ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 10.11.2023
Просмотров: 65
Скачиваний: 2
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
, ҳафталик ўқув юклама) умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига асосан ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ белгиланади.
5-боб. Умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Умумтаълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
41. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасасига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Умумий ўрта таълим муассасаларининг I синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(42-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Мактаб ёшидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
43. Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб — бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон)
44. Болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.
45. Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ҳамда мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
46. Ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота-оналари умумтаълим муассасаси устави, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар билан таништирилиши лозим.
Умумтаълим муассасасида ҳужжатларни юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
47. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур чораларни кўради.
48. Хорижий фуқароларни умумтаълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
49. Ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ўқувчиларни синфдан синфга, бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
6-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш
50. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш умумтаълим муассасаларига тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикни ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.
51. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.
52. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларини ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
53. Умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш психологлар томонидан амалга оширилади.
54. Оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шохобчаси ташкил этилиши мумкин.
Логопедия шохобчасининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
7-боб. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
55. Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг умумтаълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
56. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб маҳоратининг рақобатбардош даражада сақлаб турилиши халқ таълими бошқаруви органлари томонидан ташкил этилади ва назорат қилинади.
57. Умумтаълим муассасаси педагогик жамоа аъзолари ўқитиш йўналишлари (табиий, аниқ, гуманитар, ижтимоий ва бошқа фанлар) бўйича услубий бирлашмаларга бирлашадилар.
58. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) вазифасини вақтинча бажариб туриш тартиби ҳамда ходимларининг синфдан ташқари фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
59. Умумтаълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчиларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини ошириш бўйича аниқ йўналишли ишларни амалга оширади, уларнинг тизимли равишда малака оширишлари ва ўз устида ишлашлари, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари, шунингдек янги ўқув дастурлари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
8-боб. Умумий ўрта таълимни бошқариш
60. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади.
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
61. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари бевосита тегишли вазирлик ва идорага бўйсунади.
62. Вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимидаги умумтаълим муассасалари минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлиги таъминланган ҳолда, уларни жойлаштириш учун тегишли бино, моддий-техник база (мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, спорт анжомлари ва бошқалар) ҳамда малакали раҳбар ходимлар ва педагоглар мавжуд бўлганда, тегишлича вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотлари муассис (таъсисчи) томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган лицензия асосида фаолият юритади.
(62-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Умумтаълим муассасасига бевосита раҳбарлик тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Умумтаълим муассасаси директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади.
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)