ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 398
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Ergasilus) ҳам жойлашиши кузатилиб, бу паразит жабра япроқларига жуфт антеннасимон ўткир ўсиқчалари воситасида боғланади. Бунда антеннасимон ўткир ўсиқчалар жабра тўқималарига тешгиб киради ва паразит жабрада мустаҳкам ҳолатда жойлашади. Бу кўринишдаги ёпишиш хусусияти паразитларнинг сув оқими таъсирида ювилиб кетишининг олдини олади.
Балиқларнинг тери қатлами ва жабра юзасида, бириктирувчи тўқималарда ёпишиб яшашга мослашган паразитлар таркибига ихтиофтириус инфузорияси (Ichthophthirius), бир қатор Myxobolus вакиллари ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Балиқларнинг тери қатламида нисбатан чуқур қатламда сўрғичли Posthodiplostomum – Neascus cuticola личинкалари жойлашади, бу личинкалар таъсирида балиқ терисида қорамтир тусли бўртмалар хосил бўлади. Айрим ҳолатларда паразитлар балиқларнинг тангачаларида хам жойлашади. Осётрсимонларга мансуб ҳисобланган стерляд балиқ турининг тери ости бириктирувчи тўқималарида ва клетчатка қатламида думалоқ чувалчанг цистопсис (Cystopsis) паразитлик қилади ва ушбу паразит таъсирида балиқ тери қатламида ўзига хос кўринишга эга бўртиқчалар юзага келади.
Балиқларнинг мускул тўқимаси таркибида айрим сўрғичлилар ва тасмасимон чувалчанглар вакиллари паразитлик қилиши аниқланган. Балиқларнинг суяк бириктирувчи тўқималари ва пайсимон боғламлари тўқималарида думалоқ чувалчанг вакили (Philometra sanguinea) паразитлик қилади. Осётрсимон балиқ турларининг тана бўшлиғида амфилин (Amphilina) думалоқ чувалчангининг жинсий жиҳатдан вояга етган индивидлари паразитлик қилади ва карпсимон балиқларда айрим ҳолатларда ушбу паразитнинг тана узунлиги ўлчамлари 2 метргача етиши аниқланган. Балиқлар танаси бўшлиғининг сероз қатламида ва шунингдек ички органларда думалоқ, илгакбошли, тасмасимон ва бошқа турдаги паразит чувалчанглар жойлашади.
Балиқларнинг сузгич пуфаги деворларида ва шунингдек тана бўшлиғида тетракотил сўрғичлисининг (Tetracotyle) личинка босқичидаги даври паразитлик қилади. Балиқларнинг сузгич пуфаги бўшлиғида цистидикол авлодига (Cystidicola) мансуб бўлган думалоқ чувалчанглар ва шунингдек айрим сўрғичли паразит чувалчанглар жойлашади.
Балиқлар буйрак тўқималарида нисбатан жуда турли хилдаги паразитлар яшашга мослашган, жумладан нефромицес замбруғлари (Nephromyces), бир қатор содда ҳайвонлар вакиллари, шунингдек сўрғичлилар синфига мансуб айрим ясси чувалчанглар
, масалан филлодистомум авлоди (Phyllodistomium) вакиллари паразитлик қилиши аниқланган.
Балиқларнинг сийдик пуфагида ушбу орган учун специфик ҳисобланган айрим паразитлар, масалан Myxidium паразити яшашга мослашган бўлиб, бу паразит кўп ҳолатларда чўртан балиқларда кузатилади.
Жигар тўқималарида кўпинча ҳолатларда тасмасимон чувалчанглар вакиллари паразитлик қилиши қайд қилинади. Бу органда нисбатан кенг тарқалган одатдаги паразитлардан бири триэнофорус (Triaenophorus nodulosus) ҳисобланади. Балиқларнинг ўт пуфагида сўрғичсимонлар вакили – Fellodistromum felis паразитлик қилади.
Шунингдек, балиқларнинг овқат хазм қилиш тизими ички қисмида жуда кўп сондаги турли хил паразитлар жойлашиши қайд қилинган. Бу кўрсатиб ўтилган мисоллардан кўриш мумкинки, балиқларнинг барча тўқима ва органлари учун ўзига хос специфик паразитларнинг мавжудлиги қайд қилинади.
