Файл: Маълумотлар типи (примитив ва объект) Массивлар Функция ва методлар.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 06.11.2023
Просмотров: 163
Скачиваний: 1
СОДЕРЖАНИЕ
МАЪЛУМОТЛАР ТИПИ (ПРИМИТИВ ВА ОБЪЕКТ)
FLASH КЛИПЛАРИДАН ВЕБ-САХИФАЛАРНИ ЮКЛАШ
- электростатик майдонларининг кучланганлиги;
- механик ва электр қурилмаларида ишлаганда ҳосил бўладиганшовқин;
электр токидан жароҳатланиш хавфи;
Хоналарда ишчи ўринларини ташкил этиш
Видеомониторга (видеотерминалга — ВДТ) қўйиладиган талаблар
Видеомонитор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
белги тасвирининг кескин фарқ қилиши 0,8 мм. дан кичик бўлмаслиги;
экран юзаси хираланишдан сақловчи қопламага эга бўлиши;
ишловчи кўзидан экрангача бўлган оралиқ 80 см чэгарасида бўлиши;
тасвирнинг паст частотаси 0,05—1,0 Гс, титраши 0,1 мм чегарасида бўлиши;
Компютер техникаси билан ишловчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби
Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан, ўчириш қурилмаси узоқда бўлса), унда ток кучланиши 1000 В дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини сопи ёғочли бўлган болталар билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг кийимидан тортиб ток таъсиридан қутқариб қолиш мумкин. Агар электр токинг кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак.
Электр таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар таъсирланиш киши ҳушини йўқотмаган бўлса, унинг тинчлигини таъминлаб, врач келишини кутиш ёки тезда даволаш муассасасига олиб бориш зарур.
Агар ток таъсирида ҳушини йўқотган, аммо нафас олишни ва юрак тизими ишлаётган бўлса, уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, камари ва ёқасини бўшатиш ва соф ҳаво келиниши таъминлаш зарур. Нашатир спирти ҳидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва қўлларини ишқалаш яхши натижа беради.
Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашса, қалтираш ҳолати бўлса, аммо юрак уриш ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш зарур.
ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Саноат корхоналарида ўрнатилган ҳар қандай дастгоҳ, ёрдамчи машина-механизмлар, шкафлар, бошқариш пультлари ҳамда электр двигателлари ва бошқа жиҳозларнинг ҳаммаси, агар уларни ишлатиш учун фойдаланиладиган электр қуввати 42 В дан юқори кучланишга эга бўлса, албатда ерга уланган бўлиши шарт. Бунинг учун ҳар қандай цехларда ерга улаш воситалари қулай, осон ва енгил бажариладиган бўлиши керак. Бу воситалар ерга етарли даражада пухта уланган ёки нолга уланган бўлиши шарт. Бу воситаларда ерга улаш симларини осонгина маҳкамлаш мумкин бўлган винтсимон қурилма ёки қисқич бўлиши керак. Ерга улаш воситалари уланадиган жойлар зангламайдиган, бироқ ток ўтказадиган воситалар билан ишлов берилиши шарт. Ерга улаш воситаларига қотириладиган гайкалар албатта пружинали шайба билан таъминланган бўлиши керак. Ерга улаш воситасига уланишн керак бўлган
симларнинг винтлар ёрдамида сиқиб турилиши керак бўлган юзалари ва винт резбасининг катталиги қуйидаги жадвалда келтирилган.
Дастгоҳ ишлатилганда фойдаланиладиган ТОК кучи, А | Ерга улашда фойдаланиладиган винт резбасининг капалиги, мм | Ерга улаш воситасига сиқиб туриш керак бўлган юза, мм |
16 гача | М4 | 12 |
10 дан 25 гача | М5 | 14 |
25 дан 100 гача | М6 | 16 |
100 дан 250 гача | М8 | 20 |
250 дан 630 гача | М 10 | 25 |
630 дан ортиқ | М12 | 28 |
Электр ускуналари бажарадиган ишларда, сарфлайди-I қуиват ва кучланишларидан қатьи назар, қуйидагича
ранглардаги муҳофаза қобиғига эга бўлган симлардан фоИ» даланилади:
-
ўзгармас ва ўзгарувчи кучланишдаги электр тармoғидаги симлар қора (қора қўнғир) рангда; -
бошқариш, сигнал, ўлчаш учун ёки маҳаллий ёритши учун фойдаланиладиган ўзгарувчан ток — қизил (тўқсариқ, оч қизил) ранг, худди шунинг ўзи доимий ток билан ишлaса — кўк (бинафша) рангда; ерга улаш тармоқлари — икки хил рангда — яшил-сариқ (асосан яшил). Нолга улашца фойдаланиладиган тармоқлар — ҳаворанг (оқ, кулранг)да.
ЯШИН ҚАЙТАРГИЧЛАР
Момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чаққан вақтда атмосферада ҳосил бўладиган электр кучланишлари 1500000 В ток кучи 20000 А га боради. Бундай катта кучланиш ва ток кучи таъсиридан ер юзидаги кўпгина қурилишлар ёниб кетиши, бузилиши ва шикастланиши мумкин. Қурилиш биноларини муҳофаза қилиш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида саноат корхоналарида яшин қайтар
гичлар ўрнатилади. Яшин қайтаргичлар СН 305-77 асосида амалга оширилади. Яшин қайтаргичлар асосан яишн қайтаргич ўрнатиладиган устун, яшин тутиш қурилмаси, ток ўтказгич ва ерга уланган қисмлардан иборат бўлади. Яшин қайтаргичнинг икки хил туридан: таёқсимон ва тўқилган арқонсимон турларидан фойдаланилади. Улар бинодан айрим ўрнатилган ёки бино ичига киритилган ҳолда ўрнатилиши мумкин.
