Файл: Шимолий кон бошармаси Шинамонтаж ишларини бажаришда менат муофазаси бйича в18сонли ЙРИнома.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 22.11.2023
Просмотров: 27
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Шимолий кон бошқармаси
Шина-монтаж ишларини бажаришда
меҳнат муҳофазаси бўйича
В-18-сонли
ЙЎРИҚНОМА
“Тасдиқланган” “Тасдиқлайман”
1-сонли БКУҚ раиси ШКБ бош муҳандиси
____________ С.И. Гольман ___________ В.И. Филь
«____»_______________йил «____»______________йил
Шина-монтаж ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси бўйича
В-18-сонли
ЙЎРИҚНОМА
1. Умумий хавфсизлик талаблари
1.1.Автомобилларни ва механизмларни ғилдиракларини ечиб олиш, ўрнатиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича ишларни бажаришга 18 ёшга тўлган, бўлинма бўйича буйруқ билан тайинланган, тасдиқланган дастур бўйича назарий ўқувдан ўтган, 5-10 смена давомида ишни хавфли усул ва амаллари бўйича амалий ўқувдан ўтган ва тегишли гувоҳномани олган, кран билан ишлаганда эса қўшимча стропалчи гувоҳномасини олган, йўл қурилиш машиналари ва тракторларини таъмирлаш бўйича чилангар (эркак) ва автомобилларни таъмирлаш бўйича чилангарларга рухсат берилади.
1.2.Шина-монтаж ишларини (чилангар-шинамонтажчи) бажариш учун автомобилларни таъмирлаш бўйича чилангар сифатида ишга қабул қилинадиган шахслар ишга қабул қилинишда албатта дастлабки ва даврий (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтиши керак.
1.3.Ишга қўйилган шахслар корхона ички меҳнат тартиби қоидалари талабларига риоя қилишлари шарт.
1.4.Чилангар шина-монтажчи ҳар йили ишни хавфсиз амал ва усулларидан билими текширувидан ўтиб туради.
1.5.Шина-монтаж ишларида қуйидаги хавфли омиллар пайдо бўлиши мумкин:
1.5.1.Хизмат кўрсатилаётган автомобилнинг босиб кетиши.
1.5.2.Баландликдан нарсалар тушиб кетиши.
1.5.3.Ғилдирак деталлари билан улар узилиб, йиртилиб кетганда ёки қулф ҳалқасини ўз ҳолича чиқиб кетишидан шикастланиш.
1.5.4.Тушаётган ёки думалаётган ғилдирак билан шикастланиш.
1.5.5.Жиҳознинг айланувчи ёки ҳаракатланувчи қисмлари билан шикастланиш.
1.5.6.Магистрал ёрилганда гидротизимнинг ишчи суюқлиги билан шикастланиш.
1.5.7.Пневматик шланглар ниппелдан ёки штуцердан чиқиб кетганда шикастланиш .
1.5.8.Электр токи билан шикастланиш.
1.5.9. Кўзга учиб тегадиган майда қисмлар ва бўлаклардан шикастланиш.
1.6. Чилангар-шинамонтажчи меъёрларда кўзда тутилган махсус кийим ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак:
-ип-газлама матодан костюм:
-комбинацияланган қўлқоплар;
-ҳимоя каскаси;
-ҳимоя кўзойнаги;
-респиратор.
Қишда ташқарида бажариладиган ишларда қўшимча равишда қуйидагилар берилади:
-иссиқ қистирмали ип-газлама матодан куртка:
- иссиқ қистирмали ип-газлама матодан шимлар.
1.7.Шина-монтаж ишлари махсус жиҳозланган, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитини таъминловчи зарур жиҳозлар, мосламалар, асбоблар ва буюмлар ( технологик жиҳоз ва махсуслаштирилган ускуна табелига кўра) билан жиҳозланган участка (пост)да амалга оширилиши керак.
1.8.Шина-монтаж ишлари бажариладиган участкада ғилдиракни ечиб олиш ва ўрнатиш фақат туширилган ҳолда амалга оширилади, дам солиш эса фақат улар гупчак (ступица)га тўлиқ махкамлангандан кейин амалга оширилади ва шу ишлар бажариладтган автомобил ва механизмлар рўйхати иш жойига осиб қўйилган бўлиши керак. Бу ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилган ва техника хавфсизлиги бўйича ва ишни бажариш кетма-кетлиги бўйича аниқ кўрсатмалар билан наряд-рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин бажарилиши керак. Бундай автомобил ва механизмлар бортига “Ғилдирак ечиб олишдан олдин камерадан ҳавони чиқар” деб ёшартзилган ёзув бўлиши шарт.
1.9.Шина-монтаж ишлари бажариладиган участкада бўлинмада мавжуд бўлган автомобил ва механизмларни барча турдаги ғилдиракларнинг шина-монтаж ишлари учун тузулган технологик карталари осиб қўйилган бўлиши керак.
Технологик карталари бўлмаган автомобил ва механизмларга шина монтаж ишларини фақат наряд-рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин, ҳамда иш раҳбарининг назорати остида бажарилади.
