ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 05.12.2023
Просмотров: 414
Скачиваний: 1
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Сув ҳавзадан балиқ, сув ва грунтлардан намуна олиниб, яқин ветеринария лабораториясига текшириш учун жўнатилади.
Саноат корхоналарининг технологларидан чиқинди сувларнинг миқдори ва таркиби тўғрисида маълумот талаб қилинади ва чиқинди сувлардан намуна олинади.
Корхонада чиқинди сувларни ҳосил бўлиш (пайдо бўлиш) шароитлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашда ишлаб чикаришнинг технологик схемаси ўрганилади, тозаловчи қурилмаларнинг ишончли ишлаши аниқланади. Корхонанинг ҳар бир бўлимида ҳосил бўлаётган чиқинди сувларнинг микдори ва химиявий таркиби аниқланади.
Агарда, текширилаётган корхонанинг сувларига яқин атрофида жойлашган бошқа корхоналарнинг чиқинди сувлари ҳам қўшилса, унда уларни бир-биридан дифференцация қилиш лозим.
Агарда, балиқ ўлими кузатилган ҳудудда саноат корхоналари бўлмаса, унда сув ҳавзаларига заҳарли моддалар тушадиган бошқа манбаларини аниқлаш лозим. Коммуналь хўжалик корхоналаридан, чорвачилик хўжаликларидан тушаётган чиқинди сувларнинг микдори ва уларнинг тозалик даражаси аниқланади, қишлоқ ва ўрмон хўжаликларида ишлатилаётган пестицидлар ва минерал уғитлар масштаби, ассортиментлари (турли-туманлилиги), ҳамда балиқларни ўлишига сабаб бўлган метеорологик шароитларни инобатга олиш мақсадга мувофикдир.
Заҳарланган балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш ва патанатомик ёриб кўриш. Клиник кўрик ва патанатомик ёриб кўриш ихтиопатологияда қабул қилинган схема бўйича ўтказилади. Биринчи навбатда, табиий сув ҳавзалари ва аквариумда балиқларни ўзини қандай тутиши ўрганилади, ташқи муҳит таъсуротларига жавоб қайтарилиши, сувдаги тана ҳолати,ҳаракатчанлиги, ҳаракат координацияси, мускуллардаги спазмларни, қалтироқларни мавжудлиги, нафас олишнинг сони ва ритми аниқланади.
Жами бўлиб 50-100 та балиқ кўрикдандан ўтказилиб ҳар бир тур ва ёшидан 15-20 таси ёриб кўриилади.
Балиқларни ташқи кўринишидан уларнинг ёши ва семизлик даражаси аниқланса, жасаднинг қотиши ва ташқи кўринишига қараб ўлим вақти аниқланади.
Заҳарланишнинг симптомлари ва патоморфологик текшириш натижаси асосида заҳарларнинг гурўҳи ва табиати аниқланиб заҳарланишга гумони бор деб диагноз қўйилади.
Биологик ва органолептик текширув. Балиқларнинг заҳар-ланишини аниқлашда гидробиологик текширувлар муҳим роль ўйнайди. Бунда планктон ва бентосларнинг биомассаси аниқланади, биоценозда умуртқасиз ҳайвонларнинг у ёки бу турларининг йўқолиши намоён бўлади ҳамда ушбу ҳайвонларнинг хулқ-автори ўрганилади. Сув ҳавзалардаги биоценозини ўзгариши унда у ёки бу гурўҳдаги заҳарларнинг таъсири натижасида эканлигини кўрсатади. Масалан, инсектоакарицидларга сувдаги қисқичбақасимонлилар, ҳашаротларнинг личинкалари анча сезгир бўлса, гербецидларга – сув ўсимликлари, альдегидларга эса сув ўтлари сезгирдир.
Сув муҳитининг заҳарли даражасини тасдиқлаш, исботлаш мақсадида балиқ намунаси ёки аквариум тажрибаси ўта сезгирли гидробионтларга ўтказилади. Бунингг учун сувнинг чўкмасидан намуна олиниб, токсикантларга сезгир балиқлар (ерш,оқунь,форель ва бошқалар) солинади ва текширилаётган сув ҳавзаларига қўшиб тажрибадаги балиқларнинг хулқ- автори ва ўлишига эътибор берилади.
Бундай текширишларни аквариумда ўтказиш мумкин. Бунингг учун аквариум сув ҳавзаси ёки чиқинди сув билан тўлдирилиб, унга балиқ ёки бошқа гидробионтлар сақланади.
Сув ҳавзалариниг пестицидлар билан ифлосланишига гумон, шубҳа пайдо бўлса сезгирли тест-объектлар: уй чивинлари, дрозофиллар ёки лабораториядан иссиққон ли ҳайвонларга биологик тажриба ўтказилади.
