Файл: Пгуру истеъмолчиларига ичимлик ва оова суви хизматларини крсатиш бйича.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 06.12.2023
Просмотров: 39
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
П-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова
суви хизматларини кўрсатиш бўйича
2023й. “09” Январ 22/23-сон Учқудуқ тумани
Ушбу шартномани Учқудуқ тумани Навоий вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси “Иссиқлик манбаи” Давлат Унитар Корхонаси Учкудук филиали (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб аталади), 2023 йил 04-январдаги №02-22/01-11 сонли ишончнома асосида харакат қилувчи рахбари Ш.Ш.Юнусов бир томондан, Низом асосида фаолият кўрсатувчи 10-сонли БМСМ (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб аталади) рахбари М.Умирбаева иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида туздилар:
-
Шартнома предмети
-
2023 йил учун сув етказиш ҳажми ушбу шартномага мувофиқ II гуруҳ истеъмолчиси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) учун сув етказиб бериш 23570 (Йигирма уч минг беш юз етмиш сўм) нарх бўйича 1м3ни:
1м3 ичимлик сув учун 21000 сўм (Йигирма бир минг сўм,0 тийин) (+ҚҚС 12%), +50 сўм (махсус устама хақ)ни;
1м3 оқова сув учун 1530 сўм (Бир минг беш юз ўттиз сўм, 0 тийин) (+ҚҚС 12%), + 50 сўм (махсус устама хақ)ни ташкил қилмоқда.
Шу тариқа шартноманинг умумий қиймати 5 041 466,00 сўмни (Беш миллион кирк бир мингтурт юз олтмиш олти сўм 00 тийн). ташкил қилди. Шу жумладан, бюджет маблағларидан сўм,бюджетдан ташқари маблағларидан сўм тўланиши кўзда тутилган.
Истеъмолчига етказилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб- китоблар Истеъмолчи билан (бюджет ташкилотларидан ташқари) аванс тўловлари тартибида, белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш шарти билан ёки Таъминотчи томонидан ҳисоб варақаси (счёт-фактура)лар тақдим этиш орқали, шунингдек, бюджет ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилишга ўтказилган маблағлар билан Таъминотчи тақдим этадиган счёт-фактуралар бўйича амалга оширилади.
-
Таъминотчи Истеъмолчини сифатли (О‘хВ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) ичимлик суви билан таъминлаш ва Истеъмолчидан оқова сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. -
Истеъмолчи Таъминотчига, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, хар ойнинг 10 санасигача 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. -
Тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда - Қоидалар деб юритилади) риоя этиши, шунингдек, Истеъмолчи, Таъминотчи томонидан тақдим қилинган ичимлик ва оқова сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган махсус устама ҳақини 1м3 ичимлик сув учун 50 сўм, 1м3 оқова сув хизмати учун 50 сўм тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
-
Умумий қоидалар
-
Истеъмолчи Таъминотчи рухсати билан ва у техник имкониятларни мавжуд деб топган ҳолатларда, ўз тасарруфидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларига, иншоот ва қурилмаларга субистеъмолчиларнинг уланишига рухсат бериш ҳуқуқига эга. -
Истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тўлов масалаларида пайдо бўладиган низолар Таъминотчи томонидан кўриб чиқилмайди. -
Агар Истеъмолчи ва унга уланган субистеъмолчи турли гуруҳ истеъмолчиларига мансуб бўлса, Таъминотчи билан шартномани Истеъмолчи ҳам, субистеъмолчи ҳам тузади ва сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш ҳар иккаласи учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Истеъмолчи (субистеъмолчи)га берилган ичимлик сув ҳажми учун тўловлар Таъминотчига, уларнинг сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича ва улар мансуб бўлган гуруҳ учун белгиланган тарифлар асосида тўланади.
Таъминотчи билан шартнома тузган Истеъмолчи ўзи мансуб гуруҳдаги субистеъмолчиларга уланган бўлса, субистеъмолчиларга етказиб берилган сув ва чиқарилган оқова сув хизматлари учун тўловлар асосий истеъмолчи билан, у мансуб бўлган гуруҳ учун белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.
Ўз навбатида, Истеъмолчи, ўзи ишлатган сув учун Таъминотчига амалдаги тарифлар асосида тўловларни амалга оширишда субистеъмолчиларга етказиб берилган сув ҳажмларини ҳам инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилади.
-
Ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда:
-
ирригация суви бўлмаганда; -
таъминотчи ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00-00 дан соат 05-00 гача) йўл қўйилади.
