Файл: 6мавзу збекистон удудларининг хонликларга блиниб кетиши, унинг сабаблари ва оибатлари.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 63

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
амакиси Пирмуҳаммад, 1561-1583 йилларда отаси Искандархон олий ҳукмдор деб эълон қилинган бўлсада амалда ҳукмдор Абдуллахон ИИ эди) 1557 йилдан бошлаб пойтахт расман Бухоро бўлиб қолади ва бу сана тарихга Бухоро хонлиги ташкил топган йил бўлиб кирди.

Абдуллахон II сиёсий тарқоқликка қарши узоқ йиллар уруш олиб бориб, 1573 йилда Фарғонани, 1574 йилда Шаҳрисабз, Қарши, Ҳисор вилоятларини, 1578 йилда Самарқандни, 1582 йилда Тошкент, Шоҳруҳия, Оҳангарон ва Сайрамни, 1583 йилда Балхни, 1584 йилда Бадахшонни, 1588 йилда Ҳиротни, 1595 йилда Хоразмни забт этиб, минтақани бирлаштириш ишини уддалади, Бухоро хонлигини кучли ва марказлашган давлатга айлантирди. Бироқ, ички низо, адоватни бартараф этолмади. Ғанимлар Абдуллахонга қарши унинг ўғли Абдулмўминни қайрайдилар. Шу тариқа, уюштирилган сарой фитнаси натижасида 1598 йилда Абдуллахон ўлдирилади. Абдуллахон ўрнига тахтга кўтарилган Абдулмўмин 6 ойча ҳукмдор бўлди. У отасининг амирларидан бири, Абдулвосе томонидан отиб ўлдирилди. Тахтга чиққан сўнгги Шайбоний ПирМуҳаммад (1599-1601) ҳам ички урушларнинг бирида ҳалок бўлади. Шайбонийлар сулоласи барҳам топди.

Шайбонийлар сулоласи (1500-1601 й.й.)


  1. Муҳаммад Шайбонийхон 1500-1510 й.й.

  2. Кўчкинчихон 1510-1531 й.й.

  3. Абу Саидхон 1531-1533 й.й.

  4. Убайдуллахон 1533-1539 й.й.

  5. Абдуллахон I 1539-1540 й.й.

  6. Абдулазизхон (Бухорода) 1540-1550 й.й.

  7. Абдулатиф (Самарқандда) 1540-1550 й.й.

  8. Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон)-1551-1556 й.й.

  9. Пирмуҳаммадхон I-1557-1561 й.й.

  10. Искандархон-1561-1583 й.й.

  11. Абдуллахон II-1583-1598 й.й.

  12. Абдулмўминхон-1598-1599 й.й.

  13. Пирмуҳаммадхон II -1599-1601 й.й.

1601 йилдан эътиборан Бухоро хонлигида ҳокимият аштархонийлар (Жонийлар) сулоласи қўлига ўтади. 150 йилча (1601-1753) ҳукмронлик қилган Аштархонийлар сулоласи даврида Бухоро хонлигида тинчлик, осойишталик бўлмади. Хонлик вилоятларида ҳукмронлик қилувчи амирлар ва бекларнинг ўзбошимчалиги, марказий

ҳокимиятдаги амалдорлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, йп-йиқитлар мамлакат тинкасини қуритиб борди. Буни аштархонийлар сулоласидан Бухоро тахтига кўтарилган ўн нафар хондан иккитасининг тахтдан ағдарилгани, тўрттасининг тахт устида ўлдирилгани ҳам яққол кўрсатади. Инқироз ўзининг юқори палласига чиққан XVII асрнинг 40-йилларида эрон шоҳи Нодиршоҳ Бухоро хонлигига юриш қилиб уни ўзига бўйсундиради.

Йирик ер эгаларининг мустақилликка бўлган янги уринишлари ҳар бир удел ичида ва айниқса Бухоро билан Самарқанд ўртасида Амирларнинг ҳокимият учун кураши, Самарқанд тахтини эгаллаш учун сулолалар кураши ХVI асринг 40 йиллардан кейин айниқса кучайиб марказий ҳокимиятнинг янада заифлашувига олиб келган эди.. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва умуман

мамлакат иқтисодиётнинг ривожланишига халақит берар эди. Ўша даврда мунтазам давом этган феодал можаролари шароитида ҳунармандчилик орқага кетиб савдо ва хўжалик алоқалари узилиб қолди. 1558 йилнинг охирларида Бухорода бўлган Антоний Женкинсон марказий ҳокимиятнинг йўқлиги мамлакат иқтисодиётига ёмон таъсир кўрсатганини ёзади. Бу ерда подшоҳ «кўпи билан икки ёки уч йил ҳукмронлик қила олади. Шу давр ичида ё уни ўлдиришади ёки ҳайдаб юборишади деб ёзади. Женкинсон буларнинг ҳаммаси мамлакатни ва савдогарларни ниҳоятда хонавайрон қилмокда». Бундай тартибсизликлар Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам давом этди. Аштархонийлар давом этаётган бундай вазиятни олдини олиш учун курашдилар. Лекин бунинг иложи бўлмади охирги аштархонийлар ҳукмронлик қилган даврга келиб Бухоро хонлиги марказий ҳокимиятдан амалда мустақил бўлган мулклар йиғиндисидан иборат бўлиб қолган эди. Буларнинг ҳамма зулм ва бебошликнинг кучайишига тинч аҳолининг хонавайрон бўлишига хўжаликнинг умуман вайрон бўлишига олиб келди. Завифлашиб қолган Бухоро хонлиги қўшни ҳокимларнинг истилочилик манфаатларини қондириш учун жозибали ўлка бўлиб қолди. Шундай қилиб ХV-ХVI асрларда бўлиб ўтган ўзаро ички низолар туфайли марказий ҳокимият заифлашди.

