Файл: Маълумотлар типи (примитив ва объект) Массивлар Функция ва методлар.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 06.11.2023
Просмотров: 159
Скачиваний: 1
СОДЕРЖАНИЕ
МАЪЛУМОТЛАР ТИПИ (ПРИМИТИВ ВА ОБЪЕКТ)
FLASH КЛИПЛАРИДАН ВЕБ-САХИФАЛАРНИ ЮКЛАШ
- электростатик майдонларининг кучланганлиги;
- механик ва электр қурилмаларида ишлаганда ҳосил бўладиганшовқин;
электр токидан жароҳатланиш хавфи;
Хоналарда ишчи ўринларини ташкил этиш
Видеомониторга (видеотерминалга — ВДТ) қўйиладиган талаблар
Видеомонитор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
белги тасвирининг кескин фарқ қилиши 0,8 мм. дан кичик бўлмаслиги;
экран юзаси хираланишдан сақловчи қопламага эга бўлиши;
ишловчи кўзидан экрангача бўлган оралиқ 80 см чэгарасида бўлиши;
тасвирнинг паст частотаси 0,05—1,0 Гс, титраши 0,1 мм чегарасида бўлиши;
Компютер техникаси билан ишловчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби
Компютер ва ташкилий техника қурилмаларини режалаштириш, жойлаштириш ва ишлатишга қўйиладиган талаблар
КТ ва ТТ ни ишлатишга мўлжалланган корхона ва ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари ҚМ ва Қ, шунингдек, қуйидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. КТ ва ТТ ишлатиладиган лабораториялар, бўлимлар, цехлар, участкалар алоҳида хоналарда жойланмоғи лозим. Сменада ишлайдиган ишчиларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда хонанинг юзаси бир киши ҳисобига 6,0 м2, ҳажми 20,0 м3. дан кам бўлмаслиги керак. Юқорида қайд қилинган хоналарни ертўлаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Хоналарни жойлаштиришда бажарилаётган ишларнинг бир хиллигигаэътибор бериш, ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида хоналарга видеомониторлар ўрнатиш лозим. Нусха кўчириш қурилмалари ва дисклар узоқ муддат сақланадиган хоналар ҳимояланган бўлмоғи керак. КТ ва ТТ нинг конструктив ва технологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда иш ва ўтиш жойлари қуйидаги ўлчамларда бўлмоғи лозим: икки қаторли жойлаштиришда олд томондаги пулт ва қурилма бошқарув панели ораси 1,2 м. дан кам бўлмаслиги; ор
қа ва ён томонида олинадиган панел ва бошқа қурилмаларига эга бўлган КТ сига хизмат кўрсатиш оралиғи 0,8 м. дан кам бўлмаслиги; дисплейларга эга бўлган ишчи ўринлари орасидаги масофа 1,5 м. дан кам бўлмаслиги; КТ бир қаторлама жойлаштирилганда девор орасидаги масофа 1,5 м. дан кам бўлмаслиги шарт. Янги ишга топширилаётган корхоналарнинг КТ ва ТТ ўрнатилган бўлимлари, цех, лабораториялари, участкалари иш бошлашдан олдин махсус комиссия томонидан СанҚ ва М № 0007-94 талаблари ва амалдаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши лозим. Комиссия обектнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисида ишни бошлашга рухсат берувчи ҳужжат далолатнома тузади. Далолатноманинг бир нусхаси СЭС га берилади, иккинчиси шу обектда қолади. КТ ва ТТ лар билан иш бажариладиган хоналарда қулай иш шароити яратилган бўлиши лозим. Зарарли ва хавфли омилларнинг мақбул даражаси санитария меoёри қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг гигиеник нормативларига мувофиқ келиши шарт.
КТ ва ТТ ларда иш бошлашдан олдин хоналарда меҳнат шароитини ташкил этиш ва назорат қилиш ҳамда жавобгар шахс тайинланиши лозим.
