Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 12.01.2024
Просмотров: 293
Скачиваний: 1
СОДЕРЖАНИЕ
Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
1.Ўткир ва сурункали инфекциялар
2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари
4.Юрак-қон томир етишмовчилиги
5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.
3)Фантомда цистотомия операция утказиш
3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.
1)Одонтома, цементома. Клиникаси,
рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.
2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.
1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.
2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.
3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.
1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.
2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.
3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика
2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.
3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика
2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.
1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.
2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
1.Ўткир ва сурункали инфекциялар
2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари
4.Юрак-қон томир етишмовчилиги
5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.
1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.
2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.
3)Фантомда Аббе буйича пластика.
1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш
2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.
1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш
1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома
2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .
3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш
2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.
3)Фантомда ЮЖС нуқсонларини эркин тери пластикаси
БИЛЕТ № 12
1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш
Фиброз тўқимадан ривожланувчи ўсмалар икки хил: хавфсиз – ҳар хил фибромалар ва хавфли – фибросаркомалар кўринишида учрайди. Ўсмасимон ҳосилаларга фибрматоз ва эпулис киради.
Фиброма – бу етук фиброз бириктирувчи тўқимадан ривожланган ўсма ҳисобланади. Юз соҳасида кам учрайди. Оғиз бўшлиғида кўп жароҳатланиши ва тишлаб олиш мумкин бўлган соҳаларда ривожланади (Расм 148). Фиброзли ўсмаларга олиб қўйиладиган протезларнинг баланд ёки халал берувчи қирралари таъсирида ўтув бурмасида ҳосил бўладиган ўсмалар киради.
Клиник кўриниши: фибромалар думалоқ шаклда, кенг асосда ва ўзгармаган шиллиқ қават билан қопланган бўлади. Жуда секинлик билан ўсади. Фибромаларнинг тишлаш жараёнида жароҳатланиши уларнинг яллиғланишига олиб келади. Фибромаларнинг қаттиқ ва юмшоқ турлари фарқ қилинади. Қаттиқ фиброма коллагенга бой фиброз тўқималардан иборат. Юмшоқ шакли ўз таркибида ёғ тўқимасини тутса, фибролипома дейилади. Юз соҳасида дермофиброма (гистиоцитома) ҳам учраб, у асосан гистиоцитлар аралашмасидан иборат бўлади, кўпинча капсуласи бўлмайди.
Клиникаси: чегараланган, оғриқсиз, қаттиқ, эластик консистенцияга эга бўлган ўсма ҳисобланади.
Даволаш: соғ тўқима чегарасида олиб ташлаш, жароҳатлантирувчи сабабларни тезлик билан бартараф этиш керак.
Бу ўcмалар амалиётда кам учраб, юз ва жағ ўсмаларининг 1,5% ини ташкил этади. Хавфсиз турларига: нейрофиброма ва нейрилеммома (шваннома); ўсмасимон ҳосилаларига – нейрофиброматоз (Реклингхаузен касаллиги, травматик невринома); хавфли турларига – хавфли шваннома (нейроген саркома) киради.
Нейрофиброматоз (Реклингхаузен касаллиги). Бу туғма тизимли касаллик
бўлиб, суяклар деформацияси, танадаги сутли қаҳва рангига ўхшаш доғлар ва юзнинг хунуклашуви сингари белгилар билан ифодаланади
Юзнинг хунуклашуви периферик нерв толалари ва фиброз тўқиманинг ҳаддан ташқари ўсиши, тери ва тери ости тўқималаридаги тугунларнинг йўқолиши ва осилиб қолиши билан характерланади.
Кўпинча бош, юз ва бўйиннинг бир томонлама зарарланиши кузатилиб, барча тузилмалар қулоқ супраси билан бирга осилиб қолади. Бу тўқималар пальпация қилиб кўрилганда, чуқурликда «вермишел»га ўхшаш қаттиқ тугунлар борлиги кузатилади.
