Файл: енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси.pptx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 24.10.2023

Просмотров: 151

Скачиваний: 3

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ

ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

«ЕНГИЛ САНОАТ БУЮМЛАРИ КОНСТРУКЦИЯСИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИ»

(енгил саноат маҳсулотлари технологияси)

йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси

НУТФУЛЛАЕВА ШАХЛО НУРУЛЛАЕВНА

«ЎҒИЛ БОЛАЛАР ШИМИНИ ТИКИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ»

БИТИРУВ ИШИ

Илмий раҳбар: т.ф.н., доц. Ш.Мажидова

Тошкент -2020 й.

МУНДАРИЖА


 

КИРИШ...........................................................................................................

4

1.БОБ.

ЎҒИЛ БОЛАЛАР ШИМИНИ ТИКИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ МАЗМУНИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИ

 

 

 

1.1.

Ўғил болалар шимини тикиш жараёнини такомиллаштириш асослари..........................................................................................................

 

8

1.2.

Ўғил болалар шимини тикиш жараёнини такомиллаштириш технологияси...................................................................................................

 

15

2.БОБ.

ЎҒИЛ БОЛАЛАР ШИМИНИ ТИКИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

 

2.1.

Таълим олувчиларнинг фаолиятларини фаоллаштиришнинг аҳамияти ва илмий асослари........................................................................................

 

26

2.2.

Таълим методларининг назарий таҳлили ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш ҳолати.......................................................................................

 

33

2.3.

Ўғил болалар шимига ишлов бериш бўйича ўқитиш технологияси модели, технологик харита ва дарс ишланмасини ишлаб чиқиш................................................................................................................

 

 

38

 

Хулоса.............................................................................................................

57

 

Фойдаланилган адабиётлар ………………………...........….....................

59

 

Иловалар ……………………………………............………........................

62

Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши:


– Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир.

Ш.М.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.

Ушбу концепцияга асосан биз олий таълим тизими педагог ходимларининг олдига кўплаб вазифаларни амалга ошириш лозимлиги белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча таълим муассаларида, педагогик технология назарияси ва амалиётини ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ этиш ижтимоий буюртма сифатида кенг педагогик жамоа олдига қўйилди. Ушбу вазифалар, янги педагогик технология асосида ўқув-тарбия жараёни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Битирув малакавий ишининг объекти: “Тикув буюмлари технологияси” фанидан машғулотларни интерфаол методлар асосида ташкил этиш ва ўтказиш жараёни.

Битирув малакавий ишининг предмети: ўқитишда таълимнинг интерфаол методларини қўллашнинг метод ва воситалари.

Битирув малакавий ишининг мақсади: “Тикув буюмлари технологияси” фанидан машғулотларни таълим методлари асосида ташкил этиш ва ўтказишни ўрганиш.

Битирув малакавий ишининг вазифалари:

Битирув малакавий иши мавзусига оид илмий-педагогик, фалсафий, психологик манбаларни таҳлил қилиш;

Таълимнинг интерфаол методлари мазмунини таҳлил қилиш, мазкур методларни қўллашнинг имкониятларини аниқлаш;

Ўқитишда интерфаол методларни самарали қўллашнинг йўлларини ишлаб чиқиш;

Мавзуни ўтишда технологик харита тузиш;

“Тикув буюмлари технологияси” фанидан машғулотларни интерфаол методлар асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси;

Мавзу юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш;



Мавзу юзасидан ва уни ўтишда замонавий педагогик технологияларни қўллашга оид тақдимотлар тайёрлаш;

Адабиётлар таҳлили

Бугунги кунда Республикамиз ва хорижий давлатларда А.А.Абдуқодиров, Н.Азизхўжаева, Д.И.Юнусова, Д.Д.Шарипова, Б.Фарберман, М.Жуманиёзова, Қ.Т.Олимов, З.К.Исмоилова, Н.А.Муслимов, Ш.Шарипов, Ж.А.Ҳамидов, Д.О.Ҳимматалиев, Г.К.Селевко, К.Ангеловский, М.В.Кларин, Н.Р.Юсуфбекова, М.С.Бургин, Л.С.Подимова, В.А.Сластенин, Н.Д.Машликина, E.M.Paciulan, А.К.Ellis, M.B.Kinney ва А.Nicholls каби олимлар педагогик инновациялар ва инновацион таълим технологияларини татбиқ этиш муаммолари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борганлар. Мутухассислик фанларини ўқитиш методикалари ва фаол методларини қўллаш бўйича З.Ш.Тўхтаева, Ҳ.Ҳ.Саидова, Д.Ф.Джалолова, Д.А.Сайфуллаева, Б.Нуриддинов, Д.Файзуллаева, С.Ашуровалар, замонавий ўқитиш технологияларини қўллаш бўйича Н.Авлиёқулов, В.Беспалько, Л.Голиш, Б.Зиёмуҳаммадов, М.Маҳмутов, Ў.Толипов, Л.Фарберман ва бошқа олимлар илмий тадқиқотлар олиб борганлар.
Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти:

