Файл: Крув аъзоси ёпи жароатларининг профилактикасини такомиллаштириш.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 23.11.2023
Просмотров: 19
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Самарқанд давлат тиббиёт институти Офталмология кафедраси мустақил изланувчиси Мадалов Нажмиддин Исматовичнинг “Кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатларининг профилактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менеджмент. 14.00.08 – Офтальмология мутахассислиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясига
АННОТАЦИЯ
Илмий рахбар: т.ф.д., профессор Ризаев Жасур Алимджанович
т.ф.д, доцент Агзамова Сайёра Саидаминовна
Иш олиб борилаётган ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт Унверситети.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кўрув аъзоси жароҳатлари кенг тарқалганлиги, клиник белгиларининг юқори полиморфизми, даволаш мураккаблиги ҳамда клиник-функционал оқибатларининг оғирлиги сабабли замонавий офтальмологиянинг ижтимоий муҳим муаммоларидан бири саналади. Ҳозирги вақтда кўрув аъзоси жароҳатлари кўриш қобилиятини йўқолишининг ва унинг натижасида ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда Кўз соққаси жароҳатлари бирламчи ногиронлик таркибида 16,7% ни ташкил этиб, бу кўрсаткич 3,0% ва 28,6% оралиғида ўзгариб туради [Икрамов О.И. 2021]. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотлари бўйича “..кўрув аъзоси жарохатлари, бирламчи ногиронлик, кўрлик ва кам кўриш тизимида, глаукома ва кўздаги дегенератив ўзгаришлардан кейин учинчи ўринни эгаллайди (16-18%)...” [Гундорова Р.А. 2009; Катаев М.Г. 2010; Josef J.M. 2011; Агзамова С.С. 2021].
Мамлакатимизда тадқиқотлар натижасида 2019 йилда КАЁЖдан умумий ва бирламчи касалланиш, мос ҳолда 100 минг аҳолига 113,76 ва 101,95ни, умумий ва бирламчи ногиронлик кўрсаткичи эса 100 минг нафар аҳолига мос равишда 1047 ва 127 ни ташкил этгани аниқланган [Агзамова С.С. 2021].
Кўз олмасининг тешилган жароҳатлари кўз жароҳатлари ичида 15-37% ни ташкил этиб, жараённинг аввал бошдан оғир кечиши, кўз тузилмалари ва пардаларининг кўплаб жароҳатланиши, оғир жароҳатдан сўнги асоратлар ҳамда кўп сонли ноқулай клиник-функционал натижалар билан характерланади. Кўрув аъзоси жароҳати оқибатидаги ногиронликлар ичида кўзи тешилган жароҳатлар етакчилик қилиб, бунда 84,5% ҳолатда 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган беморлар ногирон бўлиб қолади, 16-57% ҳолатда эса жараён кўриш қобилиятининг йўқотилишига олиб келади [Икрамов О.И. 2021].
Кўрув аъзосининг ёпиқ жароҳатларини (КАЁЖ) 82% да полиморфизм ўзгаришлар пайдо булади гифема, иридодиализ, гавҳарни ярим чиқиши, томир парда ва киприксимон тана кўчиши, тўр пардага қон қуйилиш ва бошқалар [Курбановв Н.Ф. 2003].
Сўнгги йилларда кўп холларда жароҳатларнинг комбинирланган турлари билан дуч келяпмиз. Уларнинг таҳлили жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш учун катта қизиқиш уйғотмоқда [E. Lignitz, B. Madea, 1993; N. Goel, R. Johnson et al 1994;В.Ф. Даниличев, 2000]. Бундан ташқари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида спорт жароҳатлари сони ортди [C. Garagne, et al 1994; N. Anders, 1994; F. Ghosh, B. Bauer, 1994; M.A. Burnstine, V.M. Elner, 1996]. Орбитанинг ҳамкорликдаги жарохатлари оқибатида пайдо бўладиган офтальмологик асоратларни ўз вақтида тўлиқ ташхислаш ижтимоий-иқтисодий муаммо бўлиб, у беморнинг ҳаёт сифати ва ижтимоийлашувига таъсир қилади [Катаев М.Г., 2010; Гундорова Р.А., 2009; Josef J.M., 2011].
Кўз шикастланишининг олдини олиш муаммоси долзарб ва ҳозирги кунга қадар ҳал қилинмаган. Кўпгина олимлар ўз тадқиқотларида жароҳатларнинг чуқурлиги, оғирлик даражасини ва табиатини, жароҳатнинг жойлашишини, ёт жисмнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кўз жароҳатларнинг турли хусусиятларини ўргандилар [Р. А. Гундорова 1982, 1988; Л.К. Мошетова 1993, 1996; В.Ф. Даниличев 2000; Dannenbern A.L. 1993; P.D. Hassert, C.C. Kelleher, 1994].
Бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, жароҳат натижасида кўздаги патологик жараённинг хусусиятларини ўрганиш ва даволашнинг янги усулларини излаш билан бир қаторда, юқори малакали ёрдам кўрсатиш босқичида кўз жароҳатларини даволашни ташкил этишнинг янада самарали шаклларини ишлаб чиқиш ва қўллаш зарур [В.В. Волков, В.Ф. Даниличев, 1989; Гафурова Л.Г., 2000; Курбанова Н.Ф. 2004; Агзамова С.С.2021].
