Файл: Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 12.01.2024

Просмотров: 296

Скачиваний: 1

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

СОДЕРЖАНИЕ

6

Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.

БИЛЕТ № 1

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

3)Фантомда цистотомия операция утказиш

3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.

БИЛЕТ № 3

1)Одонтома, цементома. Клиникаси,

рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.

2)Филатов банди ўтказилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалари.

3)Фантомда оёқчали лахтак билан маҳаллий пластика.

БИЛЕТ № 5

1)Атерома. Тугма кисталар(эпидермоид ва дермоид ) Патогенез, клиника, хирургик даво.

2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.

3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 6

2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.

3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика

БИЛЕТ № 7

2)Тиклов операцияларини режалаштириш . J. Josephбуйича беморларнинг рухий холати категорияси.

БИЛЕТ № 8

1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.

2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.

БИЛЕТ № 9

1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.

2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

3)Фантомда Аббе буйича пластика.

БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш

2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.

БИЛЕТ № 12

1)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволаш

БИЛЕТ № 13

1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома

2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .

3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш

БИЛЕТ № 14

1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.

3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш.



Икки оёқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г. Лапчинский лахтаги — пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса калла тепаси соҳасидан бичилади ва улар нуқсон соҳаларига ўтқазилади.

Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14- ёки 21- кунлари озиқлантирувчи оёқчалар кесилиб, олдинги ҳолатга қайтарилиб тикилади.

Артериялашган лахтак — бу бир оёқчали бир қаватли лахтак бўлиб, унда катта озиқлантирувчи артериал қон томири жойлашган бўлади. Бу турдаги дастлабки операцияларга Сабатини - Эстландер усули мисол бўлади. Бурчак артерияси асосида — лаб-лунж бурмасида, юза чакка артерияси асосида — чакка ва энса артерияси асосида энса соҳасида артериялашган лахтакларни шакллантириш мумкин. Асосида айлана артерияси ва оғиз венаси бўлган лахтак Abbe томонидан таклиф қилинган бўлиб, 1898 йили ушбу операция техникаси матбуотда тўлиқ ёритилган.

3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.


«Цистэктомия» операциясини ўтказиш

Мақсад: кистанинг қобиғини тўлиқ олши ва кистанинг локализациясида бўлган тиш илдизлар учи резеркцияси.

Кўрсатма: 1) Одонтоген эпителийнинг ривожланишинг нуқсони; 2) кичик хажмидаги кисталар; 3) жағнинг асосоида 1см дан кўп коспакт пластинаси мавжудлигида катта хажмидаги кисталар.

Керакли асбоблар:Асбоблартўплами(пинцет, қисқич, қайчи, гладилка, распатор, иглодержател, тикув материал, коагулятор, электроотсос).
Амалий кўникмани бажариш:




Бажариладиган қадамлар

Тўлиқ бажарилган қадамлар

Талабалар бажарган қадамлар

1.

кистанинг проекциясида бўлган жағнинг вестибуляр томонидан овал ёки трапециясимон шиллиқ қават ва суяк усти пардасидан кесма ўтқазиб лосткут олинади.

16




2.

Распатор ёрдамида кесилган лоскут ажатиб олинади. Ажратилган лоскут тўнтоқ илмоғи билан ёки лигатура ёрдамида фиксация қилинади.

16




3.

Сабабчи тишни проекцияси устидан суякнинг трепанация ўтқазиш. Перфорация тешикларни кистани чегаралари бўйича қилинади ва фиссур бор билан ўзаро кўшилади.

16




4.

распатор, элеватор, Буяльский лопаточкаси ёрдамида кистанинг қобиғини суякдан ажратиб олиш. Кистанинг қобиғини қолдиқларини қириб олиш

18




5.

Кистанинг бўшлиғида бўлган тишлар илдизини учини резекция қилиш.

16




6.

Шиллиқ қават ва сўяк усти пардасидан ажратилган лоскутни киста бошлиғига ётқизиш. Лоскутни чоклар билан фиксация қилиш.

18







Жами:

100



БИЛЕТ № 3

1)Одонтома, цементома. Клиникаси,


рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.


Одонтоматиш тўқималарини ривожланиш ва шаклланиш давридаги нуқсони бўлиб, органга хос хавфсиз ўсма ҳисобланади. Одонтомалар кўпинча болалар ва ёшларда доимий тишларни шаклланиш даврида учрайди. Кўпроқ юқори жағнинг гаймор бўшлиғи ва пастки жағнинг бурчак соҳалари зарарланади.

Қаттиқ ва юмшоқ одонтомалар фарқланади. Қаттиқ одонтомалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий одонтомалар тўлиқ ва нотўлиқ бўлиши мумкин. Оддий одонтомалар битта тиш фолликуласидан ривожланади.одонтомалар катта ўлчамга етгандагина ўзини намоён қилади. Беморларда жағлар деформацияга учрайди (жағ суяги юпқалашади). Баъзида одонтомалар ўсиб, суяк усти пардаси ва шиллиқ қават бутунлигини бузилиши ҳисобига оғиздан кўринади. Одатда бу ҳолат кўпроқ олиб қўйилувчи протездан фойдаланадиган беморларда кузатилади. Шу соҳани зондлаб текширилганда асбобни қаттиқ тўқимали юзага тақалиши кузатилади. Одонтомаларнинг фаол ўсиши тишларнинг ривожланиш даврига тўғри келади.

