Файл: 8мавзу. увчиларнинг алий ривожланиш диагностикаси Режа.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 154
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Эслатма: агар ўқувчи тегишли кўникмага эга бўлса, у ҳолда 3 балл; топшириқларни бажаришда қийинчиликларга дуч келса – 2 балл; агар хатога йўл қўйса, аммо қандай ҳаракат қилиш кераклигини билса – 1 балл; агарда тегишли кўникма шаклланмаган бўлса у ҳолда – 0 баллга эга бўлади.
Йиғилган балларнинг умумий сонига кўра ўқувчининг мустақил ишларни бажаришга тайёр эканлик даражаси маълум бўлади. Балларнинг умумий сони асосида беш балли тизим кўрсаткичлари (баҳолари) белгиланади. Яъни:
-
30 балл – энг юқори даража: “5”; -
27-29 балл – юқори даража: “5”; -
25-26 балл – ўрта даража: “4”; -
20-24 балл – паст даража: “3”.
Агар ўқувчида ташхиснинг 1-қисми бўйича кўникмалар шаклланган бўлса, бу ҳолат унинг самарали кўникмаларга эгалигини тасдиқлайди ва у ўқитувчининг ёрдамисиз ҳам мустақил ишларни бажара олади.
Ўқувчида ташхиснинг 1- ва 2-қисмлари бўйича кўникмалар шаклланган бўлса, бу ҳолат унинг ижодий кўникмаларга эгалигини тасдиқлайди ва у турли мураккабликдаги топшириқларни ҳам мустақил бажара олади.
IV. Ўқувчиларда креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи методлар. Шахсда креативлик сифатларини шакллантириш муаммоси иқтисодий жиҳатдан етакчилик қилаётган давлатларда ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб изчил ўрганила бошланган. Айнан шу вақтда компьютер технологияларининг яратилиши кишилик жамияти тарихида янги даврни бошлаб берган бўлиб, инсон онги, тафаккури истиқболни белгиловчи муҳим омил сифатида эътироф этилиши учун асос бўлди. Компьютер технологиясининг яратилиши биргина ғоя билан жамият ҳаётининг барча соҳаларига жиддий таъсир кўрсатиш, ойлаб, йиллаб амалга ошириладиган мониторинг жараёнини қисқартириш, вақтни тежаш ҳисобига меҳнат самарадорлиги ва унумдорлигига эришиш мумкинлигини исботлади.
Шу сабабли иқтисодий жиҳатдан гегемон саналувчи давлатларда янги ғояларни яратиш ҳисобига қўл кучи ёки техника воситасида амалга ошириладиган инсон меҳнатини янада оптималлаштиришга асосий эътибор қаратилди. “Креативлик” дея баҳоланувчи оргинал фикрлаш жараёнини акс эттирадиган субъектив ҳодиса бугунги кунда жамият ҳаётининг барча соҳаларида ривожланишни белгиловчи “таянч нуқта”га айланди. Бу эса ўз навбатида креатив фикрловчи шахсни тарбиялаш масаласининг долзарблик
касб этишига олиб келди6.
“Креативлик” (ингл. “create” – яратиш, “creative”) тушунчаси эса луғавий жиҳатдан “яратувчанлик”, “ижодкорлик”7 маъноларини англатиб, мутахассис томонидан касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида унинг муваффақиятини таъминлаш йўлида ташқи ва ички омиллар таъсирисиз ҳам кутилмаган фикрларни илгари суриш, муаммоли вазиятларда ҳам ўзига хос оргинал ечимларни топиш, такрорланмас маҳсулотларни яратиш қобилиятига эгаликни ифодалайди. Яъни, креатив маҳсулотни ярата олиши учун мутахассисга ташқи (объект, предмет, буюм, ҳодиса) ёки ички (ҳиссий кечинма: завқланиш, қувониш, қайғуриш, ғамга ботиш ва) омилларнинг таъсир кўрсатиши шарт эмас ва у бундай натижага юқори даражада компетентлик сифатларига эгалиги туфайлигина муваффақ бўла олади. Бошқача айтганда, креативлик ижодкорлик негизида ривожланиб, унинг юқори даражаси саналади. Агарда ижод маҳсулотлари ижтимоий субъектларга ҳиссий, эстетик таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлса, креатив маҳсулотлар ўзида икки жиҳатни намоён қилади: биринчидан, шахсга ҳиссий, эстетик таъсир кўрсатади, иккинчидан, амалий қийматга эга бўлиб, ундан турли эҳтиёжларни қондириш (масалан, озуқа сифатида истеъмол қилиш, маиший буюм сифатида фойдаланиш ва ҳ.к.) учун хизмат қилади.
