Файл: 6мавзу збекистон удудларининг хонликларга блиниб кетиши, унинг сабаблари ва оибатлари.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 68

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
бирлашувига, мустақил давлат тузишга интилишини кучайтирди.

Чуст яқинидаги Чодак қишлоғида яшовчи дин пешволарининг мавқеи ХVIII аср бошларидаёқ Фарғонада анча кучайиб, ҳокимиятни қўлга олишга интилдилар. Бироқ, уларнинг ҳокимияти бошқа қабилалар томонидан тан олинмади. Бир гуруҳ, ҳарбий зодагонлар Риштонда қўзғолон кўтариб Фарғона ҳокими Хўжа Аширқулни ўлдирадилар. 1710 йилда Қўқон атрофида яшаб турган ўзбек қабилаларидан бири-минглар ўз етакчиси Шохруҳбийни ҳокимият тепасига кўтарадилар. Шу тариқа, Қўқон хонлиги ташкил топади, ўзаро ички курашлар ботқоғига ботиб қолган Бухоро хони Убайдуллахон ўзига қарашли ҳудуднинг ажралиб чиқиб, алоҳида давлат тузишига қаршилик кўрсатолмади. Қўқон хонлигида минг қабиласи сулолалари 1875 йилгача ҳукмронлик қилди. Қўқон шаҳри четида жойлашган Тепақўрғон Қўқон хони Шоҳруҳбийнинг қароргоҳига айлантирилди. Тепақўрғонда мустаҳкам қалъа, бозор ва аҳоли яшайдиган маҳаллалар қурилди.

Қўқон хонлари Фарғона водийсини, Хўжанд, Ўратепани бирлаштиргач, Қўқон хонлигининг мустақиллиги ХVIII аср ўрталарида Бухоро давлати томонидан тан олинди. ХVIII аср охирларида Қўқон хонлари Тошкентни бўйсиндиришга киришадилар. 1784 йилда Шайҳонтоҳур даҳаси собиқ ҳокимининг ўғли Юнусхўжа Тошкентни Бухоро тобелигидан чиқариб, мустақил сиёсат юритарди. Тошкент беклиги ўзига хос бошқарув тизимига эга эди. Юнусхўжанинг тўрт маслаҳатчиси бўлган-Тошкент шаҳар назорати ва солиқ йиғиш Бошчихўжанинг қўлида бўлиб, савдо-сотиқни қози ва девонбеги назорат қилишган. шариат қонун-қоидалари, нарх-наво, ўлчовлар устидан Раис лавозимидаги амалдор назорат қилган. Юнусхўжа ХVIII аср охирларида қозоқ уруғлари ҳужумларини бартараф этиб Сайрам, Чимкент, Туркистон,
Қурама, Қорабулоқ шаҳарларини Тошкент

беклигига бўйсундирган эди. Тошкент беклиги мавқеининг ошиб бориши Қўқон хонларига ёқмади. 1799 йилда Қўқон хони Норбўтабий Тошкентга юриш қилди, аммо, Чирчиқ бўйидаги жангда мағлубиятга учради. Юнусхўжа вафотидан кейин Қўқон хони Олимхон қўшинлари юриш қилиб, 1809 йилда Тошкентни ва унга қарашли ҳудудларни Қўқон хонлигига бўйсундиради.

Хонликлар тарихи иқтисодий ва маданият хаётнинг бир текисда бормаганлигидан, айрим даврларда силжиш кузатилсада, хонликлар ўртасидаги ўзаро кураш авж олган йилларда эса таназзуллик холлари юз берганлигидан гувоҳлик беради.

Шайбонийлар, хусусан Абдуллахон II даврида деҳқончилик ишларини ривожлантиришга аҳамият берилди. Зарафшон, Сирдарё, Амударё, Чирчиқ, Вахш, Мурғоб дарёлари бўйларида кўплаб каналлар, анҳорлар, ариқлар казилиб, атрофдаги ерларга сув чиқарилган, янги экинзорлар ва боғлар барпо этилган.