Паразитлар табиий танланиш жараёни давомида маълум бир шароитларда яшашгагина мослашиш хусусиятини намоён қилади. Айрим ҳолатларда уларнинг ҳаётчанлиги таъминланишида танасининг морфологик тузилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланиб, бунда хўжайин организмида фақат битта орган ёки тўқимага ёпишиш хусусиятлари шаклланиши кузатилади. Бунга мисол қилиб қон таркибидаги паразитларни кўрсатиш мумкин, улар кўпгина ҳолатларда ёпишиш (фиксация) органларига эга бўлиб, шу сабабли овқат хазм қилиш канали каби органларда яшашга мослашади. Кўпгина ҳолатларда паразитларнинг маълум соҳаларда жойлашиш хусусияти уларнинг яшаш муҳитида мавжуд бўлган биокимёвий шароитларга қатъий тарзда боғлиқ бўлиши аниқланган. Айрим ҳолатларда эса паразитлар учун улар жойлашувчи органнинг газ режими ҳал қилувчи ўрин тутиши мумкин. Кислородли муҳитда яшашга мослашган паразитлар анаэроб шароит мавжуд бўлган органлар шароитида яшай олишмайди. Кўпинча ҳолатларда паразитланинг жойлашиши фақат маълум бир органнинг тегишли соҳаларидагина кузатилади. Айрим паразитлар турлари ҳаётининг маълум бир даврини битта органда ва қолган даврини бошқа бир органда ўтказиши мумкин.
Паразит турлари орасида фақат битта хўжайин танасида ҳаёт кечирувчи турлар учрайди. Бу кўринишдаги паразитлар стенодаптив типдаги паразитлар деб номланади. Шу билан бир қаторда айрим паразитлар турлари нисбатан кен миқёсдаги хўжайинларга эга ҳисобланади. Ушбу кўринишдаги паразитлар турлари эвриадаптив паразитлар деб номланади.
Экологик хусусиятлари жиҳатидан паразитлар доимий, даврий ва вақтинчалик паразитларга таснифланади. Доимий паразитларга бутун умри давомида хўжайин организми ташқи қисмида ёки ички қисмида яшашга мослашган паразит турлари киритилади. Даврий паразитларга эса ҳаётининг маълум бир қисмини битта хўжайин танасида ва қолган қисмини бошқа хўжайин танасида ўтказувчи паразит турлари киритилади. Бунда паразитларнинг личинкалик даври кўпинча ҳолатларда хўжайин танасидан ташқарида кечади. Вақтинчалик паразитлар фақат маълум вақт давомида хўжаин организмида мавжуд бўлиб, қолган ҳаётини хўжайин танасидан ташқарида ўтказади.
3.Паразитнинг уни ўраб турган ташқи муҳит билан ўзаро алоқалари. Паразитнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқалари – бу жуда муҳим масалалардан бири ҳисобланиб, бу муносабатларнинг ҳар жиҳатдан батафсил ўрганилиши бевосита ушбу паразитларга қарши курашишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш имкониятини беради. Бу кўринишдаги чора – тадбирлар аввало хўжайин организми (балиқлар) учун қулай ва паразитлар учун ноқулай бўлган ташқи муҳит шароитларини юзага келтиришдан ташкил топган. Шунингдек, организмнинг иммун тизими қаршилик хусусиятини оширишга қаратилган ишларнинг табиий ва суъний танлаш воситасида амалга оширилиши ва шунингдек чатиштириш орқали турли хил касалликларга нисбатан чидамли бўлган балиқ зотларини яратиш самарали натижаларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.
Умуман айтганда, паразитларнинг улар яшовчи ташқи муҳит билан ўзаро муносабалари, алоқаларини уларнинг ҳаёти давомида батафсил ўрганиш паразитларга қарши курашишнинг самарали якунланишида муҳим ўрин тутади.
4.Паразитларнинг ривожланиш цикллари. Ҳар бир паразит тури ўзининг ривожланиш даври давомида бир қатор босқичларни босиб ўтади, бу босқичларда паразитлар морфологик хусусиятларига кўра ўзаро бир – биридан кескин фарқланади. Шунингдек, паразитларнинг турли хил ривожланиш босқичларида яшаш шароитлари хам ўзаро фарқланади. Масалан, вояга етган аскарида анаэроб шароитда яшашга мослашган бўлиб, шу билан бир вақтда унинг тухуми ва личинкалари ривожланиши аэроб шароитда амалга ошади. Паразитларнинг ривожланиш цикллари хам турли хилда амалга ошади. Айрим ҳолатларда паразитлар битта ёки иккита оралиқ ва битта якуний ҳолатдаги хўжайинлар танасида яшашга мослашади. Дастлаб улар якуний ҳолатдаги ҳайвон танасида яшайди (бу типдаги ҳайвонлар одата кўпинча ҳолатда умуртқали ҳайвонлардан ташкил топган), кейин эса паразитнинг тухум ва личинкалари ташқи муҳитга тушади ва бунда кўпроқ паразитар ҳаёт цикли қайд қилинади. Кейин личинка оралиқ хўжайин танасига жойлашади (ўз навбатида оралиқ хўжайин одатда умуртқасиз ҳайвон турларидан ташкил топган), ушбу хўжайин танасидан эса ташқи муҳитга чиққанидан кейин иккинчи оралиқ хўжайин танасига ёки якуний хўжайин танасига тушиши кузатилади.
Бошқа турдаги паразитларда кўпинча ҳолатларда оралиқ хўжайинлари мавжуд бўлмаслиги қайд қилиниб, уларнинг тухумлари ва личинкалари бошқа организм танасида инкапсуляция даврини бошдан кечиради. Бироқ, бу ривожланиш давида хўжайин организмни оралиқ хўжайин сифатида тавсифлаш мумкин эмас, ушбу кўринишда паразитлар ўз ривожланиш цикли давомида оралиқ хўжайинларсиз хам ривожланиши мумкин. Юқоридаги кўринишдаги хўжайин организми резервуар организм деб номланади. Паразит резервуар организм танасига тушиши учун ушбу организм томонидан паразит жойлашган организм истеъмол қилиниши талаб қилинади. Резервуар хўжайин сифатидаги организмга мисол қилиб ёмғир чувалчангини кўрсатиш мумкин, уларни истеъмол қилиш орқали айрим қуш турлари думалоқ
чувалчангларга мансуб паразитлар билан зарарланади, бу паразитлар ушбу ҳолатда хўжайинларини алмаштирмасдан ривожланиши қайд қилинади. Бу кўринишдаги ривожланиш цикли қўш ҳолатда ривожланиш деб номланади.
Паразитлар билан зарарланган балиқлар бевосита бошқа балиқлар билан турли хил алоқаларга киришиш орқали паразитлар юқиш эҳтимоллиги даражаси ортади ёки паразитлар касалланган балиқлардан сув орқали бошқа балиқ турларига юқиши кузатилади.
5.Паразитларнинг хўжайин организмига таъсири. Паразитларнинг балиқлар организмига таъсири жуда хилма хил ҳисобланади. Паразитлар балиқлар танасига механик таъсир кўрсатиши мумкин, бунда улар балиқ танаси тўқималарини жароҳатлаши, органларга ёпишиш органлари орқали шикаст етказиши қайд қилиниб, паразит ёпишган орган соҳасида ва унинг атрофида бириктирувчи тўқималарнинг меъёрий структура ва функционал ҳолати издан чиқиши кузатилади, шунингдек паразит ёпишиб олган тана органи функционал фаоллиги ўзгариши қайд қилинади. Бундан ташқари, паразитлар таъсирида балиқлар қон томирларида эмболия ҳолати юзага келади, ичакнинг тиқилиб қолиши, тухум йўлларининг ўтказиш хусусияти йўқолиши қайд қилинади. Паразитлар балиқлар организмини заҳарловчи таъсирга эга моддалар ажратиш хусусиятига эга бўлиб, сероз қаватининг жароҳатланиши, ёки йиринг тўпланувчи эксудатив шамоллаш кўринишидаги жароҳатларни юзага келтиради, шунингдек хўжайин организми тўқима ҳужайралари суюқлиги билан озиқланиши ёки балиқларнинг тайёр озиқ моддалари ҳисобига озиқланиши, бошқа турдаги касалликларни юзага келтириши қайд қилинади. Айрим турлаги паразитлар касалланган балиқлардан бошқа соғлом балиқларга касалликнинг юқишига сабаб бўлади.
