Файл: Шимолий кон бошармаси Шинамонтаж ишларини бажаришда менат муофазаси бйича в18сонли ЙРИнома.doc

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 22.11.2023

Просмотров: 28

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


-қор ёки ёмғир ёғаётганда очиқ майдонларда электр ускуналар билан ишламанг;

-электр ускуна ишчи қисмини алмаштиришни, шунингдек ускунани тартибга солиш ишларини фақат уни тармоқдан штепселли вилка билан ўчиргач ва тўлиқ тўхтагандан кейин бажаринг;

-ўз ҳолингизча электр ускуна, кабел, штепселли бирикмалар ва бошқа қисмларни таъмирламанг;

-тармоққа уланган электр ускунани назоратсиз қолдирманг, улар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга уни берманг;

-электр ускуна корпусларида ва унга ёрдамчи жиҳозларида инвентар номери ва кейинги синов санаси кўрсатилган бўлиши керак;

-электр ускуна ва унга ёрдамчи жиҳозни қуруқ хонада, уни сақланишини таъминловчи махсус расталар, токчалар, яшиклар билан жиҳозланган хонада сақланг;

-қуйидаги носозликларни ҳаттоки биттаси пайдо бўлганда ҳам ишни тўхтатинг;

- штепселли бирикма, кабел ёки уни ҳимоя найчаси шикастланганда;

- ўчиргични ноаниқ ишлаганида;

- ёнаётган изоляция учун характерли бўлган тутун ёки ҳид пайдо бўлганда;

- ортиқча шовқин, тақиллаш, тебраниш пайдо бўлганда;

- корпусли детал, тутқич, ҳимоя тўсиғида синиш ёки ёриғ пайдо бўлганда;

- ускуна ишчи қисми шикастланганда;

3.1.6.Пневмоускуна билан ишлаганда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажаринг:

-шлангни пневматик ускунага бирлаштиришда уларни ўзаро ниппел ёки штуцерлар ва тортма қисқич ёрдамида уланг. Шлангни сим ўрами билан маҳкамламанг. Шикастланган жойи бор бўлган шлангдан фойдаланманг;

-ҳаво шлангларини пневматик ускуналар, қувур йўлларига ва шлангларни ўзаро бирлашган жойларидан ҳаво чикармаслиги керак;

-пневматик ускунанинг ишга тушуриш клапани енгил ва тез очилиши ҳамда ёпилиши ва ёпиқ ҳолатда ҳаво ўтказмаслиги керак;

-шлангни магистралга ва ускунага фақат хаво ёпилган холатда уланг, шунингдек ажратинг. Шлангни шундай жойлаштирингки, токи уни тасодифий шикастланиши ва уни транспорт босиб кетишини олдини олинг;

-пневматик ускуна билан ҳимоя кўзойнаги ва қўлқопларда ишланг;

-ускунани ишчи қисмини алмаштириш, шунингдек уни тартибга солишни фақат уни сиқилган ҳаво тармоғидан узгандан кейин амалга оширинг;

-пневматик ускуна ишлаётганда уни ишчи қисмидан ушламанг;

-пневматик ускунани фақат тутқичидан ушлаб кўтариб элтинг, бу мақсад учун шланг ёки ускунани ишчи қисмидан фойдаланманг;

-ишда танаффусда, шланглар узилганда ва ҳар хил турдаги носозликларда зудлик билан пневматик ускунага сиқилган ҳаво келишини тухтатинг (очиб-ёпиладиган мосламани ёпинг).


-шлангларни ёпиқ хонада меъёрий ҳароратда сақланг.

3.1.7.Полдан бошқариладиган юк кўтарувчи мосламалар билан ишлаганда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажаринг:

-кўтарилаётган юк оғирлиги мосламанинг юк кўтарувчанлигидан ошиб кетмаслиги керак;

-юкни равон режали кўтаринг, юк арқонларини қия ҳолатда юк кўтарувчи мослама илгаги билан ер бўйлаб юкни судрашга йўл қўйманг;

-юк кўтарувчи мослама билан кўтариб қўйилган автоуловда ишни фақат уни тирковучга ўрнатгандан кейингина амалга оширинг;

- кўтарилган юк остида турманг, уни одамлар устидан кўчириб ўтказманг;

-махсус мосламасиз ердан бошқариладиган юк кўтариш мослама ёрдамида автоулов гупчагидан(ступица) ғилдиракни ечишни амалга оширманг;

-ишда танаффус пайтида ва у тугагандан кейин юкни осилган ҳолатда қолдирманг.

