Файл: 6мавзу збекистон удудларининг хонликларга блиниб кетиши, унинг сабаблари ва оибатлари.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 66
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
6-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИНИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ, УНИНГ САБАБЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ.
Режа:
-
Туркистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши. -
Хонликлар даврида иқтисодий муносабатлар ва маданий ҳаёт. -
Туркистоннинг хонликларга бўлинишининг салбий оқибатлари.
Таянчсўзваиборалар:ДаштиҚипчоқ,Шабонийхонлар,Бухорохонлиги,Аштархонийлар, Бухоро амирлиги, манғитлар. Хива хонлиги, Қўнғиротлар. Қўқон хонлиги,минглар.Давлат бошқаруви.Моддий маданият.Ўзароваички кураш.
Адабиётлар:
-
Каримов И.А. Хива ва Бухоро шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали маросимлардаги табрик сўзи // Халқ сўзи. 1997 йил 21 октябрь. -
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –Т.: Шарқ, 1998. -
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. -
Бобоев Ҳ., Хидиров З. ва бошқ. Ўзбек давлатчилиги тарихи (II китоб). –Т.: Fan va texnologiya, 2009. -
Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. – Т.: Шарқ, 1998. –Б.11-37. -
История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / Отв.ред. Д.А. Алимова. - Т.: Фан, 2012. -
Usmonov Q. va boshq. O’zbеkiston tarixi. -T.: IQTISOD-MOLIYA, 2006. –B.186-217. -
Usmonov Q. va boshq. O’zbеkiston tarixi. -T.: IQTISOD-MOLIYA, 2016. –B.171-200. -
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. –Т.: Янги аср авлоди, 2012. –Б. 303-405; 415-422. -
Shamsutdinov R., Mo’minov X. O’zbеkiston tarixi: o’quv qo’llanma. – T.: Sharq, 2013. – B.252-332. -
Shamsutdinov R. va boshq. Vatan tarixi (XVI–XX asr boshlari); K.2.: Mas’ul muharrir: Q.Usmonov. – T.: Sharq, 2016.–B. 9-135. -
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида. – Т.: Шарқ, 2000. –Б.25-53. -
Ўзбекистон тарихи / Р. Муртазаева умумий таҳрири остида. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. –Б.299-334.
Ватанимиз тарихи ўзбек давлатчилиги тараққиёти бир текисда ўтмаганлиги, унинг ривожида зафарли ва инқирозли даврлар бўлганидан гувоҳлик беради. Сохибқирон Амир Темур асос солган салтанат энг йирик ва қудратли ўзбек давлати бўлганлиги жаҳонга маълум. У ўз ворисларига нафақат қудратли давлатни, шунингдек, салтанат қуриш ва давлатни бошқариш қонун-қоидалари баён этилган машҳур тузукларни ҳам қолдирган эди. «... Фарзандларим ва авлодимдан бўлганларнинг ҳар бири,-деб ёзган эди у ўзининг тузукларида, унга мувофиқ иш юритсин... Бу тузуклардан ўз салтанат ишларини бошқаришда қўлланма сифатида фойдалангайлар, токи мендан уларга етадиган давлат ва салтанат зарару таназзулдан омон бўлгай». Аммо, унинг дастури ва васиятларига амал қилинмади. Тахт, ҳокимият илинжида авж олган ўзаро ва ички кураш, жангу жадаллар давлатни заифлаштириб, мамлакатни инқирозга ва парокандаликка олиб келди. Маълумки, ХV асрдан бошлаб Мовароуннаҳр ҳудудида феодал тарқоқлик вужудга келди. Бундай ҳолатнинг пайдо бўлишига Темур вафотидан кейин унинг набиралари ва ўғиллари ўртасида тожу-тахт учун курашнинг кучайиши сабаб бўлди. ХV асрнинг охири ХVI аср бошларида Мовароуннаҳр ҳудуди бир неча мустақил мулкларга бўлиниб кетди. Улар иқтисодий жиҳатдан бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ эдилар, лекин айрим
вилоятларнинг ҳокимлари ўртасидаги узлуксиз тўқнашувлар аҳолининг ўзаро хўжалик алоқаларига ҳалақит берди.
