Файл: ФУаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари сабиров Назир Нажметдинович бду мустаил изланувчиси Аннотация.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 26.10.2023

Просмотров: 34

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Сабиров Назир Нажметдинович

БДУ мустақил изланувчиси

Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг янги бочқичдаги долзарб масалалари, халқ билан мулоқот қилиш, фуқаролик жамияти кафолати сифатида таҳлил қилиниши, шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда инсон - жамият - давлат учлиги ва ижтимоий трансформация жараёнлари фалсафий таҳлил қилинган. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади.

Калит сўзлар: Фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий институтлар, демократик институтлар, фуқароларнинг ҳуқуқ
АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ ИНСТИТУТОВ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА.

Сабиров Назир Нажметдинович

независимый исследователь БГУ

Аннотация: В данной статье актуальные вопросы развития институтов гражданского общества в Узбекистане, коммуникации с народом, анализ как гарантия гражданского общества, а также триединство человек-общество-государство и социальные трансформационные процессы в развитии гражданского общества подвергаются философскому анализу.

Вводится индекс открытости деятельности негосударственных некоммерческих организаций, по которому в конце каждого года составляется их ранжирование на основе деятельности, осуществляемой негосударственными некоммерческими организациями, уровень социального партнерства, эффективность выделяемых субсидий, грантов и социальных заказов и другие важные показатели эффективности.

Ключевые слова: Гражданское, общество, гражданское общество, государство, юридическое государство, институты гражданского общества, политические институты, демократические институты, граждане

CURRENT ISSUES OF DEVELOPMENT OF CIVIL SOCIETY INSTITUTIONS

Sabirov Nazir Najmetdinovich

BSU independent researcher

Annotation: In this article, the current issues of the development of civil society institutions in Uzbekistan, communication with the people, analysis as a guarantee of civil society, as well as the human-society-state trinity and social transformation processes in the development of civil society are philosophically analyzed.

The index of openness of the activities of non-governmental non-profit organizations is introduced, and according to it, at the end of each year, their ranking is made based on the activities performed by non-governmental non-profit organizations, the level of social partnership, the effectiveness of allocated subsidies, grants and social orders, and other important performance indicators.

Key words: Civil, Society, Civil Society, State, Legal State, Civil Society Institutions, Political Institutions, Democratic Institutions, Citizens

КИРИШ


Мамлакатимизда “Инсон қадри ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, “Давлат бош ислоҳотчи” тамойилидан “Жамият ислоҳотларнинг ташаббускори” га ўтиш, “давлат-жамият-шахс” ёндашувининг “инсон-жамият-давлат” асосида трансформация қилиниши ва “Давлат идораларининг халққа хизмат қилиши” инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Давлатнинг фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазифаларини Асосий Қонунимизда белгиловчи нормалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ва ролини оширишга, уларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мамлакатнинг турли табиий, интелектуал, иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда халқ фаровонлигини таъминлаш учун фуқаролик институтларининг ижтимоий маъсулияти қандай бўлиши лозим? Ушбу саволларнинг жавобини фуқаролик институтларининг асосий қуроли бўлан жамоатчилик фикри кучидан излашимиз лозим. Янги Ўзбекистон давлати ва жамияти асосчиси Президент Ш.М.Мирзиёевнинг нутқида ҳам мазкур масала ижтимоий бошқарув тизимининг методологик асоси сифатида белгиланди. “Давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур, - деб билдирилган хулосаси юқорида қайд этлган фуқароларнинг дискурсив мазмунини ифодалайди.



АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожланишида ва унинг институтлари фаолиятини такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган олимларимиз А.Саидов, А.А.Ҳусейнова, М.Б.Бекмуротов , Т.Матибаев , А.Жалилов, У.Муҳаммадиев, Қ.Жўраев , С.Саидов , Н.Т.Норкулова , Г.Г.Тагиева ва бошқалар фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятлари ва белиларини, ижтимоий-сиёсий, маънавий ва иқтисодий асосларини назарий жиҳатдан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирганлар. Уларнинг асарлари, тадқиқотларида мавзуимизга доир илмий назарий ёндашувларга алоҳида эътибор қаратиш ўринли деб ҳисоблаймиз.

Хусусан, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда мавзуимизга таълуқли илмий ишлар ва адабиётлардан эмас, балки давлат бошқарувида ижтимоий, иқтисодий барқарор жамиятни барпо этиш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий, ижтимоий асосларини таъминлаб бериш учун ишлаб чиқилаётган мамлакатимиздаги қонун ҳужжатлари ва Янги Ўзбекистон стратегиясини ҳар томонлама ўрганиш талаб этилади.

НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-6181-сонли Фармони мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди, деб айтиш мумкин. Шу билан бирга, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган етти устувор йўналиш ҳамда юз мақсаддан иборат “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Давлатнинг фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазифаларини Асосий Қонунимизда белгиловчи нормалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ва ролини оширишга, уларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади [1, 187-188 б].

Айни пайтда фуқаролик жамиятини ривожлантиришни Конституция даражасида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш имкониятлари юзага келди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.


Сўнгги беш йилликда ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилиши бевосита фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ислоҳотларда ҳам яққол кўзга ташланади [2].

Мазкур ҳужжатда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ҳамда қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий, зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш устувор вазифа қилиб белгиланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш режалаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 2021 йилда 16 миллиард сўм, 2025 йилда 70 миллиард сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари сонини жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонига нисбатан 2021 йилда 10 фоизга, 2025 йилда 30 фоизга етказиш кўзда тутилган. Ҳар бир давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятида фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонини (жами жамоатчилик кенгашлари таркибларига киритилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонига нисбатан) 2021 йилда 5 фоизга, 2025 йилда 25 фоизга етказиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифларнинг умумий сонини 2021 йилда 1 000 тага, 2025 йилда 5 000 тага етказилишини таъминлаш белгиланган.

Мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2021 йилда 30 тага, 2025 йилдаги давлат дастурида – 50 тага етказилмоқда. Амалдаги жараёнларни соддалаштириш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларни (жами 2020 йилда содир қилинган ҳуқуқбузарликлар сонига нисбатан) 2021 йилда 3,8 фоизга, 2025 йилда 19,2 фоизга камайтириш кўзда тутилган. 2021 йилда 50 та, 2025 йилда 250 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини Давлат бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш назарда тутилган [3, 187-188 б]..


Эндиликда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси юритилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда очиқлик индекси шакллантирилади ва индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади. Ҳужжатда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий қилиш адлия органларига юклатилган. Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини шакллантириш тартибини Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институтининг жорий этилиши уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим рол ўйнайди. Доимий вакилнинг асосий вазифалари этиб қонун лойиҳалари ва қуйи палатанинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича муҳокамалар ва йиғилишларда ижтимоий шериклик, таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалиётга тўғри қўллаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилиш белгиланди. Доимий вакил фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари орасидан Жамоатчилик палатаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари таркибининг камида 50 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкил этади. Жамоатчилик кенгашларининг умумий аъзолари сони 15 нафардан кам бўлмаслиги зарур ва давлат органларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими (ёки ахборот хизмати) жамоатчилик кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади, улар фаолиятини ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлайди.

Ҳомийлик маблағларини марказлаштирилган ҳолда тўплаш ва тарқатиш, уларнинг мақсадли ҳамда манзилли йўналтирилишини мониторинг қилиш, ушбу жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, хайрия этувчи ўз маблағининг ишлатилишини кузатиб бориш имконини берувчи «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали 2021 йил 1 майдан бошлаб ишга туширилди. «Шаффоф хайрия» ягона интерактив порталини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган [3].