Файл: 8Мавзу Ишлаб чиариш оимини ташкил этиш асослари, унинг хусусияти ва моияти.pptx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 07.12.2023

Просмотров: 17

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

8-Мавзу: Ишлаб чиқариш оқимини ташкил этиш асослари, унинг хусусияти ва моҳияти.


Вагон таъмирлаш заводларидаги асосий ишлаб чиқариш жараёнларининг турли хилдаги ишларни бажарилиши асосан алохида цехларда амалга оширилиб – сочиш, ваггонни йиғиш, Қуюв ишлари, кўзовга ишлов бериш ишлари, меҳаник, таъмир-жамловчи, маляр ва бошқа ишлар бажарилади.Асосий ишлаб чиқаришдаги ишларни кўчириш – доимий бир-бири боғлиқликда бўлиб, вақт ва замонга боғлиқдир.

Бу эса ишлаб чиқариш жараёнларида алохида белгиланган пропорция ва бирхилликни назорат қилишни талаб этади, вагонларни таъмирлашга кириб келган вақтдан бошлаб, эҳтиёт қисмлари, материалларни танлаш, ва уларга ишлов бериб тайёр ҳолдаги маҳсулотга айлангунгача бўлган барча жараёнлар киради.

Технологик жараён – ишлаб чиқариш жараёнининг асосий ташкилий қисми ҳисобланади.

Технологик жараёнга қараб ишлаб чиқариш жараёнларининг кетма-кетлиги, назарда тутилган ўлчамларнинг ўзгариши, кўриниши, шакли ва тайёр маҳсулотни олиш йўлидаги меҳнат предметларининг ўзаро жойлашуви ва ҳолати назарда тўтилади.

Вагон таъмирлаш корхоналарида турли хилдаги технологик жараёнлар ишлатилади.

Улардан энг кўп ишлатиладиганлари қуйдагилар:

- Куюш, ковкалаш ва штамповка усулларида фойдаланиб, керакли шаклни олиш.

- Сварка, болт ва паргин михлар ёрдамида бир нечта деталларни бирлаштириш, уларнинг ўзаро жойлашувини ўзгартириш.

- Металл киркувчи станоклар ва чилангар ишлови ёрдамида деталларни ўлчами ва шаклини ўзгартириш.

- Металлнинг ташки кўриниши ва таркибининг ўзгариши (хромировка, никелировка, бўяш) ва галванастег ёрдамида амалга оширилади.

Технологик жараёнлар учун ташкил топган жараёнларнинг такрорланувчи ҳарактери, берилган ҳар бир деталга ишлов беришда, натижада бир турдаги шаклга эришиш, ўлчамлари ва таъмирланаётган ёки ишлаб чиқарилаётган деталдан иборатдир.

Ишлаб чиқаришдаги операциялар – технологик, транспортли ва назоратли бўлиши мумкун.


Технологик операциянинг чегараси деганда – ишчи ёки ишчиларнинг бир жойдан иккинчи иш жойига ўтиши, шунингдек маҳсулотнинг бошқа жойга кўчирилишига айтилади.

Ишлаб чиқариш жараёнида операциялар сони турлича бўлиши мумкун: унда, меҳнат шароити, маҳсулотга ишлов бериш вабул қилинган усул бўйича, меҳнат қуроли ва ускуналарга боғлиқ бўлади:

Замонавий ишлаб чиқариш жараёнини қуришда, уни операцияларга бўлишдан олдин, унинг вақт ва замондаги ҳолатини урганиб, операциянинг режавий мақсади талаб этилади. Операция – ишлаб чиқариш режасининг бажарилувчи ва асосий бирлиги ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш операциясига – техник – иқтисодий ҳисоб – китоблар қўлланилади: масалан, иш вақтини нормаллаштириш, нархларни белгилаш, қурилма ва ускуналар заруриятининг ҳисоблаш.

Юқорида кўрсатилган кўрсаткичларнинг ихтиёрий биттаси бўзилганда ёки ўзгарганда, бу переходнинг охирига ва иккинчи переходнинг бошланишига тухтайди.

Деталлга ишлов беришда кесиш переходи, операциянинг бир қисми ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида битта ёки бир нечта бир хил ишлайдиган кесувчи инструментлар, кесиш режимини ўзгартирмаган ҳолда, бир хил юзаларни ёки қисмларни қирқишга айтилади.

Масалан: йиғиш жараёни пайтида “приём” «болтни тешикга ўрнатиш» икки ҳаракатдан иборат бўлади: 1. «болтни олиш» ва 2. «болтни тешикга ўрнатиш»:

Приём (усул)  мураккаб ва оддийга бўлинади:

Оддий приём - бир нечта ҳаракатлардан ташкил топган бўлиб, бирор бир жисмни олиш, кўчириш ёки бошқа жойга олиб қуйиш ҳаракатлари саналади.

Мураккаб приём эса  бир нечти оддий приёмлардан ташкил топган бўлади.

Трудовое движение (меҳнат ҳаракати) бу  приёмнинг ажралмас қисмидир.

Трудовое движение деб – инсон танасининг меҳнат давомида ишчи органларининг ҳаракатига айтилади: масалан, танаси, қўли, бўғинлари, бармоклари ва бошқалар киради.

Доимий ҳарактерга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, ишлаш масофаси, ҳаракатнинг аниқлиги ва унга берилаётган кучнинг таъсиридир.