Фарғона, Ҳисор, Самарқанд, Бухоро сингари мулклар ва улар атрофидаги вилоятлар аслида ўзаро қарамлик муносабатлар билан боғлиқ мустақил сиёсий тузулмалар эди. Темурийлар Мовароуннаҳрнинг пойтахти Самарқандга даъвогар бўлган мустақил ҳоким, Тошкент ҳокими эди. Хоразмда ҳам мустақилликка даъвогар бўлган суфийлар сулоласининг вакили ҳукмронлик қилар эди. Айрим ҳукмдорлар ўз қўшинларининг ерларини
босиб олиш ҳисобига ўз ерларнинг кенгайтириш пойидан бўлиб юришлари муваффақиятсиз чиққанда талаб олинган моллар билан чекланишарди. ХV асрнинг охирларида феодалларнинг бир-бирига қарши чиқишлари анча кескинлашди.
Мовароуннаҳрда таркиб топган беқарор сиёсий вазият Шайбонийхоннинг босқинчилик юришлари учун қулай бўлди. Ўзаро низолардан фойдаланиб у жануб томон муваффақиятли силжиб борар эди. Мовароуннаҳр аҳолиси Шайбонийхон қўшинлари ҳаракатига турлича қарашарди. Уларнинг айримлари босқинчиларга зарба бериш учун бутун кучлари сарфлашга тайёр бўлиб ўз шаҳар ва қишлоқларни фидикорона ҳимоя қилишар, айримлар эса ҳукмдорларнинг ўзгариши ва бақувватроқ ҳокимиятнинг ўрнатилиши, шаҳар ва қишлоқларда низолар ва тартибсизликларни тўхтатилишига ёрдам беради деб умид қилишарди. Уларнинг кўплари Шайбонийхон Бухоро ва Самарқандда бўлган пайтда у билан танишган эдилар. Айрим Темурийлар ҳам босқинчиларнинг қўшинларига қатъий қаршилик кўрсатдилар. Вужудга келган таҳликали ҳолатларда шу пайтгача бир бирига душман бўлган феодалларни вақтинчалик бўлсада Темурийлар теварагида бирлашишига олиб келди.
ХVI аср бошларида заифлашиб бораётган Темурийлар салтанатига Дашти қипчоқ томондаги ўзбеклар ҳукмдори Муҳаммад Шоҳбахт Шайбоний ҳужуми бошланди. Шайбонийхон 1500-1501 йилларда Самарқанд ва Бухорони, 1504 йилда Ҳисор вилоятини, 1504-1505 йилларда Урганчни, 1506-1507 йилларда Хуросон пойтахти Ҳирот ҳамда Балхни, шунингдек, Марв, Машҳад ва Нишопур
шаҳарларини забт этди. Тошкент, Фарғона ва Сирдарё ерлари ҳам Муҳаммад Шайбонийхонга қарам бўлиб қолди. Шундай қилиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон бирлаштирилди ва Шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги қарор топди. Шайбонийхон жанубда эрон шоҳи Исмоилшоҳ билан тўқнашди. 1510 йилда Марв яқинида бўлган жангда Шайбонийхон қўшинлари енгилди, хоннинг ўзи ҳам халок бўлди. Тахтга Кўчкунчихон (1510-1530) чиқди. Бироқ шайбоний зодагонлар, ҳарбий қўмондонлар жипслашиб, Исмоилшоҳга қарши курашиш ўрнига Шайбонийхон бирлаштирган вилоятлар ва ерларни тақсимлашга киришдилар, улар ўртасида ўзаро келишмовчилик, зиддиятлар авж олди. Бундан фойдаланган Исмоилшоҳ тез орада Хуросон ва Хоразм ўлкаларини, Шимолий Афғонистонни босиб олди. Пойтахти Самарқанд бўлган Мовароуннаҳрда эса Шайбонийлар ҳукмронлиги сақланиб қолди.
