Файл: енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси.pptx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 24.10.2023

Просмотров: 132

Скачиваний: 3

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Таълим воситалари, режалари, таълим жараёнини ташкил этиш сифатида ҳам баҳо берилади.

ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАН ФИКРЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, БАҲОЛАШНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДА ҚУЙИДАГИ ХУЛОСАЛАРНИ АЙТИШ МУМКИН:

Нимани баҳолаш керак?
    • Назарий билимларни;
    • амалий кўникма ва малакаларни;
    • хулқ-атвор ва шахсий фазилатларни.

    • Қачон баҳолаш керак?
  • Таълим жараёни бошида (бошланғич баҳолаш);
  • таълим жараёни давомида (жорий ва оралиқ баҳолаш);
  • таълим жараёни якунида (якуний баҳолаш).

НИМА УЧУН БАҲОЛАШ КЕРАК?
  • ўқув мақсадларига эришилганликни аниқлаш учун;
  • кейинги босқичга ўтишдан олдин, аввалги ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун;
  • натижага эришганлигини тасдиқлаш учун;
  • талабаларнинг қизиқишларини аниқлаш учун;
  • ютуқ ва камчиликларни аниқлаш учун;
  • ўқитувчи ўз фаолиятига тузатишлар киритиши учун;
  • ялпи ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун;
  • таълим жараёни ютуқларини аниқлаш учун;
  • таълим олувчиларни ютуқларга қизиқтириш учун;
  • ташқи қизиқувчиларга, иш берувчиларга, юқори ташкилотларга ва ота-оналарга маълумот бериш учун.

Хулоса ва тавсиялар


Ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлашда қўйидаги шартларнинг бажарилиши муҳим аҳамиятга эга:
  • Ўқитувчилар томонидан замонавий таълим технологияларининг таълим амалиётида фаол қўлланилиши;
  • Ривожланган хорижий мамлакатлар таълими амалиётида қўлланилаётган замонавий технологиялардан хабардор бўлиш.
Ноанъанавий дарслар ҳар бир педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар педагогик технологиялар ва таълим методлари:
  • педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёнининг) самарадорлигини ошириши;
  • ўқитувчи ва талабалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириши;
  • талабалар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаши;
  • талабаларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириши;
  • талабаларнинг ўз имкониятларини руёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-шароитларини яратиши;
  • педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!