ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 18.01.2024
Просмотров: 42
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Энергия абсолют мавжуд катталик бўлиб у табиатдаги харакатнинг манбаидир. Энергия абадий мавжуд. У сақланиш қонунига эга. Энергиянинг пайдо бўлиши “Буюк портлашг”га бориб тақалади. Замонавй фан тасаввурларига кўра олам бундан 14 миллиард йил олдин буюк портлаш натижасида пайдо бўлган. Буюк портлашнинг схематик тасвири 1- расмда келтирилган.
Буюк портлаш
Дастлабки секундлар
Бир неча минут
300 000 йил
Миллиард йил
14 миллиард йилдан сўнг
1- расм. Буюк портлаш, коинот ва энергиянинг пайдо бўлиши.
Буюк портлашдан олдин барча мавжуд коинот ва галактикалар атомдан хам кичик ўта кичик хажм ичида, ўта зичлашган холда жойлашган ва гигант қисилиш натижасида портлаган. Албатта буни тасаввурга сиғдириш қийин. Портлашдан сўнг коинот кенгайб борган ва аста секин дастлаб элементар зарралар, сўнг атомлар, молекулалар, жисмлар, энг сўнггида биологик ҳаёт шаклланган. Коинотнинг кенгайиши ҳозир хам давом этмоқда. Ҳозирги замон фани хулосаларига кўра бизнинг галактикамиз (сомон йўли галактикаси) ва Қуёш системаси бир неча миллиард йил аввал пайдо бўлган. Қуёш ўзидан доимий равишда энергия нурлантириб туради. Бу энергиянинг манбаи Қуёшда содир бўлаётган термоядро реакцияларидир. Қуёшнинг нурланиши Ерда хаётни шакллантирган. Қуёшдан Ерга жудда катта миқдорда энергия етиб келади. Агар Қуёш энергиясининг Ер юзасига тушган барча қисмидан фойдалана олсак, 30 минут давомида Ерга тушган энергия Ер шарининг бир йиллик эхтиёжини қоплаган бўлар эди.
Энергиянинг ўлчов бирлиги сифатида электротехникада кўпроқ Киолватт соат (кВт соат) тушунчаси ишлатилади. Масалан электр хисоблагичлар худди шу кВт соат ни кўрсатади ва биз бугунги кунда 1 кВт соат электр энергияси учун 190 сўм пул тўлаймиз.
Электр хисоблагич
Физикадан маълумки энергиянинг ўлчов бирлиги Жоул (Ж). 1Жоул энергия 1 Вт қувватли системанинг 1с да бажарган ишидир 1 Ж = 1Вт • 1 с. Демак 1кВт•соат энергияни Жоулда ифодаласак 1000 Вт • 3600 с = 3, 6 МЖ. Энди хисоблаб кўрамиз, демак биз 1 кВт соат электр энергияси учун 190 сўм тўласак, у ҳолда тахминан 19 кЖ энергия 1 сўм бўлади. Хўш, бу энергия кўпми ёки камми, биз унинг кўламини тасаввур эта оламизми? Буни оддий чой қайнатиш мисолида кўрайлик.
.
Қуввати 2 кВт бўлган оддий электр чойнагида 1 л сув 6 минутда қайнайди (тажрибадан). Чойнакни электр тармоғидан олган энергияси
Е = P • t = 2 кВт • 6/60 соат =
0,2 кВт соат = 720 000 Ж = 720 кЖ. Шу энергия учун биз 38 сўм пул тўлаймиз (0,2 кВтсоат • 190 сўм = 38 сўм). Демак бир чойнак сувни қайнатиш тахминан 40 сўм экан, бугунги кунда 40 сўмга яна нима олиш мумкинлигини ўйлаб кўрсангиз, электр энергияси қанчалик арзонлигига ишонч ҳосил қиласиз.
