Файл: 8мавзу. увчиларнинг алий ривожланиш диагностикаси Режа.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 08.11.2023

Просмотров: 155

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.





2. Расмларни тугаллаш (ўқувчилар 10 та тугалланмаган таянч фигуралар асосида уларни тугаллаб, янги тасвирий кўриниш ҳосил қилиши ва уни номлаши керак). Респондент штрихни кўрганда нимани тасаввур қилса, уни тасвирлаши лозим. Масалан, биринчи штрих тугалланган ҳолда очиқ китоб, ёнма-ён турган иккита стакан, қўшалоқ шар бўлиши мумкин. Респондентнинг эътиборига қуйидаги штрихлардан иборат шакллар тақдим этилади:














3. Такрорланаётган чизиқлар. Таянч материал 30 жуфт параллел вертикал чизиқлар саналади. Ҳар жуфт чизиқлар негизида қандайдир бир-бирини такрорлайдиган расмлар чизилиши зарур.

Шундай қилиб, глобал ахборотлашув шароитида шахснинг таълим олганлик даражасини ташхислаш, унда креативлик сифатларини ривожлантириш долзарб педагогик масала сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Ушбу вазифанинг самарали ҳал қилишда педагогик ташхислаш муҳим аҳамиятга эга. Таълим жараёнида П.И.Третьяковнинг “Яқин ва бевосита ривожлантирувчи ҳудудни ташхислаш” ҳамда Г.А.Русскийнинг “Билимлар тизимини ўзлаштирганлик даражасини ташхислаш” методикаси, шунингдек, ўқувчининг креатив фикрлаш қобилиятига эгалигини ташхисловчи методлар: “Ақлий ҳужум”, “Олтита рангли қалпоқча”, “Морфологик қути” (“Морфологик таҳлил”), “Фокал объектлар”, “Синектика”, “Ментал харита” (“Идрок харитаси”), “Билвосита стратегиялар” кабиларнинг дидактик имкониятидан фойдаланган ҳолда ташхислашни амалга ошириш самарали натижаларни беради.
Назорат саволлари:

1. Ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражасини ташхислаш қандай мақсадда амалга оширилади?

2. П.И.Третьяковнинг “Таълим олганлик даражасининг ташхиси” методикаси қандай мақсадни кўзлайди?


3. Г.А.Русский томонидан асосланган “Ўқувчиларнинг ўқув материаллари матни билан мустақил ишлашга тайёрлик даражасини ташхислаш” каби методикасинин

4. “Ақлий ҳужум” методи ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражасини ташхислашда қандай аҳамиятга эга?

5. “Тасодифий ассоциациялар” методи ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ривожлантиришга қандай таъсир кўрсатади?

6. “Олтита рангли қалпоқча” методининг моҳияти нимадан иборат?

7. “Морфологик қути” (“Морфологик таҳлил” методи ўқувчиларда қандай сифатларнии шакллантиришга ёрдам беради.

8. “Фокал объектлар” деганда нимани тушунасиз?

9. Ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ривожлантиришда синектика қандай ўрин тутади?

10. “Ментал харита” (“Идрок харитаси”) методининг ўқувчиларда ақлий

қобилиятни ривожлантиришдаги аҳамияти қандай?

11. “Бевосита стратегия” методи ёрдамида педагогик ташхислашда қандай натижага эришиш мумкин?

12. Э.П.Торренснинг “Тугалланмаган расмлар” тестининг психологик-педагогик аҳамиятини шахсан сиз қандай баҳолайсиз?
Тест топшириқлари:

1. Шахс фикрлаш қобилияти, тафаккурининг ривожланиши, интеллектуал салоҳияти даражасининг ошиши – унинг .... ни ифодалайди.

a) маънавий ривожланиш;

b) ахлоқий ривожланиш;

c) ақлий ривожланиш;

d) физиологик ривожланиш.
2. Шахс фикрлаш қобилияти, тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг муайян поғонаси, ҳолати унинг ақлий ривожланиш ....ни белгилайди.

a) даражаси;

b) босқичи;

c) даври;

d) натижаси.
3. Ўқувчи томонидан ўқув фанларини ўзлаштириш асосида унинг фикрлаш қобилияти, тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг муайян поғонага эгалигини, ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш – бу ....

