Файл: Умумий рта таълим трисидаги низомни тасдилаш Аида.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 10.11.2023

Просмотров: 66

Скачиваний: 2

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

21. Заруриятга кўра, умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитлар яратилади.

22. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, болаларнинг таълим-тарбиясига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим муассасаларида куни узайтирилган гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Куни узайтирилган гуруҳларнинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

23. Янги ўқув йилида умумтаълим муассасасида ташкил этиладиган синфлар сони муассасанинг харажатлар сметасида назарда тутилган кўрсаткичларга тўғри келмаган ҳолларда, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларининг розилиги билан қўшимча синфлар ташкил этилади.

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

24. Ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.

25. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

Олдинги таҳрирга қаранг.

ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I — IV синфлар учун 5 кун);

(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 — 30 дақиқа).

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

26. Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;


баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

27. Умумтаълим муассасаларида ёзги таътил кунлари кундузги оромгоҳлар ва майдончалар ташкил этилиши мумкин.

28. Белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;

ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).

29. Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида «Чет тили» фани, айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V — XI синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари», VIII — XI синфларда «Жисмоний тарбия», V — IX синфларда «Технология», X-XI синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари, таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида «Рус тили» фани.

(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)



Олдинги таҳрирга қаранг.

30. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

31. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий ишлар умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ва умумий ўрта таълим дастури асосида амалга оширилади.

32. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат таълим стандартлари асосида янги ўқув йили учун ўқув режа ва унга тушунтириш хати ишлаб чиқилади ҳамда ҳар йили 1 июнга қадар умумтаълим муассасаларига етказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.

33. Ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида қуйидаги назорат турлари олиб борилади:

жорий назорат — ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда назорат қилиш учун сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар кўринишида ўтказилади;

оралиқ назорат — чорак якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг бир қисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма назорат иши ёки тестлар кўринишида олиб борилади;

босқичли назорат — ўқув йили тугаганда оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси, рейтинги аниқланади ва ўқувчини кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

якуний назорат — таянч ўрта таълим ва ўрта таълим тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади;

(33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

«Чет тили» фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси халқаро баҳолаш тизими асосида аниқланиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланади.


(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний аттестацияларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

34. Умумтаълим муассасаларининг V — XI синфлар ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнг кейинги синфга ўтказилади.

(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

35. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин.

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат муддатларига тўғри келиб қолган тақдирда, улар тегишли якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратлардан озод этилади.

Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

36. Умумтаълим муассасалари битирувчиларига қуйидаги турдаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома)лар берилади:

таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади;

таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, VII синфдаги мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан, VIII — IX синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло ҳамда намунали хулққа эга бўлган битирувчиларга берилади;


ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади;

ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади;

ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган XI синф битирувчиларига берилади.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари ҳамда олтин ва кумуш медалларнинг давлат намунаси ва битирувчиларга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

37. Давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

38. Умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар (дарс жадвалини шакллантириш