Файл: збекистон республикаси президентининг 25 декабрь куни збекистон ёшлари форумида сзлаган нути мазмунмоиятига баишланган тадимот.pptx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 27
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 25 ДЕКАБРЬ КУНИ “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ФОРУМИ”ДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН
ТАҚДИМОТ
“Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев
Ўзбекистон Республикасида 2021 йил
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”.
2021 ЙИЛДА ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР
Аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бирига айлантирилади.
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном бериди.
1
2
3
“Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилади.
2021 йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
4
5
6
Ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида университет ташкил этилиб, ушбу олийгоҳда чет элдаги етакчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.
Болаларимизнинг меҳнат кўникмаларини мактаб давридан бошлаб шакллантириб бориш мақсадида “касбга ўргатиш тизими” жорий этилади.
Аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади.
Хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.
Юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади
7
9
8
10
Илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.
Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратилади. Бундан ташқари, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.
Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади.
11
13
12
14
2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади. Умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади.
Келгуси йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, Диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияларни ўтказилади.
15
16
17
ЁШЛАР ФОРУМИ ДОИРАСИДА
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларнинг ёшлар билан учрашувлари 2021 йилдан бошлаб доимий равишда ташкил этилади.
18
Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформаси яратилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида
“Фарғона ёшлар форуми” ташкил этилади.
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси амалга оширилади.
“Ҳунарли киши хор бўлмас” ғояси асосида уста ҳунармандлар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанаси мутлақо янги кўринишда ташкил этилади.
19
20
21
22
- Аксарият шаҳар ва туманларда “Ёшлар кичик саноат зоналари” ташкил этилади.
- Ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформаси яратилиб амалиётга жорий этилади.
- 2021 йилда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиб, сертификат олган ёшларга имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратилади. Бундай кредитларни 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга бериш, банк томонидан ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион долларлик микрокредитлар кўзда тутилган.
23
24
25
Иш берувчиларга ёш кадрларни иш билан таъминлаган даври учун тегишли имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқилади.
Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби йўлга қўйилади.
Ҳар бир туман ва шаҳардан камида 5 нафардан ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.
26
27
28
2021 йилдан бошлаб ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан 10-15 нафар истеъдодли ёшларни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танлови ташкил этилади. Бу орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар ташкил этилади.
Ёшларнинг халқаро “ИТ” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилиб, жорий этилади.
29
31
30
32
33
35
34
36
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.
“Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилади.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун “Президент гранти”ни жорий этилади.
Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробарга оширилади.
Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби жорий этилади.
Бунда, кредитни ўқиш даври тугаб, ёшлар ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилган.
Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ҳамда факультет етакчилари учун ойлик устама тўловларини тўлаб бериш тизими йўлга қўйилади.
Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналари яратилиб, турли мобиль илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқилади.
37
38
39
“Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловларининг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичлари ташкил этилади.
2022 йилда Бухоро вилоятида “Шашмақом” ёшлар фестивали ташкил этилади
Янги Ренессанснинг илк қадами сифатида Тошкент шаҳрида замонавий ва муҳташам кутубхона барпо этилади.
Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика чемпионатлари, “Ҳоким кубоги” мусобақалари ташкил этилади.
40
41
42
43
Ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида “Ватанпарвар” ташкилоти базасида ёшлар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитилади.
Алишер Навоий, Бердақ, Ибрайим Юсупов, Кунхўжа, Ажиниёз Қосибой ўғли, Тўлепберген Қаипбергенов каби улуғ адиблар хотирасига Нукус шаҳрида “Адиблар ҳиёбони” барпо этилади.
Турин политехника университетининг Жиззах филиали ташкил этилади.
Маркази Самарқанд шаҳрида бўлган Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этилади.
44
45
46
47
Замонавий ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларда янада мотивация уйғотиш мақсадида уларни ривожланган
хорижий компанияларга (Гоогле, Фаcебоок, Аппле, Амазон) саёҳатлари уюштирилади.
Ўрта Осиё ҳаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби”ни ташкил этилади.
2021 йил 1-5 май кунлари “Андижон ёшлар форуми” ташкил этилади.
48
49
50
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида “Фарғона ёшлар форуми” ташкил этилади
Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021-2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастури юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинади.
51
52