1.10.Чилангар-шинамонтажчи бажариши шарт:
-мазкур йўриқнома талабларини, шунингдек участкада қўлланиладиган жиҳозни ишлатиш бўйича йўриқнома ва қўлланма талабларини бажариши (яъни ғилдиракни қисмларга ажратиш-йиғиш бўйича стенд, ғилдираклар дискини тозалаш учун, кўтаргич ва ҳоказолар бўйича стенд):
-меъёрлар бўйича рухсат этилган махсус кийим ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш:
-иш вақтида ўзи билан бирга ишни хавфсиз усул ва амалларидан билими текширилганлигини тасдикловчи ва белгиланган ишга рухсат берувчи гувоҳномаси бўлиши, кранлар билан ишлаганда эса стропалчи гувоҳномаси бўлиши;
-бажарилаётган ишларда учрайдиган хавфли ишлаб чикариш омиллариниларини билиш;
-иш жойини тоза тутиш, ускуналарни махсус улар учун ажратилган жойларда саклаш;
-иш жойини жихоз ишлаб турганида ташлаб кетмаслик, иш жойига бегона кишиларни киришига йул куймаслик
;
-агар жихоз ишдан чикса ва хавфсиз ишлашни давом эттириш имкони булмаганда дархол бевосита рахбарга хабар бериш;
-транспорт воситаларининг хайдовчилари ва кранчилар томонидан бериладиган сигналларга диккатни жалб этиш;
- транспорт воситаларининг харакат йулларини кесиб утмаслик ва харакатланиш учун мулжалланмаган жойларда харакатланмаслик;
-маъмурият томонидан рухсат берилмаган механизм ва жихозларни (авария холатларидан ташкари) юргизмаслик ва тухтатмаслик;
-участка худудида сегарета чекмаслик ва олов ёкмаслик керак, сегаретани махсус мулжалланган ва белги урнатилган жойларда чекишга рухсат этилади;
-химояланиш ва химоя воситаларидан фойдаланишни билиш;
-бирламчи ёнгинни учириш воситаларидан фойдаланишни билиш;
-электр кучланиши тасиридан жабирланувчини озод этишни ва мкаъмуриятни ходиса хакида огох этиш;
- бахтсиз ҳодисалардан жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиши ва воқеа тўғрисида бўлинма маъмуриятига хабар қилиши.
1.11. Адлия Вазирлигида 07.01.2000 йилдаги 870-рақам билан қайд этилган
-Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги Қонунни;
-хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунини;
-“Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларини ишлаб чиқиш тўғрисида Низом”нинг талабларини билиши шарт.
1.12.Мазкур Йўриқнома талабларини бажармаслик ишлаб чиқариш интизомининг бузилиши деб ҳисобланади.
Айбдорлар Навоий Кон Металлургия Комбинати ишчи ва хизматчилари учун белгиланган ички меҳнат тартиби қоидалари ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
2. Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари
2.1.Меъёрларда кўзда тутилган махсус кийимни кийинг, уни тартибга келтиринг: енг тугмаларини қаданг, кийимларни осилиб турган учларини йиғиштириб, сочларни бошга ёпишиб турадиган бош кийим остига йиғиштириб олинг. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларини тайёрлаб қўйинг.
2.2. Иш раҳбаридан ишни амалга оширишга наряд-рухсатнома ва ишни хавфсиз усуллари, амаллари ва бажариш кетма-кетлиги тўғрисида инструктаж олинг, нарядни олганингизни ўз имзоингиз билан тасдиқланг.
2.3. Иш жойини тартибга келтиринг, кераксиз нарсалар, деталларни ва ишда фойдаланилмайдиган жиҳоз ва ускуналарни йиғиштириб олинг.
2.4. Ёнғинга қарши инвентарни мавжудлиги ва созлигини текширинг.
