Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 12.01.2024

Просмотров: 241

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

6

Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.

БИЛЕТ № 1

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

3)Фантомда цистотомия операция утказиш

3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.

БИЛЕТ № 3

1)Одонтома, цементома. Клиникаси,

рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.

2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.

3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.

БИЛЕТ № 5

1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.

2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.

3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 6

2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.

3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 7

2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.

БИЛЕТ № 8

1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.

2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

БИЛЕТ № 9

1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.

2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

3)Фантомда Аббе буйича пластика.

БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш

2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.

БИЛЕТ № 12

1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш

БИЛЕТ № 13

1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома

2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .

3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш

БИЛЕТ № 14

1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.

3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш.

6













Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.











































БИЛЕТ № 1


1)Ҳавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни асосий белгилари.
Ўсма, ҳосила («neoplasma» греч. «neos» янги, «plasma» ҳосила) ёки бластома (гpеч. «blastos» ўсма) умумий қабул килинган синоним бўлиб, хавфсиз ва хавфли ўсма жараёнларини билдиради.
Хавфсиз ўсмаларнинг асосий хусусиятлари. Хавфсиз ўсмалар хавфлиларидан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади:

1) Баъзилари ривожланиш нуқсонлари бўлиб, туғма бўлади, (остеомалар, тератомалар, гемангиомалар, лимфангиомалар ва бошқалар).

2) Секин ўсади, атрофдаги соғлом тўқималардан етарли даражада чегараланган, баъзида ҳатто ташқи қобиққа ҳам эга бўлади.

3) Агар улар юмшоқ тўқимада жойлашса, узоқ муддат ўз ҳаракатчанлигини сақлаб қолади.

4) Метастаз бермайди.

5) Гистологик жиҳатдан бир хил тузилишга эга, унинг ҳужайралари атипик бўлса ҳам, нормал ҳужайраларга ўхшаш бўлади.

6) Жуда кам ҳолатларда хавфли тус олиши мумкин.

7) Экспансив ўсиш хусусиятига эга бўлади.


2) Маҳаллий тўқималар ёрдамида пластика ўтказишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

Юз соҳасида маҳаллий тўқималар ҳисобига ўтказиладиган пластика қатор афзалликларга эга. Улардан энг асосийси – пластика ўтказишда муҳим бўлган тўқималарнинг эластиклиги ва ранги бўйича бир-бирига мос келиши ҳамда эстетик жиҳатдан яхши натижа бериши ҳисобланади. Бундан ташқари, операция усулини оптимал режалаштириш ва атравматик техника усулларининг қўлланилиши операциянинг силлиқ ўтуви ва ундан кейинги даврнинг асоратсиз кечишини таъминлайди
, шунингдек, операция ўрнидаги жароҳатнинг бирламчи битиши ва чокнинг унчалик сезилмаслиги билан характерланади .

Маҳаллий тўқималар билан қилинадиган пластика амалиётининг афзалликлари:

  1. ишлатиладиган тўқималар атроф тўқималар билан ранги ва фактураси жиҳатидан бир жинслидир;

  2. иннервация ҳамда тонус сақланади;

  3. йўқотилган тўқималар ҳажми жароҳатланиш чуқурлигига қараб, мураккаб трансплантатлар ҳисобига тикланиши мумкин;

  4. даволаш тезлиги (операцияни бир босқичда бажариш мумкин).

Маҳаллий операцияларни қуйидаги 3 турга ажратиш мумкин:

  1. тўқималарни кесиш ва яқинлаштириш (чандиқни кесиб олиб ташлаш);

  2. тўқималарни кесиб олиб ташлаш ва ажратиш (бандни тикиш ёки терини эркин кўчириш);

  3. тўқималарнинг икки тарафлама алмашинуви (турли шаклдаги лахтаклар ва озиқланувчи оёқча ёки оёқлар) билан ўтказиладиган пластика.

Маҳаллий пластикада тўқималарда қуйидаги жараёнлар кузатилади:

  • чўзилиш,

  • қисқариш

  • кўчиш ёки силжиш.

Маҳаллий пластикали операциялар натижасида қуйидагиларга эришиш мумкин:

  1. тери юзасини аниқ йўналишда узайтириш;

  2. аниқ йўналишда қисқартириш;

  3. керакли жойда конуссимон бўрттириш ёки чуқурлаштириш;

  4. конуссимон бўртишларни бартараф этиш;

бир тўқимани бошқа тўқималар билан ўрин алмаштириш.

Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан

  • нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига,

  • бемор организмининг индивидуал хусусиятларига,

  • ёшига ва унинг ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига боғлиқ.

қарши кўрсатмалар

  • сифатида руҳий касалликлар,

  • сил касаллигининг очиқ шакли,

  • захмнинг бошланғич босқичи, қон касалликлари,

  • хавфли ўсмалар

  • ОИВ инфекциясини санаб ўтиш мумкин.




ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

  1. Юз-жағ соҳасини турли генездаги нуқсон ва шакл бузилишлари.

  2. Эстетик бузилишлар.

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

  1. Аҳамиятсиз нуқсонларда

  2. Терини пиодермик ўзгаришлари

  3. Стоматитлар

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.



3)Фантомда цистотомия операция утказиш




«Цистотомия» операциясини ўтқазиш
Мақсад: Катта хажимдаги кистани олд деворини олиб ташлаш.

Кўрсатма: 1) кистанинг бўшлиғи проекциясида 3 ва ундан кўп интакт тиш мавжудлиги; 2) тепа жағнинг катта хажмидаги кисталар, бурун бушлиғини пастки деворини суяк пластинасини ва танглай пластинасини бузилиши;

Керакли асбоблар:Асбоблартўплами(пинцет, қисқич, қайчи, гладилка, распатор, иглодержател, тикув материал, коагулятор, электроотсос).
Амалий кўникмани бажариш:



Бажариладиган қадамлар

Тўлиқ бажарилган қадамлар

Талабалар бажарган қадамлар

1.

Шиллиқ қават ва сўяк усти пардасидан овал шаклида лоскутни кесиб олиш

10




2.

Распатор ёрдамида кесилган лоскутни суякдан ажратиб олиш. Ажратилган лосткутни тўнтоқ илмоғ билан ёки лигатура ёрдамида фиксация қилиш.

18




3.

Сабабчи тишни проекцияси устидан суякнинг трепанация ўтқазиш. Перфорация тешикларни кистани чегаралари бўйича қилинади ва фиссур бор билан ўзаро кўшилади.

18




4.

Кистанинг қобиғини хирургик пинцет билан ушлаб туриб, қобиғнинг очилган қисми олиб ташланади. Кистанинг таркибини марля салфеткалар билан олиб ташланади.

18




5.

Кистанинг бўшлиғини 0,05—0,12% Н2О2 эритмаси билан, ёки хлоргексидин ва бошқа эритмалар билан ювиш.

18




6.

Шиллиқ қават ва сўяк усти пардасидан ажратилган лоскутни киста бошлиғига ётқизиб керакли жойга йодоформли салфеткаларни фиксация қилиш.

Лоскутни киста қобиғига чоклар билан фиксация қилиш мумкун.

18







Жами:

100






БИЛЕТ 2

1)Остеоген ўсмаларнинг этиология ва патогенези.

Суяк ҳосил қилувчи ўсмалар бирламчи суякда ҳосил бўлиб, суяк таркибига кирувчи бириктирувчи тўқима элементларидан ривожланади. Бундай турдаги ўсмаларга остеома, остеоид-остеома, остеобластома ва суякланувчи фиброма киради

Остеома- етук суяк тўқимасидан ривожланган хавфсиз ўсма, юқори ва пастки жағда кузатилади. Камдан ҳолатларда бурун, ёноқ ва пешона суякларида ҳосил бўлади. жойлашуви бўйича: марказий ва периферик турларга бўлинади.

Марказий остеомалар суяк кенглигида жойлашса, периферик остеомалар суяк чегараси бўйлаб жойлашади ва жағ суякларининг деформацияланишига сабаб бўлади

Патоморфологияси. Усти силлиқ ёки ғадир-будур, консистенцияси қаттиқ, пайпаслаб кўрилганда – оғриқсиз, аниқ чегарали ва силжимайдиган бўлади. Уни ташқи томондан қоплаб турувчи шиллиқ қават ранги ўзгаришсиз, ичидаги суяк тўқимаси билан бирикмаган. Ўсма атроф юмшоқ тўқималар билан бирикмаган бўлади ва яллиғланиш белгиларини келтириб чиқармайди. Бундай ўсмалар суяк перифериясида, ҳар хил катталикда ҳамда альвеоляр ўсиқда (тиш олингандан кейин ҳосил бўлганда) жойлашиши мумкин. Улар экзостозлар деб аталади. Экзостозлар бир томонда ёки симметрик жойлашиши ҳам мумкин. Клиникаси. Остеомалар секин, оғриқсиз ўсади, шу боисдан, узоқ вақт давомида аниқланмаслиги, баъзи ҳолатларда рентген текширувлари натижасида тасодифан аниқланиши мумкин. Клиник жиҳатдан остеомалар юз асимметриясини келтириб чиқаради.