Яшин қайтаргичнинг муҳофазалаш қобилияти унинг электр токини яхши ўтказувчанлиги ва ерга чуқур ўрнатилган металл қисмлар орқали яшинни ерга ўтказиб юборишига асосланган. Бунда яшин қайтаргич муҳофазаланаётган бинога нисбаган баланд ўрнатилганлиги ваунинг электр токининг оқиб ўтишига қаршилиги кам бўлганлиги учун яшин бинони шикастламайди ва ерга ўтиб кетади Яшин қайтаргич муҳофаза қилаётган зонанинг яшиндан муҳофаза қилиш коэффициенти 0,99 га тенг.
Ерга улаш қурилмаси юзаки бўлиши мумкин, бунда шохсимон ҳолда ёки нурсимон тартибда ер остига 1 м чуқурликда 30 м дан кам бўлмаган нурлардан ташкил топган металл таёқлар ётиқ ҳолатда кўмилади. Чуқурлаштирилган ерга улаш қурилмаси эса 2—3 м дан кам бўлмаган металл трубаларни ёки бошқа шаклдаги металл таёкларпи ер юзасидан 0,7—0,8 м чуқурликкача тик ҳолда қоқилади. Бу таёқчалар ва юқори усулдаги нурлар ўзаро металл тасмалар билан туташтирилиб кавшарланади.
Бундай ерга улаш қурилмасининг электр токини ўтказишга қаршилиги 10 Ом дан ошмаслиги керак.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ушбу санитария қоида ва меoёрлари ҳар хил тармоқларда кенг ишлатиладиган компютер (КТ) ва ташкилий техника (ТТ)ларда ишловчиларнинг меҳнатини ташкил этиб, қулай меҳнат шароитини яратиб беришга йўналтирилган. Талаб ва қоидаларнинг амалда бажарилиши меҳнат шароитини қулайлаштириб, иш қобилиятини ошириш ва ишловчиларнинг соғлиғини сақлаб қолишга ёрдам беради.
КТ си маълумотларни киритиш (тўплаш), уни ишлаш ва натижани (узатиш)га, ТТ маълумотларнинг нусхасини олишга мўлжалланган.
КТ ва ТТда ишловчилар ақлий меҳнат қилувчилар тоифасига киради. КТ да ишлайдиганларга қуйидагилар киради: математик-программаловчи, бошқарувчилар, муҳандис-электрончилар, техник созловчилар, режалаштириш ва ҳисоб-китоб операциялари (ҳисоб-китобчилар, иқтисодчилар) билан банд бўлганлар.КТ ва ТТ ишларининг таркиби
КТ си билан ишлайдиганлар ишлаб чиқариш муҳитини зарарли ва хавфли омиллари ҳамда меҳнат жараёни таъсирига учраши мумкин:
- электромагнит майдони — ЭММ (радиочастота, паст қувватли рентген нурланиши, ултрабинафша ва инфрақизил нурланиш);- электростатик майдонларининг кучланганлиги;
- ҳавонинг ионизацияланиши;
кимёвий омил, азон, лазерли принтерлар ишлатилганда тенер бўёқ моддасининг чанги; - метеорологик омил: жой иқлимининг ўзига хослиги, йил фасли, вентиляция ҳамда иситиш тизими ва бошқалар; - механик ва электр қурилмаларида ишлаганда ҳосил бўладиган
шовқин;
электр токидан жароҳатланиш хавфи;
раҳий ҳиссиётлар зўриқишининг ортиб кетиши; кўриш анализаторининг зўриқиши; бармоқлар ва панжанинг мускули ҳамкорлигида тез суръатдабажариладиган бир хил чэгараланган ҳаракат; - тананинг мажбурий, бир хил ишчи ҳолатда туриши, гипокенезия.
ТТ лар билан ишлашда ҳавонинг ионлашуви, электромагнит
майдонларининг кучланганлиги, азон, бўёқ моддаларининг чанги, мажбурий ишчи ҳолат зарарли ва хавфли омиллар ҳисобланади. Техниканинг вазифаси ва касбга қараб, меҳнат тартиби
ишнинг алоҳидалигини инобатга олган ҳолда ҳар хил бўлиши мумкин
(бир ёки икки сменали ва сутка мобайнида). Бир смена давомийлиги
6 соат, 36 соатлик ҳафталик смена мобайнида овқатланиш учун
танаффус 40 дақиқадан кам бўлмаслиги керак. Смена мобайнида
микротанаффуслар киритиш лозим, улар иш вақтига киритилади. Меҳнат шароити ва меҳнат тартиби, ақлий меҳнатнинг
зўриқиши ва бошқа юкланишлар КТ ва ТТ да ишлайдиганларнинг
марказий асаб тизими функсионал ҳолатининг ўзгаришига, таянч-
ҳаракат аппарати ва қўл панжаларининг ўта зўриқишига олиб келиши
мумкин. Гипокинезия ва ишнинг бир хиллиги ишчининг умумий
толиқишини (иш қобилиятининг пасайиши) вужудга келтиради. Бундан
ташқари, дисплей экрани олдида узоқ вақт бўлиш кўриш анализаторининг
зўриқишига ҳамда толиқиш ва кўриш қобилиятининг сусайишига олиб
келади. Ишчиларда тез-тез асабийлашиш, уйқунинг бузилиши, чарчоқ,
кўз, бел, бўйин атрофи, қўл ва бошқа аoзоларда оғриқлар пайдо бўлиши
мумкин.