Бухоро хонлигида катта нуфузга эга бўлган манғит уруғининг вакили Муҳаммад Раҳим 1747 йилда ичкиликбозлик ва маишатбозликка берилиб кетган Абдулфайзхонни, сўнгра расман хон деб (сохта хон) элон қилинган унинг ўғиллари: Абдулмўмин ва Убайдулло султонларни ўлдириб, ҳокимиятни ўз қўлига олади. Муҳаммад Раҳим 1753 йилда ўзини Бухоро амири деб эълон қилади. Шундан эътиборан Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб атала бошланди. Амирликда ҳокимият 1920 йилгача манғитлар сулоласи қўлида бўлди.

Аштархонийлар сулоласи (1601-1752 й.й.)


  1. Боқимуҳаммад-1601-1605 й.й.

  2. Валимуҳаммад-1605-1611 й.й.

  3. Имомқулихон-1611-1642 й.й.

  4. Назармуҳаммадхон-1642-1645 й.й.

  5. Абдулазизхон-1645-1681 й.й.

  6. Субхонқулихон-1681-1702 й.й.

  7. Убайдуллахон II-1702-1711 й.й.

  8. Абулфайзхон-1711-1747 й.й.

  9. Абдулмўмин (сохта хон)-1747-1748 й.й.

  10. Убайдулла Султон (сохта хон) - 1748-1752 й.й.

Муҳаммад Раҳим ҳукмронлигини беклик-вилоятлардаги бошқа қавмлардан бўлган ҳокимлар тан олмадилар. Амир манғитларга таяниб ҳокимиятни марказлаштиришга интилди. Барча қабилаларнинг ҳукмдорларини Бухорога йиғиб, улардан марказий ҳокимиятга бўйсунишни талаб қилди, акс ҳолда қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Вилоятлардаги кўпгина ҳокимлар, бебош амалдорлар ҳокимиятдан четлаштирилиб, ер- мулки тортиб олиниб, бошқа жойларга кўчирилди. Улар ўрнига амир қабиладошларидан тайинланди. Муҳаммад Раҳим Бухоро минораси ёнидаги ўз қароргоҳини маҳсус қурилган

Аркка кўчирди, ўзбошимча бекларни Аркка чақириб қаттиқ жазолади. Тарқоқликни бартараф этиш мақсадида кўпгина бекликларга-Самарқанд, Жиззах, Ўратепа, Ҳисор, Бойсун, Шаҳрисабзга қарши қонли урушлар қилди, кўпгина вилоятлар вайрон бўлди. Муҳаммад Раҳим Нуротада истиқомат қилувчи бургут қабиласи манғитини бостириб, уларнинг ҳарбий истеҳкомларини бузиб ташлаб, ўзларини Бухоро туманига кўчирди. Миёнқалъа қипчоқларига ҳужум қилиб, истеҳкомларини бузиб ташлайди, йўлбошчиларини қатл этиб, қолганларини кўчириб юборади.

Муҳаммад Раҳим вафотидан кейин ўзаро урушлар янада кучайди. Вилоят ҳукмдорлари манғитларнинг марказий ҳокимиятига қарши қўзғолонлар кўтарди. Кенагас,
юз, баҳрин, бургут, сарой қабилаларининг манғитлари, ҳокимиятга ўтирган Дониёлбийнинг уларни бостириш учун қилган урушлари минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Дониёлбий қўшинлар ҳаражати учун қўшимча солиқлар жорий этиб аҳоли норозилигини оширди. Бухоро ҳунармандлари ва тижорат аҳли 1784 йилда ғалаён кўтарди. Қўзғолонни бостириш жараёнида минглаб одамлар қурбон бўлди.

Амир Маъсум («бегуноҳ амир») деб ном олган Шоҳмурод (1785-1800 йиллар) тарқоқликка қарши курашни давом эттирди. Амир Шоҳмурод бошқарув тартибини ўзгартириш, амалдорлар таркибини янгилаш чораларини кўрди. Амир икки йирик давлат арбоби-Давлат қушбеги билан Низомиддин қозикалонни сарой, қўшин ва бошқа соҳадаги амалдорлар ҳузурида ўз қўли билан ўлдирди. Солиқларни тартибга солди. Бухоро аҳолисига тархон ёрлиғини топширди. Унга биноан аҳоли савдо даромадидан бож тўлашдан, ҳунармандлар пул йиғимидан, мажбурий меҳнат ва солиқлардан озод этилди. Шунингдек, хирож, никоҳ пули, тарози ҳақи ва бошқа йиғимлар миқдори камайтирилди.

Шоҳмурод даврида Бухоро амирлиги нисбатан мустаҳкамланган бўлсада, ўзаро урушлар тўхтамади. Ғарбий чегараларда эса Хива хони қўшинлари ҳужумга ўтар, экинзор ва боғлар пайҳон қилинар, қишлоқлар вайрон бўлар, одамлар ва чорва моллари ҳайдаб кетилар эди. Бухоро хонлигидаги ички курашлар, марказий ҳокимиятнинг заифлашуви сабабли у ХVIII аср бошларида иккига бўлиниб кетди. Аштархонийлар ҳукмронлигининг заифлашуви оқибатида Фарғона водийсига унинг шимолида ташкил топган Жунғорлар давлати тез-тез бостириб кирадиган, талон-тарож қиладиган бўлиб қолди. Бундай вазият Фарғонадаги ички кучларнинг