a) ўрганиш;

b) назорат қилиш;

c) текшириш;

d) ташхислаш.
4. ... – “Яқин ва фаол ривожлантирувчи ҳудудни ташхислаш” номли методикасининг муаллифи.

a) Г.А.Русский;

b) П.И.Третьяков;

c) Э.П.Торренс;

d) Ж.П.Гилфорд.
5. “Яқин ва фаол ривожлантирувчи ҳудудни ташхислаш” (П.И.Третьяков) номли методикаси мақсади ...дан иборат.

a) таълим сифатини баҳолаш;

b) таълим истиқболларини аниқлаш;

c) таълимнинг даражасини белгилаш;

d) таълим натижасини ўрганиш.
6. “Билимлар тизимини ўзлаштирганлик даражасини ташхислаш” методикасининг муаллифи – ...



a) Г.А.Русский;

b) П.И.Третьяков;

c) Э.П.Торренс;

d) Ж.П.Гилфорд.

7. Шахсда янги, кўплаб ғоялар ишлаб чиқиш, уларни танқидий таҳлил қилиш малакасини шакллантириш ... методининг асосий ғояси саналади.

a) “Тасодифий ассоциациялар”;

b) “Фокал объектлар”;

c) “Ақлий ҳужум”;

d) “Синектика”.
8. “Тасодифий ассоциациялар” методи ... босқичда қўлланилади.

a) 10 та;

b) 8 та;

c) 6 та;

d) 4 та.
9. “Олтита рангли қалпоқча” методининг мақсади .. дан иборат.

a) ижодий жараёнга баҳо бериш;

b) ижодий жараённи тартибга солиш;

c) ижодий жараённи ташки қилиш;

d) ижодий жараённи таҳлил қилиш.
10. Танланган объектни унга хос бўлган белгилар ёрдамида бир неча таркибий қисмга ажратиш ... методи ёрдамида амалга оширилади.

a) “Морфологик қути”;

b) “Тасодифий ассоциациялар”;

c) “Синектика”.

d) “Фокал объектлар”.
11. Турли объектларга хос бўлган белгиларни биргина предметда акс эттириш ... методи ёрдамида амалга оширилади.

a) “Морфологик қути”;

b) “Тасодифий ассоциациялар”;

c) “Синектика”.

d) “Фокал объектлар”.
12. ... методи муқобиллар (ўзаро ўхшаш жиҳатлар)ни излашга имкон беради.

a) “Морфологик қути”;

b) “Тасодифий ассоциациялар”;

c) “Синектика”.

d) “Фокал объектлар”.
13. ... ни “чизиш” янги ассоциацияларнинг юзага келишига имкон яратади.

a) морфологик қути;

b) бевосита стратегия;

c) ментал харита (идрок харитаси);

d) фокал объектлар.
14. ... методи ўқувчини турли топшириқ (буйруқ)лар ёзилган карточкалар тўпламига таяниб, янги ғояларни излаш, асослаш ва илгари суришга йўналтиради.

a) “Морфологик қути”;

b) “Бевосита стратегия”;

c) “Ментал харита” (“Идрок харитаси”);

d) “Фокал объектлар”.
Амалий топшириқ.

Интеллектуал имкониятни аниқловчи тест” (П.Ржичан)21
Ушбу ташхисловчи метод ЮНЕСКО ташкилоти томонидан тасдиқланган. Сўз билан ифодаланмайдиган тестлар гуруҳига кирувчи метод 25 та тестдан иборат бўлиб, нутққа асосланмаган ақлий лаёқат даражасини ташхислашга ёрдам беради. Тестни ечиш жараёнида ўқувчилар оғзаки бўлмаган маълумотларни таҳлил қилиш, синтезлаш, мантиқий фикрлаш, предмет ёки ҳодисалар ўртасидаги боғлиқни топиш қобилиятига эгаликларини намоён қилади. Мазкур тест 14 ёшдан катта шахслар, хусусан, ўқувчилар учун тавсия қилинган. Тест билан ишлаш учун 20 дақиқа вақт берилади.

Кўрсатма: 4 та машқлантиришга оид ва 29 та асосий топшириқлардан


иборат. Ҳар бир топшириқ икки қисмли бўлиб, бир қаторни эгаллайди. Чап томонда тўртта квадрат бўлиб, уларнинг учтаси расмлар билан тўлдирилган, биттаси очиқ қолдирилган. Расмлар муайян изчилликда жойлаштирилган, бироқ, якунига етказилмаган.

