Файл: 8мавзу. увчиларнинг алий ривожланиш диагностикаси Режа.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 153
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
8-мавзу. Ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш диагностикаси
Режа:
1. Ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш.
2. П.И.Третьяковнинг “Яқин ва бевосита ривожлантирувчи ҳудудни
ташхислаш” методикаси.
3. Г.А.Русскийнинг “Билимлар тизимини ўзлаштирганлик даражасини ташхислаш” методикаси.
4. Ўқувчиларда креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи методлар.
Таянч тушунчалар: ақлий ривожланиш, ташхислаш, ақлий ривлжланиш даражаси, ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш, ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражасини ташхисловчи методикалар, креатив фикрлаш, креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи методлар.
I. Ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш. Глобаллашув шароитида мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни тарбиялаб вояга етказишни ифодаловчи ижтимоий-педагогик талаб янги тамойиллар билан бойитилган ҳолда такомиллашувга эришиб бормоқда. Агарда мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни тарбиялаб вояга етказиш талаби педагогик фикрлар ва мактаблар тараққиёти тарихининг дастлабки босқичларида ижтимоий субъектнинг эстетик ҳиссиётларга бой бўлишига эришиш негизида қондирилган. Кишилик муносабатлари тарихининг кейинги даврларида шахс фаолиятининг ўзига хос оргинал, жузъий ғояларга эга бўлишига эришиш билан тавсифланган.
Шахснинг ақлий ривожланиши унинг онги, тафаккурини ривожланганидан далолат беради.
Ақлий ривожланиш – шахс фикрлаш қобилияти, тафаккурининг ривожланиши, интеллектуал салоҳияти даражасининг ошиши1.
Умумий ҳолда физиологик ва интеллектуал жиҳатдан турли ёш даврлари
шахснинг муайян даражада фикрлаш қобилияти, тафаккур даражасини эга бўлишини намоён қилади. Бироқ, бу дегани маълум интеллектуал ривожланиш даражаси айни бир даврдаги ёш хусусиятларига боғлиқ, дегани эмас. Баъзи 5-6 ёшли боланинг хотираси, нутқи, фикрлаш қобилияти, мантиқий мулоҳазалари 30-40, ҳатто 50 ёшли кишининг бу турдаги ривожланиш ҳолатидан юқори бўлиши мумкин. Бу ҳолат психологияда ноёб қобилият, деб юритилади.
Масалан, буюк мутафаккир, ҳазрати Алишер Навоий 5 ёшида Фаридуддун Атторнинг “мантиқ ут-тайр” асарини тўла ёд олган2 бўлса, рус шеъриятининг даҳоси Александр Пушкин эса ўз хотираларида “13 шеърлар ёзишни ва худди шу даврдан уларни чоп эттиришни бошладим”3, деб ёзган эди.
Шахс (ўқувчи)нинг ақлий ривожланиш даражаси –
шахс фикрлаш қобилияти, тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг муайян поғонаси, ҳолати.
Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида таълим сифатини таҳлил қилиш ва баҳолашда таълим олувчининг ақлий ривожланиш даражаси ташхисланади. Одатда таълим тизимида шахснинг ақлий ривожланиш даражаси ўқувчи томонидан ўқув фанларини ўзлаштириш, турли мураккабликдаги саволларга жавоб топиш, топшириқларни бажариш, муаммоли вазиятларнинг ечимини ҳал қилишдаги лаёқати, имконияти билан белгиланади.
Шахс (ўқувчи)нинг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш – у томонидан ўқув фанларини ўзлаштириш асосида унинг фикрлаш қобилияти, тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг муайян поғонага эгалигини, ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш.
Ҳар қандай ташхислашда бўлгани каби ўқувчининг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш аниқ мақсадга мувофиқ амалга оширилади. Ўқувчининг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш мақсади – унинг ўқув фани (фанлари)ни самарали ўзлаштиришда эришаётган ютуқлари даражасини баҳолаш ҳамда омилларини аниқлаш ёки ўқув материалини ўзлаштиришда у дуч келаётган қийинчиликларни, уларнинг сабабларини таҳлил қилиш орқали фикрлаш қобилияти, тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг муайян даражасини белгилашдан иборат.
Бу жараёнда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:
мақсаддан келиб чиққан ҳолда ташхислашнинг самарали бўлишини таъминловчи метод, восита ҳамда технологияларни танлаш;
улар асосида ташхисловчи (назорат, синов) материалларни тайёрлаш;
тайёрланган ташхисловчи (назорат, синов) материалларни ўқувчи ёки ўқувчилар гуруҳига тақдим этиш;
ўқувчи ёки ўқувчиларнинг ташхисловчи (назорат, синов) материаллар бўйича жавоблар натижаларини умумлаштириш;
умумлаштирилган жавоблар натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
баҳолаш натижалари эълон қилиш;
якуний натижаларга таянган ҳолда таълимнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ёки таълим сифатини яхшилашга доир дастурни ишлаб чиқиш.
Замонавий шароитда шахснинг креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиши унинг ақлий салоҳиятга эгалигини ифодалайди. Шу сабабли мавзуни ўрганишда шахснинг креатив қобилиятининг ривожланганлик даражасини ташхисловчи метод ва методикалар хусусида сўз юритилади.
Креатив тафаккурнинг даражаси фикрий тезлик, вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш, ечим сифатида кўплаб ғояларни илгари суриш, уларни синтезлаш, энг мақбул вариантни ечим сифатида танлаш, ечимни баён
қилиш, ечим асосида амалий қийматга эга маҳсулотни яратишга қаратилган фикрий + кинестетик (бевосита бажарилаган) ҳаракатнинг самарадорлиги билан аниқланади.