1 кВт соат электр энергияси қанча ёнилғининг энергиясини беради? Бунинг учун ёнилғи ва қаттиқ жисмларнинг ёниш энергияси эслаймиз. 1- жадвалда асосий ёқилғиларнинг солиштирма ёниш иссиқлиги берилган
1-жадвал
| Модда | Солиштирма ёниш иссиқлиги | |
МЖ/кг | ккал / кг | ||
1 | Қуруқ ўтин | Ўртача 9,5 | 6400 -7500 |
2 | Тошкўмир | Ўртача 27 | 6500 |
3 | Бензин | 44 - 47 | 10500 - 11200 |
4 | Керосин | 44 - 46 | 10500-11000 |
5 | Табиий газ | 41 - 49 | 9800 - 11700 |
6 | Метан | 50 | 11950 |
7 | Водород | 120 | 28600 |
| | | |
Масалан 1кВт соат электр энергияси 1000 Вт 3600 с = 3,6 МЖ бўлади, бу эса m = 3,6 МЖ / 50 = 0,072 кг метан газининг ёнишидан хосил бўлган энергияга тенг.
Юқоридаги мисолда 1 л сувни қайнатиш учун 720 кЖ энергия сарфланди. Агар шу энергияни ўтиннинг ёнишидан олсак, ва ўчоқда ўтин ёқиб чой қайнатишнинг ф.и.к. ни 25 % деб қарасак (амалда бундан хам кам бўлади) чой қайнатиш учун қанча ўтин кераклигини топиш мумкин:
m = 720 кЖ / 0,25 х 9500( кЖ/кг) = 0,3 кг.
3. Мамлакатимиз электроэнергетикаси хақида маълумотлар.
Тарихга назар ташласак Ўзбекистонда дастлабки электростанция Бўзсув электростанцияси бўлиб у 1926- йилда ишга туширилган. Кейинги даврларда Чирчиқ-Бўзсув, Шахрихон, Наманган, Фарход, Човоқ гидроэлектр станциялари, Фарғона, Қувасой, Тошкент, Ангрен, Охангарон, Навоий, Тахиатош иссиклик электростанциялари қурилди ва бугунги кунда мамлакатни электр энгергияси билан таминлаб турибди. Шуни алохида таъкидлаш керакки мамлакатимиз худудида каттта тоғ дарёлари йўқ, мавжуд кичик тоғ дарёларида эса катта қувватли электростанциялар қуриш имконияти чекланган.
Собиқ шўролар даврида мамлакатимиз худудида электроэнергетика сохаси нисбатан актив ривожланган бўлсада, лекин у ўша пайтдаги мамлакат ўртача кўрсаткичидан анча паст бўлган. Ўша пайтда режалаштирилиб қурилган катта қувватли электростанциялар Урта-Осиё региони нуқтаи назаридан қурилган ва бугунги кунда улар қўшни Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари худудида жойлашган.
Мамлакатимиздаги саноатнинг тезкор суратлар билан ўсиб бориши, ахоли турмуш даражасининг юксалиши натижасида электр таъминотига бўлган талабининг тинимсиз ортиши мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқаришни тинимсиз орттириб боришни тақозо этади. Айниқса Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари электр энергиясига бўлган талаб кескин ортиб бормоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз электроэнергетика сохасидаги юзага келган холат, хамда минтақадаги вазият хисобга олинган холда давлатимиз рахбарияти томонидан ушбу сохани ривожлантиришнинг қатъий чоралари кўрилмоқда. Жумладан мавжуд иссиқлик электр станцияларининг қуввати замонавий технологияларни қуллаш хисога орттирилмоқда ва янги қувватлар ишга туширилмоқда.
Мамлакатимизнинг бугунги кундаги электроэнергетик кўрсаткичлари қуйидагича:
Электростанцияларнинг умумий қуввати - 12.3 млн кВт;
Ишлаб чиқарилган йиллик электр энергия - 48 млрд Квт соат; Катта қувватли электростанцияларнинг сони - 39 та.
Экспорт 11.5 Млрд КВт соат. Импорт 11,4 Млрд КВт соат
Республикада ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 85 % қисми иссиқлик электр станциялари хисобига тўғри келади.