Даволаш: зарарланган тўқималар хирургик йўли билан босқичма-босқич олиб ташланади.
3)Фантомда пастки жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш
Пастки жаг суягини кисман резекцияси
Мақсад: Пастки жаг суягини кисман резекциясини бажаришни талабаларга ургатиш
Кўрсатма: Пастки жаг суягини кисман резекциясини бажариш
Жихозланиши: Набор инструментов (пинцеты, зажимы, ножницы, гладилка, распатор, иглодержатель, шовный материал, коагулятор, электроотсос).
Амалий куникма бажарилиш:
№ | Утказиладиган кадамлар | Тўлиқ бажарилган кадам | Талаба томонидан бажарилган кадам |
1 | Оғриқсизлантириш- умумий ёки махаллий | 10 | |
2 | Патки жағ суяги бурчаги сохасида қирраси бўйлаб ёйсимон кесма ўтказиш. Гемостаз | 18 | |
3 | Ўсма сохасидаги суяк уст пардасини очиш, ўнинг суяк усти ёки суяк ичи сохасинии аниқлаб олиш. | 18 | |
4 | Ўтказиладиган кесма йўналиши бўйлаб трепанация тешикларини очиш. | 18 | |
5 | Остеотомия ва белгиланган суяк бўлаги қисмини олиб ташлаш. | 18 | |
6 | Жарохатга қаватма қават чоклар қўйиш. | 18 | |
Жами: | | 100 | |
БИЛЕТ № 13
1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома
Гемангиома – хавфсиз, чегараланмаган, қон томирларининг пролиферациясидан ҳосил бўлувчи ўсмасидир. Келиб чиқиши номаълум бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар гемангиомаларни қон томирларининг аномалияси деб ҳисоблашади. Лекин гемангиомаларнинг бир қисми ҳақиқий ўсмаларга кирса- да, уларни бир-биридан ажратиш жуда қийин. Гемангиомалар кўпинча туғма бўлиб, организм ўсган сари улар ҳам катталашиб боради, баъзида эса тўқималар орасида жойлашиб, мутлақо сезилмайди ёки кеч сезилади. Юзнинг юмшоқ тўқималаридаги гемангиомалар баъзида юз-жағ суяги ўзгаришлари билан бирга учрайди. Гемангиома инфильтратив ўсиб, атроф тўқимани емиради ва камдан-кам ҳолларда хавфлига айланади. Ёш болаларда гемангиома йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Гемангиомаларнинг капилляр, каверноз, веноз, шингилсимон ва хавфсиз гемангиоэндотелиома турлари фарқланади.
КАПИЛЛЯР ГЕМАНГИОМА
Кўпинча лунж, кўз ости соҳаларида ва камдан- кам ҳолларда юзнинг бошқа соҳаларида жойлашади. Клиникасида: ясси, тўқ қизил, аниқ чегарали доғ сифатида кўринади. Бу доғларни босиб кўрилганда, баъзида йўқолиши ҳам мумкин (Расм 144).
Гемангиома, асосан, тери ва шиллиқ қаватни зарарлайди ва баъзан чуқур тўқималарга ҳам ўсиб кириши мумкин.
Микроскопда кўздан кечирилганда, гемангиома капилляр турдаги томир каналларидан иборат ва бир қават эндотелий тўқимаси билан ўралганлиги аниқланади. Қон томир гемангиомалари пигментли невус билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхисланади: пигментли невуслар босиб кўрилганда, ранги ўзгармайди.