3.1.8.Автомобилни дастакли домкратлар билан кўтаришда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажаринг;

-домкратларни уларни паспортида кўрсатилган юк кўтарувчанлигидан ортиқ юкламанг;

-домкрат остига кўтарилаётган автомобил оғирлигига боғлиқ ҳолда домкрат корпуси асосидан каттароқ майдонли ёғоч таглик (шпаллар, ёғоч, тахталар 40-50 мм қалинликдаги) лар қўйинг;

-домкратни кўтарилаётган юкга нисбатан қатъий вертикал ҳолатда ўрнатинг;

-домкрат бошини (панжасини) синишидан қочиш мақсадида кўтарилаётган автоуловни мустаҳкам тугунларига тиранг;

-кўтариш вақтида кўтарилаётган автомобил барқарорлигини назорат қилиб боринг, уни сирпаниб кетишига йўл қўйманг;

- домкрат билан кўтарилган автомобилда ишни фақат уни тирковучга ишончли ўрнатгандан кейин амалга оширинг;

-автоуловни домкратда кўтарилган ва тирковучга ўрнатилган ҳолда қолдирманг.

3.2.Ғилдиракни ечиб олиш ва ўрнатишда хавфсизлик чоралари.

3.2.1.Ғилдиракни ечиб олишдан олдин қулфли халқа ҳолатини текширинг, камерадан ҳаво чиқарилганлигига ишонч хосил килингш(рўйхатга киргизилган автомобил ва механизмлар учун) ва автоулов тирковучларга ишончли ўрнатилганлигига, ечилмайдиган гилдираклар остига эса таянчлар (бошмоқлар) қўйилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

3.2.2.Оғирлиги 20кг ортиқ бўлган автоулов ва мосламалар ғилдиракларини ечиб олиш ва ўрнатиш бўйича ишларни мосламалар (манипулятор – ғилдирак олгич, юклагич ва ҳоказо) ёрдамида амалга оширинг.

Манипулятор- ғилдирак ечгични ҳайдовчиси ўзини барча ҳаракатларини фақат чилангар- шинамонтажчи сигнали бўйича бажариши шарт.

3.2.3.Ғилдиракни гупчакка маҳкамлаш гайкасини бурашни ва ечишни махсус ускуна билан амалга оширинг, ғилдирак гайкасини тортишда узайтириш учун темир қувурларни қўлламанг. Механизациялашган ускунадан (пневматик, электр гайка бурагичлар) фойдаланганда тортиш моменти мавжуд бўлган (паспотр бўйича), ҳар бир русумли автоулов ёки мослама учун ғилдирак гайкасини тортиш пайтида ишлатиш бўйича тавсия этилган йўриқномадан ошмайдиган ускунани қўлланг.



3.2.4.БелАЗ автомобиллари ғилдирагини ечиб олиш ва ўрнатишда:

-уларни тушиб кетишидан қочиш мақсадида, гунжакка(ступица) ғилдиракни маҳкамлашни юкоридаги учта гайкасини (42 тоннагача юк кўтарувчанлик автоуловлар учун) ва олтита юкоридаги гайкасини (42 тоннагача юк кўтарувчан автоуловлар учун) токи юкловчи ёки ғилдирак ечувчи томонидан ҳимояланмагунча бураб ечманг;

- гупчакка махкамланган ғилдиракни юкоридаги гайкаларини бураб ечишни ғилдирак юкловчи ёки ғилдирак ечувчи томонидан ҳимоялангач ва иш раҳбари назорати остида амалга оширинг;

- ғилдиракни ечиб олишни ва ўрнатишни фақат юкловчи ёки ғилдирак ечгич ёрдамида амалга оширинг, жўнатишни эса яна шу мосламалар ёки бошқа кўтариш транспорт-мосламалари ердамида амалга оширинг: кран-балкада, кўприк кранида, тельферда махсус юк тутувчи мосламаларни қўллаб бажаринг. Ғилдиракни қўлда кўчирманг, уларни думалатманг;