1922 йилда Рай М.Симпсон томонидан чоп этилган “Creative Imagination” (“Креатив тасаввур”) номли асарда “креативлик” тушунчаси илк марта қўлланилган бўлиб, у юқори даражадаги фикрий жараён сифатида ифодаланган8.
Бугунги кунда шахс, жумладан, ўқувчиларда креатив қобилиятни ривожлантириш мақсадида қуйидаги методлардан самарали фойдаланилмоқда:
1. “Ақлий ҳужум” методи. Мазкур метод Алекс Осборн томонидан
асосланган бўлиб, унинг асосий ғояси шахсда янги, кўплаб ғоялар ишлаб чиқиш, уларни танқидий таҳлил қилиш малакасини шакллантиришдан иборат. Ўрганилаётган муаммо бўйича ҳар бир ўқувчи ўз фикрини билдиради, ечим юзасидан ўз таклифини илгари суради. Қолганлар билдирилган фикрни тўлдиради ва ривожлантиради. Ўқувчилар томонидан билдириладиган ҳеч бир фикр танқид қилинмайди. Барча ўқувчилар муаммонинг ечими юзасидан ўз таклифини билдиргандан сўнггина улар умумий ҳолда таҳлил қилинади ва энг тўғри, самарали ечим танланади9.
2. “Тасодифий ассоциациялар” методи10. Педагогик ташхислаш
жараёнида “Тасодифий ассоциациялар” методидан қуйидагича фойдаланилади:
1-босқич. Ҳар бир ўқувчи ўзи истаган китоб (у луғат, бадиий адабиёт, турли соҳаларга оид қизиқарли журнал)ни қўлга олиб, унинг саҳифаларини тасодифий очади.
2-босқич. Очилган саҳифанинг рақамига эътибор қаратмай, кўрсаткич бармоқ ихтиёрий сўзнинг устига қўйилади, аниқланган сўз қоғозга қайд этилади.
3-босқич. Бу ҳаракат яна бир бор қайта такрорланиб, яна бир сўз аниқланади.
4-босқич. Аниқланган ҳар икки сўз ўртасидаги ўзаро алоқадорлик топилади ва у асосида оргинал ҳикоя тўқилади.
3. “Олтита рангли қалпоқча” методи. Ушбу метод Эдвард де Боно томонидан таклиф этилган. Метод хаёлан турли рангдаги олтита қалпоқчани кийиш ёрдамида ижодий жараённи тартибга солишга имкон беради. Турли рангдаги қалпоқчалар шахс томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг ташкил этилишини ифодалайди:
1) оқ қалпоқча – рақамлар ва далиллар таҳлил қилинади;
2) қора қалпоқча – тегишли масала бўйича фақат салбий фикрни билдириш;
3) сариқ қалпоқча – муаммонинг ижобий томонларини излаш;
4) яшил қалпоқча – янги ғояларни ишлаб чиқиш, илгари суриш;
5) қизил қалпоқча – муаммо юзасидан ўзининг ҳиссий кечинмаларини баён қилиш;
6) яшил қалпоқча – натижаларни умумлаштириш11.
4. “Морфологик қути” (“Морфологик таҳлил”) методи.
Муаллифи Фриц Цвикки бўлган “Морфологик қути” (“Морфологик таҳлил”) методи ўзмоҳиятига кўра танланган объект унга хос бўлган бир нечта белгини саралаб олиш орқали бир неча таркибий қисмларга ажратилади. Сўнгра улар моҳиятан ўзгартирилади ва қайта бирлаштирилади. Натижада янги объект пайдо бўлади. Мазкур метод ХХ асарнинг 30-йилларида швейрациялик астрофизик Фриц Цвикки (Fritz Zwicky) томонидан асосланган. График органайзер ғоясини асослашда Фриц Цвикки қуйидаги мисолни келтиради: парфюмерия компанияси учун янги ташриф қоғозини тайёрлаш талаб қилинсин. Одатдаги тўғри тўртбурчакли бўладиган ташриф қоғози шакли ўзгартилиб, ёқимли ҳид тарқатувчи учбурчак ҳолатда тайёрланса, унинг шахс онгига таъсири бошқача бўлади12.
Қарийб бир асрдан “Морфологик қути” методи – объектнинг таркибий тузилмасини таҳлил қилишга асосланувчи метод бўлиб, у қабул қилинган қарорнинг назарий имкониятларини ифодаловчи барча вариантларни тизимлаштиришни тақозо этади. Маълумки, одатда қутиларга нарсалар муайян тартиб билан жойлаштирилади. Агарда қути катта ҳажмли бўладиган бўлса, унга бир неча турдаги нарса, буюм ёки жиҳозлар турига қараб, алоҳида-алоҳида жойлаштирилди. Яъни қутида нарсаларга уларнинг тури бўйича маълум жой ажратилади. Муаммоли вазиятларни тадқиқ қилиш ва ечимларни танлашга хизмат қилувчи ушбу методнинг дидактик аҳамияти шундаки, у муайян жараён, тур, ҳатто соҳалар бўйича ҳам тизимли фикрлаш, ғояларни таҳлил қилиш, жараён, тур, ҳатто соҳаларнинг умумий моҳиятини ёритувчи ҳар бир ҳолатни кўриб чиқиш имконини беради. Ўз мазмунига кўра таҳлилий характерга эга ушбу метод тизим ва унинг таркибий асослари тўғрисидаги фикрларни ҳам ойдинлаштиришга ёрдам беради.
Айни ўринда “Морфология” тушунчасининг моҳиятини етарли даражада англаб олиш мақсадга мувофиқ саналади.
Морфология: 1) биология фанида тирик организмнинг ташқи (шакли, таркибий тузилмаси, ранги, образлари) ҳамда ички тузилиши (масалан, одамнинг ташқи (эйдономия) ва ички (анатомия) морфологияси); 2) тилшуносликда: табиий тилларга хос сўзлар, уларнинг аҳамиятли қисмлари ва морфологик белгиларини акс эттирувчи грамматиканинг бўлими.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам морфологик орзанизм, жисм, жараённинг таркибий тузилмасининг тўлиқ ёритилишини ифодалайди.
Фриц Цвикки ғоясига асосланган бу метод “Морфологик таҳлил” ҳам деб номланади. Метод объектнинг таркибий тузилмасини таҳлил қилишга асосланувчи метод бўлиб, у қабул қилинган қарорнинг назарий имкониятларини ифодаловчи барча вариантларни тизимлаштиришни тақозо этади. Метод жадвал шаклига эга. Одатда қутиларга буюм, предметлар тартиб билан жойлаштирилгани каби “Морфологик қути” график органайзерида ҳам ўрганилаётган мавзуга доир таянч тушунчалар жадвалининг муайян катакларига тартиб билан, ўзаро изчиллик асосида жойлаштирилади. Мазкур график органайзер талабаларни эркин, танқидий фикрлашга ўргатади.
Муаммони ҳал қилишга нисбатан тизимли ёндашувнинг ўзига хос кўриниши бўлган морфологик таҳлил қисқа вақт оралиғида оргинал ечимларни топиш имконини беради. Таълим жараёнида фойдаланадиган морфологик таҳлил турли рамзий белгиларга асосланган ёзувлар, расмлардан таркиб топган жадвал кўринишига эга бўлади. Жадвал табиий равишда бўйига ва энига эга. Одатда бўйича предмет, буюмлар тегишли бўлган умумий тур (масалан, кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳоказолар қайд этилади. Энига эга ҳар бир турга тааллуқли бўлган нарса, буюм ёки жиҳозларнинг номлари кўрсатилади. Улар иложи борича расм, шартли белги ёки логотипларда акс этиши керак. “Бу каби кўрсаткичлар сифатида формат, ранглар, асосий муаммони акс эттирувчи рамзлар, тасвирнинг таркибий қисмлари тўғрисидаги тасаввурни ойдинлаштиришга ёрдам берувчи рамзларни танлаш мумкин”13.
5. “Фокал объектлар” методи. Луғавий мазмунига кўра“фокал” атамаси
(инг. “focal“ – “ўзак”, “манба”, “ўчоқ” маъноларини англатади. Асосчи Чарльз Вайтинг бўлган ушбу методнинг ғояси – турли объектларга хос бўлган
белгиларни биргина предметда акс этишига эришиш.
