Файл: 1. Маъруза Уйжой коммунал жалигининг ижтимоийитисодий аамияти.doc
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 08.11.2023
Просмотров: 24
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
1.Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.
Режа:
-
Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, тархлаш ва қуриш хусусиятлари. -
Шаҳар ва уй-жой коммунал хўжалиги. -
Уй-жой коммунал хўжалиги–шаҳар хўжалигининг етакчи соҳаси. -
Уй-жой жамғармаси ва яшаш ижтимоий нормалари.
Таянч иборалар:
1. Маълум бир шаклга эга бўлган аҳолининг ҳудудий жойланиши аҳоли пунктлари дейилади. Аҳоли пунктларининг қиёфаси ва моддий шаклларидаги бир-биридан фарқи асосан ижтимоий-иқтисодий шароитлари ҳамда ишлаб чиқарувчи кучларни тараққиёт даражаси билан белгиланади. Аҳоли пунктлари қиёфасига, шунингдек моддий маданиятни миллий белгилари, ҳалқ анъаналари ва географик муҳитнинг хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади.
Аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганишда ва тавсифлашда ҳар бир аҳоли пунктида яшайдиган аҳолининг сонини билиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, аҳоли пунктлари, биринчи навбатда, аҳолининг сонига қараб (бир неча киши яшайдиган майдай қишлоқлардан тортиб, то бир неча миллион кишилик аҳолиси бўлган энг йирик шаҳарларгача) тавсифланади. Аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганишда унда яшайдиган аҳолининг умумий сони билан эмас, балки унинг таркиби ва ҳалқ ҳўжалиги тармоқлари бўйича тақсимланиши, шунингдек ҳар бир аҳоли пунктининг бажарадиган вазифаси, мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни ҳамда аҳамияти, унинг бошқа аҳоли пунктлари билан алоқаси, табиий географик ва айниқса, иқтисодий-географик ўрнини таҳлил қилиш муҳимдир.
Аҳоли пунктлари биринчи навбатда 2 та катта типга ажратилади: - шаҳар ва қишлоқлар.
Шаҳар ва қишлоқ тушунчаларининг вужудга келиши, шаҳарларнинг қишлоқлардан ажралиб чиқиши жамият тарихида ижтимоий меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнда ҳунармандчилик ва савдонинг қишлоқ ҳўжалигидан ажралиб чиқиши муносабати билан шаҳар ва қишлоқ тушунчалари вужудга келган. Ҳунармандлар ва савдо билан шуғулланувчилар яшайдиган аҳоли пунктлари шаҳарлар деб, қишлоқ ҳўжалик меҳнати билан шуғулланувчилар яшайдиган жойлар эса қишлоқлар деб атала бошлаган. Шаҳар ва қишлоқ тушунчаларининг вужудга келиши дунёнинг турли қисмларида бир вақтда бўлган эмас, албатта. Кўпчилик ҳолларда шаҳарлар, асосан, ибтидоий фермер тузумидан қулдорлик тузумига ўтиш даврида айрим ҳалқларда эса, феодализмда вужудга кела бошлаган.
Қишлоқ жойлар шаҳар ва шаҳарчалардан ташқаридаги ҳудудлар бўлиб, уларда қишлоқ ҳўжалигида мунтазам фойдаланадиган ерлар ҳамда доимий аҳоли манзилгоҳлари (пунктлари) мавжуд бўлиши керак. Демак, қишлоқ жойлар географик картада ареал, майдон кўринишида, қишлоқ аҳоли пунктлари эса улар ичидаги нуқтасимон шаклдаги жамиятнинг ижтимоий ҳудудий ташкил этиш бирлиги ҳисобланади.
Аҳоли пунктларининг шаклланиши ва ривожланиши турли мамлакатлар ҳамда уларнинг айрим минтақалар бўйича тақсимланиши ва тўпланиши асосан ўша мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан белгиланади. Ҳўжаликнинг ҳудудий жойлашуви, унинг ўзига хос хусусиятлари ҳар бир минтақа учун аҳоли пунктларининг муайян шаклларини вужудга келтиради. Профессор В.В.Покшишевский аҳоли пунктларининг қуйидаги 6 та шаклини дунё бўйича кенг тарқалган шакллар деб ҳисоблайди:
1. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ёйилган (тарқоқ) шакли. Бунда одатда қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли ўз ҳовлиси (қўрғонида) меҳнат қилиб яшайди. Қишлоқ аҳолисинионг тарқоқ шаклига одатда бир ёки бир неча оиладан иборат хонадонлари бўлган аҳоли пунктлари киради.