КАВЕРНОЗ ГЕМАНГИОМА
Бошқа гемангиомаларга қараганда кўпроқ учраб, барча
гемангиомаларнинг 70% ини ташкил этади. Баъзи ҳолатларда чегараланган, ранги кўкимтир тусда, юмшоқ консистенцияга эга бўлади. Тарқалган каверноз гемангиомалар бир неча анатомик соҳаларда жойлашиб, юзнинг хунуклашувига ва деформацияланишига олиб келади. Ташқаридан қаралганда, ғадир-будур, кўкимтир-тўқ қизил рангдаги, юмшоқ консистенцияли, оғриқсиз, чуқур пальпация қилинганда эса кичик ҳажмдаги ҳосилалар – ангиолитлар кузатилади. Булар рентгенда ҳам аниқланади. Тўлишиш симптоми мусбат бўлади. Ўсмани босганда, унинг кичрайиши қон билан тўлган бўшлиқнинг бўшаши ҳисобига бўлаётанлиги кузатилади. Бемор боши пастга эгилганда
, ўсманинг катталашиши тўлишиш симптоми деб аталади. Гемангиомалар тилда, лабда жойлашса, нафақат деформацияга балки, чайнаш, лаблар ва жағлар жипслашувининг қийинлашуви каби функционал ўзгаришлар юзага келишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Гемангиоманинг жароҳатланиши натижасида қонаши ва агарда унга инфекция қўшилса, яллиғланиш жараёнлари ҳам кузатилиши мумкин. Гемангиомаларнинг тарқалиш даражасини билиш учун махсус бўлимларда ангиография ўтказилади. Гемангиома пункция қилинса, шприц осонгина қонга тўлади, цитологик текширувда эса периферик қон элементлари учрайди. Микроскопда текширилганда, каверноз гемангиома, асосан, каверноз томирли тузилмадан иборатлиги ва унинг усти бир қават эндотелий ҳужайраси билан қопланганлиги аниқланади
ШИНГИЛСИМОН – ШОХЛИ ГЕМАНГИОМА
Шингилсимон гемангиома каверноз гемангиомадан ўсмаларнинг пульсацияси билан фарқланади.
Микроскопда текширилганда – у қалин деворли артериал ва веноз турдаги
қон томирларидан иборат эканлиги кўринади.
Шингилсимон гемангиома – артериал-веноз аневризмалардан қиёслаб ташхисланади.
Баъзи беморларда гемангиомаларнинг бир неча хили биргаликда учраши мумкин.
Даволаш. Хирургик стоматологияда гемангиомаларнинг тури, ҳажми, жойлашишига қараб, даволашнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. Капилляр, каверноз ва бошқа кичик ҳажмдаги гемангиомалар хирургик йўл билан олиб ташланади. Катта ҳажмни эгаллаган капилляр гемангиомаларда биринчи қаватнинг ўзини олиб ташлаб, эркин тери тўқимасини кўчириб ўтқазиш яхши натижа беради. Тарқалган каверноз ва шингилсимон гемангиома хирургик операция вақтида қон кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Шунинг учун кўпинча, аввал склерозлаш амалиёти ва кейинчалик операция ўтказилади. Баъзи ҳолатларда спирт юборишдан аввал ўсмага келувчи ва кетувчи артериялар боғлаб қўйилади. Тил каверноз гемангиомасида ипак иплар ёрдамида матрасли чоклар қўйилади, бу эса, ўз навбатида, ўсманинг чандиқланишига ва ҳажмини кичрайишига сабаб бўлади. Склерозловчи терапия – бу ўсмада асептик яллиғланиш белгиларини чақириб, ўсма бўшлиқларининг склерозлашуви ва бўшашишини келтириб чиқаради. Бунинг учун 2 % ли салицил спирти ва 70% ли этил спирти аралашмаси ишлатилади. Бундай аралашмани 5мл дан50 мл гача, яъни ўсма ҳажмига қараб юборилади ва у томирларда қоннинг тромблашувини келтириб чиқаради. Спирт юборилгандан сўнг, босиб турувчи боғлам қўйилади. Операциядан сўнг бир неча кун давомида шиш ва оғриқли инфильтрат кузатилиши мумкин. Қайта спирт юбориш 2 ҳафтадан кейин қилинади, бундай даволаш натижасида ўсма кичраяди ёки умуман йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, спиртни каверна бўшлиқларига юбориб, ўсмани қисқич билан ушлаб турган ҳолатда бўшлиқни ювиш ёки ўсмани электрокоагуляция қилиш ҳам мумкин. Коагуляция натижасида юза гемангиомалар устки қавати меъёр тўқимага яқинлашади, чуқур гемангиомалар эса чандиқлашади. Охирги вақтларда ўсмаларни суюқ азот билан криодеструкция ўтказиш кенг қўлланилмоқда. Криодеструкциянинг аппликация усули кенг қўлланилади, ундан ташқари, нур терапиясидан ҳам фойдаланиш мумкин.