Маданий ҳаётга назар ташлар эканмиз, хонликларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётини тасвирловчи кўплаб китоблар ёзилганлигининг гувоҳи бўламиз. ХVI асрда ёзилган Мулла Шодийнинг «Фотиҳнома», Биноийнинг «Шайбонийнома», Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома», Абдуллоҳ ибн Насруллоҳнинг «Зубдат ул-осор», Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳоннинг «Меҳмонномаи Бухоро», Хофиз Таниш Бухорийннинг «Абдулланома» каби асарлари хонликлар тарихини ўрганишда муҳим манбалардир. Бухоро хонлиги тарихини ўрганишда ўша замонда ёзилган Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ал-асрор», Ҳожа Самандар Термизийнинг»Дастур ал-мулук», Муҳаммад Юсуф Муншийнинг «Муқимхон тарихи», Мир Муҳаммад Амин Бухорийнинг «Убайдуллахон тарихи», Абдураҳмон Толеънинг «Тарихи Абулфайзхон, Ҳўжамқулихон Балхийнинг «Тарихи Қипчоқхон»,

«Тарихи

Амир Ҳайдар», «Фатҳномаи Султоний», «Манғитлар хонадони салтанати қисқача тарихи» каби асарлар муҳим ўринга эга.

Хива хонлиги тарихига доир кўпгина асарлар ҳам бизгача етиб келган улар орасида Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи Турк» ва «Шажараи Тарокима», Шермуҳаммад Мунис Хоразмийнинг «Фирдавс ул-иқбол» ёки «Иқболнома», Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг «Риёз ад-давла», «Иқболи Ферузий» ва бошқалар шулар жумласидандир. Араб ва форс тилларида ёзилган бир қатор асарлар ҳам ўзбек тилига таржима қилинган.

Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда Мирза Қаландар Мушрифнинг «Шоҳномаи Умархон», Мулла Ниёз Муҳаммад ибн Мулла Ашур Муҳаммад Ҳўқандийнинг «Тарихи Шохруҳий», Аваз Муҳаммад аттор Ҳўқандийнинг «Тарихи жаҳоннамойи», Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» каби асарлар ҳам муҳим манбалар ҳисобланади.

Хонликларда юзлаб олимлар, шоирлар ижод қилганлар. Тиббий илмни ривожлантиришга олим Султон Али катта ҳисса қўшган. У инсон танаси касалликлари ва уларни даволаш тўғрисида «Дастур ал илож» ва «Муқаддимаи дастур ал илож» асарларини ёзган. ХVI асрда Бухоро хонлари ҳузурида табиблик қилган Муҳаммад Юсуф ва Шоҳ Али кўз касалликлари ва уларни даволашга доир «Кўз табиблари учун қўлланма»,

«Кўз касаллигига оид асарлар сараси» асарларини ёзганлар.

Хонликларда шоиру фозиллар адабиёт соҳасида ижод қилганлар. Бухорода ижод этган Мирза Содиқ Мунший 15 минг ғазал ва маснавийлардан иборат «Девон» китобини яратди. Фазлий, Мушриф, Махмур, Гулханий ва бошқа кўплаб қалам соҳиблари ХIХ асрнинг биринчи ярмида Қўқонда ижод этдилар. Қўқонда адабий муҳитнинг ривожига
Умархон ва унинг хотини Нодира бегим катта хисса қўшдилар. Уларнинг таклифи билан сарой шоирлари Фазлий ва Мушриф Қўқон шоирларининг «Мажмуат уш-шуаро» номли таскирасини яратдилар, унга кўплаб ижодкорларнинг шеърлари киритилган эди. Қўқон хони Умархоннинг «Амирий» тахаллуси билан гўзал ва нафис шеъру ғазаллар битганлиги ҳам маълумдир.

Мусиқа ва қўшиқчилик санъати ҳам анча ривож топиб борди. Пуфлаб ёки уриб чалинадиган торли мусиқа асбоблари, миллий қўшиқчилик, миллий рақс аҳоли ўртасида кенг тарқалиб борди. Қўшиқчиликда терма, лапар, ялла, мақом жанрлари кенг қўлланиларди. Ҳофизлар, бахши достончилар халқ томонидан эъзозланар эди, тўй ва

сайилларда «Гўрўғли», «Кунтуғмиш», «Шохсанам ва Ғариб», «Тоҳир ва Зуҳра» каби ўзида ватанпарвалик, мардлик, севги, меҳр, инсоф ва диёнат ғояларини мужассамлашган достонлар зўр мароқ билан куйланар ва тингланар эди. Шунингдек, халқ, орасида қизиқчилик, масхарабозлик, аскиябозлик, қўғирчоқ ўйини, дорбозлик санъати ҳам кенг тарқалган эди.

Бухоро амирлиги ўзбек хонликлари орасида ўзининг ҳудудий ўрни, аҳолиси ва табиий песурслари жиҳатидан муҳим мавқега эга эди. ХIХ асрга келганда, Бухоро амирлигининг ҳудуди қарийб 200 минг квадрат километрни ташкил этди. Унинг чегаралари Жанубда Амударёнинг сўл қирғоғидан бошланиб, Сирдарёгача чўзилиб қозоқ жузлари билан чегарадош эди. Амирлик Шарқда Помир тоғларидан тортиб, ғарбда Хива хонлиги чегараларигача бўлган ҳудудни ишғол этарди. Бухоро ва Самарқанд каби йирик шаҳарлар жойлашган Зарафшон водийси амирликнинг марказий қисми ҳисобланарди. Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари, ҳозирги Тожикистон ҳудудидаги Вахш, Кофирнихон, Панш дарёлари водийсида жойлашган шаҳар
ва қишлоқлар, ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Мурғоб дарёси воҳасидаги ерлар Бухоро амирлигига қарар эди.

Бухоро амирлигининг пойтахти Шарқда энг нуфузли шаҳар сифатида эътироф этилган Бухорои шариф эди. Йирик шаҳарлардан: Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Термиз, Шеробод, Ҳисор, Душанбе, Кўлоб ва бошқалар амирлик тасарруфида эди. Марв ва Чоржўй шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Хива хонлиги ўртасида, Жиззах, Ўратепа ва Хўжанд шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Қўқон хонлиги ўртасида тез- тез урушлар бўлиб, бу шаҳарлар қўлдан-қўлга ўтиб турарди.

ХIХ аср биринчи ярмида Бухоро амирлигида 2 миллионча аҳоли яшарди. Аҳоли амирликнинг серсув воҳаларида яшаб, жазирама иссиқ, сувсизлик ҳукмронлик қилувчи Қизилқум саҳролари ва чўллари кимсасиз ястаниб ётарди. Зарафшон водийсида 300-350 минг, Қашқадарё воҳасида 500 минг, Сурхандарё воҳасида 200 минг, Шарқий Бухорода

500 мингча аҳоли яшарди. Амирликнинг йирик шаҳарлари-Бухорода 60 минг, Самарқандда 50 мингга яқин аҳоли яшарди.

Аҳоли этник жиҳатдан кўпгина элатлардан иборат бўлиб, уларнинг кўпгина қисми, қарийб 57 фоизи ўзбеклар эди. Ўзбеклар бир қанча қабилалардан ташкил топган бўлиб, улар орасида манғит, сарой, қўнғирот, жабғу, қорлуқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз қабилалари кўпчиликни ташкил этарди. Улар, асосан Зарафшон, Қашкадарё ва Сурхандарё воҳаларидаги шаҳар ва қишлоқларда яшарди.

Бухоро амири ёрдамида 1863 йилда Қўқон тахтини эгаллади. Бироқ лашкарбоши Алимқул Худоёрхонга қарши уруш бошлади. Худоёрхон яна Бухорога кўчишга мажбур бўлди. Алимқул Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхонни Қўқон хони деб эълон қилди. Аммо, бу билан Қўқон хонлигида сиёсий барқарорлик таркиб топмади. Худоёрхон 1865 йилда учинчи марта тахтни эгаллайди. Тахт учун ўзаро ички курашлар авж олиб борарди. Бу Россия босқини