Муаллифнинг ўзи метод ғоясини тушунтиришда қуйидаги мисолдан фойдаланади: оддий шам ва “Янги йил” тушунчаси қабул қилинади. Одатда “янги йил” тушунчаси бенгал оловлари билан ассоциацияланади. Бу белги (бенгал олови) шамни ёдга солади. Агарда бенгал олови кир ювиш воситасида артилиб, унга мум қўшилса, ичида жуда кичик учқунланадиган “янги йил” шами ҳосил бўлади14.
6. “Синектика” методи. Уильям Гордон асосланган мазкур метод муаллиф креативликнинг асоси дея эътироф этган – муқобиллар (ўзаро ўхшаш жиҳатлар)ни излашга хизмат қилади. Методни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1-босқич: зарур объект (мавзуга оид муҳим тушунча) танланади;
2-босқич: танланган объектнинг муқобил (ўзаро ўхшаш жиҳат)ларини топиш учун икки бўлимдан иборат жадвал шакллантирилади;
3-босқич: жадвалнинг 1-устунида танланган тушунчага тўғри муқобил бўлган тушунчалар қайд этилади;
4-босқич: 1-устунда қайд этилган ҳар бир тушунча асосида мақсад, тушунчанинг моҳияти ва нотўғри муқобиллар белгиланади.
Бу ўринда У.Гордон шундай мисол келтиради: объект – қалам; вазифа – қаламнинг турларини кўпайтириш; тўғри муқобил – бўртма қалам; нотўғри муқобил – ясси қалам; натижа – қаламни ишлаб чиқариш15.
7. “Ментал харита” (ёки “Идрок харитаси”) методи16.
Муаллиф – англиялик психолог Тони Бьюзен. Муаллифнинг фикрига кўра, креативлик хотира билан боғлиқ. Шундай экан, хотирани кучайтириш креатив фикрлаш жараёнининг сифатини яхшилайди. Сарлавҳа ва абзацлар билан ёзишларнинг анъанавий тизими эслаб қолишга тўсқинлик қилади.
1974 йилда илк бор Т.Бьюзен қоғознинг ўртасига асосий тушунчани марказдан чиқарган ҳолда унинг атрофида “шох”лар ҳосил қилиш орқали уларга эслаб қолиниши зарур бўлган ассоциацияларни қайд этган ҳолда ўрганилаётган муаммони таҳлил қилишни таклиф этади. Фикрларни графикавий (турли геометрик, арифметик, физик формулалар, шартли белгилар ёрдамида) ифодалаш тақиқланмайди.
“Ментал харита” (“Идрок харитаси”)ни “чизиш” янги ассоциацияларнинг юзага келишига имкон яратади, ҳосил бўлган умумий образ эса муаммо моҳиятини ифодаловчи тушунча (билим)ларнинг узоқ вақт ёдда сақланишига
ёрдам беради17.
8. “Билвосита стратегиялар” методи18. Муаллифлари Брайан Эно ҳамда Питер Шмидт бўлган бу метод турли топшириқ (буйруқ)лар ёзилган карточкалар тўпламига таянган ҳолда янги ғояларни излаш, асослаш ва илгари суришга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилади.
Янги ғояни ишлаб чиқишдан аввал ўқувчи карточкалардан бири танлайди ва унда кўрсатилган топшириқ асосида муайян хатти-ҳаракат (масалан: “Уч йўл
билан ечимни топ!”, “Ечимни янги ғоялар билан бойит!”19 бажарилади.
9. “Тугалланмаган расмлар” тести20. Эллис Пол Торренс томонидан таклиф қилинган тестлар тўплами шахснинг расмли топшириқларни бажариш орқали фикрлаш қобилиятига, фикрларни оргинал ифодалаш лаёқатига эгалигини аниқлаш имконини беради. Респондент учта вариантдаги расмли топшириқни бажаради.
Топшириқни бажариш шартлари:
1) имкон қадар кўп ғояни таклиф қилиш;
2) расмларнинг бадиий қийматига эътибор бермаслик;
3) фикрлашда ўз олдига чекловларни қўймаслик.
Топшириқлар қуйидагилардан иборат:
1. Расм чизиш(респондентгашакли ва ҳажми оддий тухумга тенг бўлган рангли тухумсимон шакл таклиф этилади; шаклнинг ранги ихтиёрий танланади; шакл рангининг қандай бўлиши респондент томонидан таклиф қилиниши мумкин). Мисол учун респондент кўк рангдаги ушбу шакл негизида турли тасвирий кўринишларни ҳосил қилади ва уларни номлайди: