Файл: Автоматлаштириш системаларининг принципиал схемаларини лойиалаш.ppt
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 06.12.2023
Просмотров: 30
Скачиваний: 3
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Автоматлаштириш системаларининг принципиал схемаларини лойиҳалаш
Режа:
Принципиал схемаларнинг вазифалари, турлари ва уларни бажаришнинг умумий тамойиллари.
Принципиал электр схемада баъзи-бир элементларнинг график белгиланиши.
Принципиал электр схема элементларининг ҳарфий белгиланиши.
Принципиал электр схемаларда занжирларни тузиш тартиблари
Функционал схемаларнинг вазифаси ва уларни бажарилишининг умумий тамойиллари
Технологик жараёнларни назорат қилиш, бошқариш ва автоматик ростлашда турли электр ва пневматик асбоблар, аппаратуралар қўлланилади, улар орасидлаги ўзаро алоқаларни кўрсатишда, шунингдек, уларни ишлаш принципларини ўзлаштиришда принципиал схемалардан фойдаланилади. Принципиал схемаларда автоматлаштириш системасининг айрим бир булагига кирувчи элемент, модуль, ёрдамчи аппаратларниинг таркиби ва улар орасидаги боғланишларнинг тўла кўрсатилиши лозим. Принципиал схемаларни лойиҳалаш учун дастлабки материал сифатида функционал схемани асос қилиб олинади.
Принципиал схемалар Давлат Стандартлари ва тармоқ кўрсатма хужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда бажарилади.
Принципиал электр схемалар қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида яратилади:
ДС 2.701-84. Схемалар. Кўриниши ва типлари. Бажариш учун умумий талаблар.
ДС 2.710-81. Электр схемаларда шартли ҳарфий белгилашлар.
ДС 2.755-87. Схемалардаги шартли график белгилашлар.
РМ 4-106-82. Кўрсатма материаллар. Технологик жараёнларни автоматлаштириш системалари. Бажаришга талаблар.
Меъёрий хужжатлар принципиал схемаларни бажариш қоидаларини, схема элементларининг шартли график ва ҳарфий белгиланишларини, занжир қисмлрини маркировка қилиш йўлларини белгилаб беради.
Принципиал схемаларни тузишда қуйидаги тартибга асосланган маъқул:
Функционал схемада қўлланилган талаблар асосида принципиал схемага қўйиладиган техник талаблар аниқланади;
Шу талабларга мувофиқ тарзда схеманинг шарти ва ҳаракат тартиби белгиланади;
Берилган тартиб ва шартлар асосида элементар занжирлар тузилади;
Элементар занжирлар умумий схема кœринишида бирлаштирилади;
Аппаратуралар танланиб, айрим элемент параметрларининг электр ҳисоби бажарилади;
Танланган аппаратуралар имконияти асосида схематга тузатиш киритилади;
Элементар занжир ёки контактларнинг нотўғри ишлаши натижасида рўй бериши мумкин бўлган ҳолатлар таҳлил этилади;
Бошқа вариантларни қўллаш имкониятлари кўрилиб, муқобил схема тугал танланади.
Принципиал электр схемаларда элементларнинг щартли график ва ҳарфий белгиланиши
Схема элементларининг шартли график ва ҳарфий ифодаланиши бир гуруҳ Давлат Стандартлари ва кўрсатма материаллар асосида белгиланган. Бу шартли белгиланишлар асосида автоматлаштиришнинг ҳар қандай мураккаб принципиал схемасини бажариш мумкин.
Принципиал электр схемаларида кўп учрайдиган элементларнинг шартли график белгиланиши
Принципиал электр схемеларда кўп учрайдиган элементларнинг шартли ҳарфий Белгиланиши
Принципиал электр схемаларда занжирларни тузиш тартиблари
Принципиал электр схемаларда умумий ҳолда қуйидагилар ифодаланиши лозим:
Бошқариш, ростлаш, ўлчаш, сигналлаш, электр таъминот, куч занжирлари;
Бошқа схемаларда қўлланиладиган шу схемадаги аппаратларнинг контактлари ва ўзга схемалардаги аппаратларнинг контактлари;
Қайта улагич, дастурли қурилмалар, чекка ва йўл узгичлари контактларининг уланиш диаграмма ва жадваллари, ҳамда аппаратларнинг ишлаш циклограммалари;
Жиҳозларнинг блокировкали боғланиш схемалари;
Лозим бўлган тушунтиришлар ва изоҳлар;
Элементлар рўйҳати;
Асосий баён.
Электр занжирларнинг коммутациясида кўп ҳолатли аппаратлар (калитлар, қайта улагичлар ва шу кабилар) қўлланилганда чизмада қайта улаш жадвали ва диаграммаларини кўрсатиш лозим (8- расм).
8-расм. Универсал қайта улагичнинг техник характеристикаси.
а) – уланадиган занжирлар;
б) – қайта улагичнинг монтаж кœриниши;
в) – қайта улаш диаграммаси.
Назорат саволлари:
Принципиал схемаларнинг вазифалари, турлари ҳақида нима биласиз?
Принципиал схемаларни тузишнинг асосий тамойиллари нимадан иборат?
Принципиал электр-схема элементларининг ҳарфий ва график белгиланиши қандай амалга оширилган?
Принципиал электр-схема занжирларини тузиш тартиби нимадан иборат?
Принципиал схема занжирларини русумлаштириш тартиби қандай амалга оширилади?
Принципиал электр схемаларнинг бирлаштирилган ва ёйилган усулларининг фарқлари нимадан иборат?
Давлат Стандарти 2.710-81. принципиал схемаларни тузишда қандай талабларни қўяди?
Электр аппаратураларнинг диаграмма ва улаш жадваллари қандай тасвирланади?
Принципиал электр схемаларни тайёрлашдаги стандарт, кўрсатма ва меъёрий хужжатлар хусусида нималарни биласиз?
Электр схемаларнинг элементлар рўйхати жадвали қайси тартибда бажарилади?
Адабиётлар:
Технологик жараёнларни бошқариш системалари, Юсуфбеков Н.Р. ва бошқалар, Т.,Ўқитувчи,1997,453-754 бетлар.
Проектирование систем автоматизации технологических процессов, Справочное пособие, Под ред. А.С.Клюева,2-е издание, М., Энергоатомиздат, 1990, стр.25-39.
Проектирование, монтаж и эксплуатация систем автоматизации в пищевой промышленности, Трегуб В.Г. и др., М., Агропромиздат,1991, стр. 48-54.