Буни г учун қўйидаги усуллар кўлланилади:
Қуруқ пленкали усул. Пестицидлар текширилаётган объектлардан ацетон орқали, ёрдамида ажратиб олинади, Петри тавоқчаларига фильтрат солинади ва буғлатилади. Сўнгра тавоқчаларга 20-30та чивинларни солиб уларнинг ҳаракатига эътибор қаратилади. Агарда, тажрибадаги чивинларда нерв-паралич ҳолати кузатилса, ядохимикатларнинг борлигини кўрсатади.
Озиқлантириш усули. Балиқларнинг ички заҳарланган органлари шакар кукуни билан аралаштириб майдаланади ва уй чивинларга едирилади. Агарда, чивинларга қалтираш ва паралич белгилар билан кечувчи ўлим кузатилса, балиқларни пестицидлар билан заҳарланиши исботланади.
Сувли аралашма усулида эса ядохимикатларнинг сувли эритмаларига, эмульсиясига ёки суспензиясига чивинлар, циклоп, инфузорияларнинг личинкаларини ёки балиқларни сақлаш билан амалга оширилади.
Парентераль усули. Текширилаётган объектлардан экстракт ёки сувли аралашма олиб оқ сичқонларнинг териси остига ёки қорин бўшлиғига инъекция қилинади.
Органолептик текширишлар. Кўпчилик химиявий модда-ларнинг ўзидан махсус ҳид чиқариш хусусиятини беш баллик система билан аниқлашга асосланган. Масалан фенол ва унинг чиқиндиларини борлигини органолептик усулда аниқлаш мумкин, (монохлорфенол, уваякол, мононитробензол, бутилбензол, мононитротолуол, толуидин, хинолин, нафтол, нафтиламин ва бошқалар, нефть ва унинг қайта ишлашдаги маҳсулотлари (бензин, керосин, соляров мойи ва хоказо), смола ва дегтлар, канифоль, терпенлар, камфора, тимол, ментол, эфир ёғлари, смолян кислоталари, альдегидлар, формальдегидлар, параформалин, метальдегид, хлор- ва фосфорорганикли пестицидлар.
Органолептик текшириш жараёида сувнинг ҳарорати, хлорлаш даражасми ва бошқа омиллар инобатга олинади.
Балиқ гўштини органолептик текширишда намунани қайнатиш усули қўлланилади. Бунингг учун колбага майдаланган балиқ гўшти солинади, устига сув солиб, оғзи ойна билан ёпилади ва қайнатилади. Қайнагандан сўнг колбанинг оғзи очиб ва текширилаётган балиқнинг ҳиди аниқланади. Ҳиднинг жойи аниқланади. Интенсив кучли ҳид ва таъм ёғга бой бўлган тўқималарда (нерв ва ёғ тўқимаси), қорин бўшлиғи ва балиқларнинг ён чизиғида бўлса, дум қисмида ҳид жуда кучсиз бўлади.
Лаборатор текшириш учун намуна олиш, консервациялаш ва жўнатиш. Балиқчилик хўжаликларида турли токсин-заҳарли моддаларнинг тушиши, киритилиши турлича бўлганлиги учун лаборатор текширувнинг йўналиши ва қўллаш усулини ажратиб олиш ветврач ихтиопатологнинг иш жараёнидаги конкрет-аниқ ситуацияга боғлиқдир. Биринчи навбатда тўлиқ гидрохимик анализ учун намуна олинади. Химико-токсикологик текширишда эса сув, грунт, турли турдаги балиқ ва гидробионтлардан намуна олинади. Булардан ташқари балиқларни заҳарланишининг диагностикасида гемотологик ва гистологик текширишлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Текшириш мақсадига кўра у ёки бу пат.материални олиб вет.лабораторияга муҳрланган ҳолда йўлланма хати билан жўнатилади. Йўлланма хатига химико-аналитик текширув учун гумон қилинган заҳарли модда кўрсатилади.
Намуна олиш. Саноат корхоналаридан умумий сув чиқиндилари микдоридан ўртача сўткалик намуна олинади (2- 3 литр), олинган вақти ва намунанинг олинган жойи ва характери (бир марталик ёки сўткалик) ҳамда чиқинди сув микдори ёзилади. Бундан ташқари, сув ҳавзаларидан намуна олинади (2-3 литр). Намуна тез оқаётган, баландликдан, ташландиқ ва сув тушадиган жойлардан шундай олиш керакки, олинган намуна сувнинг бутун ҳажми (массаси) ва намуна олган нуқтасига тўғри келиши керак. Бунда вақтинчалик лойқалилик, тасодифий ифлосланишни инобатга олиш керак. Намунани сувнинг юзасидан (30-50 см-дан) ва ички қисмидан олинади. Сувнинг ички қисмидан намуна олиш учун турли кон- струкциядаги батометрлардан (масалан, батометр Рутнер) фойдалинади.
