ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 05.12.2023

Просмотров: 411

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Сув каламуши, ондатра ва сувсарларнинг ҳаёти сув ҳавзалари билан чанбарчас боғлиқлиги туфайли бошқа озиқалар қаторига балиқларни ҳам исътемол қилишади. Ондатра нафақат балиқларни йўқ қилади, балки ўз уяларни ковлаши туфайли гидроқурилмаларнинг издан чиқишига, сув ҳавзаларидан сувнинг оқизиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса, бу қишда ҳам ишлатувчи ҳовузлар учун жуда хавфли, чунки тўсатдан ёки сувни кўзга кўринмайдиган, сезилмайдиган даражада оқиб кетиши оқибатида катта микдордаги балиқларни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Ушбу ҳайвонларнинг негатив-салбий таъсирларини йўқотиш унчалик мураккаб эмас. Бунингг учун махсус овлайдиган, ушлайдиган асбоблар, қопқонларни қўйиб, уларни ушлаб, йўқотилади, терисини эса тайёерлов ташкилотларига топширилади.

Балиқ душманларининг катта гурўҳини гўштхўр паррандалар ташкил қилади. Булар: пеликан, баклан, сапля, чайка, гагар, ҳамда ўрдак, дарё бургутлари ва бошқалар. Булардан энг хавфлиси пеликан ва бакланлардир. Бу катта хажмдаги паррандалар фақат балиқлар билан озиқланиши оқибатида катта миқдордаги балиқларни йўқ қилиши мумкин, масалан, ҳар бир ёши катта пеликан ёки баклан кунига 2-4 кг балиқ исътемол қилади. Шунинг учун ҳам балиқларни кўпайтирувчи, ўстирувчи хўжаликларида бундай паррандаларнинг бўлиши номаъқулдир. Улар қирғоқлардаги қалин камишзорларда уя қуришади.

Гагар ва поганкалар эса фақатгина балиқлар билан озиқланадилар. Қайси ҳудудда улар кўп сонда (микдорда учрасалар, балиқчилик хўжаликлари учун улар томонидан келтираётган зарар ҳам шунчалик юқори бўлади.

Айниқса, поганкаларни балиқ ўстирувчи хўжаликларнинг ҳудудида жойлашишига, уя қуришига йўл қўймаслик зарур, чунки улар ўсаётган ёш балиқларга катта зиён этказилиши мумкин.

Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликлардаги аҳамияти ҳам негатив (зарарли) ва ҳам позитив (фойдали) бўлиши мумкин. Уларнинг балиқ ўстирувчи ҳовузларда бўлишига рухсат этилмайди, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилишади, лекин бошқа сув ҳавзаларида улар фойда келтиради, бу эрда улар ряскаларни, чириган балиқларни зараркунанда ҳашаротларни исътемол қилишади, ҳамда ҳовузларни уғит билан бойишади.Бироқ уларнинг зичлиги жиҳатдан бир гектар майдондаги бош сонини тартибга солиб туриш мақсадга мувофикдир, 1 га майдонга 200 бош ўрдак бўлиши керак, агарда ортиб кетса, сув ҳавзаларининг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида балиқларда бронхиомикоз ва бронхионекрозларни келиб чиқишига сабаб бўлади, бу эса одамлар учун ўта хавфли ҳисобланган салмонелла гурўҳига мансуб микроорганизмларнинг ривожланишига, кўпайишига олиб келади.


Балиқлар учун дарё бургути, скопа ва оқ-думли бургутлар жуда ҳам хавфли душманларидир. Улар катта бўлмаган дарё, кўлларнинг қирғоқлардаги баланд тепаликларда, дарахтларнинг учларида уя қуришади, катта хажмдаги балиқлар билан озиқланади ва ҳар бир қуш жуда кўп микдордаги балиқларни йўқотиши мумкин. Балиқларга бошқа паррандалар ҳам (калхот, қора қарға, лун, зимородкА., айниқса уларга озиқа этишмаган пайтда ҳужум қилишади. Балиқ захираларига айрим тупроқ, сут эмизувчи ва сувдаги умуртқасиз йиртқич ҳайвонлар ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Балиқ ўстирувчи хўжаликларда балиқ икрасини исътемол қилувчи бақалар ва эндигина ҳосил бўлган балиқ личинкаларни йўқ қилувчи қалқон (тўлиқлар)дир.

Балиқларга типратиконлар ҳам катта зиён эткизишади. 6 минг типраотиконларнинг ошқозонини текширувдан ўтказилганда, унда 8 минг кг балиқ борлиги аниқланган.

Паррандалар томонидан келтираётган зарарларни йўқотиш, олдини олиш мақсадида, паррандаларни сув ҳавзаларидан учириб юбориш, сув ҳавзалари атрофида, яқинида ин, уя қуришларига йўл қўймаслик чора-тадбирларни кўриш зарур. Кўпчилик эвропа ва Америка давлатларнинг балиқчилик ҳавзаларида карбидли автоматик пушкалар ишлатилади, қайсиким ўзининг ўқ товуши билан қўриқлаётган сув ҳавзаларидаги паррандаларни қўрқитади. Қушлар галасини вайрон қилиш натижасида уларни бошқа жойларга, маконларга кўчиб кетишига эришиш мумкин. Бундан ташқари, сув ҳавзалар қирғоғидаги ўсимликларни йўқотиш, қуриган ўтларни ёқиб ташлаш ва бошқа усуллар билан амалга оширилади. Кичик ҳовузлардаги балиқларни эса уларни устига тўр ёпиш билан муҳофаза қилиш мумкин.


Балиқларнинг механик шикастланиши. Балиқчилик соҳасини индустриал-жадал ривожланиш шароитида кўпчилик технологик жараёнлар балиқларга механик шикастланиш билан кечади. Кўпинча механик шикастланиш, контузия ва хоказо билан кечади. Бунда балиқларнинг ўлими тўғридан-тўғри механиқ шикастланиш оқибатида ёки иккиламчи омиллар, айниқса инфекцион касалликлар оқибатида, натижасида содир бўлади. Балиқларни кузда овлаш ва ўтказиш улар учун ўта хавфли ҳисобланади. Бунда сувнинг ҳарорати 10 град-лан пастга тушиб, балиқ организмда кечаётган жараёнларнинг тикланиши қийинлашади, куз ва қишда олинган шикастланишларнинг тузалиши қийин ва секин кечади, ҳамда замбўруғли ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши кучаяди. Бундан ташқари, ушбу даврда балиқларнинг озиқланиши тўхтаб, улар узоқ муддат давомида (ёз ойининг бошларигача оч қолишади. Бу эса балиқ организмининг касалликларга чидамлилигини пасайтиришга олиб келади.

Балиқларни (айниқса личинкалари ва бир ёшгача бўлганларини) ташишда вужудга келадиган шикасиланишларнинг асосий сабаби бу уларнинг яхши ташкил лаштирилмасликлари оқибатидир. Балиқлар, уларнинг икраси ва личинкалари ҳовуздаги балиқларни контрол равишда овланганида ҳам шикастланишлари мумкин, ҳамда уларни даврий равишда сортировка, бонтировка ҳамда гипофизар инъексия қилиш орқали овлангаларида ҳам шикастланишлари мумкин. Профилактик ишларни амалга оширишда, ванналардан фойдаланиш жараёнларида ҳам шикасиланадилар. Балиқларда шикастланишларда чидамлилик турлича, пеляд, оқ ва ола пешонадўнг балиқлар ва форел жуда ҳам оғир ўтказишади. Шу сабабли уларда оммавий равишда ўлим кузатилиши мумкин.

Балиқларнинг шикастланиш омилларига йиртқич балиқлар, ҳашаротларнинг личинкалари, паррандалар ва балиқларнинг бошқа душманлари, сувдаги ўсимликларнинг зичлиги, портлаш ишлари ҳам, шунингдек, балиқларни гидроқурилмалар орқали ўтказиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди.

Клиник белгилари. Балиқларни овлаш қуроллари, инвентарлари, ташишда ишлатиладиган идишларнинг таъсирида келиб чиқувчи шикастланишларда балиқларнинг танасидаги тангачаларни қуруқсизланиши, сузғичларнинг синиши, танасига яраларни ҳосил бўлиши, чуқур мускул қатламига лат эган жойлар, ҳамда эзилиш кузатилиб, унинг оқибатида қон қўйилиш ва энгил-жароҳат олишлари мумкин.


Балиқ ўстирувчи хўжаликларда, қишловчи бассейнли комплексларда меъёрдан ортиқ балиқларни ўстириш жараёнида уларнинг тери қатламида жароҳатланиш, шиллиқ моддасининг йўқолиши кузатилади. Икра ва личинкаларини ўстириш ва инкубатсиялаш жараёнида, малки ва бир ёшдаги балиқ личинкалари орасида туғма майибларнинг пайдо бўлиши намоён бўлади.

Узоқ муддатли босим таъсирида балиқларнинг айрим органлари атрофияга учраб уларнинг ўлиши, нобуд бўлиши кузатилади. Бундай шикастланишлар асосан ва кўпроқ кўкрак ҳамда қорин сузғичларнинг асосида, агарда қишловчи бассейн комплексларнинг туби тошлар, тошчалар билан қопланган бўлса, кузатилади. Натижада жароҳатланиш кузатилади, айрим пайтларда бундай жароҳатланишлар тери қатламанинг ўлиши билан эмас, балким мускул қатлами ҳам жароҳатланади, бундай ҳолатлар айниқса ориқланган балиқларда яққол кўзга ташланади. Агарда бундай шикастланишлар тананинг кўп қисмини эгаллаган бўлса, ўлимнинг сабабчисига айланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳатто жуда ҳам кам шикастланишлар организмни кучсизлантириб, организмни иккиламчи инфекцияларга бўлган мойиллигини оширади.

Диагноз балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш асосида ва шунингдек, танада тирналган, шикастланган, яралар, сузғичларнинг ишдан чиққанлиги, қон тўпланганлиги, қон қўйилганлигига қараб қўйилади. Механик шикастланишларни айрим инфекцион ва инвазион касалликлар оқибатида пайдо бўладиган жароҳатлардан фарқ қила олишимиз керак.

Профилактикаси. Биринчидан, шикастланишнинг келиб чиқиш сабабларини йўқотишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, балиқ овлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, овланган балиқларни ташишда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини, ҳамда шундай тирналишлар, яралар олишнинг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш талаб қилинади.Ҳовузлардаги балиқларнинг овлашда балиқ йиғувчи ёки тўпланувчи чуқурларда ёки балиқ ушловчи ускуналарда балиқларнинг травма олишларининг олдини олиш мақсадида, уларда этарли микдорда сув бўлиши шарт. Балиқлар қўл тўрини (асбобини ) сувдан кўтарганларида балиқлар микдори 5-7кг дан, агарда кўтарма тўр бўлса 30-50 кгдан ошмаслиги керак Катта ёшдаги балиқларни ташишда этарли микдорда ташувчи идишларда сув бўлиши шарт (бир балиқнинг ҳажмига камида 10 маротаба зиёд сув ҳисобида.


2. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ

Мавзу 1. Карп турдаги балиқларнинг септицемия касаллиги.
Саволлар:


  1. Касалликка таъриф, тарқалиши, иқтисодий зарари.

  2. Қўзғатувчиси, систематикаси, атаномо-морфологик тузилиши, биологик ривожланиши.

  3. Эпизоотологияси, патогенези, иммунитети.

  4. Касалликнинг клиник белгилари, патанатомик ўзгаришлари.

  5. Диагноз ва дифференциал диагноз.

  6. Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари.


Фойдаланиш учун тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар

1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

2.Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, издателство «Советская энциклопедия», 1981.

3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.

4. Ҳақбердиев П.С.,Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» / Ўқув қўлланма/Тошкент,2016 йил.
ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР:


  1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

  2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

  7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.


Мавзу