ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 1566
Скачиваний: 1
Сув аренаси Арктикадан то Антарктидага қадар давом этган, чуқурлиги 11 минг м дан ортиқ океан ва денгизлардан, минглаб км дарёлардан, канал, кўл, сой, анхор, булоқ, ариқлар, сув омборлари ҳамда эр ости сувлардан ибрат.Сувда эриган кислороднинг кўп ёки оз бўлиши, сувнинг ҳарорати, шўрлик даражаси каби омилларга боғлиқ. Кислород сувга нисбатан ҳавога 20 марта кўпдир.Кимёвий жиҳатдан тоза сувда ва тоғ сувининг 1 л да 7-8 см куб кислород кўп бўлади. Бошқача қилиб айтганда сувдаги эриган кислороднинг оз ёки кўплиги – сувнинг қанчалик совуқ ва шўрлигига боғлиқ. Ҳарорати +30 град, шўрлиги -3,5%-ли денгиз сувнинг 1 л да 4-5 см куб миқдорда кислород мавжуд. Балиқлар ана шу оз кислородли муҳитда модда алмашинувига мослашган жонзотдир.Марказий Осиё дарёларининг тинч оқимида, ўт босган кўлларида 1 л да 0,5-4 см куб кислородли сувларида қизилкўз, олабуға, зоғора, товон балиқлар урчиб яшашади.Баъзан бизнинг иссиқ кунларда, қишнинг совуқ кезларида органик моддаларнинг кўплаб чириши натижасида сувда эриган кислороднинг миқдори кескин камайиб, балиқлар кислород очлигига учрайди. Уларнинг нафаси буғилиб кўплаб нобуд бўлади, яъни замор деб аталади.Ҳароратнинг таъсири энг муҳим экологик омиллардан биридир. Балиқнинг тана ҳарорати сувнинг ҳароратига тўғри келади, яъни ташқи муҳит билан боғлиқ, бу эса унинг модда алмашинуви, нафас олиши, овқат ҳазм қилиши, ўсиб ривожланиши, урчиши ва миграция жараёнида катта рол уйнайди.Балиқлар ўзларининг яшаш жойларига қараб бир неча экологик гурўҳларга бўлинади: - фақат денгиз сувларида: треска, камбала, денгиз окуни, кефал, скумбрия, бычки, селд ва бошқалар.-Чучук сувларада, дарёларда: кўпчилик карп турлари, булар 40 миндан ортиқ: форел, денгиз окуни, чўртан, зоғора ва ҳоказолар яшашга мослашганлар.Балиқлар урчиш учун, қишлаш учун ёки овқатланиш учун минглаб км масофани босиб ўтишади.Уларнинг экологик хусусиятардан бири гала-гала (тўда-тўда) бўлиб яшашларидадир. Акула, марина каби балиқлар эса якка-дукка бўлиб яшашади.Балиқларнинг тана тузилиши ҳар хил бўлиб, асосан урчиқсимон, узунчоқ, ўқсимон (стреловидная), илонсимон, уқрасимон, (уплощенный) шаклларга эга.Балиқларнинг ташқи кўриниши уларнинг бир биридан фарқ қилишда иш берса, ранги эса сувнинг тиниқлигига, шаффофлигига боғлиқ, ҳамда сув ҳавзаларнинг чуқур ёки саёз, қоронғи камарларда яшашларга ҳам боғлиқдир. Уларни ранги ёки туси (пилогическая, зарослевая, донная, стойная, брачная) кўринишида учрайди. Ҳар қайси балиқнинг ўзига хос мускул ранги бор. Масалан, чўртан балиқнинг мускули кулранг, судак-оқ, форел-қизғич. Карп балиқлари рангсиз тусда бўлади.
Балиқларнинг эшитув азоси фақат ички қулоқдан иборат, у гидростатик, яъни мувозанатни сақлайди, эшитиш жараёнида қатнашмайди, шунинг учун халқ ўртасида «балиқдек гунг» (молчит как рыба) деган мақол бор.Балиқларнинг жинсий уйғонишида аниқ бир қонуният йўқ. Турли балиқлар ҳар хил ёшда вояга этади: Масалан, угор балиғи 6-9 ёшда, оқ балиқ 15-18 ёшда, букри (горбуша) 2 ёшда, карп турдагилар 3-4 ёшда вояга этадилар. Бунда йилнинг фасли ҳам катта аҳамиятга эга, карп балиқлар асосан ёз ойларида урчиб кўпаяди.