Хоразмда Исмоилшоҳ ҳукмронлигига, унинг шиалик диний мазҳабига қарши ҳаракат бошланди. Бу ҳаракатга Вазир шаҳри қозиси Умар қори ва Сайид Хисамиддин етакчилик қилди. Улар Шайбонийлар авлодидан бўлган Берка султоннинг ўғли элбарсхонга мурожаат қилиб, хон бўлишини таклиф қилдилар. Элбарсхон 1511 йилда қўшин билан келиб Вазир, Урганч, Хива, Хазораспни Исмоилшоҳ қўшинларидан тозалади. Шундай қилиб, 1511 йилда мустақил Хива хонлиги ташкил топди, элбарсхон унинг биринчи хони бўлди. Хивада Шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги 1770 йилгача давом этди. Хива хонлиги пойтахти Урганч эди. Арабхон (1602-1621)даврида пойтахт Хивага кўчирилди. Хива хонлиги тасарруфига Амударё қуйи оқимидаги воҳалар, Манғишлоқ, Даҳистон (Машҳад) ва Ўзбой атрофидаги кўчманчи туркман ҳудудлари кирарди. Бирок, хонликда тинчлик бўлмади. Узоқ йиллар давомида хонлик тепасида турган ўзбек қабилалари билан
туркман қабилалари ўртасида, шунингдек, шаҳзодалар ўртасида тинимсиз урушлар бўлиб турди. Хива ва Бухоро ҳукмдорлари ўртасида Мурғоб дарёси бўйлари учун, Марв учун қирғинборот урушлари бўлиб турар, бу ҳудудлар қўлдан-қўлга ўтарди. Хонликка
шимолдан қалмоқлар, қозоқлар, Урал казаклари тез-тез ҳужум қилиб фалоқатлар келтирарди.
ХVIII аср 40-йилларида эрон шоҳи Нодиршоҳ, унинг ўғли Насрулло Хива хонлигини босиб олиб, ўз бошқарувини ўрнатди, туркман қабилаларини Хоразмдан Хуросонга кўчирди. Бироқ Хива хонлигида тинчлик бўлмади. Эрон ҳукмдорларига қарши тез-тез ғалаёнлар бўлар, аҳоли боши оққан томонга кетарди. Шундай вазиятда хонликдаги ўзбек қабилаларидан қўнғирот уруғининг бошлиғи Муҳаммад Амин Иноқ 1770 йилда ҳокимиятни қўлга олди ва Айва хонлигида янги сулола-қўнғирот сулоласига асос солди ва бу сулола 1920 йилгача ҳукм сурди. Муҳаммад Амин Иноқ туркманлар манғитини бостирди, Бухоро ҳукмдорининг ҳужумини даф этди ва Хива хонлигидаги вилоят ҳокимларини марказий ҳокимиятга бўйсундирди.
Мовароуннаҳрда 100 йилгача давом этган Шайбонийлар даврида ҳам тинчлик бўлмади, қирғинбарот урушлар, ўзаро ички курашлар давом этди. 1512 йилдан бошлаб Бу- хоро вилояти ноиби бўлиб келган Убайдулла султон 1533 йилда Шайбонийлар сулоласининг олий ҳукмдори этиб кўтарилди. Убайдулла султон Самарқанддаги Кўчкинчихон авлодлари қаршилиги сабабли олий ҳокимиятни Бухорода туриб бошқарарди. Шайбоний Убайдуллахон (1533-1539) даврида Бухоронинг мавқеи ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кучайди ва Мовароуннаҳрнинг сиёсий-маъмурий марказига айлантирилди. Абдуллахон II даврида (1557-1561 йилларда