2. Тарқоқ (ёйилма) аҳоли пунктлари вилоятнинг Мингбулоқ, Поп, Чортоқ, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида кўпроқ ривожланган. Уйчи тумани ҳудудида эса Жийдакапа, Қизилровот, Бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғинларида кенг тарқалган. Қишлоқлар бу шаклида қишлоқ аҳолиси гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшайди ва Ер шари аҳоли пунктларининг асосини ташкил қилади. Аммо, бу шаклда ҳам аҳоли қишлоқ ҳўжалигида фойдаланадиган ерлар бўйлаб тарқоқ жойлашган бўлади. Бу шаклдаги аҳоли пунктлари республиканинг суғорма деҳқончилик раёнларида асосан шу шаклдаги аҳоли пунктлари ривожланган.
Шаҳарлар – аҳоли пунктларининг ижтимоий меҳнат тақсимотининг махсули сифатида вужудга келган асосий типи. Ҳозирги пайтда шаҳар аҳоли пунктларини энг кенг тарқалган яшаш шаклидир. Шаҳар – ижтимоий маҳнат тақсимотининг биринчи ва энг йирик самараси ҳисобланади. Шаҳар билан қишлоқни бир-биридан ажратиб турадиган асосий белги – уларнинг ҳалқ ҳўжалигида бажарадиган функсиясидир (вазифаси). Қишлоқ доимо қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли яшайдиган пунктдир. Шаҳар эса, меҳнат фаолиятининг қишлоқ ҳўжалигидан бошқа тармоқлари билан шуғулланувчи аҳоли яшайдиган, одатда қишлоқларга нисбатан катта бўлган аҳоли пунктидир.
Ўзбекистонда аҳоли пунктларининг шаҳарларга айлантириш ёки қишлоқ ҳолида сақлаб қолишнинг қонун-қоидалари бор. Жумладан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1972 йилдаги қарорига биноан аҳоли пунктини шаҳарга айлантириш учун ундаги аҳолининг сони 7 мингдан кам бўлмаслиги, аҳолининг 2Г`3 қисми ишчи, хизматчи ва уларнинг оила аъзоларидан иборат бўлиши эътиборга олинди. Россияда эса 1957 йилгача аҳолисининг сони 10 минг кишидан кам бўлмаган, қишлоқ ҳўжалигида ишловчиларнинг салмоғи 25 фоиздан ортиқ бўлмаган аҳоли пунктлари шаҳарга айлантирилиши мумкин эди. Шунингдек, аҳоли пунктининг иқтисодий ва меҳнат аҳамияти ҳам эътиборга олинган. Кейинчалик эса, бу шартлар ўзгарди. Ҳозир аҳоли пунктини шаҳарга айлантириш учун ундаги аҳоли сони 12 минг кишидан кам бўлмаслиги, барча аҳолининг 85 фоизи ишчи, химатчи ва уларнинг оила аъзоларидан иборат бўлиши керак.
Кўмакчи аҳоли пунктлари. Бундай аҳоли пунктлари аҳолисининг сони кам бўлиб, шаҳарга ҳам, қишлоқларга ҳам киритилмайди. Вақт ўтиши билан бундай аҳоли пунктлари ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимоти кучли тараққий этган кейинги даврларда вужудга кела бошлаган. Масалан, санаторий, касалхона, туризм ривожланган, илмий муассасалар жойлашган ва шаҳар ҳамда қишлоқлардан ташқарида бўлган алоҳида аҳоли пунктлари ана шундай кўмакчи аҳоли пунктларидир. Уйчи туманида бундай аҳоли пунктларига Қизилравот сув насос стансияси, Уйчи темир йўл бекати, Уйчи ўрмончилик аҳоли пунктлари мисол бўлади.
Кўчиб юрувчи ёки кўчманчи аҳоли пунктлари. Бундай аҳоли пунктлари янги ўзлаштирилаётган қуриқ ва бўз ерларда, чорвачилик билан яйлов ва ўтлоқли минтақаларда, ўрмон ҳўжаликларда ривожланади. Бундай аҳоли пунктлари кўпинча Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон республикаларининг чорвачилик яйлов ва ўтлоқларида ривожланган.
Мавсумий аҳоли пунктлари. Бу типдаги аҳоли пунктлари қишлоқ ҳўжалик ишлари мавсумий ривожланадиган, янги ўзлаштирилган минтақаларда ривожланади. Одамлар қишлоқ ҳўжалиги ишлари ривожланиши билан баҳор ойларида аҳоли пунктларига кўчиб борадилар, қиш ойларида эса улар ўзларининг доимий яшайдиган аҳоли пунктларига кўчиб келадилар. Аҳоли пунктларининг кўчманчи ва мавсумий типлари Уйчи тумани ҳудудида деярли ривожланмаган.
Турли тип аҳоли пунктлари бир-бири билан алоқада ривожланиб, аҳоли яшаш жойларининг ҳудудий тизимини ҳосил қилади. Шаҳар ва қишлоқ учун ҳам аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганганда, уларнинг доимий алоқада бўлган бир битун тизим деб қараш, уларнинг ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ўрнини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда Уйчи туманидаги барча типдаги аҳоли пунктлари ўзаро алоқада ривожланиб, ягона аҳоли пунктлари тизимини ҳосил қилади.
Аҳоли_пунктларини_шаклланиши_ва_ривожланиши'>Аҳоли пунктларини шаклланиши ва ривожланиши Уйчи тумани ҳудуди азалдан кишилар яшаб келган кўхна жойлардан бири ҳисобланади. Бироқ унинг ҳудуди бўйлаб аҳоли бир даврда ўрнашиб аҳоли пунктларини ҳосил қилмаган. Чунки, аҳоли жойлашишида ҳудуднинг релъеф ва иқлим шароитларини қулайлиги, сув ҳамда бошқа турли ресурслар билан таъминланганлиги муҳим рол ўйнайди. Туман ҳудудининг аҳолини жойлашишига таъсир қилувчи юқоридаги омиллар бўйича қуйидаги минтақаларга ажратиш мумкин.
Аҳоли қадимдан яшаб келган ҳудудлар. Бу минтақага туман ҳудудининг тоғ олди адир минтақасидан Норин ва Сирдарё атрофидаги текислик орасидаги жойлар киради. Бу ерларни шимолдан Шимолий Фарғона ва Андижон-Наманган темир йўлининг Уйчи туман қисми, жанубидан эса Норин ва Сирдарё атрофидаги текисликдан кейин бошланадиган жар(ёр)лар чегаралаб туради. Бу минтақада туман ҳудудининг шимолий адир қисмидан оқиб келувчи сойлар жумнладан, Чортоқсой ёйилмаси унумдор текисликни ҳосил қилади. Шаҳар ва қишлоқларни ривожланиши учун ва суғорма деҳқончилик қилиш учун ҳам бу ерлар жуда қулай. Бу ҳолат туманнинг бошқа минтақаларига нисбатан бу ерларга аҳолини азалдан ўрнашиб, пунктларни ҳосил бўлишига олиб келган. Бу минтақада туман аҳоли мансилларининг асосий қисми ва уларнинг марказлари: Машад, Ўнҳаят, Ёркатай, Ёрқўрғон, Уйчи, Дўстлик, Бирлашган ва Ҳизиробод кабилар жойлашган.
Х-ХВ асрлардан кейин ўзлаштирилиб, аҳоли яшай бошлаган минтақа. Бунга Норин ва Сирдарёнинг ўнг қирғоғидан то шимолдаги жарлик(ёрлар)гача, айрим ерларда Наманган-Учқўрғон автомагистрал йўлигача бўлган жойлар киради. Бу минтақада Жийдакапа, Ахси, Дахия ота, Ёрқўрғон ҚФЙнинг Қизилой маҳалласи, Дўстлик, Бирлашган ва Ҳизиробод ҚФЙларининг жанубдаги қишлоқ ва маҳаллалари жойлашган.
ХХ асрнинг бошларидан ўзлаштирила бошланиб аҳоли пунктлари шаклланаётган минтақа.Бу минтақадаги ерлар иккинчи жаҳон уруши, ундан кейинги, айниқса, ўтган асрнинг 70 йиларидан бошлаб жадал ўзлаштирила бошланди.Ўтган асрни 70 йилларидан кейин Катта Наманган каналини қурилиши тоғ олди адир ерларини кенг кўламда ўзлаштирилишига олиб келди. Натижада Ш.Рашидов номли ва Соҳибкор фермер ҳўжаликлари ташкил топди. Бу ерларда Янгиер, Уйчи сув тиндириш тугуни ва қатор тарқоқ аҳоли пунктлари қарор топмоқда.
