ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 04.12.2023
Просмотров: 27
Скачиваний: 15
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИ ВА УНИНГ БЎЛИМЛАРИ
Тилшунослик ҳақида. Тил сўзлаш, фикрни ифодалаш воситаси сифатида ҳам ўзига хос бир олам. Унинг хусусиятини ўрганувчи ва ўргатувчи фан тилшунослик (лингвистика) дейилади. Тилшунослик фани бир неча таркибий қисм, яъни бўлимдан иборат.
Тилшунослик фани умуман инсониятга хос тилни ёки маълум бир халқ тилини ўрганиш нуқтаи назаридан умумий ва хусусий турга бўлинади.
Умумий тилшунослик тилнинг пайдо бўлиши, қариндошлик алоқаси ва умумий назарий масаласини ўрганади.
Хусусий тилшунослик эса муайян бир тил хусусиятини текширади. Жумладан, ўзбек тилшунослиги хусусий тилшунослик бўлиб, ўзбек тилининг товуш тизими, лексикаси, грамматик қурилиши, ёзуви, шеваси, имло ва талаффуз қоидаси, услубини ўрганади.
Хусусий тилшунослик фани бўлимлари. Ўзбек тилшунослиги фани қуйидаги бўлимни қамраб олади:
1. Фонетика. 2. Орфоепия (талаффуз). 3. Графика (ёзув).
4. Орфография (имло).5. Лексикология. 6. Фразеология.
7. Лексикография (луғатшунослик). 8. Морфемика (сўз таркиби). 9. Сўз ясалиши. 10.Морфология. 11. Синтаксис.
12. Пунктуация (тиниш белгилари). 13. Услубият.
14.Диалектология (шевашунослик). 15.Этимология (сўзларнинг келиб чиқиши). 16.Тил тарихи.
17. Социолингвистика.
Бу бўлимдан ҳар бири тилнинг алоҳида-алоҳида томонини текшириб ва, ўз навбатида, кичик бўлимга ҳам бўлиниши мумкин. Қуйида уларнинг ўрганиш соҳаси, яъни ўрганиш обектини изоҳлаймиз:
1. Фонетика тилнинг товуш тизими, тузилиши, нутқ органи, бўғин ва унинг тури, сўзда товуш ўзгариши, шунингдек, урғу ва унинг ўрни кабини ўргатади.фонетика сўзи грекча (phone) сўзидан олинган бўлиб, “товуш” деган маънони англатади. Фонетика-нутқ товуши хақидаги таълимот, фан сохаси. Табиатдаги товуш уч хил: физик, биологик, нутқ товушлари. Физик товуш жонли ва жонсиз мавжудотнинг барчасига хос бўлиб, хавонинг сиқилишидан хосил бўлади. Биологик товуш жонли мавжудотга хос ва тириклик белгисидан бири.Нутқ товушлари фақат инсонгагина хосдир.
Унли товушлар турлари
Ундош товуш турлари
Бўғин
Нутқ товушлари
Фонетика
Товуш орттирилиши
Ёпиқ бўғин
Товуш ўзгариши
Товуш тушиши
Очиқ бўғин
Товуш ўзгариши
Товуш ўзгариши
Матн урғуси
2. Орфоэпия (талаффуз) адабий тилда нутқ товуши ва сўзни тўғри айтиш меҳёри ҳамда қонун-қоидасини ўрганади.
Орфоепия адабий тилнинг фақат оғзаки шаклига хос.Орфоепия-грекча orphos-тўғри, epos-нутқ деган маънони англатади.Тўғри талаффуз, аввало, шахснинг маданий етуклигидан далолат беради.Оғзаки нутқда хар хил талаффуз қилинадиган товуш, қўшимча ва сўздан адабий тил учун қабул қилинган биттаси тўғри талаффуз меъёори хисобланади.Орфоепияни юзага келишида орфография ва халқ оғзаки нутқининг талаффузи асос қилиб олинган.
Унли товуш талаффузи
Ундош товуш талаффузи
Асос ва қўшимчалар имлоси
Орфоэпия
Бошқа тилдан ўзлашган сўзлар имлоси
3. Графика (ёзув) ёзув тарихи ва алифбони ўрганади. Графика тарихда қандай ёзувдан фойдаланилган, ҳарф ва ҳарфнинг шакли, товушнинг ифодаси, ҳарфни алифбода жойлаштириш, товуш ва ҳарф орасидаги муносабат масаласи билан шуғулланади.Graphe-ёзаман демакдир. Ёзув фикирнинг ташқи ифодаси. У орқали киши ўз фикрини бир-бирига билдиради. Ёзув орқали олдин ўтган воқеа, шахс, илмва урф-одат тўғрисида маълумот олиб, маданият, фан, ижтимоий хаётда бўлган воқеадан воқиф бўлади.
ГРАФИКА
Алифбо
Ёзув тарихи
4. Орфография (имло) - сўз асоси ва қўшимчани ягона тарзда тўғри ёзиш масаласи билан банд бўлади. Бўғин кўчириш, чизиқча билан ёзиш қоидаси, қўшиб ёки ажратиб ёзиш тартибини белгилайди. Орфография грекча “тўғри ёзмоқ” демакдир. Орфография адабий тилнининг ёзма шаклига хос. Орфоепия ва алифбо (графика) билан узвий боғлиқ. Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари 1995-йил 24-августда қабул қилинган. У 82 параграфдан иборат.
Фонетик ёзув
Орфография
Фарқлаш ёзуви
Тарихий-анъанвий ёзув
Шаклий ёзув
Морфологик ёзув
5. Лексикология сўзнинг луғавий маъноси, луғавий маъно тури, маъно муносабати, сўзнинг шакл ва маъно муносабати, луғат таркибидаги фаол ва нофаол сўз, тарихий жиҳатдан ўзбек тили лексикаси, сўзнинг ҳиссий ва услубий хусусияти кабини ўрганади. Умуман олганда, сўзда қандай луғавий маъно муносабати бўлса, барчасини лексикология текширади.Лексикология грекча lexis-сўз, logos- таълимот сўзидан олинган бўлиб, “сўз хақидаги сўз”,”сўз хақидаги маълумот” демакдир.Англашиладики, лексикология-тилнинг сўз бойлиги. Лексикология семасиология, фразеология, этимология каби сохани ўз ичига олади.
Лексикология
Сўз
Сўз танлаш қўллаш
2
Сўзларда маъно кўчиши
1
Сўзларнинг маъно турлари
1
2
2.Кўчма маъноси
1.Асосий маъноси
3
1
4
1.Шевага хос сўзлар