Файл: 2 Asaka tumanida abonent kirish tarmoqlari tahlili.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 21

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

2.1. Asaka tumanida abonent kirish tarmoqlari tahlili
Такидлаш лозимки, бугунги кунда телекоммуникация хизматларига бўлган талаб катта тезликда ортиб бормоқда, шунингдек янги замонавий технологияларнинг яратилиши ва алоқа тармоқларига жорий этилиши тобора ўсиб бораётган талабларни қондира олувчи алоқа тармоқларини яратишга имкон беради. Аммо шуни унутмаслик керакки бундай усулда алоқа тармоқларини модернизация қилиш алоқа операторидан қўшимча сарф харажатни талаб этади. Шунинг учун ҳам бундай алоқа тармоқларини ташкил қилишда эски технологиялардан янгисига ўтишни таъминловчи, янги хизмат турларига эга бўлган, иқтисодий томондан арзонга тушадиган технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Маълумки кейинги авлод таромоқлари(NGN) ягона кенг полосали алоқа канали оркали тармоқ абонентларига матн, аудио ва видео сингари кўплаб телекоммуникация хизматлари тақдим этиш имкониятларини беради.

Демак NGN технологиясининг республикамиз алоқа тармоқларида қўлланилиши, алоқа сифат кўрсаткичларини жахон стандарти талабига жавоб берадиган поғонага олиб чиқишга имкон беради.

NGN технологияси асосида қурилган тармоқ (яъни NGN тармоқ) универсал тармоқ хисобланиб, пакетли коммутация асосида ихтиёрий турдаги маълумотларни (товуш, видео, расм, телевизион кадр ва бошкалар) сифатли, йўкотишларсиз ва юкори тезликда узатиш имкониятига эгадир. NGN тармоғи турли хил маълумотлар тракти учун керак бўладиган барча хизматларни таъминлаш имкониятига эгадир, яъни (QoS - Quality of Service) хизмат курсатиш сифати юкори курсатгичга эгадир. Назарий жихатдан уйлаб каралганда NGN тармоғи айни пайтда фойдаланиб келинаётган Умумфойдаланувчи телефон тармоғи (УФТТ-PSTN), маълумотлар узатиш тармоғи (МУТ), электр алоқа тармоғини (ЭАТ) мукаммал ягона тизим сифатида бирлаштирган мултисервис тармоғидир.

NGN тармоғини қуришдан асосий максад, кенг спектрдаги хизматлар турини жорий қилиш ва жахон стандартларига мос кенг куламли, сифатли, тезкор хизматлар курсатишдан иборатдир. Уларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

  • телефон алоқаси хизмати (махаллий, шахарлараро, халкаро телефон алоқаси);

  • маълумотлар узатиш хизмати (ажратилган маълумот узатиш канали, маълумотларни узатувчи виртуал хусусий тармоқлар);

  • телематика хизмати («электрон почта», «овозли почта», «IP-телефония», «аудиоконференция», «видеоконференция»);

  • харакатдаги электр алоқа хизмати;

  • провайдер хизмати («электрон супермаркет», «масофадан укитиш»).

  • видеоконференция хизмати.

  • интернет хизмати ва хокозо.



Бу холда NGN тармоғи хар хил турдаги алоқа воситалари, яъни аналог телефон аппарати, факсимиль аппарати, IР-телефония терминали, мобил алоқа воситалари, рақамли тармоқ қурилмалари ва бошқа тур алоқа компонентларини қўллаб-кувватлайди.

NGN тармоғининг архитектурасини яратишда битта ягона инфраструктурада УФТТ, Мобил алоқа тармоғи, Интернет тармоғи ресурслари, IP-телефония тизимини жамлаш кузда тутилади. Хозирги кунда NGN тармоғининг тўрт сатхли архитектураси мавжуд.

Шундай экан республикамиз ахолисига сифатли телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун нафақат телекоммуникация тармоқларимизни транспорт қисмларини, балки шу қаторда абонент кириш тармоқларини хам модернизация қилиш, уларни замонавий технологиялар асосида қуриш орқали ўтказиш қобилиятларини оширишни таъминлаш лозим.

Маълумки бугунги кунда мавжуд телекоммуникация тармоқланинг энг муаммоли қисми бу абонент кириш тармоқларидир. Чунки ўрама жуфт ўтказгичли кабеллар (ТПП 600х2, 100х2, 50х2) асосида қурилган аналогли абонент линиялари ўтказиш қобилиятининг пастлиги ва сифатининг ёмонлиги бугунги кунда ишлаб чиқилаётган янги телекоммунмкация хизматларини абонентларга тақдим қилишга тўсқинлик қилади.

«Охирги миля» ва тармоқни қайта қуриш муаммолар асосан қуйдагилар билан боғлиқ:

  • унча катта бўлмаган аналог АТС ларнинг сонини кўплиги, линияларнинг етмаслиги, янги линия ётқазиш учун канализатсиянинг етишмаслиги, эски линиялар бўйича хизмат сифатининг паслиги, қурилишга кетадиган ва тармоқдан фойдаланишга кетадиган сарф харажатнинг кўплиги;

  • тармоқдан тушадиган маблағнинг камлиги. Бу асосан АТС хизматларининг камлиги, нархи юқорилиги ва янги хизматларни киритишни техник мураккаблиги, қарздорлик муаммолари билан боғлиқ;

  • техникадан фойдаланишнинг мураккаблиги ва экплуатация харажатларининг юқорилиги. Бу асосан қурилмаларнинг тез-тез бузилиши ва линиялардаги авариялар, қурилмаларнинг ва линия воситаларини таъмирлаш каби муаммолар билан боғлиқ;

  • тармоқда қўлланиладиган операторларнинг инфрацруктурасини оптимал эмаслиги;


Юқоридаги камчилик ва муаммолврни қуйдагича хал қилиш мумкин:

  • оптик толали тармоқларни қуриш ва ундан фойдаланиш;

  • абонент кириш тармоқларини қуришда симсиз технологиялардан фойдаланиш.

  • мавжуд бўлган мис сим жуфтликларидан фойдаланиш.


Абонент кириш тармоқларида оптик технологияларнинг кенг тадбиқ этилиши, абонентларга юқори сифатли кўплаб телекоммуникация хизматларини тақдим қилишга имкон беради. Аммо бугунги кун иқтисодиёти шароитида оптик толали тармоқларни қуриш иқтисодий қимматга тушади, айниқса абонент линияларини. Мавжуд мис кабеллардан фойдаланган холда янги технологиялардан фойдаланиш сарф харажатларни қисқаришига олиб келади. Бундай линиялардан фойдаланганда хDSL технолонияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир ва бундай линиялардан яна кўп йиллар фойдаланиш мумкин. Шу сабабли мавжуд линиялар қолдирилиб, уларда юқори тезликли хDSL технологиясига асосланган рақамли узатиш тизимларини қуриш ҳам кенг полосали абонент кириш тармоқларини қуришда қўлланиди.
2.2. Абонент кириш тармоқларини модернизация қилишда оптик технологиялардан фойдаланиш
Юқоридаги бўлимда Андижон шаҳрида эксплуатацияда бўлган абонент кириш тармоқларида мавжуд бўлган муаммолар хусусида тўҳталиб ўтилди. Бу муаммоларни ҳал этиш ва абонент кириш тармоқларини такомиллаштириш учун замонавий оптик технология бўлган ПОН технологияси қўллаш мумкин. Аммо шуни назарда тутиш лозимки ПОН технологиясининг ҳам бир неча вариантлари мавжуд ва улардан оптималини танлаш зарур.