Химиявий анализ учун сувни шишали идишларга олинади. Тўлдиришдан олдин текширилаётган сув билан 2-3 марта чайқаб ташланади.
Текшириш учун тупроқ намунаси (2кг) сув ҳавзасининг тагидан Экман ёки Кирпичников дночерпатель ёрдамида олинади. Олинган тупроқ намунаси ҳавода қуритилади, майда симли тўр орқали ўтказилади ва банкалар ёки полиэтилен халтачаларига жойлаштирилади.
Планктонлардан намуна олиш учун эса сув ҳавзаларидан 50-100 литр сув майда кўзли планктон тўридан фильтрлаб ўтказилади.
Лабораторик текширув учун камида 5та янги овланган балиқ лабоаторияга жўнатилади. Шу билан биргаликда соғлом сув ҳавзаларидан уша балиқ турларидан ҳам намуна жўнатилади.
Лабораторияда физико-биохимик текширув учун ҳар қайси балиқ туридан 5-10 та тириклари юборилади.
Намуна олиш, консервациялаш. Олинган намуналарнинг гидрохимик анализининг ишончли чиқиши учун намуна бир сўтка ичида текширилиши шарт. Агарда, бунга эришаолмасак, сувнинг намунаси кон- сервация қилинади.
Патматериал гистологик текшириш учун 10%-ли нейтраль формалинда ёки Буэн эритмасида фиксация қилинади.
Текшириш натижаларини баҳолаш ва хулоса. Жойида ва лабораториядаги комплекс текширишларнинг натижасига кўра балиқларнинг ўлими сабаблари ҳақида хулоса ёзилади. Гидрохимик режимига таъсир этиш даражаси аниқланади, бунда балиқларнинг “замор” музлаб қолишини инобатга олиш зарур.
Сувдаги, балиқ ва бошқа объектлардаги токсикантларнинг ҳақиқий микдори ўткир ва сурункали заҳарланишдаги микдори таққозланади. Балиқларнинг заҳарланишини аниқлашда инфекцион ва инвазион касалликлар инобатга олиши, агарда қўзғатувчи топилса, балиқ организмида кузатилаётган заҳарланишдаги роли-ўрни аниқланади. Олинган натижалар асосида якуний диагноз қўйиб, уни бартараф этиш тадбирлари, сув ҳавзаларнинг ифлосланиш манбаларини йўқотишга қаратилиши лозим.
Пестицидлар – бу ўсимликларни касалликлардан, заракунанда ва ёввойи-бегона ўтлардан ҳимоя қилувчи химиявий восита бўлиб, йиғма номидир.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончиликда пестицидларнинг кенг ассортиментлари қўлланилади, уларнинг қўллаш усуллари ва шакллари такомиллаштирилмоқда. Пестицидларнинг самаралилиги ва хавфсизлиги уларнинг қўллаш усули ва шаклига боғлиқ. Ҳозирги кунда пестицид-ларнинг қуйидаги шакллари кенг қўлламда ишлатилмоқда: дуст, намлаб (ҳўллаб, сувда ва органик моддаларга эритиш, эмульсия, гранула, микрокапсула шаклида.
Гидробионтлар учун ўта хавфли препаратлар, қайсиким уларни сув ҳавзаларига солади ёки соҳил-қирғоқларни бевосита ишловдан ўтказилади. Булар – альдегидлар, айрим гербицидлар, моллюскоцидлар, ихтиоцидлар, қон сўрувчи ҳашаротларини сувдаги личинкаларига қарши ишлати-ладиган препаратлар ҳисобланади.
Шоличилик ва суғориладиган ерларда, ҳамда ернинг мелиора-циясида ишлатиладиган воситалар оралиқ ҳолатни эгаллайди. Пестицидларни кўпгина қисми сув ҳавзаларига ёмғир суви ва тупроқнинг устки, юзаки сувлари орқали келиб қўушилади, авиация ёрдамида ва ерда қишлоқ хўжалик экинларни, ўрмонзорларни ишлов берилаётган пайтда, ҳамда заҳарли химикатлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг чиқинди сувларини сув ҳавзаларига келиб қўшилиши оқибатида тушади.
Балиқларни заҳарли химикатлар билан ўткир ва сурункали заҳарланишнинг асосий сабаби уларнинг қўллаш қоидаларини бузилиши билан (сарфлаш, меъёридан ошириб юбориш ва қўллаш микдорини ошириш), транспортировка ва сақлаш вақтида йўқотилишлари, фойда-ланилган препаратларни нотўғри утилизация қилиш оқибатида, ҳамда химиявий корхоналар чиқинди сувларини тозаланмасдан сув ҳавзаларига оқизиб юборишдир.