II. П.И.Третьяков4нинг “Яқин ва фаол ривожлантирувчи ҳудудни ташхислаш” номли методикаси ўқувчиларга таълим беришнинг истиқболларини аниқлаш мақсадини кўзлайди. Методикани қўллаш жараёнида ўқитувчи қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
1. 7-8 дақиқа ичида бажариш имкониятини таъминловчи унчалик катта ҳажмга эга бўлмаган ўқув материалини танлайди.
2. Ўқувчилар томонидан янги ахборот, маълумотларни қабул қилишга ёрдам берувчи намунани кўрсатади.
3. Ўқувчиларнинг янги билимларни ўзлаштириш учун мустақил равишда такрор-такрор машқ қилишларига имконият яратади.
4. Ўқувчилар томонидан ўз-ўзини текширишга имкон берадиган мустақил ишларни ўтказади.
Мустақил ишни бажариш учун 10 дақиқа вақт ажратилади. Агарда ўқувчилар бу муддатда топшириқни бажармаса, у ҳолда ўқитувчи марта янги материал мазмунини яна бир марта тушунтиради. Ўқувчиларга бир шарт билан мустақил ишни якунлаш учун имконият берилади. Бу шарт мазмуни шундан иборатки, ўқувчиларга берилаётган имконият ўз-ўзини назорат характерига эга бўлиши керак.
Топшириқларни ҳал қилиш натижаси қуйидаги жадвалда ўз ифодасини топиши лозим:
Ўқувчиларнинг исми, фамилияси | Назорат вақтида хатосиз бажарилган | Хатосиз бажарилган | Хатолар мавжуд | ФРҲ ва ЯРҲ бўйича хулоса |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
| | | | |
... | | | | |
Эслатма: ФРҲ – фаол ривожлантириш ҳудуди;
ЯРҲ – яқин ривожлантириш ҳудуди.
Фаол ривожланиш ҳудуди (ФРҲ) ўқувчи томонидан муайян мавзу бўйича зарур БКМни пухта ўзлаштирилганлигини, яқин ривожланиш ҳудуди (ЯРҲ) жса ўқувчи томонидан тегишли мавзу юзасидан БКМнинг минимал даражаси етарлича ўзлаштирилмаганлигини ифодалайди. Ўқувчи фаолияти ташхисининг қандай кўрсаткичга эгалиги унга мавзуни қайта тушунтириш зарур ёки зарур
эмаслигидан далолат беради.
Агарда ўқувчи топшириқни қийинчиликсиз бажарса, у ҳолда у фаол ривожланиш ҳудуди (ФРҲ)дан, борди-ю, топшириқни бажариш жараёнида қийинчиликларни ҳис қилса, у ҳолда яқин ривожланиш ҳудуди (ЯРҲ)дан ўрин
олади.
Зарурият юзага келса, ўрганилган мавзу бўйича билим, кўникмаларни ривожлантириш учун қўшимча машғулот ташкил этилади.
III. Г.А.Русский5нинг “Билимлар тизимини ўзлаштирганлик даражасини ташхислаш” методикаси ўзида ўқувчиларнинг манбалар (ўқув материали матни, илмий мақола) билан мустақил ишлаш, ҳар бир ўқувчининг билиш фаолиятини такомиллаштириш (тўғрилаш) дастурини лойиҳалаш кўникмаларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадини ифодалайди.
Ўқитувчи ўқувчилар томонидан янги мавзуни ўзлаштириш жараёнида уларга қуйидаги мазмундаги мустақил ишларни топширади:
-
дарсликнинг ... саҳифасидаги матнни ўқиш (ўқув материали ҳажми 8-10 та хатбошидан иборат бўлиб, уларни ўрганиш учун 3 дақиқа талаб этилади); -
ўқув материали бўйича қисқача конспект олиш; -
ўқув материалининг мураккаблигидан келиб чиқиб, 3 та савол тузиш; -
тузилган саволларга жавоб қисқача жавоб қайтариш; -
тузилган саволларни карточкада ифодалаш; -
карточкаларни шериги билан алмаштириш; -
шеригининг саволига ёзма равишда қисқача жавоб ёзиш; -
шеригининг жавобини баҳолаш.
Ўқувчилар фаолияти натижаларини таҳлил қилиш чоғида ўқитувчи томонидан уларнинг қуйидаги кўникмаларга эгаликлари даражаси аниқланади:
I қисм.
1. Ўқув материалининг асосий мазмунини тушуниб олиш.
2. Ўқув ахаборотини конспект сифатида қайд қилиш.
3. Савол тузиш учун ўқув ахборотининг моҳиятини тушуниш.
4. Мазмунли саволларни тузиш.
5. Тузилган мазмунли саволларга жавоб қайтариш.
II қисм.
-
Муаммоли саволларни тузиш. -
Ўзи ёки шериги томонидан тузилган муаммоли саволларга жавоб
қайтариш.
-
Шеригининг жавобини баҳолаш. -
Шеригининг жавобини тўғрилаш ёки унга қўшимча қилиш. -
Мустақил ишлаш жараёнида вақтни оқилона тақсимлаш.
Таҳлил натижалари ўқитувчи томонидан жадвалда ифодаланади. Жадвал асосида ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг ютуқлари ҳамда мустақил билиш
даражасини аниқлайди. Бунда у қуйидаги жадвал асосида иш кўради:
Ўқувчиларнинг исми, фамилияси | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | Баллар сони | % | Хулоса |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
... | | | | | | | | | | | | | |