Мавзу 1.2. Балиқ касалликларининг муаммолари.Режа:
-
Балиқ касалликларининг муаммолари ва паразит тушунчаси. -
Паразитларнинг балиқлар организмига жойлашиши. -
Паразитнинг уни ўраб турган атроф муҳит билан алоқаси. -
Паразитларнинг ривожланиш цикллари. -
Паразитларнинг хўжайин организмига таъсири. -
Касалликка ташхис қўйиш жараёни тартиби. -
Иммунитет.
-
Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. -
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. -
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. -
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. -
Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. -
Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. -
Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.
. Балиқ касалликларининг муаммолари бир нечта. Бунинг учун дастлаб касаликникелтириб чиқарувчи сабабларни билиш керак. Касалликни қўзғатувчи паразит организмлар хусусиятларини билиш талаб этилади.
«Паразит» тушунчаси. «Паразит» атамаси замонавий илмий адабиётларда ҳозирги кунга қадар аниқ изоҳланишга эга эмас. Бу хусусда барча тадқиқотчилар турли хилда фикр билдиришган.
В.А.Догель (1962) томонидан «паразит» тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Паразитлар – бу ушбу кўринишдаги организмлар ҳисобланадики, бунда улар яшаш муҳити сифатида ва шунингдек озуқа сифатида бошқа турдаги организмлардан фойдаланишади, паразитлар ўз яшаш муҳити билан муносабатларини идора қилиш мақсадларида ўз хўжайинларига қисман ёки бутунлай боғлиқ ҳолатда бўлиши кузатилади».
Паразитларнинг яшаш муҳити одатда тирик организмлар ҳисобланади. Бу яшаш муҳитининг ўзига хос хусусияти хўжайин организм яшовчи ташқи муҳитдан кескин фарқ қилиб, шу сабабли паразитология фани алоҳида соҳа сифатида ажратиб ўрганилади.
Балиқлар паразитлари жуда хилма – хил ҳисобланади. Улардан энг йириги – бу тасмасимон чувалчанглар (Ligula) ҳисобланиб, унинг узунлиги бир неча метрга етиши қайд қилинган. Айрим паразит турлари касаллик қўзғатувчилари сифатида ўлчамлари жуда кичик бўлиб (фильтрланувчи вируслар), биологик микроскоп ёрдамидагина уларни кузатиш имконияти мавжуд.
2.Паразитларнинг балиқлар организмига жойлашиши. Паразитлар балиқларнинг турли хил органларида жойлашиши кузатилади. Балиқлар танасида паразитлар яшаши учун шароит мавжуд бўлмаган деярли бирорта хам орган ёки тўқима мавжуд эмас. Кўпгина паразитлар турлари фақат балиқларнинг танасининг юзасида жойлашади. Мисол учун ясси чувалчанглар вакили ҳисобланган – моногенетик сўрғичли гиодактилусни (Gyrodactylus) кўрсатиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, балиқлар тери қатламида тери ва жабра қатламлари учун умумий бўлган кўплаб паразитлар жойлашади. Бу кўринишдаги паразит турларига хивчиноёқли костиа (Сostia), хлодонелла инфузорияси (Chilodonella) ва триходина (Trichodina), ҳалқасимон чувалчанглар – зулуклар ва бир қатор қисқичбақасимонлар вакиллари, масалан балиқ бити деб номланувчи аргулюс (Argulus) кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Балиқлар жабраларида яшовчи типик паразитлар вакиллари моногенетик сўрғичлилар ҳисобланиб, улар танасининг охирги қисми ёрдамида жабра тўқимасига илгакчалар шаклидаги соҳалар, хитин аппарат ва мускулли сўрғичлар ёрдамида ёпишиб олади. Шунингдек, балиқлар жабра япроқларида бир қатор паразит қисқичбақасимонлар вакиллари, масалан эшкакоёқ эргазилюс (