Одонтоманинг рентгенологик тасвири чегараланган гомоген соя, қаттиқлиги тишнинг тож қисмига ўхшаб, нотекис, бигизсимон малина ёки тут мевасини эслатувчи шаклда бўлади Ўсмалар кўпинча соғ тишлар соҳасида жойлашиб, унинг остида қийшайган ретинирланган тиш кузатилади.

Мураккаб одонтомада таркибида тиш шаклини эслатувчи ҳосилалар тутган фиброз қаватида ўчоқли емирилишлар кузатилганлиги сабабли, унинг сояси бир хил бўлмайди.

Даволаш. Одонтомаларни даволаш хирургик усул билан амалга оширилиб, бунда ўсма капсуласи билан бирга олиб ташланади. Катта ҳажмдаги одонтомалар жағ суякларига бирикиб кетган бўлса, хирургик ҳаракат жағ суякларининг қисман резекцияси билан биргаликда бажарилади. Пастки жағда ва юқори жағда ҳосил бўлган нуқсонлар суяк пластикаси, обтурацияловчи протезлар билан беркитилади. Юмшоқ одонтомаларда радикал хирургик ҳаракат ўтказилади.

Цементомалар одонтомаларнинг бир тури сифатида олиб қаралиши мумкин, жуда кам учрайди. Цементома – одонтоген бириктирувчи тўқимадан ўсиб, бир ёки бир неча тишнинг илдизи билан туташган бўлади.

Цементомалар кўпинча клиник белгиларсиз кечади. Жағ суяклари кортикал пластинкасининг бутунлиги бузилганда, пальпацияда оғриқ ва жағлар деформацияси аниқланади.

Цементомаларнинг рентген тасвирида суякда аниқ чегарали, юмалоқ шаклдаги, турли катталикдаги суяк емирилиши кузатилади. Баъзи ҳолатларда цементомалар жағларни диффуз шикастлаб, тиш илдизларига тарқалади. Бошқа ҳолатларда улар рентген ташхиси ўтказилаётган вақтда тасодифан аниқланиб қолади. Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда ўсма соҳасидаги тиш илдизларида периодонтал ёриқ кўринмайди.


Даволаш. Цементомаларни хирургик усулда даволашда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади ва ўсмани капсуласи билан олишда к

ўп ҳолатларда ўсмани хирургик қошиқ билан қириб олиш усулидан фойдаланилади. Агар ўсма тиш илдизлари соҳасида жойлашган бўлса, тишларни депульпация қилиб, илдиз учи резекцияси операцияси ўтказилади.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.


Тери пластикаси.Терини эркин кўчириш тери пластикасида кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Кимёвий, иссиқликдан (термик) ёки механик куйиш натижасида терининг чандиқли ўзгариши ҳамда хирургик аралашувдан кейинги чандиқлар туфайли йўқотилган тери қопламини тиклаш бу борадаги муҳим кўрсатмалардан ҳисобланади

Ҳозирги вақтда лахтакнинг қалинлиги бўйича терини кўчириб ўтқазишнинг 3 хил тури маълум.

Биринчи тури – қалинлиги 0,5 мм. гача бўлган юпқа тери лахтаги (К. Тирш) – эпидермал қават ва хусусий терининг юқориги – ўсувчи қаватидан иборат. Бунда эластик толалар кам бўлиб, улар лахтаклар остидаги тўқималарнинг чандиқланиши туфайли бужмайиб қолади.

Иккинчи тури – қалинлиги 0,5 дан 0,7 мм. гача бўлган ажратилган тери лахтаги. Ажратилган лахтакка терининг тўрсимон қаватидаги эластик толаларнинг катта қисми ҳам киради. Бу лахтак турли конструкциядаги махсус дерматомлар пайдо бўлганидан сўнг кенг қўллана бошлади.

Учинчи тури – қалинлиги 0,8 мм. дан ортиқ бўлган қалин лахтак(тўлиқ қаватли), у терининг ҳамма қаватини ўз ичига олади. Юпқа ва ажратилган тери лахтаги олинганида донор майдонининг битиши (эпителизацияси) тери дериватлари эпителийси (ёғ ва тер безлари, соч фолликулалари) нинг ўсиши ҳисобига бўлади. Тўла қатламли тери лахтаги олинган донор майдонида ҳосил бўлган нуқсон пластик аралашув йўли орқали бартараф этилади.

Эркин кўчириб ўтказишни 5 хил тури мавжуд.

  1. Аутоген ( ўз тўқималарини)

  2. Синеген ( генетик жихатдан ўз организмига мос бўлган тўқималардан)

  3. Аллоген (шу хилдаги орган тўқималардан).

  4. Ксеноген ( хайвон тўқималаридан)

  5. Тирик бўлмаган метериалларни кучириб утказиш, агар уларни тукималар тулик копласа – имплантатлар, кисман копласа эксплантатлар дейилади.

Нуқсоннни жойлашаган жойи ва хажмига қараб лахтак ҳар хил қалинликда (скалпел ёки дерматом ёрдамида) олинади.

А) Яценко- Тирш усули бўйича қалинлиги 0.2-0.4мм бўлган юпқа эпидермал лахтак.

Бу лахтакларнинг пластиклиги кам, тортганда буришади, косметик жихатдан қониқарсиз.

Б) Педжет, Блейер, Браун усули бўйича 0.5-0.7 мм қалинликдаги ажратиб олинган трасплантатлар. Дерматомлар ихтиро қилингандан сўнг кенг қўлланила бошланди.