2.5.Топширилган ишни бажариш учун зарур бўлган жиҳоз, мослама, юк тутувчи мослама ва ускунани созлигини текширинг:
-полдан бошқариладиган юк кўтарувчи механизм билан ишлаганда уни созлигига ишонч ҳосил қилинг. Тугмачали бошқарув корпусида ёриқ ва синиқ жойи бўлмаслиги керак ва пўлат тросс симга осилган бўлиши керак. Юк тутиш органи кўтариш мосламасини автоматик тўхтатиш учун чекловчи ўчиргич ишини текширинг, тиргак ва илгакли халқа оралиғидаги улчам 50 мм дан кам бўлмаслиги керак ва илгакдан юк тушиб кетишини олдини олувчи соз қулф билан таъминланган бўлиши керак;
-жиҳозни ҳаракатланувчи қисмлари, экранлари, чекловчи ўчиргич ва блокировка тўсиғини мавжудлиги ҳамда созлигига, ишга тушириш аппаратураси ишини ишончлилигига, электр жиҳозни заминлантириш мавжудлиги ва созлигига ишонч ҳосил қилинг;
-олиб қўйиладиган юк тутувчи мосламаларни созлиги ва уларда тамға ёки юк кўтарувчанлиги ва уни синов санаси, номери кўрсатилган темир тасмаси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
-гайка калитларининг улчамлари узгарган бўлмаслиги ва гайка ҳамда болтлар ўлчамига мувофиқ бўлиши керак. Болғалар, кувалдаларнинг учи ва зубилаларнинг елкаларида ғадир-будирликлар бўлмаслиги керак;
-болға ва кувалдалар қуруқ мустаҳкам ёғочдан (қизил, қайин, акация ва ҳоказо) тайёрланган ва метал тиқинлар билан тиқиб чиқилган, дастага мустаҳкам кийдирилган бўлиши керак. Болғалар дастасининг узунлиги 400 мм дан кам бўлмаслиги, кувалдалар дастаси эса- 700мм дан кам бўлмаслиги керак. Эговлар, темир арралар, винт бурагич дастани қизиб кетиш имконини бартараф этувчи металл ҳалқа билан мустаҳкам ўрнатилган тутқичга эга бўлиши керак;
-ҳар бир домкратда уни инвентар номери, юк кўтарувчанлиги, синов санаси ва қайси участкага таалуқлиги кўрсатилган бўлиши керак. Гидравлик домкратларда ишчи суюқлик сизиб чиқмаслиги керак, рейкали ва бўрама домкратларни эса шестерна ва рейка тишлари, винт резьбалари, храповик, трещеткалар соз бўлиши, ёриғи бўлмаслиги керак, домкрат корпусида синган қисми ва ғадир-будири бўлмаслиги керак;
-металл тирковучларнинг конструкцияси уларга автомобилларни ўрнатишни ишончлилигини ва барқарорлигини таъминлаши керак, ҳар бир тирковучда уни инвентар номери, юк кўтарувчанлиги ва қайси участкага таалуқли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак. Пайвандланган бирикмаларда ва ҳакозоларда пачақланган, қийшайган, ёриқ жойи мавжуд бўлган тирковучлардан фойдаланишга рухсат этилмайди;
-кўчма дастакли электр ёритгичлар ҳимоя сеткасига, осиш учун илгак ва соз вилкали шланг симга эга бўлиши керак. Ёритгич корпусида патрон шундай терилган бўлиши керакки, токи патронни ток ўтказувчи қисмлари ва лампа танасига қўл тигиб кетмайдиган бўлиши керак. Ёритгичлар электр тармоғидан 42 В дан ошмайдиган кучланиш билан таъминланиши керак.
2.6.Зарур бўлганда ёриткични қўшинг ва иш жойида ёруғлик етарлича эканлиги ҳамда кўзни қамаштирмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
2.7. Ҳавфсиз меҳнат шароити тўлиқ таъминланмаганда ёки ўзингиз мустақил бартараф эта олишингиз мумкин бўлмаган носоз жиҳоз, мослама ва ускуналар аниқланганда, бу ҳақда ишчи раҳбарини хабардор қилиш ва аниқланган камчилик бартараф этилмагунига қадар ишга киришмаслик шарт.
3. Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари
3.1. Умумий талаблар
3.1.1.Шина ўрнатиш участкасига жўнатилаётган автомобил ювилган, қуритилган ва атроф-муҳит ҳароратига қадар совутилган бўлиши керак.
3.1.2.Участкада юкланган автоуловларда шина-монтаж ишларини амалга оширилишига йўл қўйманг.
3.1.3. Ғилдиракни ечиб олишга оид ишларни бажаришдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
-автомобилни шина монтаж участкаси постига ўрнатиш, ечилмайдиган ғилдирак остига тиргак (бошмоқ) қўйиш, рул ғилдирагига “Двигателни ишга туширманг. Одамлар ишлаяпти” ёзувини осиб қўйиш;
- автомобилни пневматик кўтаргич, гидрокўтаргич ёки электромеханик домкрат ёрдамида кўтаришни иш раҳбари назорати остида амалга ошириш, кўтаргич бошқаруви тизимига “Тегманг! Одамлар ишлаяпти” огоҳлантирувчи белгини осиб қўйиш зарур;
-ишчи ҳолатида кўтаргич плунжери кўтаргични ўз ҳолича тушишини олдини олувчи тиргак билан ишончли қўйилган бўлиши керак, кўтариб қўйилган ўқ остига юк кўтарувчанлиги ва баландлигига мос келувчи соз тирковуч қўйиш;
-рўйхатга киргизилган автомобиллар ва механизмларда иккиталик(жуфт) ғилдиракларни ечишдан олдин, қайси ғилдирак ечиб олинишидан қатъий назар иккала камерадан ҳам ҳавони чиқариб юборинг;
-темир бетон тумбадан фойдаланган холда БелАЗ автомобилининг орқа ўқини кўтаришда, автоулов кузовини иккита тўхтатгичли бармоқлар (стопорные пльцы) билан кўтарилган ҳолатда қўйинг;
3.1.4.Шинани ечмасдан фақат ҳаво босимини меъёри билан таққослаганда 40 фоиздан ортиқроқ пасайтирилганда ва босимни пасайтирилиши шинани ўрнатишни тўғрилигини бузмасагина дам солинг;
3.1.5.Электр ускуналар билан ишлаганда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажаринг: