ёки чиқиндиларни) йиғиб тўплаш;

қурилиш материаллари ва (ёки чиқиндиларни) айвонларда йиғиб тўплаш.

7.4 Реконструкция ишлари бажарилишининг техник назорати кўпхонадонли уйни бошқарувчи ташкилот вакили ва хонадон эгаси (буюртмачи) томонларидан амалга оширилади.

  1. АМАЛГА ОШИРИЛГАН РЕКОНСТРУКЦИЯНИ РЎЙХАТГА КИРИТИШ


    1. Реконструкция тугаганидан сўнг хонадон эгаси лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда бажарилган ишлар лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини тасдиқловчи далолатнома тузади.

    2. Хонадон эгаси бир ойлик муддат ичида, бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатларига реконструкция жараёнида амалга оширилган ўзгартиришларни киритиш тўғрисида маҳаллий кадастр органига маълумот бериши керак.

    3. Турар жой биноси ва унинг юк кўтарувчи конструкцияларини сейсмик мустаҳкамлиги, кўпхонадонли уйни бошқарувчи ташкилот томонидан:


ҳудуднинг сейсмик даражаси 6 баллдан юқори бўлганда – ҳар 5 йилда; ҳудуднинг сейсмик даражаси 6 баллгача бўлганда эса ҳар 10 йилда;

текшириб борилиши ҳамда ҳар бир уй учун сейсмик паспорт юритиб борилиши

лозим.

Агар хонадонлар ичидаги юк кўтарувчи конструкцияларга ўзгартиришлар

киритилган бўлса уйларнинг сейсмик паспортида ушбу ўзгартиришлар қайд этиб борилиши талаб қилинади.

А Д А Б И Ё Т Л А Р



  1. ШНҚ 1.04.05-06 Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкциялаш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари”;

  2. СП 368.1325800.2017 “Қоидалар тўплами. Уй-жой бинолари. Капитал таъмирлашни лойиҳалаш қоидалари”. (Россия Федерацияси);

  3. ВСН 53-86 (р) “Турар-жой биноларининг жисмоний бузилишини баҳолаш қоидалари”. (Россия Федерацияси);

  4. ВСН 57-88 (р) “Турар-жой биноларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом”. (Россия Федерацияси);

  5. СН РК 1.04-26-2019 “Турар-жой ва жамоат биноларини реконструкция қилиш; капитал ва жорий таъмирлаш”. (Қозоғистон Республикаси);

  6. СНБ 1.04.02-02 “Турар жой ва жамоат бинолари ва иншоотларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва тиклаш”. (Беларусь Республикаси).