- ғилдиракларни жўнатишни, шунингдек уларни сақлашни вертикал ҳолатда амалга оширинг. Таъмирланган ғилдиракларни уларда ҳаво босимини 0,08-0,1 МПа (0,8-1,0 Кге /см) қилиб сақланг. Ғилдиракларни тушиб кетиши ёки ўз-ўзидан думалаб кетишидан қочиш мақсадида иш жойида уларни махсус жиҳозланган жойда сақлаш жойларидан ташқарида (кассеталар, стеллажлар) вертикал ҳолатда қолдирманг;

- ғилдиракни ўрнатишда юкориги ва пастги қисқичларни ўрнатинг ва гайкаларни тортинг, шундан кейин ғилдирак ечгич ёки юклагични олиб ташланг, ғилдиракни 90 градусга угиринг ва яна иккита қисқич ўрнатинг(юкориги ва пастги) ва гайкани айлантирганда гупчакда ғилдиракни ҳаракатланмаслигини таъминлаш учун зарур бўлган куч билан тортинг. Ғилдиракни жилиши ёнбоши бўйича ўришини текширинг- ўриши ишлатиш бўйича йўриқнома талабларига мос келиши керак. Қолган қисқичларни ўрнатинг ва ишлатиш бўйича йўриқнома билан белгиланган кучланиш билан гайкани тортинг. Гайкаларни тортгандан кейин яна бир марта ғилдиракни ёнбоши буйича уришини текширинг.

3.3. Ғилдиракларни қисмларга ажратиш, йиғиш ва дам солишда хавфсизлик чоралари.

3.3.1. Ғилдиракларни қисмларга ажратиш, йиғиш ва дам солишни технологик карталарда баён этилган барча талабларга риоя қилган холда амалга оширинг.

3.3.2. Шиналарни ечишдан (ғилдирак дискидан) олдин камерадан ҳавони тўлиқ чиқариб юборинг. Ғилдирак (тўғини) дискига жипс ёпишиб турувчи шинани ечилишини шина ечиш ва урнатиш учун мулжалланган стендда бажаринг. Бу мақсад учун кувалда (болға)ни қўлламанг.


3.3.3. Шинани ўрнатишдан олдин ғилдирак диски ва қулф халқасини созлигини текширинг. Ғилдиракжилдни (покрышка) фақат соз (эзилмаган, ёриқсиз ва ғадир-будирсиз) ва тоза (занг изларисиз) дискга ўрнатинг. Шинани ғилдирак дискига ўрнатишда қулф халқаси бутун ўзининг ички юзаси билан тўғин тешикчасига ишончли кириши керак. Ғилдирак дискига ўлчами мос келмайдиган шинани ўрнатманг.

3.3.4. Ғилдиракни демонтажи ёки монтажи давомида уларни кучириш бўйича барча ишларни кўтарма- транспорт жиҳозларидан (кран-балка, тельфер, юклагич ва ҳаказолар) фойдаланиб амалга оширинг.

3.3.5. Гупчакка ғилдиракларни тўлиқ маҳкамлагандан кейингина дам солишни амалга ошириш мумкин бўлган автомобил ва мосламалардан ташқари, ғилдиракларга дам солишни метал катаклар (камералар) ёки ғилдирак йиртилганда ёки қулф халқаси ўз-ўзидан чиқиб кетганда ғилдирак деталлларини учиб кетишини олдини олувчи горизонтал “ўргимчак” кўринишидаги махсус сақлагич мосламаларда амалга оширинг.

3.3.6. Шинага дам солишда ғилдирак қаршисида бўлманг, дам солинаётган ғилдиракка ёки сақлагич мосламасига ўтирманг.

3.3.7. Шиналарга дам солишни золотникни камера вентилга буралган холда, камера вентили билан фиксациясини таъминловчи учли шлангдан фойдаланиб амалга оширинг. Шиналарга қайта дам солишни олдини олувчи ҳаво тақсимловчи колонка (дозатор) орқали дам солишни амалга оширинг. Шлангни магистралга, учликка бириктиринг ва уларни ўзаро ниппеллар ёки штуцерлар ёрдамида ва тортма ҳалқалар ёрдамида бирлаштиринг, ушбу мақсад учун сим ўрамларини қўлламанг.

Шиналарда босимни назорат қилиш учун уларга дам солишда дозатор ёки учликка урнатилган манометр бўйича амалга оширинг.