КТ ва ТТ ларда ишловчиларнинг меҳнат шароити бўйича зарарланиш ва хавфлилиги даражасини баҳолаш иш жойларини баҳоланиш (аттестация) маълумотларига асосан, яъни хўжалик раҳбарининг буйруғи асосида тузилган комиссия берган маълумотларга қараб олиб борилади.Хоналарда ишчи ўринларини ташкил этиш
КТ ва ТТ ишлари олиб бориладиган хоналарда ишчи ўринларининг ташкил этилиши СанҚ ва М №001-94 га асосланган ҳолда олиб борилиши керак. Ишчи мебелининг конструксияси ишчининг бўйи ва гавдасига мос бўлиши лозим. Тез-тез ишлатиб туриладиган меҳнат предметлари ва бошқариш органлари ишчи учун қулай бўлиши керак. Иш столининг баландлиги 580—760 мм оралиғида сақланиши лозим, агар бунга имкон бўлмаса, столнинг баландлиги 720 мм бўлиши керак; стол устининг энг қулай ишчи ўлчами 1600х900 мм ҳисобланади. Иш столининг тагида баландлиги бўйича 600 мм, эни бўйича 500 мм ва чуқурлиги бўйича 650 мм. дан кам бўлмаган оёқ ҳаракати учун эркин бўшлиқ бўлиши керак. Иш столининг устида ҳужжатларни жойлаштиришга махсусжой мўлжалланмоғи керак, кўз билан лининг оралиғи, кўздан клавиатурагача бўлган масофадек бўлиши лозим, бу кўришдаги толиқишни анча камайтиради. Иш стули (кресло) кўтариладиган - буриладиган, ўтириладиган ва суяниладиган қисми баландлиги бўйича созланиши, шунингдек, унинг контруксияси суянчиқ бурилиш бурчагининг ўзгаришини таъминловчи мослама билан жиҳозланган бўлиши керак. Кресло тирсак қўйгичга эга бўлиши, ҳар бир параметрлари енгил созланиши ва мустақил бўлмоғи лозим. Ўтириладиган қисм юзасининг баландлиги 400—500 мм оралиғида сақланиши, эни 400 мм, чуқурлиги 380 мм. дан кам бўлмаслиги лозим. Унинг горизонтал текисликдаги эгилиши 400 мм. Суянчиқнинг қиялик бурчаги ўтириладиган қисм текислигига нисбатан 90—110° оралиғида ўзгариши даркор.Иш стулининг устки қисмидаги қоплама материали кирланишдан осон тозаланиши, ярим юмшоқ, сирпанмайдиган, электролизатсияланмайдиган ва қопламаси ҳаво ўтказувчан бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ишчи ўринда оёқ учун таглик инобатга олиниши лозим. Унинг узунлиги 400 мм, эни 350 мм. ни ташкил этиши керак. Тагликнинг баландлиги 0—150 мм ва қиялик бурчаги 0—20° оралиғида бўлиши, юзаси тарам-тарам қопламали бўлиши керак.Видеомониторга (видеотерминалга — ВДТ) қўйиладиган талаблар
Видеомонитор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
экраннинг нурланиш равшанлиги 100 Кд м2.дан кам бўлмаслиги керак. 6 соатли иш кунида икки танаффус ва 12 соатли иш кунида 3—4 танаффус зарур. 6 соатли иш сменасида тушлик овқатланиш иш вақтидан 3 соат кейин бўлганда, қўшимча тартибли танаффуслар иш бошлагандан 1,5—2 соатдан сўнг ва тугашидан 1,5—2 соат олдин берилиши шарт. 12 соатли иш кунида тушлик овқатланиш 5 соат ишлагандан сўнг, биринчи танаффус иш бошлангандан 2 соат кейин, иккинчиси 6 соатдан сўнг, учинчисини 8 соат ва тўртинчиси иш тугашидан 1,5—2 соат олдин берилиши шарт; КТ ва ТТ билан ишлаганда ҳаддан ташқари зўриқиш ва толиқишнинг олдини олиш мақсадида, ўз вақтида тартибли микротанаффуслар ва жисмоний машқлар комплексини бажариш зарур. Асабий-руҳий, кўриш ва мускул зўриқишини камайтириш, толиқишнинг олдини олиш мақсадида психофизиологик кучланишни камайтириш ва чарчоқни йўқотиш сеансларини танаффус вақтларида ва иш кунидан кейин ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу сеанслар махсус жиҳозланган хоналарда олиб борилиши лозим, руҳий чарчоқни камайтириш хонаси иш жойидан 75 м. дан узоқда бўлмаслиги керак. КТ ва ТТ да доимий ишлашга бажараётган иши бўйича малакаси тўғри келган, меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилган, ишни олиб бориш усуллари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқдан ўтган 18 ёшга тўлган ўсмирларга рухсат этилади; - вақтинча ишга жалб қилинган ишчиларга ҳам иш бошлашдан олдин, албатта, йўл-йўриқ берилиши лозим.