Gyrodactylus авлодига мансуб ҳисобланган моногенетик сўрғичлилар карп балиқларининг эпителий қавати ва шиллиқ қаватларига ёпишиши орқали терининг эпителий қавати қатламланишига сабаб бўлади. Натижада балиқ тери қатламлари юпқалашиб, балиқ қовурғалари теридан ташқарига чиқиб қолиши кузатилади. Балиқлар танасида Calygus lacustris турига мансуб қисқчибасимон паразитлар таъсирида ясси кўринишдаги жароҳатлар юзага келади.
Йирик кўринишдаги тасмасимон чувалчанг паразитнинг жинсий жиҳатдан вояга етмаган ривожланиш босқичида балиқ тана бўшлиғида яшаши кузатилиб, натижада балиқларнинг жинсий безлари (уруғдон ва тухумдони) зарарланиши, уларнинг атрофияга учраши ва балиқларнинг бутунлай бепушт бўлиб қолиши кузатилади.
Думалоқ чувалчанг Philometra mariae Япон денгизида учровчи айрим скорпен балиқ турлари тухумдонида жойлашиши кузатилиб, натижада балиқларнинг жинсий безлари тўлиқ ҳолатда атрофияга учраши қайд қилинади.
Моногенетик сўрғичсимон ницшия (Nitzchia) осётрсимон балиқларнинг жабра япроқларига ёпишиб олиши орқали кўп миқдорда қон сўриши аниқланган. Гулмой (форель) балиқларда Discocotile гельминт тури паразитлик қилиши аниқланган. Аргулюс қисқичбақасимон паразити қон сўриши орқали балиқ танасида сезиларли жароҳатларни юзага келтириши кузатилади. Бундан ташқари, балиқлар танасида айрим турдаги зулуклар хам қон сўриши қайд қилинган.
Azygia сўрғичсимон паразити чўртан балиқларнинг ошқозон деворида яра хосил бўлишига олиб келади.
Қирғичсимон Echinorhynchus балиқлар ичагида паразитлик қилиши натижасида пролифератив шамоллаш жараёни юзага келишига сабаб бўлади ва бу жараён натижасида овқат хазм қилиш каналининг ўйиқлари хосил бўлиши (петрификация) юзага келиб, бу ҳолат ўз навбатида овқат хазм қилиш канали орқали овқат моддаларининг қонга меъёрий сўрилишини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Сўрғичсимон метацеркарий диплостомум (Diplostomum) балиқлар кўз гавҳари соҳасида паразитлик қилиб, гавҳарнинг хиралашиши ва оқибатда балиқларнинг кўзи кўр бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Балиқларда гемолитик (қоннинг суюлган ҳолатга ўтишини чақирувчи) моддалар ажратувчи паразитларга думалоқ чувалчанглар Cystidicola сабаб бўлиб, бу паразитлар балиқларнинг сузгич пуфагида жойлашади, шунингдек балиқлар тери қатламида жойлашувчи метацеркарий Neascus cuticola хам гемолитик таъсир хусусиятига эга ҳисобланади.
Академик К.И.Скрябин томонидан қуйидаги фикр билдирилган: «Инвазия инфекция дарвозасини очади». Бу ҳолат шу билан тасдиқланадики, кўпгина балиқларнинг кўп ҳужайрали паразитлари (гельминтлар, қисқичбақасимонлар) балиқ тери қатлами бир бутунлигини бузиб, шунингдек овқат хазм қилиш канали деворини жароҳатлаши натижасида организм ички муҳитига сув муҳитида мавжуд бўлган инфекция (бактерия, вирус ва замбруғлар) кириши эҳтимоллик даражаси ортади. Гельминтлар, қисқичбақасимонлар таъсирида балиқларнинг танасида хосил бўлган жароҳатлар орқали балиқ танасига инфекцион касалликлар қўзғатувчиларининг кириши ортади.
Якуний ҳолатда паразитлар (зулуклар, аргулюс қисқичбақасимон паразити) битта балиқ танасидан бошқасига турли хил патоган содда ҳайвонлар, бактерия ва вирусларни ташиши кузатилади.