Танланган мавзу назарий жиҳатдан хотирада сақланиши яхшиланади;

Мутахассислик фанлари ўқитишда талабаларга тасаввур этиш қобилияти шаклланади;

Талабаларда мутахассислик фанларини ўтишда таълим методларидан фойдаланиш орқали ўзаро фикр алмашинуви ҳамда мустақил ишлаш қобиятлари ривожланади.

Талабалар олган назарий билмларини амалиётда қўллай олишади.

Талим методлари қўлланилганда аудиторияда зерикиш бўлмайди.

Таълим методларидан фойдаланилганда ўқитувчи кам куч сарфлайди аксинча талабалар фаоллиги ошади.

Битирув иши тузилмасининг тавсифи: битирув иши 2 та бобдан иборат бўлиб, 76 саҳифани ташкил этади ва кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатини, иловаларни ўз ичига олган.

Махсус фанларни ўқитишда фаол таълим методларини қўллашнинг аҳамияти


Таълим жараёни шундай ташкил этилиши керакки, талабалар ўзларининг ўқув фаолиятини режалаштиришлари ва вазифаларини ойдинлаштиришлари, ўқув фаолияти давомида ўз – ўзларини назорат қилишлари, назорат натижаларига асосланиб, ўқув фаолиятлари натижаларини ўзлари ўзаро таҳлил қилишга йўналтириши лозим.

Талабаларнинг онглилиги ва фаоллигини ошириш учун ўқитиш жараёни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда талабалар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ ривожланадиган бўлсин.


Талаба мустақил ва ижодий фаолияти объект-жараён ва ҳодисаларни кузатиш, таққослаш, бир-биридан фарқли жиҳатларини аниқлаш, умумлаштириш каби хусусиятлар орқали кўзланган мақсадига эришиши мумкин. Демак, олий таълимда махсус фанларни ўқитишда ҳам талабаларнинг билим олиш ва ўрганиш фаолияти ўз-ўзидан фаоллашмайди, у энг аввало ақлий ва онгли муносабат натижасида юзага келади.

Олий таълимда махсус фанларни фаол методлар асосида ўқитиш шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш имкониятларидан бири ҳисобланади.

Фаол методлар ёрдамида талабалар ўз фикрларини эркин ифодалаш, ахборотларни танқидий қабул қилиш, жамоа фаолиятида фаол иштирок этиш, ўз мавқеини мустаҳкамлаш, фикрларини ҳимоя қилиш, ҳақ – ҳуқуқларини англаб етиш каби имкониятларга эга бўладилар [45].

Ушбу фикрлар шундан далолат берадики талабаларнинг билим олиш, мустақил ишлаш ва ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг онгли фаоллиги, мустақиллиги ва ижодкорлиги, ўқув билиш фаолияти натижасининг сифатини характерлайди.

2.3. Ўғил болалар шимига ишлов бериш бўйича ўқитиш технологияси модели, технологик харита ва дарс ишланмасини ишлаб чиқиш

Талабалар гуруҳларга бўлингандан сўнг, уларни Гуруҳ билан ишлаш қоидалари билан таништириш шарт яъни:

  • Гуруҳ аъзоларининг ҳар бири Ўз шерикларининг фикрларини ҳурмат қилишлари лозим;
  • берилган топшириқлар бўйиша фаол, ҳамкорликда ва масъулият билан ишлашлари лозим;
  • ўзларига ёрдам керак бўлганда сўрашлари мумкин;
  • ёрдам сўраганларга кўмак беришлари лозим;
  • гуруҳ ни баҳолаш жараёнида иштирок этишлари лозим;

  • “БИЗ БИР КЕМАДАМИЗ, БИРГА ЧЎКАМИЗ ЁКИ БИРГА ҚУТИЛАМИЗ” ҚОИДАСИНИ ЯХШИ БИЛИШЛАРИ ЛОЗИМ.