Топшириқ:ўқувчи расмнинг ўнг томонидаги қисмидан изчилликни таъминлаш мақсадида чап томондаги расмларга мосини танлаши ва унинг тартиб рақамини очиқ квадрат ичига қайд этиши керак.

1. Машқлантирувчи тест



2. Асосий тест









Натижаларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

Қайта ишлаш тўғри жавобларни танлаш билан боғлиқ. Тўғри жавобларнинг сони ўқувчининг сўзли бўлмаган интеллектуал қобилияти даражасини аниқлаб беради. Ўқувчининг интеллектуал ривожланиш даражасини қуйидаги жадвал асосида белгилаш мумкин:


Тўғри жавоблар сони

Интеллект коэффиценти

Интеллект даражаси

Ушбу даражага эга кишилар фоизи

26–29

135–140

Жуда юқори

7 %

21–25

120–134

Юқори

18 %

16–20

100–119

Ўртача

50 %

10–15

80–99

Паст

18 %

10 тадан кам

80 дан паст

Жуда паст

7 %



Тўғри жавоблар


1 – 2

7 – 6

13 – 6

19 – 6

25 – 2

2 – 3

8 – 2

14 – 5

20 – 2

26 – 6

3 – 2

9 – 3

15 – 4

21 – 5

27 – 3

4 – 6

10 – 3

16 – 1

22 – 6

28 – 1

5 – 3

11 – 2

17 – 3

23 – 1

29 – 5

6 – 5

12 – 2

18 – 5

24 – 4

Жами





1 Большая психологическая энциклопедия / Самое полное современное издание. – М.: Эксмо, 2007. – С. 160.

2 Фаридиддин Аттор (1145-1221) // https://ziyouz.uz/jahon-sheriyati/fors-tojik-sheriyati/fariduddin-attor.


3 Биография Александра Сергеевича Пушкина (1799-1837) // https://pushkinland.ru/2018/ pushkin/ push1.php.

4 Пудочкина Т.С. Педагогическая диагностика: инструментарий, организация, проведение, обработка и использование результатов // www/openclass/ru/node/249066.

5 Криллова А.В. Повышение эффективности и качества урока на этапе закрепления материала / http://kirillova.nsknet.ru/metodika-prepodavanija-anglijskogo-jazyka-v/povyshenie-effektivnosti-i-kachestva-uroka.

6 Алибоев Т.Ч. Инновацион таълим муҳитида ўқувчиларда креативлик сифатларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш (“Технология” фани мисолида): пед.фанл. бўйича фалс.докт. (PhD)... дис. автореф. – Жиззах: 2021. – 12-13-б.

7 Что такое креативность // http://www.xapaktep.net/virtues/science/ creativeness/desc.php.

8 Simpson Ray M. Creative Imagination // https://www.jstor.org/stable/1414133?origin=crossref&seq= 2#metadata_info_tab_contents.

9 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium= popup &utm_campaign=archive.

10 8 способов развить креативное мышление // https://style.rbc.ru/ beauty/ 5c34bf629a7947c6fce1afdd.

11 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium= popup &utm_campaign=archive.

12 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium= popup &utm_campaign=archive.

13 Скрипник Ю. 5 приемов креативного мышления // https://blog.mann-ivanov-ferber.ru/2016/01/08/5-priemov-kreativnogo-myshleniya.

14 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium= popup&utm_campaign=archive

15 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium =popup&utm_campaign=archive

16 10 лучших методов генерирования идей // https://4brain.ru/blog/методы-генерирования-идей.

17 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_source=selfad&utm_medium= popup&utm_campaign=archive.

18 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_source=selfad&utm_medium= popup&utm_campaign=archive.

19 Методики развития креативности // http://moluch.ru/rules/?utm_ source= selfad&utm_medium= popup&utm_campaign=archive.

20 Тест креативности Торренса. Диагностика творческого мышления //https://psycabi.net/testy/577-test-kreativnosti-torrensa-diagnostika-tvorcheskogo- myshleniya; Тест креативности Торранса // http://www.miu.by/kaf_new/mpp/ 150.pdf.
21 Резапкина Г. Комплексная диагностика общих способностей подростков в условиях профильного обучения // https://psy.1sept.ru/article.php?ID=200801209.