Дарҳақиқат, юқоридагилардан маълум бўлдики, туман ҳудудининг Наманган-Учқўрғон автомобил йўли ва Шимолий Фарғона канали атрофидан то уларнинг жанубидаги жарлар оралиғига аҳоли узоқ ўтмишдан жойлашган. Бу кенгликдаги ерларда ҳам аҳоли жойлашиши тарихида даврий фарқлар мавжуд. Жумладан, ХХ асрнинг 20-30 йилларигача Наманган шаҳри ва Уйчи ҚФЙ оралиғидаги ҳудудларда аҳоли азалдан яшаб аҳоли пунктларини ҳосил қилган. Бу жойларда аҳоли ўрнашиб пунктларни ҳосил қилган қадимги қишлоқлар – Машад, Файзиобод, Ёрқўрғондир. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Шимолий Фарғона канали ва Наманган-Учқўрғон йўналишидаги автомобил йўллари ўтказилиши қадимги аҳоли пунктларини туташтирувчи янги пунктларни ташкил топишига олиб келди. Канал ва йўлни қурилиши Уйчи-Учқўрғон оралиғидаги аҳоли пунктларини (Соку, Бояғон, Ғайрат, Бирлашган, Қизилравот ва ҳ.к.) қарор топиши ҳамда жадал ривожланишига таъсир қилди.
Тарихий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, эрамизнинг Х-ХИИ асрларига қадар Сирдарё ва унингирмоғи Норин дарё жуда кенг узан ҳосил қилиб оққан. Кейинчалик суғорма деҳқончилик майдонларини жадал кенгайтирилиши Норин дарёсидан қатор канал ва ариқларни ўтказилишига олиб келди. Натижада Сирдарё ва унинг ирмоғи Норин дарёсининг сув сарфи (оқими) камайиб, узанлари қисқарган. Дарёнинг сувдан бўшаган ўзанлари кўл, ботқоқ ва қамишзорларга айланган. ВИИИ-Х асрларда, айниқса Х-ХВ асрларда бу ҳудудларнинг қулай жойларида турли аҳоли, қабила ва элатлари орнаша бошлаган. Айниқса, шу даврларда кўҳна Туркистоннинг қуйи Амударё минтақасидан қорақалпоқ ҳалқларини кўчиб келиб ўрнашиши кучайган. Булар маҳаллий аҳоли билан аралашиб туб жой аҳоли ва уларнинг яшаган пунктларини ташкил қилишган. Натижада Ахси, Жийдакапа, Дахия ота, Қизилой каби аҳоли пунктлари қарор топган. Шимолий Фарғона канали ва Наманган-Учқўрғон темир йўлидан шимолдаги тоғ адир ерларида аҳоли иккинчи жаҳон уруши, айниқса, ХХ асрнинг 70 йилларидан кейин орнаша бошлади. Бу жойларда боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган Ш.Рашидов номли ва Соҳибкор фермер ҳўжаликларини ташкил этилиши аҳолини жойлашиши ва қатор кичик доимий ҳамда мавсумий аҳоли пунктларини қарор топишига олиб келди.
Мустақиллик йилларида туман учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йиллари бўлди. Республика президенти И.А.Каримовнинг иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган бир қанча Фармонлари асосида кейинги 23 йилда туманда кўлами жиҳатидан жуда катта ишлар амалга оширилди. Хусусийлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу жумладан, 250 та ташкилот ва муассасалар мулкчиликнинг нодавлат шаклига айлантирилди, 19 та хиссадорлик жамиятлари тузилди. Ерлар деҳқонларга, яъни ҳақиқий эгалари (фермерлар)га берилмоқди. Ҳозирда уларнинг сони 856 тадан ошиб кетди.
Шунингдек, туман аҳоли пунктлари кўркига-кўрк қўшаётган 30 дан ортиқ гузарлар ташкил этилди. Туман маркази – Уйчига замонавий деҳқон бозори ишга туширилди. 3000 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва коллежлар, 8 та шифохона, асфалд заводи қуриб ишга туширилди. Аҳоли учун энг зарур бўлган Учқўрғон-Наманган сув иншооти, 25 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлган завод ишга туширилди. 6,5 минг тонна ёнилғи сақлаш омбори қурилди.
Шуларга қарамасдан вилоят кўламида аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Уйчи тумани Учқўрғон, Косонсой, Поп ва Чуст туманларидан орқада қолмоқда. Мавжуд меҳнат ресурсларининг 10,0-12,0 фоизи ижтимоий ишлаб чиқаришда банд эмас. Аҳолини газ билан таъминлаш атига 66,0 фоизни, болалларни боғчаларга тортилиши эса 72,0 фоизни ташкил этмоқда.