Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 12.01.2024

Просмотров: 278

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

6

Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.

БИЛЕТ № 1

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

3)Фантомда цистотомия операция утказиш

3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.

БИЛЕТ № 3

1)Одонтома, цементома. Клиникаси,

рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.

2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.

3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.

БИЛЕТ № 5

1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.

2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.

3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 6

2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.

3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 7

2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.

БИЛЕТ № 8

1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.

2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

БИЛЕТ № 9

1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.

2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

3)Фантомда Аббе буйича пластика.

БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш

2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.

БИЛЕТ № 12

1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш

БИЛЕТ № 13

1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома

2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .

3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш

БИЛЕТ № 14

1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.

3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш.



Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда, унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак. Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун - лаб ариқчаси соҳасидан шакллантирилади.

Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир.


БИЛЕТ № 9

1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.


Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Жағ ости ва тил ости сўлак безларида жойлашган ўсмалар без тўқимаси билан биргаликда олиб ташланади. Танглай, лунж ва лабда учрайдиган ўсмалар соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Юз нервининг тармоқланишини ҳисобга олиб, қулоқ олди сўлак безида учрайдиган ўсмаларни бартараф этишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Операцияни ўтказиш тартиби ўсманинг ўлчами ва қайси соҳада жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Ўсма сўлак безининг пастки қисмида жойлашган бўлса, шу қисмнинг резекцияси ўтказилади.

Агар ўсма тўқимаси сўлак безининг ўртасида – юз нервининг устидажойлашса, безнинг субтотал резекцияси бажарилади. Ўсма сўлак безининг катта қисмини эгаллаганда ёки рецидив берганда, шунингдек, безнинг ютқин қисмида учраганда юз нервини сақлаб қолиб, паротидэктомия операцияси ўтказилади. Паротидэктомия операцияси Ковтунович ва Редон усуллари бўйича бажарилади.

Ковтунович бўйича паротидэктомияда қулоқнинг олди тарафидан 2-3 мм ташлаб, чакканинг сочли қисмидан кулоқ солиндоғини айланиб ўтувчи кесув ўтказилиб, у жағ орти ва жағ ости соҳасигача давом эттирилади

Тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилиб, олдинга сурилади. Қулоқ олди чайнов фасцияси ва сўлак безининг олдинги қирғоғи очилади. Юз нервининг периферик тармоғини ажратишда, унинг ўрта тармоғига эътибор қаратилади. У сўлак безининг чиқарув йўли бўйлаб жойлашади.


Нервнинг ўрта тармоғи асосигача ажратилгач, юқори ва пастки тармоқлар ҳам бездан ажратилади. Безнинг юза қатлами олиб ташланиб, сўлак чиқарув йўли боғланади. Юз нервлари юқорига кўтарилиб, безнинг чуқур ва ютқин қисмлари ўсма билан биргаликда олиб ташланади. Йўналиши бўйича ташқи уйқу артерияси боғланади.

Редон усули бўйича операция ўтказилганда эса тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилгач, сўлак безининг орқа қирғоғи очилади. Ташқи уйқу артерияси боғланади. Кейин сўрғичсимон ўсиқ ва пастки жағ шохининг орқа қирғоғи оралиғида юз нервининг асоси топилади. Юз нервининг тармоқлари топилиб, ҳаммаси бездан ажратилади. Операциянинг давоми худди Ковтунович усули сингари олиб борилади.

Ўсма қулоқ олди сўлак безининг юза қаватида жойлашганида безнинг субтотал резекцияси ўтказилади. Сўлак безининг пастки қисми резекциясида жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесув ўтказилади. Тери – тери ости ёғ тўқимаси, мушак ва фасция кесилиб, ўсма топилади ва олиб ташланади. Тўқималар қаватма-қават тикилади.


2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.


Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан

  • нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига,

  • бемор организмининг индивидуал хусусиятларига,

  • ёшига ва унинг ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига боғлиқ.

қарши кўрсатмалар

  • сифатида руҳий касалликлар,

  • сил касаллигининг очиқ шакли,

  • захмнинг бошланғич босқичи, қон касалликлари,

  • хавфли ўсмалар

  • ОИВ инфекциясини санаб ўтиш мумкин.



3)Фантомда Аббе буйича пластика.



БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш


Остеобластокластома – остеоген хавфсиз ўсма ҳисобланади. А. А.Тимофеевнинг маълумотига кўра, бу касаллик жағ суякларидаги ўсмалар орасида энг кенг тарқалган ўсма бўлиб, бирламчи жағ ўсмалари ва ўсмасимон ҳосилалари ичида 12%ни ташкил этади. Синонимлари: остеобластокластома, гигант ҳужайрали ўсма, марказий гигант ҳужайрали гранулёма, гигант ҳужайрали репаратив гранулёма. Ўсма ўрта ёшлиларда, кўпинча аёлларда учрайди.

Патоморфологияси. Макроскопик кўрилганда, ўсма қўнғир рангли ва кетма-кет келувчи қизғиш кулранг ёки сарғиш рангли майдончалардан ташкил топган тузилма сифатида кўринади. Ўсма тўқимаси тез қонайди. Таркибида бир ёки бир нечта бўшлиқлар жойлашиб, улар қўнғир тусли суюқлик сақлайди. Патологик ўчоқ атрофи суякланган бўлади. Ўсманинг қўнғир рангда бўлиши ўсма таркибидаги қон томирларидан оқиб келувчи эритроцитлар парчаланганда ҳосил бўладиган гемосидерин пигментларининг чўкиши билан боғлиқ.