Маъруза машғулотида ушбу методдан фойдаланилган


«ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ» МЕТОДИ АСОСИДА ТОПШИРИҚ БЕРИШ

1. Биргаликда ўрганиш усулига асосланади.

2. Қоғоз ва хар хил рангдаги қаламлар керак бўлади.

3. Гурух аьзолари атрофида қоғоз ва қалам сурилиб боради.

4. Иштирокчилардан биттаси ўртага ташланган масалага оид фикрини ёзади.

5. Гурухдошига узатади.

6. У хам ўз фикрини бошқа рангдаги қаламда ёзиб кейинги иштирокчига беради;

7. Ранглар турли бўлиши хар бир иштирокчининг шахсий фикрини
, масала юзасидан иштирокини аниқлаш учун керак бўлади.

8. Фикирлар жамланиб, мухокама қилиниб муаммонинг ечими топилади.

"ЁЗМА ДУМАЛОҚ СТОЛ" МЕТОДИ АСОСИДА ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИ

"ЁЗМА ДУМАЛОҚ СТОЛ" МЕТОДИ АСОСИДА ТОПШИРИҚ БЕРИШ

БАҲОЛАШ

Амалий машғулотларни олиб боришда ҳар бир талабани ёки кичик гуруҳни баҳолаш учун «Синквейн» методидан фойдаланиш


«Синквейн» методини самарали амалга ошириш босқичлари

Ҳар бир иштирокчи эркин ишлаши учун қулай шароит яратилиши керак. Мустақил фикр ва ғояларни ёзиш учун керакли доска, юмшоқ доска, флефчатка, рангли маркерлар, постетлар, кодоскоп. турли форматдаги қоғозлар олдиндан тайёрланиши лозим. Бериладиган мавзу, муаммо ёки вазиятлар аниқланади

Синквейн тузиш коидаси:
  • Биринчи каторда топширик бир сўз, одатда от тилан ифодаланади (Ким? Нима?)
  • Иккинчи қаторга мавзуга оид иккита сифат ёзилади (Қандай? Қанақа?)
  • Учинчи қаторда мавзу доирасидаги хатти-ҳаракат вазифасини англатувчи учта сўз феъли билан ифодаланади.
  • Тўртинчи қаторга мавзуга нисбатан тасаввур (ассоциацияси)ни англатувчи ва тўртта сўздан иборат бўлган фикр (сезги) ёзилади.
  • Охирги қаторга мавзу моҳиятини такрорлайдиган, маъноси унга ўхшаш бўлган битта сўз (синоним) ёзилади.

Кичик гуруҳларга ёки алохида ҳар бир талабага бир хил топшириқлар берилади.

Масалан: Шим чўнтагини «СИНКВЕЙН» методига қўйиб бажаринг?



ИМКОН ШОУ ПАНТАМИМИКА ЎЙИНИ

1.Дазмол 11. Енг

2.Тикув машинаси 12. Шим

3.Маникен 13. Ёқа

4.Игна 14. Чопон

5.Анггишвона 15. Чўнтак

6.Мато ………

7.Бичиш столи

8.Сантиметр

9. Миллиметровка

10. Юбка

Бунда талабаларни албатта гуруҳларга бўлиш шарт бўлади чунки бу методда гуруҳдаги битта талаба доскага чиқади ва ўқитувчи томонидан тайёрланган мавзуга ва фанга оид сўзлар келтирилган рўйхатдан битта сўзни овоз чиқармасдан ўқиб ўзининг гуруҳ аъзоларига ушбу сўзнима эканлигини ҳатти ҳаракатлар билан тушунтиради. Шундан сўнг гуруҳ аъзолари ушбу сўз нима эканини топишлари керак.

Талабаларни гуруҳ кесимида ёки алохида баҳолаш мумкин


БАҲОЛАШ-таълим жараёнининг маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш, натижаларни аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат жараёндир.

Баҳолаш натижасида нафақат таълим олувчининг, балки таълим берувчининг кучли ва кучсиз томонлари, шунингдек, ўқув жараёнидаги камчиликлар ҳам аниқланади.