Файл: ФУаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари сабиров Назир Нажметдинович бду мустаил изланувчиси Аннотация.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 26.10.2023
Просмотров: 36
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари «Шаффоф хайрия» ягона интерактив порталини ўз вақтида ишга тушириш, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграциялаш, зарур бўлганда, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилган.
2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари» ташкил этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»ни фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларни зарур офис анжомлари, мебель, буюмлар, техника ва бошқа воситалар билан таъминлаш вазифалари берилган [4].
Мазкур биноларга янги ташкил этилган, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига нодавлат нотижорат ташкилотлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида туман (шаҳар)ларда «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»ни ташкил этишмоқда.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлари барча ҳудудларда бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш, давлат органлари билан бирга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган «Йўл харита»лари ишлаб чиқилган [8, 135-137 б].
Олий Мажлис палаталарига Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона вертикал тизимини жорий қилинмоқда.
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш тартибини соддалаштириш, ажратилаётган маблағларни устувор равишда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда муаммоларни ҳал этиш учун ижтимоий буюртмаларга йўналтирилмоқда.
Мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назорати таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда Жаҳон хайрия индекси (The World Giving Index) бўйича Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш режалаштирилган.
Ҳар қандай ижтимоий ҳодиса, жамиятнинг муайян эҳтиёжлари комплекси асосида вужудга келади ва ривожланади. Шу жумладан, “Жамоатчилик фикри шаклланишда ҳам эҳтиёж бирламчи асос ҳисобланади. Яъни ижтимоий ҳодисалар тизимининг объектив шарт шароитлари, субъектив омиллари таркибида эҳтиёжлар унинг генезисида дастлабки бошланғич нуқтадир. Зеро, эҳтиёж – тарихий тараққиёт жараёнида инсон, шахс, социал гуруҳ, умуман жамият ҳаёт фаолияти учун (объектив шарт-шароитларни), инсон фаоллик имкониятларини (субъектив омилларни) юзага чиқарувчи сабаб, мотивдир” - деб жамоатчилик фикрига ўз қарашларини билдиради [7, 67-68 б].
Дарҳақиқат ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлар динамикасининг ўсиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, инсон ва жамият ўртасида муносабатлар барқарорлиги замирида субъектив эҳтиёжлар ва манфаатлар ётган бўлади. Ҳолбуки, жамиятнинг ривожланиши учун янада юксак эҳтиёжларни пайдо бўлишида субъектларнинг олдинги эҳтиёжлари ижобий ҳал этилган бўлиб, қондирилиши туртки бўлади.
Ривожланган мамлакатлар фуқаролик институтларининг жамоатчилик билан ишлаш ҳолати тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат бошқарувини ташкил қилувчи ташкилотлар вазирликлар, агентлик, қўмита ва муассасаларнинг фаолияти халқ иродасига қанча яқин амал қилса, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муҳит барқарорлиги шунча мустаҳкамланади. Халқдан олинадиган ахборотлар, хоҳиш ва мақсадлар асосида шакллантирилувчи сиёсат устидан ўрнатувчи жамоатчилик назорати давлат бошқаруви халқчиллигини кафолати тарзда таъминлайди.
Ҳозирги кунда ривожланаётган мамлакатларда ташаббускор, аҳил, маъсулиятли жамиятни барпо этишга кўмак берувчи энг яхши асос нима? Мамлакатнинг турли табиий, интелектуал, иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда халқ фаровонлигини таъминлаш учун фуқаролик институтларининг ижтимоий маъсулияти қандай бўлиши лозим? Ушбу саволларнинг жавобини фуқаролик жамияти институтларининг асосий қуроли бўлан жамоатчилик назорати билан боғлиқ. Янги Ўзбекистон давлати ва жамияти асосчиси Президент Ш.М.Мирзиёевнинг нутқида ҳам мазкур масала ижтимоий бошқарув тизимининг методологик асоси сифатида белгиланди. “Давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур - деб билдирилган хулосаси юқорида қайд этлган фуқароларнинг дискурсив мазмунини ифодалайди [14, 72-78 б]..
Ҳозирги тез ўзгараётган ижтимоий маконда жамиятни қамраб олган барча алоқалар тизимларининг мураккаблашиши фуқаролик институтларига бўлган эътиборни узлуксиз кучайтирмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий фанларининг деярли барча соҳалари мутахассислари томонидан фуқаролик жамияти институтлари ўрганилиб, таҳлил қилиниб келинмоқда.
ХУЛОСА
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларига бўлган қизиқишларнинг ортишини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг асосий кучи бўлган жамоатчилик назорати кўпчилик инсонларнинг ҳаётий талаблари ва манфаатлари билан боғлиқ бўлиб, аҳолининг асосий ва иккиламчи эхтиёжларини тадқиқ этиши билан аҳамиятлидир.