Остеоид-остеома. Кам учрайдиган хавфсиз ўсма, суякни ишлаб чиқарадиган бириктирувчи тўқимадан ривожланади. Болаларда учратилмаган.Уни таркибида остеоид структура, қон томир бириктирувчи тўқимадан ташкил топади.

Баъзи бир холатларда, биринчи белгиси бу нохуш хислар бўлиши мумкин. Кейинчалик, бунга секин оғриққа айланадиган қичишиш қўшилади. Тановвул пайтида оғриқ кучаяди ,айникса ўсма альвеоляр ўсиқ кортикал қаватида жойлашган бўлса. Суякни юмшок каватида жойлашган остеоид-остеома хеч қандай ўзгаришлар келтириб чикармайди.Альвеоляр ўсиқ кортикал каватида жойлашган ўсмада шиллик каватда қизариш , шу сохада оғриқ кузатилиши аникланади.

Касалликнинг бошланғич босқичида, рентгенда ноаниқ, нотўғри шаклга эга, 0,5-1 см катталикда эга бўлган деструкция ўчоғи аниқланади. Атрофдаги суякда склерозлаш жараёни кечади.Кортикал қаватни қалинлашуви кузатилади. Остеоид-остеомани марказида остеолитик жараён кечиб ўрнига янги суяк тўқимаси тўлади, шунинг учун рентген нурини кам ўтказади.


Даволаниши жаррохлик йўли билан: ўсмани атрофидаги склерозланган суяк билан олиб ташланади.

Хондрома. Ўсма тоғайнинг қолдиқлари ёки тоғай тўқимасидан ривожланади. Юкори жагда ўрта сохада жойлашади , пастки жагда камдан кам холатда учрайди.

Хондрома икки гуруҳга бўлинган: эндохондрома, бу жағга нисбатан интраоссал жойлашган бўлади ва экзохондрома у жағнинг ташқари деворида жойлашган. Хондрома биттали ёки кўп бўлади. Хондрома хавфсиздан хавфлига айланиши мумкин.

Хондрома ўсиши секин, лекин катта хажмгача бўлиши мумкин.

Рентгенда тўлқинсимон чегарага эга бўлган думалоқ шаклдаги патологик соя кўринади.

Қиёсий ташхис. Ташхисни остеома, фиброз дисплазия, хондросаркома билан ўтказиш керак.

Хондромани даволаниши жаррохлик ёрдами билан. Касаллик қайталамаслиги учун қисман ёки бутунлай резекция қилиш тавсия қилинади.Агрессив шаклида операциядан сўнг максимал холатда сиқилади.

2)Оёқчали лаҳтаклар турлари.

Озиқлантирувчи оёқчали лахтак – бу атроф тўқималардан тери ости ёғ клетчаткаси билан ажратилган ва озиқланиш мақсадида улар билан оёқча ёки оёқчалар воситасида боғланиб турадиган терининг чегараланган қисмидир.

Маҳаллий пластика операциясини ўтказишда нуқсон атрофидаги тўқималарнинг етишмаслиги, нуқсон устига ўтқазилган тўқималарнинг сезиларли даражада чандиқланиши, жароҳатланган қисмлар контурини ва баъзи бир ҳолларда нуқсонларнинг ички юзасини ҳосил қилиш мазкур усулни қўллаш борасидаги асосий кўрсатма ҳисобланади (лаб-лунж бурмасининг дубликатланган лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун қаноти нуқсони пластикаси).

Оёқчали лахтакларнинг бир неча тури фарқланади.

  • Transpozitsion

  • Rotatsion

  • Interpolyatsion

  • Diblikatlangan

  • Ag’dariluvchi

  • Arteriyalangan


Ko’proq 1oyoqchali va 2oyoqchali turi keng qo’llaniladi.

Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда. Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади.