ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 12.12.2023
Просмотров: 59
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
4. Ишчи гуруҳлар таркибига киритиладиган мутахассисларга қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ишчи гуруҳлар аъзолари хизматига ҳақ тўлаш тарифларини меъёрлаштириш хорижий ўқув ва илмий адабиётларнинг муаллифлик босма табоғи ҳажмига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда таржима қилиш, таҳрир қилиш, экспертизадан ўтказиш жараёнлари учун алоҳида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
6. Ишчи гуруҳ томонидан бажариладиган хизматларга ҳақ тўлаш ишчи гуруҳ аъзолари билан тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
7. Ишчи гуруҳ аъзолари хизматига ҳақ тўлаш масалалари бўйича низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган ишчи гуруҳ аъзоларига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР
Т/р | Ишчи гуруҳ аъзоси | Маълумоти бўйича талаблар | Малакаси бўйича талаблар |
1. | Таржимон | Таржимон қуйидаги учта талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Таржимонлик, филология йўналишлари(мутахассисликлари) бўйича олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга чет тили ва она тилини мукаммал биладиган олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёки магистр. 2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга олим-мутахассис. 3. Таржимон ҳуқуқига эга (сертификат ёки бошқа расмий ҳужжат билан тасдиқланган) бўлган, чет тилини IELTS-6.0ва ундан юқори даражада(шу жумладан, бошқа чет тилларидан таржима қилишда мувофиқ даража назарда тутилади)биладиган (тасдиқловчи ҳужжат билан) мутахассис. | Таржимон таржима предметини ҳар иккала тил воситаларида осон ифода қила оладиган, тил хусусиятларини биладиган ва уни таржимада тўлақонли амалга ошира оладиган бўлиши ҳамда қуйидаги малака талабларидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Профессионал таржимон ёки профессионал хорижий тил филологи малака талабларига жавоб берадиган мутахассис. 2. Чет тилини ўзлаштиришнинг Умумевропа халқаро стандарти бўйича камида В2+ ёки С1 даражасида биладиган юқори малакали, оғзаки ва ёзма таржима йўналишида тажрибага эга бўлган мутахассис. 3. Республикада ёки хорижий мамлакатларда илмий, илмий-оммабоп, илмий-техник (соҳалар бўйича) матнларни таржима қилиш тажрибасига эга, таржималари расмий матбуотда, илмий ва оммабоп нашрларда чоп этилган ва тан олинган мутахассис. 4. Чет эл олий таълим муассасаларининг бакалавриати ёки магистратурасини битирган ёхуд камида 2 йил давомида PhD дастури бўйича ўқиган ёки малакасини оширган мутахассис. |
2. | Муҳаррир | Муҳаррир қуйидаги талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Фан, таълим йўналиши ёки таълим соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёхуд магистр дипломига эга бўлган соҳа мутахассиси. 2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга бўлган соҳа мутахассиси. | Муҳаррир қуйидаги малака талабидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Тегишли фан ёки турдош ўқув фанларидан камида 5 йил дарс бериб келаётган профессор ёки ўқитувчи. 2. Соҳани мукаммал биладиган, илмий мақола, ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлаб нашр қилган мутахассис. Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади. |
3. | Эксперт | Соҳага оид таълим муассасаси, илмий муассаса ва бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассис (раҳбар). | Соҳани мукаммал биладиган, соҳага оид республика ва жаҳондаги тенденциялардан хабардор бўлган мутахассис. Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади. |
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган ишчи гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш
ТАРИФЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Иш номи | Ўлчам бирлиги | Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик табоғи учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал ставкаси |
1. | Таржима қилиш | Муаллифлик табоғи | * |
2. | Таҳрир қилиш | Муаллифлик табоғи | 0,422 |
3. | Экспертизадан ўтказиш | Муаллифлик табоғи | 0,422 |
Изоҳлар.
1. Муаллифлик табоғи — 40 000 босма белгиларга, график материални (расмлар, диаграммалар, жадваллар, мусиқа ноталари ва ҳоказолар) нашр этишда 3000 кв. сантиметрга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.
2. Ишчи гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш иш тугаллангандан сўнг, нашрга тавсия этилган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тарифларга мос равишда амалга оширилади.
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори билан тасдиқланган ставкалар асосида ҳақ тўлаш амалга оширилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш тартиби тўғрисида
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш тартибини белгилайди.
2. Олий таълимнинг ўқув адабиётлари дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатма, услубий тавсиянома, маълумотлар тўплами (банки), маърузалар курси, маърузалар тўплами, машқлар (масалалар) тўплами, луғат, дайджест каби турларидан иборатдир.
3. Олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ўқув адабиётларини яратиш тартиби
4. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича яратилиши зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
олий таълим муассасалари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига мувофиқ яратилиши зарур бўлган ўқув адабиётларининг рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) киритади;
Марказ олий таълим муассасалари томонидан киритилган ўқув адабиётлари рўйхатларини ўқув режа ва фан дастурларига мослиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади, билим ва таълим соҳалари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича такрорланадиган адабиётларни аниқлайди, такрорланишларни тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда бартараф қилади, бир хил фанлар бўйича олий таълим муассасалари томонидан рўйхатга киритилган турли ўқув адабиётларини тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда оптималлаштиради ва мақбул ҳолатга келтирилган ўқув адабиётларининг рўйхатларини тегишли олий таълим муассасаларига ўз тавсиялари билан юборади;
ўқув адабиётлари рўйхатларини шакллантирган олий таълим муассасаларининг ректорлари Марказ томонидан таҳлил қилинган тегишли ўқув адабиётлари рўйхатларини Вазирлик томонидан белгиланадиган ягона шаклдаги жадвал кўринишида ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва Марказга белгиланган тартибда тақдим этади.
5. Ўқув адабиётларини яратиш учун олий таълим муассасаларида соҳанинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва олимлар таркибидан муаллиф (муаллифлар жамоаси) тайинланади. Муаллифлар таркибига турдош олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий олим ва мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.
6. Зарур ҳолларда, ўқув адабиётларини яратиш учун муаллифлар танлов асосида белгиланиши мумкин. Танловда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ишлаб чиқариш, фан, таълим ва тегишли бошқа соҳаларнинг юқори малакали мутахассислари, шунингдек хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳам иштирок этиши мумкин.
7. Ўқув адабиётлари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларига қўйиладиган талабларга мос ҳолда тайёрланишига тегишли таянч олий таълим муассасаси масъулдир.
8. Ўқув адабиётлари матбаа ва ноширлик меъёрларига амал қилган ҳолда тайёрланади.
9. Ўқув адабиётлари қўлёзмаларини тайёрлаш ва уларни нашр қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
таянч олий таълим муассасаларида муаллиф (муаллифлар жамоаси) томонидан ўқув адабиётининг қўлёзмаси тайёрланади;
тайёрланган қўлёзмага фаннинг етук мутахассислари, таълим йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари, тегишли соҳа ташкилотларининг тақризлари олинади;
таянч олий таълим муассасасининг кенгашида ўқув адабиёти қўлёзмаси атрофлича муҳокама қилинади ва нашр қилишга тавсия этиш тўғрисида олий таълим муассасаси кенгашининг баёни расмийлаштирилади;
экспертизадан ўтказиш мақсадида ўқув адабиётининг қўлёзмаси тегишли таянч олий таълим муассасаси томонидан Марказга киритилади;
Марказ таянч олий таълим муассасалари томонидан киритилган ўқув адабиётлари қўлёзмаларини таълим соҳалари ва йўналишларига мувофиқ жамлаб, Вазирлик ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларга (кейинги ўринларда ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар деб аталади) тақдим этади;
ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар ўқув адабиётлари қўлёзмаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларига қўйилган талабларга мослиги, талабаларга мукаммал замонавий билим, кўникма ва малакаларни беришга хизмат қилиши юзасидан экспертизадан ўтказади, ҳар бири бўйича асосланган хулоса ҳамда унинг ўзбек, рус, қорақалпоқ тилидаги адади ва нашр этиш манбалари (марказлашган бюджет маблағлари, олий таълим муассасаларининг маблағлари ва бошқалар) юзасидан тавсия беради;
ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларнинг ўқув адабиётлари қўлёзмалари юзасидан берган хулосаси Вазирлик ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) мажлисида муҳокама қилинади;
муҳокама натижасида ижобий деб топилган ўқув адабиётларнинг қўлёзмалари Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси баёни билан нашр этишга тавсия қилинади, салбий баҳоланган ўқув адабиётлари қўлёзмалари қайта ишлаш учун тегишли таянч олий таълим муассасаларига юборилади;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан нашр этишга тавсия этилган ўқув адабиётлар қўлёзмаларининг рўйхати уларни тайёрлаган олий таълим муассасаси, муаллифлар фамилияси ва исми, ўқув адабиётининг тури, унинг ҳажми, адади ва молиялаштириш манбаси кўрсатилган ҳолда Вазирликка тақдим этилади;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тавсия этилган ўқув адабиётларни Вазирлик буйруғи билан нашр этишга рухсат берилади;
нашр этишга рухсат берилган ўқув адабиётлари белгиланган тартибда нашр қилинади ва эҳтиёжга мувофиқ тегишли олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилади.
10. Чоп этилган ўқув адабиётларидан талабалар фойдаланиши учун муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларига ўқув адабиётларининг босма ҳамда электрон нусхалари жойлаштирилади.
11. Ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар томонидан ўқув адабиётлари қўлёзмаларини экспертизадан ўтказиш, муҳокама қилиш ва хулоса ишлаб чиқиш тартиби Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.
12. Олий таълим муассасаларида тайёрланган ўқув адабиётлари қўлёзмаларини Марказга киритиш, ушбу қўлёзмаларни ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларга тақдим этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
13. Олий таълим муассасалари томонидан, заруратга кўра, кўзи ожиз талабалар учун ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилган ўқув адабиётлари асосида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда тегишли ўқув адабиётларининг тинглаб ўрганадиган аудио-дарсликлари яратилади ва ахборот-ресурс марказида сақланади.
3-боб. Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш меъёри ва уларни янгилаб бориш даврийлиги