-
Ичимлик ва оқова сув хизматидан Истеъмолчи хўжалик-истеъмол, маиший эҳтиёж ва ёнғинларни ўчириш хамда технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун фойдаланади. -
Сувни ҳисобга олиш асбоби Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан текширилган ва тамғаланган бўлиши ва сув ўлчаш тармоғи сув таъминотчи ташкилот томонидан пломбаланиши шарт. Шунингдек, ичимлик ва оқова сувини хисобга олиш асбобини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш тартиби қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва қоидаларга асосан амалга оширилади. -
Истеъмолчига ўрнатилиши лозим бўлган сув ўлчаш асбобининг шартли ўтказгичининг диаметри (калибри) ҳисоб-китоб асосида аниқланади, объектнинг максимал сув истеъмоли ва минимал сув истеъмолига текширилади ҳамда Истеъмолчи билан келишилади.
Истеъмолчида сувни ҳисобга олиш асбобининг ишлаши назорат қилинганда, ўлчовларнинг техник тавсифномасида йўл қўйиладиган минимал чегарадан кам миқдорда сув истеъмол қилинган тақдирда Таъминотчи сув ўлчаш узелини амалда сарфланаётган сув ҳажмига мос, кичикроқ диаметрдаги асбобга (берилган кундан кейинги 30 календарь кун ичида) қайта жиҳозлашга кўрсатма беради. Бу кўрсатма бажарилмаган тақдирда сувдан фойдаланиш ва оқова сувларни чиқариш учун тўловлар Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ амалга оширилади.
-
Ичимлик ва оқова сув хизматлари хўжалигининг реконструкцияси, ҳисоблаш асбобларини ишга тушириш, алмаштириш, янги субистеъмолчиларининг уланиши Истеъмолчи томонидан фақат Таъминотчи тарафидан тасдиқланган техник шартлар ва лойиҳа асосида амалга оширилиши мумкин бўлиб, улар Истеъмолчининг сўровномаси асосида, барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда берилади. Таъминотчидан олинган техник шартлар Истеъмолчи буюртмасига асосан, амалдаги меъёр, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади. -
Қурилган уламаларнинг ишга туширилиши Таъминотчи томонидан, Истеъмолчи ва қурилиш ташкилот вакилларининг иштирокида амалга оширилади. -
Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ва устама ҳақ миқдори ўзгарган санасидан қатъи назар, ушбу хизматлар юзасидан Истеъмолчи билан тузилган шартнома ўз кучини сақлаб қолади ва Истеъмолчи кўрсатилган хизматлар учун, янги тарифлар асосида, улар киритилган санадан эътиборан тўловларни амалга ошириши шарт. -
Қуйидагилар Таъминотчи билан Истеъмолчи ўртасидаги, коммунал сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш элементлари (ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари)га хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва фойдаланиш юзасидан жавобгарлик чегаралари ҳисобланади:
-
сув истеъмоли учун — коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш қулфи. Кириш қулфи билан ичимлик сувга уланиш, Истеъмолчининг ички ичимлик суви тизимининг бир қисми ҳисобланади; -
оқова сувларни чиқариш (канализация) учун — Истеъмолчи канализация тизимининг ички қисми ҳисобланувчи, магистрал канализация тармоғига уланиш нуқтасидаги чиқарув қудуғи. Агар чиқарувчи канализация қудуғи (камераси) магистрал канализация тармоғида жойлашган бўлса, ушбу қудуқ Таъминотчи коммунал канализация тармоғининг бир қисми ҳисоблананиб, унга туташтирувчи фойдаланиш чизиғи эса Истеъмолчининг маблағи ва воситалари ҳисобидан амалга оширилади.
Ш. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
-
Истеъмолчининг ҳуқуқлари:
-
Таъминотчидан, ушбу шартнома асосида, ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш хизматларининг узлуксиз равишда ёки Истеъмолчи билан келишилган график асосида амалга оширилишини, ўз мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифат (О‘хВ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) ва миқдорда ичимлик сув берилишини талаб қилиш; -
Таъминотчидан сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, уларни белгиланган тартибда ва муддатларда назоратдан ўтказишни талаб қилиш; -
тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига хизмат кўрсатиш талабларини бажармаганлиги учун Таъминотчидан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш; -
Таъминотчини шартномани бекор қилиш тўғрисида, унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти ёки оқова сувни чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш; -
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани шахсан ёки ўз вакили орқали бепул олиш; -
Таъминотчидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш;
ё) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида Таъминотчидан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
-
Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан тасдиқланган амалдаги стандартларга жавоб берадиган сифатли ичимлик сув билан таъминланмаганлик (сифатсиз ичимлик сув мавжудлиги аниқланган даврдан у тегишли даражага олиб келинган вақт) учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.