Жароҳат этиологиясини ўрганиш кўрув аъзосининг жароҳатларни тиббий ва жарроҳлик даволашда янги ёндашувларни излашга ва жабрланувчини даволашга ёндашиш учун қулай фон яратишга олиб келади. Сўнгги йилларда жароҳатлар таркибидаги ўзгаришлардан ташқари, жарроҳлик аралашувлар технологияси ҳам ўзгарди: янги ускуналар, янги дори-дармонлар пайдо бўлди, улар янада малакали ёрдам кўрсатишга ва жабрланувчини реабилитация қилиш тизимини яратишга ёрдам беради [Курбанова Н.Ф. 2004].
Мамлакатимизда аҳолининг турли қатламлари орасида офталмологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада «...аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек,
тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш орқали, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш...» каби вазифалар белгиланган.
Аммо,офтальмотравматологиядаги жиддий ютуқларга қарамай, мамлакатимизда кўз жароҳати муаммоси тўла ўз ечимини топмаган бўлиб, ҳам тиббий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳимлигича қолмоқда, зеро кўрув аъзоси орқа қисми шикастланган очиқ кўз жароҳатларида беморларни парваришлаш бўйича шифокорлар ўртасида якдиллик мавжуд эмас. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида кўз жароҳатлари тузилиш жиҳатдан батафсил ўрганилган эмас, унинг сабаблари ҳамда клиник-функционал натижаларини белгиловчи омиллар таҳлил қилинган эмас. Кўз ичи ёт жисм (КИЁЖ) билан асоратланган, кўрув аъзоси орқа қисми шикастланган кўз тешиб ўтган жароҳатлари, жароҳатларнинг энг оғир кўринишларидан биридир [Бойко Э.В., 2010; Долгих В.М., 2010; Нероев В.В., Белий Ю.А., 2011; Андреев А.А., 2012; Bai H.Q 2011; Kuhn F., Mester V., 2014]. Бунда жароҳат кўзнинг деярли барча қисмларини қоплаб олиб, кўз пардалари қисилади, кўз гавҳари шикастланади, шишасимон тана йўқотилади, гемофтальм ва тўр парда кўчиши содир бўлади. Клиник-тажрибавий текширувлар кўрсатишича, жароҳат даврида механик таъсирдан ташқари кейинчалик, 6 дан 10 кунгача бўлган муддатда жароҳатдан кейинги пролифератив жараён ривожланади. Бунда цилиар тана структуралари, шишасимон тана гиалоид мембранаси, базал шишасимон тана ва тўр парда пигментли эпителийсининг шикастланиши пролифератив витреоретинопатия (ПВР) ривожланишига туртки беради [Трояновский Р.Л., 1991; Кислицина Н.М., 2003; Гундорова Р.А., 2004; Запускалов И.В., 2009; Долгих В.М., 2010; Шишкин М.М., 2010; Кочмала О.Б., 2011; Ryan S.G, 1985; Machemer R., 1988; Lewis H. et al, 1991; Abu El-Asrar., 2011].
Кўздаги жароҳат жараёни прогнози ва натижаси омиллар ранг-баранглиги билан белгиланади, ва бунда асосий эътибор ихтисослашган ёрдам кўрсатиш даражаси, муддатлари ва ҳажмига, шунингдек, ўтказилаётган жарроҳлик ҳамда медикаментоз даволашнинг оқилоналигига қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 16 мартидаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдам фаолияти тизимини ташкил этиш ва моддий техник базани келгусида мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида», 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонлари, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти мисолида кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатларидан кейин кўрлик ва зайф кўришга олиб келиш сабабларини тахлил қилиш, диагностик, жароҳатнинг оғирлик даражасига қараб диагностик ва даво чораларининг хажмини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1. Кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатларининг этиологиясини, шифохонага мурожаат қилиш муддатини ўрганиш.
2. Кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатлари туфайли кщрлик ва заиф кўриш сабабларини ретроспектив таҳлил қилиш.
3. Жароҳатнинг оғирлик даражасига қараб диагностика ва даволаш тактикасини ишлаб чиқиш.
4. Кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатларининг замоновий профлактик алгоритимини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий марказининг (РИКМИАТМ) Самарқанд филиали хисобот шакллари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (ССВ) статистика тўплами, 2018-2022 йиллар мобайнида РИКМИАТМ Самарқанд филиалида даволанган 5000 беморнинг саралаш орқали тиббий хужжатлари: 750 та касаллик тарихлари ва 150 та амбулатор карталарнинг ретроспектив таҳлили, шунингдек КАЁЖ бўлган 75 нафар беморнинг офтальмологик текшириш маълумотлари.
Тадқиқотнинг предмети сифатида архив материалларини ретроспектив тахлили, беморлар ва уларнинг тиббий ҳужжатлари, шунингдек офталмологик текшириш натижаларининг материаллари олинган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқотни амалга оширишда нусха кўчириш, таҳлилий, эксперт, стандарт офталмологик, клиник - инструментал усуллардан фойдаланилган.