Файл: Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 06.12.2023
Просмотров: 190
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка давлатлари билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Қатар, Покистон, Ҳиндистон, Эрон).
МДҲ ҳудудидаги ва Америка минтақасидаги кучли иқтисодга эришган давлатлар билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш.
Дипломатик хизмат фаолиятини замон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олиш, хатловдан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.
100-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқароларига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид
ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Устувор йўналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш шакли | Муддати | Амалга ошириш харажатлари (молиялаштириш манбалари) | Назорат қилувчилар | Масъул ижрочилар |
I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ (Масъуллар — Т. Нарбаева ва Н. Исмоилов) | |||||||
1-мақсад. Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш. | |||||||
1. | Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллаларнинг ваколатларини кенгайтириш. | 1. Маҳаллалар томонидан ҳал қилинадиган ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг рўйхатини тузиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Маҳалланинг молиявий имкониятларини кенгайтириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Ҳисоб-китобларга асосан | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев | Молия вазирлиги Т. Ишметов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов |
2. | Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизимини яратиш. | 1. Аҳолининг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан видеоалоқа орқали мулоқотни босқичма-босқич ташкил этиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг маҳаллалар билан самарали алоқаларини йўлга қўйиш. 2. Давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Маҳалла фаолиятида қоғозбозликни камайтириш мақсадида тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар хатловдан ўтказилиб, кескин камайтириш ҳамда уларнинг тугал рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, уларни тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил сентябрь | Ҳисоб-китобларга асосан | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А. Усманов, Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Адлия вазирлиги Р. Давлетов |
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида 2023 йил якунига қадар 70 — 80 фоиз қабул қилишни таъминлаш бўйича чораларни кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил якунига қадар | Ҳисоб-китобларга асосан | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев | Молия вазирлиги Т. Ишметов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов, Адлия вазирлиги Р. Давлетов | ||
4. Маҳалла орқали расмийлаштириладиган ва олинадиган барча турдаги ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича ҳужжатларни онлайн (электрон) тарзда тақдим этиш тизимини жорий этиш. | Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил июнь | Ҳисоб-китобларга асосан | ||||
3. | Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш. | 1. Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш орқали «Ижтимоий маҳалла» тизимини яратиш. 2. «Ижтимоий маҳалла» тизими доирасида маҳаллалардаги шарт-шароитлар, инфратузилма ва объектлар аҳволи, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши, экологик вазият ва бошқа масалаларни фуқаролар томонидан виртуал мониторинг (мобил илова, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к.) қилиш амалиётини жорий этиш. 3. «Ижтимоий маҳалла» тизими орқали маҳаллада аҳволни ўрганиш юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. 4. Маҳаллаларнинг ўз ҳудудларида жойлашган коммунал, бандлик, солиқ, ободонлаштириш соҳалари ва таълим муассасалари билан алоқалар самарадорлигини қайта кўриб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Ҳисоб-китобларга асосан | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев, Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Адлия вазирлиги Р. Давлетов, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов |
4. | Маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш чораларини кўриш. | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда маҳалла юзасидан билдирилаётган танқидий ахборотлар билан ишлаш, шу жумладан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш тизимини такомиллаштириш. | Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил июнь | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев, Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Д. Саиджонов |
5. | Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш. | Маҳалла ҳудудида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган намунавий концепциясини тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил май | Ҳисоб-китобларга асосан | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев, Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов |
6. | Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш. | 1. Маҳаллада бир турдаги ихтисослашувда фаолият юритаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири сифатида йил давомида маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида уни ўрта ва қисқа муддатда ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. | Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил август | Ҳисоб-китобларга асосан | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р. Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Савдо-саноат палатаси А. Икрамов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш. | 1. Фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартибини жорий этиш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил апрель | - | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов (келишув асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари О. Салиев | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Р. Маматов, Адлия вазирлиги Р. Давлетов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги А. Тошқулов |
2. Маҳаллалар жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш. 3. Маҳалла тизими учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | |||||
2-мақсад. Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш. | |||||||
8. | Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгилаш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш. | 1. Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаши тартибини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил май | Ҳисоб-китобларга асосан | Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева (келишув асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К. Куранбаев | Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги Р. Давлетов |
2. Маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил июль | - | ||||
3. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | - | ||||
9. | Халқ депутатлари Кенгашларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатларини янада кенгайтириш. | 1. Ичимлик ва оқова сув, ичкийўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш каби масалаларни туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари ?аколатига ўтказиш. 2. Ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ваколатини вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказиш. 3. Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | - | Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева (келишув асосида), Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги А. Бобоев, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Н. Назиров, Транспорт вазирлиги А. Мўминов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Э. Муҳитдинов |
3-мақсад. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш. |
Н. Исмоилов
(келишув асосида),
Ўзбекистон Республикаси Президенти малаҳатчисининг биринчи ўринбосари
К. Куранбаев
Р. Давлетов,
Ахборот технологиялари вазирлиги
Ш. Шерматов,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
И. Норқулов,
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази
(келишув асосида)
А. Саидов
(келишув асосида),
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари
А. Усманов