Республикмизанинг энг катта электростанциялари
Иссиқлик электр станциялар: Сирдарё - 3 ГВт, Янги Ангрен - 2,1 ГВт, Тошкент – 1,86 ГВт, Навоий 1,25 ГВт, Толимаржон – 0,8 ГВт.
Гидро электр станциялар: Чорвок – 620 МВт, Фарход -500 МВт, Хожикент – 165 МВт, Газалкент 120 МВт.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергия миқдори бутун Марказий Осиёда (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон) ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 50% ини ташкил қилади.
Электр энергиянинг халқ хўжалиги тармоқлари бўйича тақсимоти: 40 % - саноатга; 30% қишлоқ хўжалигига; 20% ахолига; 10% транспортга.
Жахон электр энергетикаси хақида маълумотлар
1. Ер юзидаги барча электр станцияларнинг умумий
қуввати тахминан 3 000 ГВт,
2. Бир йилда Ер юзи станцияларининг ишлаб
чиқарадиган электр энергияси 23 536 млрд. кВт соат
3. Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг усули. Ер юзи хозирги кунда электр энергияси ишлаб чиқариш асосан анъанавий электроэнергетика (деярли 99 %) хиссасига тўғри келади. Анъанавий электроэнергетика манбаларига иссиқлик, атом ва гидро электр станциялар киради. Бугунги кунда бу станцияларнинг умумий энергиядаги улушлари қуйидагича:
Иссиқлик электр станциялари (ИЭС) - 63 %, 1880 ГВт
Гидро электр станциялар (ГЭС) - 24 % , 715 ГВт
Атом электр станциялар (АЭС) -13 %, 380 ГВт
Жахон миқёсида ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг асосий қисми йирик ва ривожланган давлатлар хиссасига тўғри келади:
АҚШ-3600 млрд. кВт соат (13,5%); Япония - 930 млрд. кВт соат (4 %); Хитой - 900 млрд. кВт соат (3,9%); Россия - 845 млрд. кВт соат (3,6 %);
Дунё атом электр станциялари харитаси
Жахоннинг 31 давлатида жами 435 та атом электр станциялари ишлаб турибди.
Таянч сўз ва иборалар:
Энергия, электроэнергетика, генератор, гидрогенератор, турбогенератор, электростанция, электр линиялари, электр узатиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, электр токи, магнит, магнит майдони, электрон, зарядланган зарра, ион, электр разряди, атомнинг энергетик холати, электр қуввати, буюк портлаш, галактика, коинот, энергиянинг сақланиши, нуклон, термоядро реакциялари, муқобил энергия, анъанавий энергетика, қуёш энергияси, шамол энергияси, геотермал энергия, биоэнергия, кимёвий энергия.
Адабиётлар
Асосий:
1. Giorgio Rizzoni “Principles and Applications of Electrical Engineering”
McGraw-Hil educationр. USA Boston 2012. Chapter 1-2, p. 1-16
2. А.С. Каримов ва бошқалар “Электротехника ва электроника асослари”. Тошкент. Ўқитувчи 1995 й. 1- боб, 6-21 бетлар.
3. А.С. Каримов Электротехника ва электроника асослари. Масалалар тўплами ва лаборатория ишлари.Т. Ўқитувчи. 1989 й. 87-91 бетлар.
Қўшимча:
4. Хонбобоев А.И. Халилов Н.А. “Умумий электротехника ва электроника асослари”, 2000й Т. “Узбекистон”, 128
5. Мажидов С. “Электротехника”, 2000 й, Укитувчи, 262 б.
6. Евдакимов “Умумий электротехника”, 1995й. Укитувчи, 388 б.
7. Ҳолиқов А.А. Электрон қурилмалари, аналогли ва рақамли схемотехника (ўқув қўлланма), 2002 й.
8. Волынский В.А ва бошкалар “Электротехника”, 1987й. Москва Энергоатомиздат
9. Касаткин А.С. ва Немцов М.В. “Электротехника”, 1983й. Москва Энергоатомиздат.