Файл: Семинар аъзолари! Ижозатингиз билан эътиборингизга диссертант аидаги маълумотномани иб эшиттирсам.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 01.12.2023

Просмотров: 14

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

Илмий котиб сўзи

Илмий котиб: Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий семинар аъзолари! Ижозатингиз билан эътиборингизга диссертант ҳақидаги маълумотномани ўқиб эшиттирсам.

Базарова Иродахон Рашанбековна 1983 йилда Андижон шахрида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Андижон давлат университетининг Тарих факультетини, 2007 йилда эса Умумий тарихи йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. 20 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бир қатор халқаро ва республика анжуманлари иштирокчиси.

Базарова Иродахон Рашанбековна меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳар 31-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси лавозимида бошлаган. 2011 йилдан АнДУда ишлаб келмоқда. 2019 йилдан буён Андижон давлат университети 07.00..01- “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Базарова Иродахон Рашанбековнанинг шахсий йиғма жилдида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиш учун барча ҳужжатлар мавжуд.

Базарова Иродахон Рашанбековнанинг диссертация мавзуси “ОАК Бюллетени”нинг 2017 йил 2-сонида В2017.2.PhD/Tar89 рақами билан рўйхатга олинган.

Диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси 2022 йил 11 ноябрида Андижон давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси йиғилишида бўлиб ўтган. Баённома йиғилиш раиси, доцент М.Алихожиев томонидан имзоланган, Андижон давлат университети, ректори б.ф.д. А.Юлдашев томонидан тасдиқланган ва 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия қилинган.

Базарова Иродахон Рашанбековнанинг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бошланғич таълимнинг ривожланиши (Фарғона водийси вилоятлари мисолида)” мавзуидаги тадқиқоти давомида олинган илмий хулоса ва натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:

Андижон вилоятида 1995-2018 йиллар давомида умумтаълим мактаблари фаолиятида халқаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши, бошланғич таълимга замонавий дастурларни татбиқ этилиши ва унинг самарадорлигига тегишли маълумотлар Германия Федерацияси A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH илмий тадқиқот марказининг “Замонавий бошланғич таълим” деб номланган ҳисоботини статистик ва архив манбалари билан таъминлашга кўмак берган (Бремендаги Ausbildung und Arbeit Plus GmbH илмий тадқиқот марказининг 2020 йил 31 октябрдаги тегишли сертификати). Марказга берилган бошланғич таълим бўйича материаллар бу ердаги ҳисоботлар тўпламларини янада мукаммалашувига ва уларни рақамлар орқали маълумотлар билан бойитишга ёрдам берган;


Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичига кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури IV йўналишига оид ёшларда соғлом дунё қараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш 33-банди Ёш ота-оналар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари учун 7 ёшгача бўлган болаларни жисмонан, маънан, интелектуал ривожланиши учун миллий тарбия руҳидп вояга етказишга қаратилган инновацион комплекс дастурини яратиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган;

Фарғона водийсида мустақилликнинг қўлга киритилиши туфайли бошланғич таълим тизимининг ривожланиши, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги бошланғич таълим бўғинини кадрлар билан таъминлашдаги ютуқ, муаммо, қийинчиликлар, бошланғич синфларда хорижий тиллардан дарс берувчи ўқитувчилар сонининг ортиб бориши бўйича тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-69-сонли “Бошланғич синф ўқувчиларига таълим бериш жараёнида ота-оналарнинг иштироки ва ролини ошириш” мавзусидаги илмий лойиҳа ҳисоботларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 23 июндаги №01-09/972-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар водий вилоятларида бошланғич таълим тизими ҳолати бўйича тарихий билимларни ойдинлаштиришга хизмат қилган.

Тадқиқотнинг асосий мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган илмий мақола ҳамда тезисларда (жами 11 та) ўз аксини топган.

Саволлар бўлса марҳамат!