Файл: Пгуру истеъмолчиларига ичимлик ва оова суви хизматларини крсатиш бйича.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 06.12.2023

Просмотров: 41

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

    1. Сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади.

    2. Техник шартлар 2 йил муддатга берилади. Белгиланган муддат тугагач буюртмачи (обьектни лойхалаштириш ва қуришни бошлаш учун) лойиҳа муддатини чўздириши ёки янги техник шартларни олиши зарур.

Техник шартлари мавжуд бўлмаган ёки муддати ўтган ҳоллар Таъминотчи томонидан сув узатиш хизматларини якунлашга асос бўлади.

    1. Истеъмолчи ичимлик ва оқова сув тармоқларига уланиш санаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолатларда Таъминотчи томонидан хоким қарори, кадастр ҳужжатлари ва шу кабилар асосида ҳужжат билан тасдиқланган уланиш санаси бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.

    2. Ишлатилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув учун тўловлар Таъминотчи томонидан тақдим этиладиган тўлов талабномалари асосида амалга оширилади. Бу тўловлар Истеъмолчи томонидан 3 иш куни ичида акцептсиз тартибда амалга оширилади. Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда Таъминотчи кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 0,4 фоиз пеня ҳисоблайди, аммо унинг умумий қиймати асосий тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

    3. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги коммунал канализация тизимига жала сувлари рухсат этилмаган ҳолда оқизилган тақдирда истеъмолчига нисбатан ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизганлиги учун амалдаги тарифларга нисбатан қўшимча уч баробарлик коэффициент татбиқ этилади. Ҳисоб-китоб ташкилотнинг майдони бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига мувофиқ кадастр ва метеорологик маълумотларга биноан амалга оширилади.

    4. Оқова сувни чиқариб юборишнинг ҳажми ва таркиби бўйича меъёрлар билан белгиланган оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдоридан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган нормативларга мувофиқ) ортиқча оқова сувлар ва ифлослантирувчи моддаларнинг чиқариш тақиқланади.

    5. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

    6. Ҳисоб-китобнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида Истеъмолчи ёзиладиган эътирозномани тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда Таъминотчига у жойлашган манзилга борган ҳолда ёки Таъминотчининг телефон рақами, электрон почтаси ёҳуд почта хизмати орқали тақдим этиши керак. Эътирознома Истеъмолчини тўлов талабномаси ва хужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.


Эътирознома Таъминотчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. Улар асосли деб топилса, тўланган ортиқча сумма кейинги тўлов ҳужжати ҳисобига ўтказилади. Истеъмолчи эътирознома кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотдан, у тақдим этган телефон рақами (шу жумладан мазкур телефон рақамнинг телеграм ижтимоий тармоғидаги профили) ёки почта хизмати орқали, эътироз кўриб чиқилиши лозим бўлган муддат тугагандан кейин 3 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.

Агар кўрсатилган муддат ичида истеъмолчи хабардор қилинмаса, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

  1. Низоларни ҳал этиш тартиби

    1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома шартларининг бажарилиши ва шартномага оид бошқа ҳолатлар юзасидан келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви орқали ҳал қилинади. Тарафлар томонидан низолар бўйича ўзаро келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Истеъмолчи жойлашган манзилдаги тегишли судлар орқали ҳал қилинади.

  1. Форс - мажор

    1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ходисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар ушбу шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.

    1. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор холати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда алоқа воситалари (телефон рақами, ижтимоий тармоқдаги профиллар ва расмий саҳифалар) орқали огоҳлантириши лозим.

    2. Агар форс-мажор ҳолатлари шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

  1. Шартноманинг амал қилиш муддати

    1. Ушбу шартнома икки нусҳада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади.

    2. Шартнома имзоланган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради ва “31” декабр 2023-йилгача амал қилади.

    3. Ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши шарт.


  1. Тарафларнинг юридик манзили ва банк реквизитлари:


«ТАЪМИНОТЧИ»

«ИСТЕЪМОЛЧИ» 10-сон БМСМ

Манзил: Учқудуқ саноат зона

Манзил: Амир темур кучаси 24-уй

Тел:79-593-51-62, факс

Тел: 5933097

Ғаз/х-р

Ғаз/х-р 23402000300100001010

Банк

Банк: Тош.шах Мар банк

Банк коди СТИР

Банк коди : 00880 СТИР ; 200011029

ХҲТУТ

ХҲТУТ

Шахсий ракам

Шахсий ракам:100022860122487096600056001

Шахсий х/р 20210000505179934012

Шахсий х/р

Банк АИТБ “Ипакёʼли” Навоий филиали

Банк

Банк коди 00199 СТИР 307122468

Банк коди 00014 СТИР :200 011 029


Раҳбар__________________ Ш.Ш. Юнусов

М.Ў.

«_____»____________2023 йил

Раҳбар__________________М.Ш.Умирбаева

М.Ў. (Ф.И.О. имзо)

«_____»____________2023 йил


Юридикхулоса:

Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқарорлик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ тузилган

Юрисконсульт:

«_____»202 й.