Иккинчидан, сиёсий соҳада у демократияни ўрнатиш, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантиришнинг зарур шакли сифатида ҳаракат қилса, ижтимоий соҳада одамлараро ва жамоалараро жараёнларни бошқаришнинг энг муҳим воситаси сифатида давлат ва жамият институтлари фаолиятига фаол таъсир ўтказади. Иқтисодиёт соҳасида эса миллий иқтисодиётдаги ишларни инсоннинг моддий эҳтиёжларига нисбатини баҳолайди. Ижтимоий адолат тамойилини амалга оширувчи ҳимоячи сифатида жамоатчилик муносабатларини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Маънавий-маърифий соҳада муҳим эталон бўлиб, инсонларнинг аксариятининг ҳатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворларини ҳаётга мувофиқ шаклланишини назорат қилади.
Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари жамиятда ижтимоий-руҳий салоҳиятга эга ва ўзини фаол стимулятор сифатида намоён қилиш мумкин, бу маълум йўналиш ва кенг кўламни, одамларнинг ижтимоий ҳаракатлари ва ишларига талабчанлик ҳамда барқарорлик беради.
Тўртинчидан, одамларнинг билими ва онгининг ўсиши орқали фуқаролик жамияти институтларининг намоён бўлиш доираси сезиларли даражада ошмоқда. Бугунги кунда тобора ижтимоий ўзгаришларнинг омилига айланиб турли хил муаммоларни ҳал қилишда ва ҳаётий, ижтимоий тараққиёт борасидаги келиб чиқадиган мураккаб зиддиятли вазиятларни тушуниб шиддат билан кириб бормоқда.
Аслида ҳар қандай демократик жамиятда “Давлат ва жамият ўртасида ўзга хос шартнома, келишув бўлиши керак. Шунга мувофиқ сиёсий ҳокимият чегараланади, фуқаролар ва гуруҳларнинг ҳокимиятини суиистеъмол қилишидан ҳамда ўзини ўзи ҳимоялашнинг расмийлаштирилган усуллари қарор топади”.
Албатта, юқоридаги тамойиллар асосида жамоатчилик фикрининг ривожлантириш, фуқаролик жамияти ва унинг институтларига ҳамда демократик жамият барпо бўлишида муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Прзиденти Ш.М.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида қуйидаги фикрлар келтирилган – “Парламент, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, “Халқ – қонунларининг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” тамойилларини амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича катта урғу берган. Бу фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада такомиллаштиришни кун тартибига қўяди.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
-
Каримов И.А. Биз келажагимизни уз кулимиз билан курамиз. Тошкент, «Ўзбекистон», 1999, 7-жилд. 304-б. -
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла раиси - Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни https://president.uz/uz/lists/view/4086 -
Мирзиёев Ш.М. Янги 2022 йилни Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши. - https://www.gazeta.uz/uz/2021/12/31/2022-year/. -
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги. 27.06.2022. https://president.uz/uz/lists/view/5294 -
Вебер М. Основные социологические понятия // Избранные произведения. – М.: Прогресс, 1990. – С. 602–644. -
Девисон В.Ф. “Жамоатчилик фикри” Британия энтсиклопедияси, 2020 йил 13 ноябрь https://www.britannica.com/topic/public-opinion. -
Токвиль А. Демоктратия в Америке: Пер. с. франц. / Предисл. Гарольда Дж. Ласки. – М.: Прогресс, 1992. -
Маркс К., Энгельс Ф. Сочинения. Изд. 2-е. Т. 23. – С. 770. -
Матибаев Т. Ижтимоий ҳамкорлик ва демократия: давлат ва жамият ҳаётининг барқарор тараққиёт йўлида. “Билим ва интеллектуал салоҳият”, Тошкент: 2019 йил, 19-бет. -
Каримов И.А. Биз келажагимизни уз кулимиз билан курамиз. Тошкент, «Ўзбекистон», 1999, 7-жилд. 304-б. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-6181-сонли Фармони. -
Маркс К. Капитал: критика политической экономии Т: 1. Государственное издательство политической литературы. 1952. 797 с. -
Гайдученко Т.Н. Профессиональное образование как фактор формирования и развития социальной группы предпринимателей. Автореф. дис. докт. соц. наук Т.Н. Гайдученко; Казан: 2003. С.14. -
Яздонов У.Т. Глобаллашув шароитида жамоатчилик фикрини шакллантириш институтларининг функционал интеграциялашув хусусиятлари, дисс.фан.док.-автореферат. Самарқанд 2017 й., 15-бет.