Файл: 50боб. Норезидентларнинг доимий муассаса билан боли блмаган даромадларига соли солишнинг зига хос хусусиятлари.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 22.11.2023
Просмотров: 29
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
50-боб. Норезидентларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
351-модда. Умумий қоидалар
Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади.
Бундай даромадлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларидан олинган дивидендлар;
2) Ўзбекистон Республикасининг қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар, шу жумладан чиқариш ва муомалада бўлиш шартларида фоизлар кўринишидаги даромадларни олиш назарда тутилган давлат қимматли қоғозлари. Бунда Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг халқаро облигациялари бўйича даромадларга солиқ солинмайди;
3) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларидан ва якка тартибдаги тадбиркорларидан олинган ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари (шунингдек фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи облигациялар ва конвертация қилинадиган облигациялар) бўйича фоизлар;
4) ҳар қандай номоддий активдан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун роялти;
5) қуйидагилар реализация қилинганда олинадиган даромадлар:
а) акциялар (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган акциялар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши (пайлар);
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк;
в) мулк мажмуаси сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхона;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган инвестиция пай фондларининг инвестиция пайлари.
(351-модда иккинчи қисми 5-бандининг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)