Файл: Пгуру истеъмолчиларига ичимлик ва оова суви хизматларини крсатиш бйича.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 06.12.2023

Просмотров: 40

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


а.в) Таъминотчи томонидан Истеъмолчи уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ва қурилмаларида режали-огоҳлантириш тарзида таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари ўтказилганда, шунингдек янги абонентларни улаш ишлари амалга оширилганда;

а.г) Истеъмолчи тасарруфида бўлган сув таъминоти ва канализация тизимлари ёки тармоқларига субабонентларнинг ўзбошимчалик билан улангани аниқланганда;

а.д) Истеъмолчи томонидан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда;

а.е) Истеъмолчининг тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқларига, қурилмаларига Таъминотчидан уланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олган субабонентларнинг тегишли тартибда уланиши рад этилганда;

а.ё) Истеъмолчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда ва у оқизилаётган оқова сувлар миқдори ва таркиби бўйича шартларга риоя қилмаганда.

б) Таъминотчи қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли:

б.а) Таъминотчининг электр таъминоти тўхтатилганда;

б.б) табиий офатлар рўй берганда;

б.в) авария ҳолатларида;

б.г) ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда.

    1. Таъминотчининг мажбуриятлари:

  1. сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш юзасидан шартнома шартларини бажариш;

  2. ичимлик сув ва канализация тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;

  3. сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаш (Истеъмолчи билан келишилган график асосида сув бериш ҳолатларидан ташқари);

  4. Узбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар (ПДС) талаби ва ичимлик сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ оқова сувларни тозалаш ишларини ташкил қилишни таъминлаш;

  5. тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш;

  6. Истеъмолчининг коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ҳамда қурилмаларининг ҳолатини ва улардан фойдаланилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда Истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш;

ё) Истеъмолчидаги сувнинг беҳуда оқиб кетиши ва оқилона фойдаланилмаётганлик ҳолатларини аниқлаш, сув бериш ва ундан фойдаланишни қатъий назорат қилиш ва ҳисобга олиш;


  1. Истеъмолчига сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўрнатиш, белгиланган тартиб ва муддатларда уларни назоратдан ўтказиб туриш;

  2. коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда Таъминотчининг хизмат гувоҳномасисиз бирор-бир иш олиб бораётган шахслар ҳақида ички ишлар органлари ходимларига хабар қилиш;

  3. шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда Истеъмолчига пеня тўлаш;

й) Истеъмолчининг шартнома шартларига риоя этмагани масаласи бўйича суд органларига мурожаат қилиш;

  1. ичимлик сув ва канализация тизимида рўй берган бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида Истеъмолчига ахборот бериш;

  2. ичимлик сув ва канализация хизматларини кўрсатишда рўй бериши мумкин бўлган режали тўхтатиш ва узилишлар ҳақида Истеъмолчини узилишлар бошлангунгача 10 иш кунидан кечикмай огоҳлантириш;

  3. ичимлик сувни истеъмол қилишга доир амалдаги ва янги жорий қилинган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан Истеъмолчини алоқа воситалари (телефон, электрон почта) орқали хабардор қилиш;

  4. ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёки бошқа алоқа воситалари (Таъминотчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, расмий сайти) ёрдамида Истеъмолчини хабардор қилиш;

  5. ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотларни Истеъмолчига бепул тақдим этиш.

  1. Тарафларнинг жавобгарлиги

    1. Таъминотчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради:

  1. Истеъмолчини меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ҳамда мазкур шартномага мувофиқ ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сувларни чиқариш;

  2. Истеъмолчига меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонунчилик асослари ва шартномада кўрсатилган талабларга мувофиқ (О‘хИ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) сифатли ичимлик сув етказиб бериш;

  3. Истеъмолчига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларига уланиш учун ўз вақтида, қонуний асосланган техник шартларни тақдим этиш;

  4. сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўз вақтида давлат назоратидан ўтказиш, белгиланган муддатларда Истеъмолчидаги сувни ҳисобга олиш асбобларининг ечиб олиниши, ўрнатилиши, кўрсаткичлари назорат қилиниши ва текширув ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш;

  5. Истеъмолчининг мулкига етказилган моддий зарар учун қонунчиликда кўрсатилган тартибда жавоб бериш;

  6. шартнома шартлари ва ўзига юкланган мажбуриятларни бажармаганлик.


      1. Таъминотчи Истеъмолчини сув билан таъминлашда қуйидаги сабабларга кўра узилишлар бўлганлиги учун жавоб бермайди:

  1. Қоидаларнинг 129-бандида санаб ўтилган сабабларга кўра сув бериш тўлиқ ёки қисман тўхтаганда;

  2. Истеъмолчининг айбига кўра.

      1. Таъминотчи, агар сув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатининг енгиб бўлмайдиган куч ёки сув таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари Истеъмолчи томонидан бузилганлиги туфайли содир бўлганини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботласа, у сифат бузилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.

      2. Тозалаш иншоотлари, насос станциялари қувватининг ёки коммунал сув қувурларининг сув ўтказиш қувватининг етарли эмаслиги туфайли сув таъминотида мунтазам равишда узилишлар бўлган тақдирда Таъминотчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Истеъмолчини унга сув берилиши режалари ҳақида хабардор қилиб, алоҳида туманларга сув берилиши юзасидан жавоб беради. Шу билан бирга, Таъминотчи Истеъмолчини сув билан нормал таъминлашга тўсқинлик қилаётган сабабларни бартараф этишга доир барча зарур тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек сувни ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда - сувни бериш соатларига мутаносиб равишда қайта ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан жавоб беради.