ВЕНОЗ ГЕМАНГИОМА
Клиникаси каверноз гемангиомага ўхшаш. Морфологияси: бириктирувчи веноз томирлардан иборат, баъзида силлиқ мушак, фиброз тўқима ва ёғ тўқима элементларини ҳам учратиш мумкин.
Тизимли гемангиоматоз – ўсмасимон ҳосила бўлиб, бунда бир ёки ундан кўп аъзолар зарарланади. Бу гуруҳга Рандю-Ослер-Вебер касаллиги (қонайдиган телеангиэктазия), Стерджо-Вебер касаллиги киради. Стерджо- Вебер касаллиги триада симптомлари билан характерланади. Юздаги тери ангиомаси, невралгик
белгилар – эпилепсия ва олигофрения, заифлик ва яна кўздаги ўзгаришлар – кўз босимининг ошиши, кўришнинг пасайиши, конъюнктивит каби белгилар билан ифодаланади.
Даволаш – симптоматик. Рандю-Ослер-Вебер касаллигида қонаётган телеангиэктазиялар коагуляция қилинади, чунки тез-тез қонаш ҳолатлари гипохром анемияга олиб келиши мумкин.
Лимфангиоманинг капилляр, каверноз ва кистоз (гигрома) турлари фарқланади. Булар орасида энг кўп тарқалган тури каверноз лимфангиома ҳисобланади. Клиник кўриниши бўйича гемангиомаларга ўхшайди, лекин тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ранги ўзгармайди
Лимфангиомалар оғиз ёки лаб шиллиқ қаватларининг жароҳатланиши ва инфекция тушиши ҳисобига тез яллиғланади. Лаб соҳасида учрайдиган лимфангиомалар – макрохейлитга, тилда жойлашса – макроглосситга олиб келади. Лимфангиомалар пальпация қилинганда, оғриқсиз, қаттиқ бўлиб, яллиғланиш белгилари қўшилгандагина оғриқ сезилади. Пункция қилинганда тиниқ суюқлик, баъзида – лойқаланган қон аралаш суюқлик олинади.
Даволашда ўзгарган тўқималарни кесиб олиб ташлаш тавсия этилади. Катта ҳажмдаги лимфангиомалар хирургик йўл билан боқичма – босқич олиб ташланади.
2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .
3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш
БИЛЕТ № 14
1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.
Амелобластома – хавфсиз эпителиал ўсма ҳисобланиб, инвазив ўсиш хусусиятига эга. Амелобластома жағ суяклари ичида ривожланиб, микроскопда кўрилганда эмаль органининг ўсишига ўхшайди. Амелобластома кўпинча ўрта ёшли беморларда учраб, 80 % ҳолатларда пастки жағ суякларини зарарлайди. Ўсма асосан катта озиқ тишлар, пастки жағ бурчаги ва шох соҳаларида жойлашади. Адабиётларда кўрсатилишича, амелобластома жағларда учрайдиган хавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларнинг 6-7% ини ташкил этади. Амелобластоманинг келиб чиқиш сабаби кўпинча ноаниқ ва тортишувли ҳисобланади. Айрим муаллифлар, бундай ўсмалар тиш фолликуласи ривожланишининг бузилиши натижасида келиб чиқади десалар, бошқалари, оғиз бўшлиғи эпителийсидан, яна баъзи бирлари эса – одонтоген эпителий қолдиқларидан (Малассе оролчаларида) ёки фолликуляр кисталарнинг эпителийси қобиғидан ўсади, деб тушунтирадилар.