3.3.8. БелАЗ автоуловлари ғилдиракларини қисмларга ажратиш, йиғиш ва дам солишда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажаринг:

- ғилдиракни қисмларга ажратишдан олдин камерада ортиқча ҳаво босими йўқлигига ишонч ҳосил қилинг;

- ғилдиракни қисмларга ажратиш ва йиғишни шиналарни ечиш ва ўрнатиш стендида амалга оширинг, ғилдирак тугунини уриб чиқариш учун болғани қўлламанг;

- ғилдиракни йиғиб бўлгач, ўрнатиш стендида 0,1 МП (1,0 кгс/см ) босимгача ҳаво билан шинага дастлабки дам солишни амалга оширинг ва йигилган деталларни текширинг;

- камерасиз шиналарни йиғишда ўрнатиш стендида иш босимидан 1,25 марта ошувчи босимгача дам солиб, 10-15 минут мобаинида ушлаб туринг ва кейин босимни 0,1 МП (1,0 кгс/см) гача камайтиринг ва йиғилган ғилдиракни утказмовчанлигини текширинг;

- ўрнатилган шиналарни махсус рахларда тик ҳолатда 0,08-0,01 МП (0,8-1,0 кгс/см) босимида сақланг.



4. Авария вазиятларидаги хавфсизлик талаблари
4.1. Жиҳозни ёки механизациялашган ускунанинг тўсатдан тўхтаб қолганида (тармоқда кучланишни ўчиб қолиши, сиқилган ҳаво берилиши тўхтаб қолиши, ҳаракатланувчи қисмларни тиқилиб қолиши ва ҳакозо) уни тармоқдан узинг ёки сиқилган ҳаво берилишини ёпинг. Агар кўтаргич оралиқ ҳолатда тўсатдан тўхтаб қолиши рўй берса ва унинг лойиҳасида энергия берилмай автомобилни олдинги ҳолатга тушириш кўзда тутилмаган бўлса, кўтаргични тармоқдан узинг ва уни “Кўтаргични ишлатиш бўйича раҳбарлик” да кўзда тутилган мосламалар (тиқинлар, тирковучлар, штангалар ва ҳакозо) билан шу ҳолатида қайд қилиб қўйинг.

Агар кучланиш ўчган пайтида кўтаргич механизми (кран-балка, тельфер ва ҳакозо) илгагида осилган ҳолатда юк қолган бўлса, механизмни бошқарув пульти ёнида туриб, юк тушиб кетиши эҳтимоли мавжуд доирада одамлар бўлишига йўл қўйманг. Ўзбошимчалик билан носозлик сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш билан шуғулланманг. Таъмирлаш хизматини чақиринг.

4.2.Тик ҳолатда турган ғилдирак тушиб кетганда ёки ўз-ўзича думалаб кетганда, уни қўл билан ушлаб қолиш ёки тўхтатишга ҳаракат қилманг, дарҳол хавфли доирани тарк этинг ва хавф тўлиқ тухтамаганича ҳеч қандай ҳаракат қилманг.

4.3. Пневматик ускунадан шланг узилганда (сиқилган ҳаво босими тизимда мавжуд бўлганда) шлангни тутишга ҳаракат қилманг, дарҳол шлангга сиқилган ҳаво келишини тўхтатинг ва шундан кейингина носозликни бартараф этинг.

4.4. Сув магистраллари ёрилганда, дарҳол участкада электр жихозларини кучланишдан ўчиринг (узинг), имкони борича сув берилишини ёпинг ва таъмирлаш хизматини чақиринг.

4.5. Ёнғин чиққанда участка электр жиҳозлари ўчиринг, ёнғин хавфсизлиги хизматини чақиринг ва бошланғич ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ўчиришга киришинг. Зарурат бўлганда, тиркама ёрдамида ёки ўзини юриши билан участкада турган автоуловларни эвакуация қилишга киришинг. Электр ускуналарида ёнғин чиққанда ёки электр жиҳози куйганда (электрдвигател, симлар ва ҳакозо) дарҳол электр ускунани (электр жиҳозни) ўчиринг ва фақат шундан кейингина ёнғинни ўчиришга киришинг. Агар электр ускунани ўчира олмасангиз, унда ёнғинни ўчириш пайтида сув ва кўпиксимон ёнғин ўчиргичлардан фойдаланманг, углекислотали олов ўчиргичдан фойдаланинг.

4.6. Электр токи билан шикастланганда жабрланувчини шикастловчи омил таъсиридан халос этинг, биринчи ёрдам кўрсатинг ва даволаш муассасасига жўнатинг, оғир шикастланганда тез ёрдамни чақиринг.