    1. Истеъмолчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради:

  1. канализация тармоғида авария бўлган тақдирда ертўла хоналарини сув босишидан сақлайдиган барча ўчирувчи қурилмаларнинг бутлиги, сақланганлиги, ишга яроқлилиги ва нормал техник ҳолатдалиги учун;

  2. Узига қарашли санитария асбоблари, канализация тармоқлари, иншоот ва қурилмаларда тамбанинг йўқлиги, ревизияларнинг зич ёпилмаслиги, носоз техник ҳолати туфайли Истеъмолчининг канализация тармоқларида ёки Таъминотчида, ичимлик сув ва канализациянинг ташқи тармоқларида авария (тиқилиб қолиш, сув босиш) содир бўлиши сабабли ертўла хоналарини сув босиши оқибатида етказилган зарар учун;

  3. Таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда Таъминотчи томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун;

  4. Таъминотчига ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ва қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда.


    1. Сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома тузилган санадан эътиборан, аммо энг кўпи билан уч ойдан ошиқ бўлмаган давр учун, тўловлар Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ амалга оширилади.

    2. Пломбаланган ёнғин зулфинлари ва гидрантларидаги пломбаларни узишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

  1. Таъминотчи билан келишилгандан сўнг сув таъминотининг ёнғинга қарши тизими фаолияти текширилганда ва ёнғин насослари синовдан ўтказилганда;

  2. Таъминотчини хабардор килмаган ҳолда ёнғин ўчирилганда ва ёнғин хавфсизлиги органлари томонидан ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг синовлари ўтказилганда.

    1. Ичимлик суви таъминотининг ёнғинга қарши тизимидан фойдаланиш тўхтатилганда истеъмолчи 24 соат мобайнида Таъминотчига пломба узилгани тўғрисида далолатнома тақдим этиши ва зулфинларни пломбалаш учун Таъминотчи вакилини чақириши шарт.

    2. Сув қувурига ўзбошимчалик билан уланган, совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларининг бузилишига атайлаб йўл қўйган, шунингдек кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашган истеъмолчилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

  1. Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун
    ҳисоблар ва тўловларнинг тартиби


    1. Истеъмолчи Таъминотчига, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, хар ойнинг 10 санасига қадар 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириши лозим.

    2. Истеъмолчи шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда тўловларнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

    3. Таъминотчи шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар (бажарилмаган ишлар) баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

    4. Истеъмолчи ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни шартномада белгиланган шартлар асосида ва тартибда ўз вақтида тўламаса, Таъминотчи Истеъмолчини ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб 5 иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчини ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.


Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидан илгари узиб қўйилган (ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлганда ёки шартнома шартлари бажарилмаганда) Истеъмолчини қайта улашда Истеъмолчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали 3 кундан кечиктирмай тармоққа қайта уланади.

    1. Оқова тизимига келиб тушувчи оқова сувининг миқдори, ичимлик сув тармоғидан етказиб бериладиган ичимлик сув миқдорига тенг. Марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлган ҳолларда, истеъмол қилинувчи ичимлик сув миқдорига оқова сув тармоқлари хисоби учун 2,0 коэффициентгача қўлланилади.

    2. Объект эгаси автоном сув таъминоти (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими)га ва (ёки) марказий оқова тизимидан бошқа оқова ташлаш манбаларига эга бўлган ҳолатларда Таъминотчи ташкилоти билан шартнома тузиш учун махсус табиий сув объектларидан махсус сув олиш ёки истеъмол қилиш учун рухсатномани қўшимча равишда тақдим этиши зарур.

    3. Сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда коммунал канализация тизимига оқоваларни оқизиш ҳажми ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

Истеъмолчига қарашли бўлган автоном сув таъминоти манбаининг ички тизими марказий сув таъминоти тизими билан туташмаган бўлиши керак.

  1. Алохида шартлар

    1. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал мавжуд қарзларини тўлаб, бу ҳақда Таъминотчи билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади.

    2. Қуйидаги ҳолатларда сарфланган ичимлик сув миқдори Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ ҳисобланади:

  1. агар Истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган бўлса;

  2. сув ўлчаш асбоби ёки мосламаси Таъминотчида рўйхатдан ўтмаган бўлса;

  3. ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганда (ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан, шунингдек агар ўзбошимчалик билан уланиш Таъминотчига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ уч ойлик муддатдан кўп бўлмаган ҳолда);

  4. сувни ҳисобга олиш асбоби Истеъмолчи айби билан ишдан чиққан (сувни ҳисобга олиш асбоби сифатсиз сув билан бирга оқиб келувчи қум, тош ва лойиқа йиғилиши натижасида ишдан чиққанлиги ҳақида тегишли хулоса мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно), синган, бузилган ва бу ҳақда Таъминотчи хабардор қилинмаган тақдирда (бунда сарфланган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиш санасигача, аммо уч ойдан ошиқ бўлмаган муддат учун ҳисобланади);

  5. сувни ҳисобга олиш асбоби Истеъмолчига Таъминотчи томонидан огоҳлантириш хати юборилгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаганда.