Файл: Шимолий кон бошармаси Шинамонтаж ишларини бажаришда менат муофазаси бйича в18сонли ЙРИнома.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 22.11.2023

Просмотров: 29

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


4.7. Шикастланиш (травма олиш) ҳолатларида дарҳол жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатинг, жабрланувчини даволаш муассасасига жўнатинг. Оғир травма олганда тез ёрдамни чақиринг. Ходиса одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса ва талофатни янада ривожланишига олиб бормаса кўнгилсиз ҳодиса рўй берган жойни ўзгаришсиз сақланг.

4.8. Барча шикастланиш ва авария ҳолатларида бўлинма маъмуриятини дарҳол хабардор қилинг.


5. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари
5.1. Участка электр жиҳозларини узинг.

5.2. Ускуна ва мосламани тозаланг ва бу учун ажратилган жойга олиб қўйинг.

5.3. Иш жойини тозалаб йиғиштиринг, жиҳозни тозаланг, ишлатилган артиш материалларини ва чиқиндини бу учун ажратилган жойга олиб чиқинг.

5.4. Участкани шамоллатгич ва ёритгичларни ўчиринг (зарурат бўлганда авария ёруғлигини қолдиринг).

5.5. Шинамонтажчилар участкада бўлмаганда ўзбошимчалик билан шинадан дам чиқариш ёки дам солиш учун сиқилган ҳаво тармоғи чиқармаларидан фойдаланиш эҳтимолларини олдини олувчи чораларни қўлланг.

5.6. Махсус кийим ва ҳимоя воситаларини тозаланг, уларни махсус кийимларни сақлаш учун мўлжалланган жойга олиб қўйинг. Махсус кийим ва ҳар кунлик кийимни бир жойда сакламанг.

5.7. Юз ва қўлларни илиқ сувда совун билан ювинг ёки душ қабул қилинг.
КЕЛИШИЛГАН”

Шимолий Кон Бошқармаси бош муҳандиснинг

ММ ва ХТ бўйича ўринбосари:

______________________ М.Н.Ишанходжаев

«____»_________________йил

Таржимон:Рахманова И.М.

Тел: 597-29-37