Микроскопда текширилганда, ўсма қуйидаги икки хил ҳужайралардан тузилганлиги аниқланади:

1) Остеобласт – бу бир ядроли, суяк ҳосил бўлишида қатнашувчи ҳужайралар.

2) Остеокласт – бу кўп ядроли гигант ҳужайралар бўлиб, суяк тўқимасининг сўрилишида иштирок этади.

Ўсма остеобласт ва остеокласт ҳужайраларидан иборат бўлади. Таркибида юқоридаги ҳужайралардан ташқари, фиброз тўқима ва янги ҳосил бўлган суяк тўқимали оролчаларни кузатиш мумкин.

Ўсма ичидаги эритроцитларнинг парчаланиши патогенезида сероз ёки қонли кисталар ҳосил бўлади ва ўсма тўқ қора рангга киради. Остеобластокластомалар жойлашувига қараб: марказий (суякли) ва периферик альвеоляр ўсиқда ривожланувчи турларга бўлинади (гигант ҳужайрали эпулислар).


Марказий остеобластокластома кўпинча кичик ва катта озиқ тишлар соҳасида учрайди (Расм 157). А.А.Колесов таснифи буйича, марказий остеобластокластоманинг 3 хил: катакчали, кистоз ва литик шакллари фарқланади. Катакчали шакли катта ва етук ёшли беморларда учраб, секин ривожланади. Жағ суяги аста-секин қалинлашиб, юзаси ғадир-будурлашади. Клиник кўринишида ўсманинг аниқ чегараси йўқ, пайпасланганда қаттиқ ва оғриқсиз бўлади. Ўсма соҳасидаги шиллиқ қават – кўкимтир тусда. Рентген тасвирида касалликнинг катакчали шаклида ҳар хил катталикдаги кўплаб бўшлиқлар кузатилиб, улар орасида турли қалинликдаги тўсиқлар кузатилади. Жағ суяклари кортикал қаватларининг (айниқса, юқори жағда) юпқалашуви кузатилади.

Остеобластокластоманинг катакчали шакли рентгенологик текширувда худди амелобластомага ўхшайди. Ўсманинг интакт тишларда учраши кистоз шаклидаги остеобластоманинг бирламчи клиник белгиси ҳисобланади. Кўпчилик беморларда эса оғриқ ҳам сезилмайди. Беморларни текширув пайтида кистага ҳос белгилар (жағ суякларидаги шиш, «пергамент ғичирлаши») ни учратиш мумкин.

Остеобластокластоманинг кистоз шаклида рентген тасвирида одонтоген кистага ҳос белгилар кузатилади, бунда жағ суяклари компакт қисмининг юпқалашиши мазкур касалликнинг ўзига хос фарқли белгиси ҳисобланади.

Остеобластокластоманинг литик тури кўпроқ ёш болаларда ва ўсмирларда учрайди. Ўсма соҳасида жойлашган тишлар қимирлаб қолади. Жағ суякларининг периост қавати емирилиб, ўсма юмшоқ тўқималарга ўсиб киради. Ўсманинг пастки жағда жойлашувида жағ суякларининг патологик синиши кузатилади. Юқори жағда жойлашувида эса ўсма юқори жағ бўшлиғи ва бурун бўшлиғига ўсиб кириши мумкин.

Остеобластокластоманинг литик турида рентген тасвирида яхлит, йирик, пастки жағ қиррасига яқин жойлашган аниқ чегарали ўзгариш кузатилади (Расм 158). А.А.Колесовнинг кузатувидаги остеобластокластомали беморларнинг иккитасида остеобластокластоманинг саркомага ўтганлиги аниқланган.

Қиёсий ташхис. Остеобластокластома клиник-рентгенологик кўринишлари амелобластома, фиброз дисплазия, хондрома, эозинофил гранулема ва остеоген саркомага ўхшаганлиги сабабли ташхис қўйиш жараёнида бироз қийинчилик туғдиради.


Даволаш.Остеобластокластома хирургик усулда даволанади. Ўсма тўқимаси қириб олиб ташланади ёки жағ суяклари резекцияси ўтказилади. Ўсмани ўлчамига қараб резекцияда жағ суягининг бутунлиги бузилиши ёки бузилмаслиги ҳам мумкин. Остеобластокластомани қириб олиш кўпинча унинг катакчали ва кистоз турида бажарилади.

Ўсманинг қисман резекцияси унинг литик турида ёки катакчали тури катталашиб кетганда бажарилади.

Рентген терапияси – кам самара беради. Ундан ташқари, рентген терапиясидан сўнг остеобластокластоманинг хавфли турга ўтиш эҳтимоли кузатилиши мумкин. Қатор муаллифларнинг фикрига кўра, рентген терапияси баъзи сабаблар бўйича оператив даволаш чораларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда ўтказилади.

Периферик остеобластокластома альвеолар ўсиқда жойлашиб, гигант ҳужайрадан иборат бўлиб хақиқий ўсмалар сирасига киради. Периферик остеобластокластома ҳар хил ёшдаги беморларда учраши мумкин.

Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, юмалоқ ва овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши мумкин. Ўсма секин ўсиб, оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланиб, яралар ҳосил бўлади. Ўсмани пайпаслаганда – юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади.

Ўсмани секин ўсиши кузатилади, гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гапиришишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади.

Даволаш. Периферик остеобластокластома фақат хирургик усул билан даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, бундай тишлар олиб ташланади.