-
Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
-
шартнома шартларини бажариш; -
ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш, Таъминотчи томонидан ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларини ва ёнғин кранларини пломбалаш учун тақдим қилиш; -
турли предмет ва материалларнинг уюм бўлиб сақланишига, шунингдек ўз ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ичимлик сув, канализация тармоқлари ва қурилмалари устида ҳамда ичимлик сув ва канализация ташқи жойлашувда бўлган (кўчада ва квартал ичида) ерларда бирор-бир иншоотларни қуришга йўл қўймаслик. Амалдаги тармоқларда ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларда авария содир бўлган тақдирда етказилган зарар учун жавобгарлик қоидани бузганнинг зиммасига юкланади; -
транзит коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалардаги ўзлари аниқлашган носозликлар ёки шикастланишлар ҳақида Таъминотчига зудлик билан хабар бериш; -
сувни ҳисобга олиш асбобларида яққол кўриниб турган носозликлар аниқланганда (шу жумладан, тамғани бутлигига шикаст етган ёки узиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳолат бўйича ҳам) Таъминотчига унинг электрон почтаси орқали ёки унинг ягона “Са11 Магкаг! (1255)” рақамига қўнғироқ қилган ҳолда хабар бериш; -
шартнома доирасидаги мажбуриятларини бажариш, жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз вақтида қайд қилиб бориш, жорий ойнинг сўнгги санасигача Таъминотчига кўрсаткич маълумотларни Таъминотчининг электрон манзили ёки телефон рақами орқали ёҳуд Таъминотчи жойлашган манзилга борган ҳолда тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш;
ё) сув сарфи ва оқова сувлар оқизилишининг шартномада белгиланган ҳажмлардан ошириб юборилишига йўл қўймаслик;
-
субистеъмолчилардаги сув сарфини назорат қилиш ва барча турдаги сувни йўқотишлар олдини олиш бўйича чоралар кўриш; -
ўзига қарашли ва у хизмат кўрсатиши лозим бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалардан техник жиҳатдан самарали фойдаланишни таъминлаш; -
ишлаб чиқариш оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациясини нормативдаги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган нормативларга мувофиқ) меъёрларгача етказган ҳолда олдиндан тозаланишини таъминлаш;
й) канализация тармоғига оқизиладиган оқова сувлар сифати бўйича мониторинг ўрнатиш;
-
ўз ҳудудида жойлашган сув ўлчаш узели, коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида олиб бориладиган барча турдаги ишларни бажаришга бегона шахсларни киритмаслик; -
Таъминотчи вакилининг иштирокисиз қудуқлар (камералар) қопқоғини очишга рухсат бермаслик;
м) коммунал дренаж тизими мавжуд бўлган ҳолатларда истеъмолчи ҳудудида жойлашган коммунал канализация тармоқларига ёмғир ва эриган қор сувларининг оқизилишига йўл қўймаслик (Истеъмолчига боғлиқ бўлмаган форс-мажор ҳолатларда оқизилиши бундан мустасно). Мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда Таъминотчи вакили, белгиланган тартибда, Истеъмолчига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш учун асос бўладиган далолатномани тузади;
н) коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда Таъминотчининг хизмат гувоҳномасисиз бирор-бир иш олиб бораётган шахслар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериш.
-
Таъминотчининг ҳуқуқлари:
а) Таъминотчи, Истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда сувни узатиш ва оқова сувларни қабул қилишни тўлиқ ва қисман тўхтатиши мумкин:
а.а) Истеъмолчига тегишли ва унинг тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, қурилма ва иншоотларнинг техник ҳолати қониқарсиз бўлганда ва Таъминотчи вакиллари томонидан аниқланган техник фойдаланишдаги хатоликларни бартараф этиш бўйича Таъминотчи талаблари Истеъмолчи томонидан бажарилмаганда;
а.б) Таъминотчи мансабдор шахси Истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш узели, ичимлик сув ва канализация тармоқлари, қурилмалари ва иншоотларини назорат қилиш ҳамда сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш, пломбаларни ўрнатиш мақсадида кўздан кечириш, белгиланган лимитдан кўп сарф қилинганда сув беришни мувофиқлаштириш ва Таъминотчи нарядлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун келганда истеъмолчи томонидан асоссиз равишда киритилмаганда;